Тиллар кафедраси ташаббуси билан институтнинг Ахборот-ресурс марказига (АРМ) араб тили ва балоғат фанларига оид икки муҳим асар – “دروس البلاغة في علم البلاغة” ва “تحفة السنية بشرح المقدمة الآجرومية” китоблари 60 донадан топширилди. 1. “دروس البلاغة في علم البلاغة” Бу асар араб тили балоғатини ўрганишда энг асосий қўлланмалардан бири ҳисобланади. Муаллифлари – Али ал-Жарим ва Мустафо Амин. Китобда балоғатнинг уч асосий йўналиши – илмул-баён, илмул-маъоний ва илмул-бадиъ тартибли ва содда услубда баён қилинган. Асарда Қуръон оятлари, ҳадислар ва араб адабиёти намунасидаги мисоллар орқали қоидалар тушунтирилган. 2. “تحفة السنية بشرح المقدمة الآجرومية” Машҳур наҳвий асар “Ажрумийя” матнига Мисрлик олим Муҳаммад Муҳйиддин Абдулҳамид томонидан ёзилган шарҳ. Китобда грамматик қоидалар оддий ва аниқ изоҳлар билан берилиб, ўрганувчига араб тилининг асосий қонун-қоидаларини пухта ўзлаштириш имконини беради. Китобларнинг аҳамияти: • Ушбу асарлар мадрасавий ва университет таълим тизимида асосий ўқув қўлланма сифатида қўлланиб келинмоқда. • Араб тилининг балоғат ва наҳв фанларини чуқур ўрганишда талабалар учун энг қулай дастур ҳисобланади. • Қадимий анъанавий матнлар билан бирга замонавий таълим жараёнида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Китоблар белгиланган тартибда АРМ фондига киритилиб, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг фойдаланиши учун жойлаштирилди. 30