islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

«КУНГ-ФУ ПАНДА» менинг ўғлим

Бугунги кунда зангори экранларда намойиш этилаётган, келажакни нишонга олган, ёт ғояларга «тўйинтирилган» медиамаҳсулотлар аста-секин ўз таъсирини кўрсата бошлади. Болалар тилида жажжиларга умуман хос бўлмаган ноодатий ва нотабиий сўзлар пайдо бўла бошлади. Ажабтовур хатти-ҳаракатлари ҳеч кимни ҳайратлантирмай қўйди. Ўзини қайсидир мульт­фильм қаҳрамонига ўхшатган болакайлар ҳақида ҳатто ота-оналарнинг ўзи фахр билан гапиради. Одат тусига кираётган «Менинг қизим Маша», «Ўғлим Кунг-фу Пандага ўхшайди» каби гапларни сиз ҳам эшитгандирсиз. Аслини олганда, мультфильм томоша қилишнинг ҳеч қандай салбий томони йўқ. Лекин аксариятида ғоявий таъсир воситалари, боланинг руҳиятини шикаст­ловчи, тўсатдан пайдо бўлувчи тасвир ва графикалар, овоз эффектларидан фойдаланиш ҳолатлари, тарбияни бузишга хизмат қилувчи иккинчи даражали элементлар кўзга ташланадики, буларнинг нақадар даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги олимлар томонидан аллақачон исботланган. Кўпчилигимиз қандайдир сариқ мавжудотлар ҳақидаги «Минионлар» деган мультфильмни кўрганмиз. Унда ножинслилик тарғиботи (ҳозир аксарият ғарб кинематографияси маҳсулотларида бу одатий ҳолатга айлангани сир эмас), носоғлом одатларга ундаш ҳолатлари бор. Масалан, бир минион аёллар кийимини кияди, бошига парик тақиб олади. Шунингдек, улардан бирортаси фалокат туфайли ўлса, бунга бош­қалари ё кулгили, ё умуман аҳамиятсиз воқеадек қарайди. Мульт­фильм форматининг сифатлилиги, сюжети қизиқлиги билан томошабинни ўзига тортади. Натижада эса турли ғояларни сингдирган, бизга арзимасдек кўринган нуқсонлар онг остида таъсир кўрсатишда давом этади. «Маша ва маймоқ» мульт­фильмининг мазмунига кўра, асосий қаҳрамон Маша истаганча одобсизлик ва бузғунчилик қилувчи, шунга қарамай сира жазоланмайдиган образ. Ниҳоятда қайсар, фақат ўзини ўйлайдиган худбин қизалоқнинг қилган ишлари доим айиққа муаммо туғдиради. Ўрмондаги бошқа ҳайвонлар Машанинг овозини эшитиши билан ўзини панага олади. Чунки қизалоқ, албатта бир кўнгилсизликни «ташкиллаштиради». Афсуски, ундан ўрнак олаётган ва уни энг севимли мультқаҳрамони деб биладиган жажжи қизчалар ҳозир минглаб топилади. Болалигимизда телевизорда «Покахонтас» деган мультфильм намойиш этиларди. Унда бир ҳинду қизнинг инсоний фазилатлари, ҳаммага ёрдам бериши, қабилаларни бирлашишга ундагани ҳақида ҳикоя қилинар, деярли ҳамма қисмида у бармоқларини бир-бирига кийиштирганча «Буюк руҳ»дан ёрдам сўрарди. Бу қайсидир диннинг одатларига жуда ўхшашини улғайгач, билиб олдим. Албатта, гап бу ҳақида эмас. Аудиовизуал ахборотлар, айниқса, интернет ва телевидение орқали етказилган маълумотлар одамнинг диққатини тортади. Технологиялар ривожланиб бораётган даврда кино, мультфильм, умуман, компьютер графика­си орқали яратиладиган медиа- маҳсулотларни ишлаб чиқариш бир замонлардагидек мураккаб эмас. Маълум бир ғоя­­ни тарғиб этувчи, ким­ларнингдир манфаатига хизмат қилувчи медиа «восита»ни тарқатиш эса ундан ҳам осон. Бу жараённи мутлақ чеклашнинг иложи йўқ. Фа­қатгина келаётган ахборот оқимини фильтр­лаш, миллий медиамаҳсулотни ишлаб чиқариш орқали бироз ҳимояланиш мумкин. Тўғри, мультипликация соҳасида ўзгаришлар қилинмоқда. Масалан, 2017 йил 28 декабрда Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан агентлик ҳузурида «Мультипликацион фильмлар студияси» Давлат унитар корхонасини ташкил этиш кўзда тутилган. Ҳозирга қадар мамлакатимизда бир қанча сифатли мультфильмлар тайёр­ланган. Аммо, тан олиш керак, ишлаб чиқариш ва намойиш этиш борасидаги ишлар ҳали етарли даражада эмас. Мавжуд мультфильмларнинг аксарияти мазмун жиҳатдан қизиқ бўлса ҳам, аксарияти сифат жиҳатидан, яъни графикасининг соддалиги, мураккаб эффектлардан фойдаланилмаслиги сабаб болаларни жуда тез зериктириб қўяди. Соҳа мутахассисларига ақл ўргатиш ниятим йўғ-у, лекин бугунги шароитда сусткашликка йўл қўймасдан, томошабин учун янада қизиқроқ, мазмун ва сифат жиҳатидан чет эл медиа­маҳсулотларидан қолишмайдиган мультфильмлар ишлаб чиқарилса, аудиторияни жалб этиш, ўсиб келаётган авлодни зарарли ғоялардан бироз бўлса-да, ҳимоялаш имконияти пайдо бўлади. Ана шунда ҳеч қандай фильтрга ҳам, боланинг ёнида...

Юртимиздан етишиб чиққан етук фақиҳ, имом Дабусий ҳақида биласизми?

Етук аллома, фақиҳ имом Дабусийнинг тўлиқ исми Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Исо ад-Дабусий бўлиб, Абу Зайд унинг кунясидир. Аллома 978 йили (ҳижрий 360) йили Самарқанд ва Бухоро ўртасидаги Дабусия шаҳрида туғилган. Дабусия шаҳри ҳозирги Самарқанд вилоятига қарашли Пахтачи тумани ҳудудларига тўғри келади. Бу зотнинг яшаган даври Аббосийлар ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Манбаларда аллома Дабусий туғилган шаҳар «Дабуса», «Дабус» деб ҳам номланган. Бу зот Самарқанд ва Бухорода таҳсил олди. Фиқҳни Абу Бакр Жаъфар ал-Устуршонийдан таҳсил олган. Унинг ота-онаси, оиласи ва ёшлиги ҳақида таърих китобларида маълумотлар кам учрайди. Унинг «отам бу ҳадисни Бағдодлик шайхлардан ривоят қилган» деган гапидан келиб чиқиб, отаси Умар ибн Исо диний илмлардан хабардор бўлганини хулоса қилиш мумкин. Абу Зайд ад-Дабусий яшаган даврда Мовароуннаҳрда илм-фан ривожланган бўлиб, ҳанафий ва шофеий мазҳаблари ўртасида илмий баҳс-мунозаралар, тортишувлар кучайган эди. У зот усулул фиқҳ олими ва ҳанафий олимларнинг катта фақиҳларидан бўлган, араб тилида шеърлар ҳам ёзган. Имом Дабусий Қорахонийлар даврида расмий қози вазифасида ишлагани сабабли у фиқҳий асарларда «Қози Зайд» деб номланган. Ҳаттоки ҳужжатларни келтиришда қарашлари ўта кучли бўлгани учун унинг номи зарбулмасал қилинган. Ибн Холликон айтганидек бу зот хилоф илмида кўзга кўринган кишилардан бўлган. Бу алломани кўплаб ёзган китоблари бўлиб, улардан машҳурлари қуйидагилар: ал-Анвор Тақвиймул адилла (усулул фиқҳга оид). Таъсийсун назар (хилоф илмига оид). ал-Асрор (усул ва фуруъ масалаларига оид) ал-Амрул ақсо (ҳикматлар ва насиҳатларга оид) Шарҳу жомиул-кабийр (фуруъ масалаларига оид) Алломанинг айниқса «Тақвиймул адилла» асари усулул фиқҳ фанининг ривожланишида улкан ҳисса қўшган манбалардан ҳисобланади. Бу зот 1039 йили (ҳижрий 430 йили) Бухорода вафот этган. Имом Абу Бакр ибн Тархон яқинига дафн қилинганлар. Аллоҳ таоло у кишининг бизга қолдириб кетган меъросларидан манфаат олишимизга муваффақ қилсин. 4-курс талабаси Улуғбек Ҳасанов 327

muslim.uz сайти орқали эътиқодий масалаларни содда, тушунарли ва лўнда шаклда ўрганинг

ЎМИнинг muslim.uz сайтида “Соғлом эътиқод сабоқлари” деб номланган янги рукн ташкил этилди. Тўғри эътиқодли бўлиш ва хато эътиқодий қарашлардан сақланиш ҳар бир мусулмон учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун сайтда мазкур рукн остида зарурий эътиқодий масалаларни содда, тушунарли ва лўнда шаклда баён қилиб борилади. Рукнга “Диний фанлар” кафедраси “Ақоид” фани ўқитувчиси А.Пардаев муҳаррирлик қилмоқда. “Соғлом эътиқод сабоқлари”да А.Пардаевнинг “Имон калималари” номли мақоласи рукннинг илк мақоласи сифатида эълон қилинди. Аллоҳ таоло бошлаган ушбу ишни хайрли ва манфаатли бўлишини таъминлаган бўлсин. 424

“Соғлом эътиқод сабоқлари”: Имон калималари

Имон калималари ҳар бир мўмин киши билиши ва уларнинг маъноларига эътиқод қилиши зарур бўлган калималар ҳисобланади. Қуйида ушбу калималарнинг таржималари ва қисқача изоҳлари билан танишиб чиқамиз: كَلِمَةٌ طَيِّبَةٌ   Ёқимли калима  لاَ اِلَهَ اِلاَّ اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ  Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир,  Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир.  Изоҳ: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир деган сўздан У зотдан бошқа ибодат қилинишга ҳақли зот йўқдир, деган маъно тушунилади. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир, деган сўздан қуйидаги маънолар тушунилади: Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг танлаб олган бандаси; Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбарларнинг сўнгиси. كَلِمَةُ الشَّهَادَةِ   Гувоҳлик бериш калимаси اَشْهَدُ اَنْ لاَ اِلَهَ اِلاَّ اللهُ وَ اَشْهَدُ اَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ Гувоҳлик бераман албатта Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир,  яна гувоҳлик бераман албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Изоҳ: ушбу калималар айтувчисининг мусулмонлигига гувоҳлик берувчи калималар ҳисобланади. كَلِمَةُ التَّوْحِيدِ Тавҳид калимаси  اَشْهَدُ اَنْ لاَ اِلَهَ اِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ يُحْيِى وَيُمِيتُ وَهُوَ حَىٌّ لاَ يَمُوتُ بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ Албатта Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг якка-ю ягоналигига, шериги йўқлигига гувоҳлик бераман, мулк ҳам ҳамду-сано ҳам Уникидир. Тирилтирадиган ҳам ўлдирадиган ҳам Удир. У ҳеч қачон ўлмайдиган доимий тирикдир. Бахт-саодат Унинг қўлидадир. У барча нарсага қодирдир. Изоҳ: Тавҳид сўзи луғатда “яккалаш” яъни бир нарсага яккаю ёлғизлик нисбатини бериш ва унинг кўп ададда эканини инкор қилиш маъъноларини англатади. Истилоҳда эса “Абадий барҳаёт Зотнинг якка-ю яноналигини тасдиқлаш – тавҳид деб аталади”. Тавҳид Исломнинг шиори ҳисобланади. كَلِمَةُ رَدِّ الْكُفْرِ Куфрни рад этиш калимаси اَللَّهُمَّ اِنِّى اَعُوذُ بِكَ مِنْ اَنْ اُشْرِكَ بِكَ شَيْأً وَ اَنَا اَعْلَمُ وَ اَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لاَ اَعْلَمُ اِنَّكَ اَنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُبِ Эй Аллоҳим, Сендан ўзим билиб туриб бирор нарсани Сенга шерик қилиб қўйишимдан паноҳ сўрайман. Билмаган нарсаларимдан эса мени кечиришингни сўрайман. Албатта Сен барча нарсаларни билгувчи Зотсан. Изоҳ: Ширк луғатда “шерик қилиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса “Аллоҳ таолонинг Зотида, ё сифатларида, ё феълларида, ё исмларида, ё ҳукмларида У зотга ўзгани тенг қилиш ширк келтириш дейилади”. Ширкнинг катта ва кичик турлари бор. Мазкур “куфрни рад этиш калимаси”ни ихлос билан такрорлаб юрган мўмин кишига катта ва кичик ширклардан халос бўлиш ваъдаси берилган. كَلِمَةُ الاِسْتِغْفَارِ Мағфират сўраш калимаси اَسْتَغْفِرُ اللهَ اَسْتَغْفِرُ اللهَ  اَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ اَذْنَبْتُهُ عَمْدًا اَوْ خَطَأً سِرًا اَوْ عَلاَنِيَةً وَ اَتُوبُ اِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِى اَعْلَمُ وَ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِى لاَ اَعْلَمُ اِنَّكَ اَنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُوبِ Аллоҳдан мағфират сўрайман, Аллоҳдан мағфират сўрайман, Аллоҳ таолодан барча қасддан қилган гуноҳларимни ҳам ёки билмасдан қилиб қўйган яширин ва ошкора гуноҳларимни ҳам кечиришини сўрайман. Унга биладиган гуноҳларимдан ҳам, билмайдиган гуноҳларимдан ҳам тавба қиламан. (Эй Аллоҳим) Албатта Сен барча ғайбларни билгувчи Зотсан. Изоҳ: Ихлос билан “астағфируллоҳ” дейиш Аллоҳдан мағфират сўраш ҳисобланади. Аммо баъзи уламолар мазкур калималарни ҳам қўшиб айтишни афзал санаганлар. كَلِمَةُ التَّمْجِيدِ Улуғлаш калимаси سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلاَ اِلَهَ اِلاَّ اللهُ وَ اللهُ اَكْبَرُ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ اِلاَّ بِاللهِ الْعَلِىِّ الْعَظِيمِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ اَلاِيْمَانُ اِقْرَارٌ بِاللِّسَانِ وَتَصْدِيقٌ بِالْقَلْبِ بِمَا جَاءَ بِهِ مِنْ عِنْدِ اللهِ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ Аллоҳни поклаб ёд этаман, ҳамду-сано Аллоҳгадир, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, Аллоҳ буюкдир, куч ҳам...

“Тасаввуф алломалари” китоби тақдимоти: муаллиф Имом Мотуридий ва Имом Марғиноний қабрларини топишда иштирок этган

1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси фондида сақланаётган тарихчи-манбашунос олим Комилхон Каттаевнинг “Тасаввуф алломалари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар бероқда. Унда тасаввуф олимлари, профессор-ўқитувчилар, уламолар, имом-хатиблар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбир аввалида Қуръони карим оятларидан тиловат ва дуо қилиниб, сўнг муаллиф Комилхон Каттаевга сўз берилди. Муаллиф мазкур китобнинг ёзилиш тарихи, устозларнинг беқиёс кўмаги, келтирилган маълумотлар илмий асосга эга экани, асарда келтирилган азиз авлиёлар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур “Тасаввуф алломалари” китоби ҳақида гапирар экан, муаллиф ушбу китобни ёзишда жуда кўп меҳнат қилгани, соҳа мутахассислари ва тарихий манбаларга мурожаат этганини билдирди. Имом Термизий халқаро илмий- тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг қабрларини топишда Комилхон Каттаев жуда катта ҳисса қўшганини маълум қилди. Жумладан, Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний каби кўплаб алломаларнинг қабрларини топишда иштирок этганини айтиб ўтди. Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институтининг катта илмий ходими Сайфиддин Сайфуллоҳ тарихчи-манбашунос олим Комилхон Каттаевнинг “Тасаввуф алломалари” китобида улуғ авлиёлар ва ориф зотларнинг ҳаёти ва ижоди қаламга олингани, мамлакатимиз тараққиётининг янги даврида маънавий меросимизга янгича ёндошиш туфайли тасаввуф алломаларига бўлган эътибор катта бўлаётганини билдирди. Эндиликда уларнинг илмий-маърифий меросларини ўрганиш, ҳаётга татбиқ этиш улкан ижобий натижаларни беришини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, тадбирда профессор ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ҳам сўзга чиқиб, муаллифнинг ижодига улкан муваффақиятлар тилашди. 307
1 1 386 1 387 1 388 1 389 1 390 1 467