islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

МЎЪТАЗИЛА ФИРҚАСИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 23октябрькуни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Тошпўлатов Абдурасул домланинг
4-Д гуруҳга “Мазҳаблар тарихи” фанидан “Мўътазила фирқаси” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди.

Тошпўлатов Абдурасул домла талабаларга ўтган мавзулари айни бугунги кундаги долзарб мавзулардан бири бўлиб, уни талабаларга кенг ва батафсил етказиб берди. Ислом динида дастлаб пайдо бўлган фитналар ва улар ортидан юзага келган турли оқимлар ҳақида гапирар экан, у фирқалардини исломнинг асл моҳиятини тушунмасдан залолатга кетиб қолганлигига урғу берди. Бугунги кунда ислом шариатини ўз қаричлари билан ўлчаб, шу ўлчовлари асосида яшаётган кишилар ҳам, албатта, хатога йўл қўйишлари муқаррарлиги ҳақида талабаларга тушунтириб ўтди. Устоз талабаларга мўътазила эътиқодининг нақадар бузуқлиги ҳақида гапирар экан, ҳозирда ҳам мусулмонлар орасида фитна тарқатиб юрган мўътазила каби фирқалардан эҳтиёт бўлиш ҳақида таъкидлаб ўтди. Ўтилган мавзу ўта аҳамиятли ва долзарб аҳамиятга эга. Талабаларга мусулмонлар ҳеч қандай фитнага аралашмаслик кераклиги уқтирилди.

Мавзуни тушунтириш жараёнида жамиятда учраб турган ҳаётий мисоллар келтирди. Шу билан бирга талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди.

Мазкур очиқ дарсга “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Азамов, кафедранинг катта ўқитувчилари Ф.Маманосиров, О.Ҳошимов, Р.Махсумхонов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси С.Жўраев, ўқув-услубий ишлари бўлим бошлиғи Ё.Бухарбаев қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси

кабинет мудири Ю.Абдураҳимов

53890cookie-checkМЎЪТАЗИЛА ФИРҚАСИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: