islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Умар (р.а.): “Сендан нимани сўрасам, бармоғимни тишлаб қолавераман”. Муовия (р.а.) ислоҳотлари

Умавийлар даврида ўша вақтдаги жамият ва келажак авлод учун иқтисодий ва сиёсий ҳаётда жуда кўп ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур ислоҳотлар ҳозирги кунда ҳам жуда аҳамиятлидир. Жумладан, Умавийлар давлати асосчиси Муовия ибн Абу Суфён сиёсий, ижтимоий ва иқтисоий йўналишларда жуда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширди. Ислоҳотларни санаб ўтсак: Муовия розияллоҳу анҳу тантанавор аравага отлар қўшишни жорий қилди ва парад-қўшин кўргазмасини ташкил қилди. Умар розияллоҳу анҳу инсон психологиясини яхши билар, Муовиянинг бошқарувга хос хислатларга эга эканлигини тан оларди. Умар розияллоҳу анҳу Шомга келганда Муовия розияллоҳу анҳу уни тантанавор арава қўшилган отлар билан кутиб олди. Умар розияллоҳу анҳу бунга эътироз билдириб, сенда от-аравали соқчиларинг бор, деганда, у буни тасдиқлади. Мискинлар эшигинг олдида узоқ туриб қолганини эшитяпман. У: “Тўғри”, – деди. Умар: “Муовия розияллоҳу анҳуга нимага бундай қиляпсан? Сенга Ҳижозгача пиёда боришга буюраймикан деб қолдим”­, –  деди. Муовия розияллоҳу анҳу: “Эй мўминлар амири, биз ҳозир жосуслари кўп ердамиз. Ислом ва унинг азизлиги, улуғлигини кўрсатиб қўйиш керак, токи душманлар ҳайиқиб туришсин. Агар майли қилавер десангиз давом эттираверай, қилма десангиз тўхтатай”, – деди. Шунда Умар  розияллоҳу анҳу: “Сендан нимани сўрасам, бармоғимни тишлаб қолавераман (нима дейишгаям ҳайронман). Агар гапинг тўғри бўлса, бир ўйлаб кўриш керак. Агар нотўғри бўлса маърифатли одамнинг алдаши бўлади”,–деди. Шунда: “Буюринг” – деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Буюрмайманам, қайтармайманам” – деди[1]. Муовия розияллоҳу анҳунинг берган жавоби юксак даражада сиёсатдан хабардор эканлиги ва халқ ҳолатини тўғри баҳолай олишини, аввало тинчликни таъминлаш муҳим эканини билишини кўрсатади. Шу билан бирга доимо унга йўл-йўриқ кўрсатиб, насиҳатлар қилиб турарди. Умар розияллоҳу анҳу қачон Муовия розияллоҳу анҳуни кўрса: “Бу араблар кисроси” – дерди[2]. Муовия розияллоҳу анҳу Расмий кийиниш ва эстетика ҳамда чиройли ҳарбий кийимга алоҳида эътибор берарди[3]. Ислом тарихида биринчи марта денгиз флоти ташкил қилинди. Умар розияллоҳу анҳу даврида қишги ва ёзги қўшин тариби ташкил қилинди. Умар розияллоҳу анҳу бу тартибли қўшинни қишги ва ёзги қўшин гуруҳини “Қишги ва ёзги қўшин тизими”[4] – деб атаган. Янгича уруш стратегиясига асос солинди. Рум империяси мақсади ислом давлатчилиги чегаралари вужудга келгандан буён ҳужумларни амалга ошириш, Румни ҳимоя қилиш, мусулмонларни ҳужумдан тўхтатиб туриш эди. Лекин Муовия розияллоҳу анҳуни мақсади тубдан фарқ қилар эди. Урушни душман давлатнинг ўзига кўчириб, мусулмон давлатдан бартараф қилди. Бу ҳам ҳарбий стратегияга асос солганидан далолат беради. Шу билан бирга ҳимояланиш тизимини ҳам ривожлантирди. Гоҳида Муовия розияллоҳу анҳу ҳижрий 22 ва 23 да ёзги жангда 10 минг қўшинни бошқариб бориб, то Аммуриягача кириб борди. Бу қўшинни ичида Убода ибн Сомит, Абу Айюб ансорий, Абу Зарр ғифорий ва Шаддод ибн Авс сингари саҳобалар бор эди[5]. Муовия халқга бағрикенглик, юмшоқлик қилиш орқали ўша вақтдаги тўғри сиёсатни олиб борди. Буни қуйидаги сўзларида ҳам кўриш мумкин. “Қамчим кифоя қиладиган ўринда қиличимни ишлатиб ўтирмайман. Сўз кифоя қиладиган ўринда, қамчимни ишлатиб ўтирмайман. Мен билан инсонлар орасида боғлаб турадиган бир тола бўлса ҳам, узмайман. Агар улар ўзларига қаттиқ ушлаб, тортсалар бўшатаман. Беэътибор бўлиб бўш қўйсалар, қаттиқлаштираман[6]”. Бу каби ҳолат унинг сиёсатида ҳам намоён бўларди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси  ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1]Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир. Ал-Бидоя ван-ниҳоя. Дор ал-фажр, 1997. Ж 11. – Б 416. [2] – Ўша асар. Ж 11.– Б 418. [3]...

Охират амали билан дунё талаб қиладиган “олимлар”

Абу Дардо (р.а.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ таоло биз пайғамбарларга: «Диндан бошқа нарса учун фиқҳ ўрганадиган, амал қилишдан бошқа мақсад учун илм оладиган, охират амали билан дунё талаб қиладиган, одамлар назарида (ғариб кўриниш учун) қўй пўстинини киядиган, аммо қалблари бўри қалби каби бўлган, тиллари асалдан ширин, қалблари сабирдан (алоэ) ҳам аччиқ одамларга айтингки, улар Мени алдамоқчи бўляптиларми?! Мени масхара қиляптиларми?! Албатта, уларга шундай фитна (эшикларини) очаманки, энг ҳалим кишилар ҳам ҳайратда қоладилар», деб ваҳий қилган”, дедилар”. Заҳҳок (р.а.) Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: “Бу умматнинг олимлари икки тоифа. Бир тоифаси Аллоҳ унга илм берган, у эса, илмини одамларга сарфлаган (ўргатган), эвазига ҳеч нарса олмаган ва уни бирор қийматга сотмаган кишидир. Унинг ҳақига осмондаги қўшлар, сувдаги балиқлар, ердаги ҳайвонлар ва кироман котибин (амалларни ёзувчи фаришталар) саловот айтиб туради. У қиёмат куни шарафли, улуғ инсон сифатида пайғамбарлар ҳамроҳлигида Аллоҳнинг ҳузурига келтирилади. Иккинчи тоифа эса, Аллоҳ унга дунёда илм берган, у эса, илмни Аллоҳнинг бандаларидан қизғанган, (ўргатса ҳам) эвазига бирор нарса олган ва илмни (арзон қийматга) сотиб юборган кишидир. У қиёмат куни оловли юган билан юганланган ҳолда келтирилади. Одамлар бошида туриб, бир нидо қилувчи: «Бу фалончи ўғли фалончидир. Дунёда Аллоҳ унга илм берган эди. У эса, Аллоҳнинг бандаларидан қизғанди. (ўргатса ҳам) эвазига бир нарса олган ва уни арзон қийматга сотиб юборган эди», деб нидо қилади. Одамлар ҳисоб-китоби тугагунга қадар шундай ҳолда азобланиб туради”. Қуйидаги ривоят бундан қаттиқроқдир: “Бир киши Мусо алайҳиссаломга хизмат қилиб юрар эди. Қачон гапирса: «Мусо Сафйуллоҳ (Аллоҳнинг покиза бандаси) менга ундай деган», «Мусо Нажийуллоҳ (Аллоҳнинг сирдош бандаси) бундай деган», «Мусо калимуллоҳ ана шундай деган», деб гапириб юрарди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетгач, Мусо (а.с.) уни юқотиб куйдилар (яъни, у Мусонинг олдиларига келмай қўйди). Мусо (а.с.) уни кўп суриштирдилар. Лекин бирор хабар топмадилар. Охири бир куни Мусо (а.с.) ҳузурларига бўйнига арқон боғланган тўнғизни етаклаб бир одам келди. Ундан Мусо (а.с.): «Фалончини танийсанми?» деб сўрадилар. У одам: «Ҳа, танийман. У мана шу тўнғиздир», деб жавоб берди. Шунда Мусо (а.с.): «Эй Раббим! Сендан уни ўз ҳолига қайтаришингни илтижо этаман, токи ундан бу ҳолга қандай қилиб тушиб қолганини сўрай», деб дуо қилдилар. Аллоҳ таоло унга ваҳий қилдики: «Агар Менга Одам (а.с.) ва ундан кейинги (пайғамбарлар) дуоси билан дуо қилсанг ҳам, бу одам ҳақидаги дуойингни қабул этмайман. Лекин уни нега бундай ҳолга солганимни хабар қиламан. Сабаби шуки бу одам, дин воситасида дунёни талаб қилар эди». Бунданда қаттиқроқ хабарни Муоз ибн Жабал (р.а.) мавқуф ва марфуъ ҳолда ривоят қилганлар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Олимнинг фитналаридан бири – гапириш эшитишдан кўра ёқимли бўлишидир», дедилар”. Гапиришда сўзни безаш ва зиёда қилиш бор. Гапирувчи киши хатодан омон қолмайди. Сукутда эса саломатлик ва илм бордир. Шундай олимлар ҳам борки, ўзи илм тўплайди, лекин бу илмнинг бошқаларда бўлишини ёқтирмайди, улар дўзахнинг биринчи табақасида бўлади. Олимлардан яна шундайлари борки, илмида ўзини подшолардек тутади. Унинг илмидан бирор нарса эътиборсиз қолса, ғазабланади, улар дўзахнинг иккинчи табақасида бўлади. Олимлардан яна шундайлари борки, илмини ва ғаройиб сўзларини шарафли ва бой кишиларга сарфлайди. Лекин илмга муҳтож кишиларни ўзига лойиқ кўрмайди, улар дўзахнинг учинчи табақасида бўлади. Олимлардан...

Бухоролик қорилар (Шеър)

2018 йил 3 март куни «Қорилар мусобақаси – 2018» танловининг вилоят босқичи ғолиблари эълон қилинди. Шариф шаҳримизда Қуръон байрами, Ҳидоят машъали – ирфон байрами. Ошуфта кўнгилга ҳузур бахш этган, Савоблар ёғилган Фурқон байрами. Қалбимиз титради, кўздан ёш оқди, Малаклар ҳавас-ла самодан боқди. Булбулдек қорилар хониш қилганда, Хурсандлик бахш этиб, дилларга ёқди. Зиё таратганлар миллатнинг фахри, Жаннатнинг калити, ҳурларнинг маҳри. Шифо оятлари шундайин кучки, Ҳатто таъсир қилмас илоннинг заҳри. Қуръонни ёд олмоқ буюк маҳорат, Маҳшар майдонида қилғай шафоат. Ҳофизи Қуръонни тарк этмас асло Ҳаловат, тароват, раҳмат, барокат. Ёшлик ғаниматдир, кутмайди фурсат, Паймона тўлганда бермайди муҳлат. Ғалаба муборак, омад ёр бўлсин, Комилжон, Сухробжон, Музаффар, Шуҳрат. Мир Араб ичинда биринчи унвон: Мираббос қорию Қодиралижон. Олий мадрасада пешқадам бўлган, Билолиддин ила Аҳмадалихон.   Эркин ҚУДРАТОВ, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси 316

Буюклардан бўлмасанг, уларга ўхшашга интилгин

“Албатта, уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Анбиёлар динор ё дирҳам мерос қолдирмайдилар, улар илм мерос қолдирадилар. Ким ундан олса, бас кенг насиба олибди”. (Абу Довуд ривояти) Бандаларини илм билан азиз қилиб қўйган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду саноларимиз бўлсин! Олимларни “Пайғамбарлар меросхўрларидир” деб айтган Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломларимиз бўлсин! Дарҳақиқат, Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло энг буюк мавжудоти – илк инсон Одам алайҳи саломни олим қилиб яратди. Сўнг энг суюкли охирзамон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи нозил қилган ояти билан “Ўқи!”, дея амр қилди. Сўнг эса Аллоҳ таоло илмли, олим бандаларини даражотини: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарур» («Мужодала» сураси, 11 – оят), дея бошқа бандаларининг даражаларидан устун қилиб, уларни Ўзи азиз қилиб қўйди. Маълумингизки, она юртимиз асрлар оша буюк олиму мутафаккирларни ўз бағрида тарбия қилиб келган муборак заминдир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу шарафли силсила ҳали ҳам давом этиб келмоқда. Ана шундай силсилада муносиб ўрнини қолдирган, яқин тарихимизда яшаб ўтган буюкларимиздан бирлари Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон хазратлари ва у зотнинг оилаларидир. Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон хазратлари оғир даврларда ўз зиммасидаги машаққатли вазифани муносиб адо қилган, эртаю кечини мусулмонлар ғамида ўтказган буюклардан бири эдилар. У зот Совет тузуми даврида Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлар Идорасининг Муфтийи бўлиб хизмат қилидлар. Ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти очилишига ҳам у зот сабабчи бўлган эдилар. Бу машаққатли хизматда у зотнинг ўғиллари Шамсиддинхон ибн Зиёвуддинхон Эшон Бобохон ҳазратлари елкама-елка туриб, кўмак бердилар. Отасининг 25 йил муфтийлик хизматидан сўнг 1982 йил декабр ойида беш мамлакат ваакиллари йиғилган қурултойда Шамсиддинхон ҳазрат Ўрта Осиё ва Қозоғистон Мусулмонлари Идорасининг Раиси лавозимига сайландилар ва 1989 йилга қадар муфтийлик лавозимида шараф ила хизматини адо қилдилар. Ҳаммамизга маълум, у қийин даврда хизмат қилишни ўзи бўлмаган, айниқса диний соҳада хизмат қилиш, ҳаётини қил учида ушлаш билан баробар бўлган. Бироқ шундай бўлсада, бу буюкларимиз ҳеч ҳам ўйланмасдан, дин олдида, халқ олдида, Аллоҳнинг олдидаги бурчларини муносиб адо қилганлари шубҳасиздир. 1994 йилдан бошлаб 2003 йил 66 ёшларида вафот этгунларига қадар эса Ўзбекистоннинг аввал Миср, сўнг, Саудия Арабистони, Иордания, Қувайт, Баҳрайн ва Жазоирдаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб хизмат қилганлар. Буюкларнинг қолдирган бебаҳо маънавий мероси, уларнинг муборак хотирларидан баҳраманд бўлиш учун Тошкент Ислом институти талабалари ҳазратнинг меросхўрлари томонидан ташкил қилинган уй музейига ташриф буюрдилар. У ерда уларни Амир Саид ака кутиб олдилар. Бир муддат Шамсиддинхон Эшон Бобохон ҳазратнинг динимиз тикланиши ва унинг ривожига, ҳамда Ўрта Осиё мусулмонларини бирлаштирдаги саъй ҳаракатларида у зотнинг чеккан заҳмату машаққатлари ҳақидаги воқеа – ҳодисалар ва бебаҳо хотирларини улашдилар. Талабалар у зотнинг қилган ишлари, оилалари ҳафидаги суратларни томоша қилиб, улкан маънавий мерос олдилар. Сўнг ташриф дафтарига ўз таассурот ва тилакларини қайд этиб қўйдилар. Зиёрат якунида талабалар томонидан етказилган Хатм Қуръон бахшида қилиниб, у зотнинг ва оила аҳлларининг ҳақларига дуои хайрлар қилинди. Аллоҳ у зотларга Фирдавс жаннатидан маконлар ато этиб, Ўзиниг маҳбублари қаторида қилсин! Биз уларга муносиб ворис бўлишимизни насиб айласин! 3-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр 324

Тўй: урф-одатларнинг хизматчисига айланиб қолмайлик

Тўй – муайян инсоннинг, оиланинг хурсандчилиги ва ана шу бахтиёрлигимизга шерик  бўлсин деган олижаноб ният ила дўсту ёрларни зиёфат қилиб чақириш. Лекин жуда қадим замонлардан ер юзидаги жамики миллатларнинг  урфу одатига айланган дабдабали тўй ва бошқа маросимлар остида одамлар эзилиб келган. Дини мубийнимиз тўйларда, тантаналарда ҳаддан ошишдан қайтаргани ҳақидаги таълимотни Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам амалга жорий этганларидан сўнг тўйлар азалий моҳиятига қайтиб, мўмин-мусулмонларнинг чинакам хурсандчилигига айланган. Жумладан, Қуръони каримда: “Қариндошнинг ҳаққини адо эт, мискин-бечоралар, йўловчи-мусофирларга ҳам (мурувват кўрсат). Лекин сира исроф этма, зеро, исроф қилувчилар Шайтоннинг “биродарлари”дир! дейилади. (Исро сураси, 26-оят). Шу ва шу мавзудаги ояти карималарни тўйларга тадбиқ этган аждодларимиз тўйларни ортиқча даҳмазаларсиз, чинакам хурсандчилик билан ўйнаб-кулиб ўтказганлар. Аммо замон ўтиши билан амалимиз озайгани тўйларимизда ҳам намоён бўла бошлади. Айниқса, бизнинг халқимиз тўйларни дабдабали ўтказишга ружу қўйди. Натижада тўй ўзбекнинг шодиёнасига эмас, миллий муаммосига айланди. Президентимиз кечаги йиғилишда ачиниш билан таъкидлаганидек, одамлар фақат тўй қилиш учун яшай бошлади. Бутун умр тўйга пул тўплаган одам тўйнинг жамғармаси камайиб кетишидан қўрқиб дўхтирга кўринмайди, дам олишга бормайди, йиллик меҳнат таътилини олганда эса ўзининг одатдаги ишидан ҳам оғирроқ ишларни қилади. Мақсад – таътилдан фойдаланиб уч-тўрт сўм пул ишлаб қолиш керак. Нима керак унча пул? Тўй қилишга – ўғил уйлаш керак, қиз чиқариш керак. Аммо одамнинг жони ва танаси ҳам ҳеч қачон чарчамайдиган, мустаҳкам нарса эмас, У – Аллоҳнинг омонати. Давлат инсонга нега ҳафтада икки кун дам, йилда бир ой меҳнат таътили беради? Йил давомида ишлаб чарчаган одам ҳордиқ чиқариб, меҳнат қобилиятини тиклаб олсин учун… Саҳобаи киромлардан бири Пайғамбар алайҳиссаломдан тўйни қандай қилиш ҳақида маслаҳат сўраганида, Пайғамбаримиз: “Битта қўй сўй”, деган эканлар. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қийинчилик бўлмасин деган мақсадда шундай деяптилар деб ўйлаб: “Мен бир неча қўй сўйишга қодирман”, деб бир-икки қайтарибди. Шунда Сарвари коинотимиз: “Эй молинга Худо барака бергур, битта қўй сўйгин” деб танбеҳ берган эканлар. Президентимизнинг тўйда одамлар сонини чеклаб айтиши, давлат амалдорларининг тўйга қатнашиш масаласида эҳтиёткор бўлиши ҳақида қатъий талаб қўйгани юқоридаги оят ва ҳадис таълимотига мос талабдир. Бинобарин, тўй қилишни, тўкин дастурхон ёзишни ният қилган одам, аввало,  қариндош-уруғларнинг, етим-мискинларнинг ҳолидан хабар олмоғи керак. Бу ҳақда юртбошимиз алоҳида тўхталиб, шу шовқин-сурон билан тўй қилаётган одам ака-укасининг, қўни-қўшнисининг ҳолидан хабар олдими? Кимўзарга сарфлаган ҳеч кимга нафи йўқ сарфу харажатни қилгунча, ана ўшаларнинг камини бутласа бўлмайдими, деб таъкидлади. Дарҳақиқат, мабодо ўша одам бемаъни довруғ солиш учун қилган харажатининг бир қисмига бир муҳтожнинг камини бутлаб берса, бир толиби илмнинг йиллик шартномасини тўлаб берса, бир беморнинг дори-дармонига ёрдам қилса, ўша одамлар қўлларини дуога очиб неча йиллар унинг ҳаққига дуолар қилади. Минг кишини бир ҳашаматли тўйхонага тўплаб уч-тўртта беҳаё сатангни ликиллатиб, на обрў, на савоб ололмаган одам юқоридаги ишларни қилса ажру савобнинг тагида қолади. Яна, агар шу билан ҳам нафси ором топмаса, ўзига хайрихоҳ инсонлар орттиради. Ўша одамларнинг ҳам бир куни фойдаси тегиб қолади… Тўй ва маросимларни тартибга солиш зарурлиги ҳар доим фикр эгаларини ўйлантириб келган. Айниқса, жадид боболаримиз бу масалага жиддий киришган эдилар. Аммо уларнинг куйинчакликларига қулоқ осадиган одам бўлмади, ўзлари ҳам қисқа фурсатларда қатағон қурбонига айланиб кетди. Истиқлол йилларида ушбу мавзу яна кун тартибига чиқди. 1998 йилнинг 28 октябрида Биринчи...
1 1 384 1 385 1 386 1 387 1 388 1 467