islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Дунё – кўприк, унда машғул бўлмасдан ўтинглар”

“Дунё” сўзи луғатда “бойлик”, “давлат” деган маъноларни англатади. Биз дунёга келганимиздан то вояга етгунимизча унинг гўзаллигини кўрамиз, катта бўлган сари дунёнинг ташвишларга, адолатсизликарига, ғам-ташвишларига гувоҳ бўламиз ва аста-секин бунга кўникамиз. Яқинларимиз ва дўстларимиз билан мулоқот қиламиз, ўз юмушларимиз билан банд бўламиз, оила-аъзоларимиз билан шоду ҳуррамликда вақт ўтказамиз. Кундалик режалар ва мақсадлар билан кунимиз қандай ўтканини ҳам сезмай қоламиз. Дунёга, унинг зийнатларига шунчалик берилиб кетганимиздан, бир-биримизнинг ўртмиздаги меҳр-оқибатни, ота-онага яхшилик қилишни, қариндошлик ришталарини унутганмиз, ҳатто, намозимиздаги хушуъни ҳам ёқотиб қўйганмиз. Бунга сабаб нима? Аллоҳ таоло ҳузурида ҳар бир сониямиз учун жавоб беришимизни ўйламаймизми? Бу дунёни Аллоҳ таоло нима учун гўзал ва ундаги нарсаларни зийнатли қилиб яратди? Бунга Аллоҳ таолонинг Ўзи “Каҳф” сурасининг 7- оятида шундай марҳамат қилади: “Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз”. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дедилар: “Дунё осмон билан Ер ўртасида қамалган бўлиб, Аллоҳ таоло яратгандан бери унга қарамайди. Дунё қиёмат куни келганда: “Эй Роббим, бугун мени энг паст мақомдаги дўстларингга бўлса ҳам насиба қилиб бергин”, деб илтижо қилади. Аллоҳ таоло унга: “Эй ҳақир ва тубан нарса, жим бўл, мен сени уларга дунёда раво кўрмаган бўлсам, қандай қилиб энди раво кўрайин, дейди. Мана, кўриниб турибдики, “дунё”ни ва ундаги зеб-зийнатларни синов учун, қай биримиз бу синовдан ўтолсак, унинг гўзаллигига алданмасак, Аллоҳ таолонинг Ўзи гўзал ажру-мукофот билан мукофотлайди. Дунёни яхши кўриш узун орзу-ҳаваслар қилиш билан янада мустаҳкамланади. Агар Холиқ Зот дунё ҳақида хабар бериб, мисолини келтирмаганда, албатта, дунё ухлаганни уйғотиб, ғофилни ҳушёр қиларди. Аллоҳ таоло наздида дунёнинг мисқолча қадри йўқ. Пашша қанотича камайтирилмай дунё хазиналари калитлари билан Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га кўрсатилганда, уни олишдан бош тортдилар. Аллоҳ таоло синов-имтиҳон учун солиҳ бандаларидан дунёни пинҳон тутди, алдаш учун душманларига дунёни кенг ва бемалол қилиб қўйди. Аъло ибн Зиёд: “Тушимда дунёни ўзига оро бериб, афт-башараси буришган кампир қиёфасида кўрдим. Одамлар унга топиниб, ҳар томондан ҳайратланиб қарарди. Кампир олдига бориб, унга бунчалик ажабланиб қараётганларидан ҳайрон бўлдим. Шунда кампирга: “Сен кимсан?”, дедим. У: “Мени танимаяпсанми?”, деди. Мен: “Йўқ”, дедим. “Сен кимсан?”, деб сўрадим. “Мен дунёман”, деди. “Аллоҳдан сенинг ёмонлигингдан паноҳ сўрайман”, дедим. У: “Агар ёмонлигимдан паноҳ топишни истасанг, дирҳамни ёмон кўр!”, деди. Исо алайҳиссалом: “Дунё – кўприк, унда машғул бўлмасдан ўтинглар”, дедилар. Ҳақиқатан, бу дунё ҳаёти охиратга олиб боришга очиқ ва ёрқин мисолдир. Бешик – ана шу кўприк бошидаги дастлабки масофа бўлса, лаҳад охирги масофадир. Шу иккови орасида қисқа бир масофа мавжуд. Одамлардан қанчаси шу кўприкнинг ярмига етиб борса, қанчаси учдан бирини ва қанчаси учдан бирининг бирини босиб ўтадилар. Қанчасига бир қадамдан ортиқ юриш насиб қилмади. Ҳар қанақасига кўприкдан ўтилиши шарт. Аммо шу кўприкдан ўтиб олиш ҳақида ўйламай, унинг устида иморат қуриб, турли зийнатларга чалғиб яшаш ғоят жоҳиллик ва ютқизишдир. Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) шундай дедилар: “Билингларки, сизлар ўликсизлар, ўлгандан сўнг тириласизлар. Амалларингиз олдида турғизилиб, у туфайли жазо (мукофот)ланасизлар. Сизларни дунё ҳаёти алдаб қўймасин. Албатта, у бало-офатлар билан ўраб қўйилган, фонийлиги билан танилган ва алдамчилги билан васф қилинган. Дунёдаги ҳар бир нарсани завол тутади. Дунё ўз аҳли ўртасида гоҳ буёқ, гоҳ буёққа айланади. Дунё ҳеч қачон бир хил турган эмас, унинг ёмонлигидан низо, кураш тўхтаган эмас....

Фузайл ибн Иёз: “Ким Аллоҳ таолодан қўрқса, бирор киши унга зарар бера олмайди”

Фузайл ибн Иёз иккинчи ҳижрий асрда яшаб ўтган тобеъин ва тасаввуф илми намоёндаларидан биридир. У 107 ҳижрий йилда туғилиб, 187 ҳижрий санада вафот этган. «Абидул ҳарамайн» (икки ҳарамнинг обиди) деган унвон сазовор бўлганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди бўлган Фузайл ибн Иёзга нисбат берилган кўпгина ҳикматли сўзлар тасаввуф манбаларида уламолар томонидан келтирилади. Қуйида унинг баъзи ҳикматларини сизларга ҳавола қиламиз: 1. Ким беш нарсадан сақланса, дунё ва охират ёмонлигидан сақланибди: 1.Ужб (Инсон ўзи қилган амалларидан фахрланиши) 2.Риё 3.Кибр 4.Манманлик 5.Шаҳват 2. Ким Аллоҳ таолодан қўрқса, бирор киши унга зарар бера олмайди. Ким Аллоҳни қўйиб, бошқалардан қўрқса, бирор киши унга ёрдам бера олмайди. 3. Дунёда зоҳид бўлмаганингизгача қалбларингиз иймон ҳаловатини тотмайди. Яъни, бу ҳикматда инсоннинг дунё ва унинг лаззатларига берилмаслиги, дунёнинг ўткинчи ва охират учун тайёргарлик майдони эканлиги айтилмоқда. 4.Агар мен учун ижобат қилинадиган дуо бўлса, уни имом (раҳбар)нинг ҳақига қилардим. Чунки раҳбарнинг тўғри йўлда бўлиши, юрт ва инсонларнинг ҳам тўғри йўлда бўлишларининг кафолатидир. Чунки, раҳбар қандай бўлса, қўл остидагилар ҳам шундай бўлади. 5. Ким билган илмига амал қилса, билмайдиган нарсасидан беҳожат бўлади, ким билган илмига амал қилса, Аллоҳ таоло билмайдиган нарсаларига муваффақ қилади. 6. Олимнинг бир гуноҳи кечирилишидан олдин жоҳилнинг етмишта гуноҳи кечирилади. Яъни, бу ерда олимнинг бир гуноҳи жоҳил (илмсиз маъносида)нинг етмишта гуноҳидан оғирроқ эканлиги айтилмоқда. Чунки билмасдан гуноҳ қилгандан кўра билиб гуноҳ қилган ёмонроқдир. Лекин олим агар амал қилса унинг даражасига бирорта жоҳил ета олмайди. 7. Мол дунёга муҳаббат қўйиш ўта осон, лекин ундан ажралиш ўта қийин. “Тиллар кафедраси” кабинет мудири Ҳасанов Улуғбек тайёрлади 749

“Зиёрат туризми” орқали Самарқандни зиёрат қилинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди “зиёрат туризм” фаолияти доирасида юртимиз бўйлаб зиёратларни уюштиришни бошлади. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар қилмоқда. Дастлаб, Фонд Самарқанд вилоятидаги қутлуғ қадамжоларга зиёратларни ташкил этмоқда. Айниқса, хоҳловчилар юртимизда эълон қилинаётган 5 кунлик дам олиш кунларининг бирида Самарқанд зиёратини амалга оширишлари ҳам мумкин. Самарқанд зиёрати дастури қуйидагича: Йўналиши:   Тошкент – Самарқанд – Тошкент Давомийлиги:   1 кун Транспорт тури:  Замонавий транспорт воситаси 1 киши учун тўлов миқдори:   200000 сўм  Вақт Фаолият (иш, хизмат)лар тартиби  05:00 05:30 Зиёратчиларни белгиланган жойда тўплаш; 05:30 10:00 Самарқандга жўнаш; 10:00 10:30 “Имом Бухорий” мажмуаси зиёрати; 10:30 11:00 Самарқанда шаҳрига етиб бориш; 11:00 12:30 “Ҳазрати Ҳизр” ва “Шоҳи Зинда” мажмуалари зиёрати; 12:30 14:00 Тушлик ва пешин намози; 14:00 17:00 “Имом Мотуридий” зиёратгоҳи, “Бибихоним” масжиди, “Регистон” майдони, “Гўр Амир” мақбараси, “Руҳобод” мақбараси, “Хўжа Аҳрори Валий” зиёратгоҳи ва “Мирзо Улуғбек” расадхонаси зиёрати; 17:00 17:30 Зиёрат совғалари харид қилиш; 17:30 22:00 Тошкент шаҳрига қайтиш. Зиёратчиларга қуйидаги хизматлар кўрсатилади:  замонавий транспорт (зиёратчилар сонига кўра) хизмати; сафар давомида зиёратга оид суҳбат, маъруза ва Қуръон қироати; салқин ичимликлар ва ширинликлар; овқатланиш (нонушта ва тушлик); зиёратгоҳларга кириш чипталари; зиёратгоҳлар ҳақида батафсил маълумотлар (экскурсия хизмати); эсдалик учун тарқатма материаллари. Мурожаат учун: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди  Телефон: (71) 150-64-11, (90) 186-59-18, (99) 899-59-18  Зиёратчиларни тўпланиш жойи:  Ҳазрати Имом (Хастимом) жоме масжиди ёнида  Эслатма: Якка гуруҳ шаклида йиғилган зиёратчиларни талаб ва истакларига кўра, гуруҳни Тошкент шаҳрининг хоҳлаган манзилида йиғиш ва зиёратга жўнатиш мумкин. 392

“Аёл дунёни тебратар”

 “Агарки бу байрам бизнинг ҳаётимизда бўлмаган тақдирда ҳам мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизнинг ҳурмати учун бундай байрамни албатта ташкил этган бўлардик!” Ш.М.Мирзиёев. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Зеро, баҳор, ҳам аёл, ҳам гўзаллик ифодасидир. Жаҳондаги ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси унинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланади. Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб 8 март – Хотин-қизлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент ислом институти 1-курс талаба қизлари билан Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Аёл дунёни тебратар” деб номланган cуҳбат бўлиб ўтди. Унда аёл устоз-ходимлар ва талаба қизлар иштирок этди. Тадбирда “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси У.Хафизова талаба қизларни байрам билан табриклаган ҳолда, аёлларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида талаба қизларга тушунча бериб ўтди. Шунингдек, юртимизда содир бўлаётган ижобий ислоҳотлар хотин-қизларнинг оила ва жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш билан ҳаётий манфаатларини янада кенг таъминлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилишини таъкидлади. Талаба қизларимиз диний билимларини мукаммал билишга интилганидек дунёвий билимлар, маънавий қадриятлар, миллий урф-одат ва ананаларимизни ҳам чуқур ўрганиши кераклиги суҳбат давомида айтиб ўтилди. Аёлни улуғлаган жамиятда яшаш бахтини насиб этганлиги учун Яратганга чексиз шукроналаримиз бўлсин. Суҳбат талаба қизлар томонидан ташкил этилган турли қизиқарли савол-жавобларга бой бўлиб, тингловчиларга байрамона кайфият бахш этди. Зеро, аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Ҳар бир инсон, қаерда бўлмасин, қандай касб, қандай лавозимда ишламасин, қалби, юрагидаги жамики эзгу фазилатлари учун меҳрибон оналардан умрбод қарздордир. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 541

Сийрат илми тарихини биласизми?

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Давр ўтиши билан баъзи илмларда ўзгариш ва янгиланишлар бўлиши тарих қонуниятидир. Аммо бу дунёда ўзгармас ва ҳеч шубҳа аралашмаган илмлар ҳам бор. Бу илмнинг асоси, аввало Аллоҳ таолонинг муқаддас каломи Қуръони Карим бўлса, иккинчи ўринда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадислар туради. Бу икки илмдан сўнг Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, сийрату шамойиллари ҳақидаги илм, ислом манбашунослиги ва ислом динининг асосий илми­ – сийрат  туради. Бу илмларнинг ўзгармаслигига бош сабаблардан бири эҳтиёткорлик ва омонатдорликдир. Сийрат илми Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб берувчи муҳим соҳадир. Сийрат дастлабки даврда ҳадисларнинг бир бўлаги бўлган. Ҳижрий кейинги асрларда муҳаддисларнинг орасида ҳам сийрат илмига эътибор бериш бошланди, шундан сўнг бу илм алоҳида илм сифатида шаклланди. Бу илм Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари, фаолиятлари, ислом динини тарқатиш йўлида олиб борган саъй-ҳаракатларидан тортиб, турмуш тарзларигача бўлган барча мавзуларни ўзида қамраб олган алоҳида соҳа бўлиб вужудга келди. “Сийра” илк ислом даври адабий жанри бўлиб, «Ҳаёт йўли», «Турмуш тарзи», «Юриш услуби» маъноларни англатади. Шу маънода сийра «суннат» сўзига маънодошдир. Истилоҳда эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари тарихи, таржимаи ҳолларидир. Ҳеч қайси пайғамбарнинг ҳаёт йўллари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларичалик аниқ ва ишончли қилиб ёритилмаган ва китобларда энг тўғри манбалар билан бизга етиб келган эмас. Бу илмнинг тарихига назар солсак, аввало бу соҳада номлари машҳур бўлган 4 киши алоҳида зикр этилади. 1.Урва ибн Зубайр, 93 ҳижрий санада вафот этган. Абон ибн Усмон ибн Аффон, 105 ҳижрийда вафот этган. Бу зотларнинг асарлари бизгача етиб келмаган. Ваҳб ибн Мунаббиҳ, 114 ҳижрийда вафот этган. Бу зотнинг исролиёт қиссалларини кўп ривоят қилганини эслатадилар. Шураҳбил ибн Саъд Хатмий Маданий, 123 ҳижрий санада вафот этган. Бу киши ғазавотларни ва бадрий (Бадр жангида қатнашган саҳобалар) ларни яхши биладиган олимлардан эди. Булардан кейин Умавий халифалар даврида сийрат уламоларининг иккинчи табақаси зоҳир бўлди. Булардан сўнг эса Аббосийлар даври сийратчилари етишиб чиқдилар. Уларнинг ичида қуйидаги зотлар шухрат топдилар: Мусо ибн Уқба, 141 ҳижрий санада вафот этган. Бу кишининг ғазовот китоби бор. Муҳаммад ибн Исъҳоқ Мутталибий, 151 ҳижрий вафот этган. Бу киши халифа Мансурнинг талабига биноан, «Ал-Мағозий» китобини ёзган. Унда Одам Атодан то ўзи яшаётган замонгача бўлган тарихини баён этган. Халифа уни мухтасар қилишни амр қилган. Ибн Исъҳоқнинг ушбу китоби бизгача етиб келган биринчи сийрат китобидир. Маъмар ибн Рошид, 150 ҳижрий санада вафот этган. Бу зотнинг асарлари бизгача етиб келмаган. Муҳаммад ибн Умар Воқийдий, 207 ҳижрий санада вафот этган. Воқийдийнинг «Ал-Мағозий» китоби ўзидан кейин кўплаб сийратчиларнинг китобларига асос бўлган. Бу олимлардан сўнг сийрат уламоларининг янги бир авлоди шаклланиб улар ичидаги кўзга кўринган ва бизгача китоблари етиб келган сийрат илмининг асосий таянчи ҳисобланган «Ас-Сийра ан-Набавия» асарининг муаллифи Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Ҳишомдир. Бугунги кунга келиб энг машхур сийрат уламоларининг аввалида Ибн Исъҳоқ ва Ибн Ҳишом раҳматуллоҳу алайҳлар туришади. Кейинги давр уламоларининг барча асарларида у зотларнинг ўрни беқиёсдир. Дастлабки даврда сийрат асарлари тўлиқ ва ровийлари билан ёзилган бўлса, кейинчалик эса ўқувчиларга осонлик бўлиши учун ровийлар силсиласини тўлиқ зикр қилинмайдиган бўлиб мхтасар китоблар ёзила бошланган. Бу мухтасар сийрат китоблари – «Мавлид» деб аталган. Аксар мавлид асарлари назмий...
1 1 383 1 384 1 385 1 386 1 387 1 467