islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Талаба қизлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди

Соғлом онадан соғлом бола дунёга келиши айни ҳақиқатдир. Айниқса, ақл машқи ҳисобланган шахмат билан шуғулланиш фикрлашни ўстиради, ҳаётдаги муаммоларни ечишда осон йўл топиш имконини беради. Тошкент ислом институти талаба қизлари ҳам дарсдан бўш вақтларида мураббийси Наргиза Арипова бошчилигида ақл гимнастикаси – шахмат билан мунтазам шуғулланиб келадилар. Машғулотларда олинган кўникмаларни синаб кўриш мақсадида 9 март куни 1-курс талабаларидан иборат иккита гуруҳ ўртасида шахмат беллашуви ўтказилди. Қизғин кечган баҳсларда 1 – В гуруҳ қизлари ғолиб бўлишди. Мусобақа якунида ғолиблар спорт анжомлари билан тақдирландилар. 419

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирлаб

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бу номни эшитган мусулмон юртдошларимизнинг кўз ўнгида буюк олим гавдаланади. Афсуски, ана шундай олими забардаст 2015 йил 10 март куни дорул бақога риҳлат қилдилар. Ҳазратимизнинг вафотларига эрта, 10 март куни 3 йил бўлади. Маълумки, шайх ҳазратлари умрларининг сўнгги йилларини одамларимиз ўртасида илмий ва диний маданиятни оширишга бағишлаганлар. Шайх ҳазратлари Маккаи Мукаррамадаги «Бутун Дунё Ислом Робитаси»нинг таъсис мажлиси, Бутун дунё тасаввуф уюшмаси, Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти, Бутун дунё даъват уюшмаси, Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси, Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси, Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё муфаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси, Бутун дунё масжидлар уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси эдилар. Шунингдек, шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Либия Жамоҳирийяси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар. Шайх ҳазратлари 100 дан ортиқ китоблар ва интернет саҳифалар муаллифи эдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Muslim.uz портали ижодкорлари шайх ҳазратларини эслаб ва одамларга эслатиш мақсадида видеолавҳа тайёрлади. ЎМИ Матбуот хизмати 382

Сўз тинглаган ютади ёхуд валийлар ҳаётидан ибратлар

Валий зотларнинг ибратли ўгитлари кўп ҳолларда амалий шаклда бўлади. Масалан, буюк валий Баҳовуддин Бухорий ҳазратларининг шогирдларига ибрат қилиб кўрсатиб берган амаллари унинг шогирдлари томонидан манбаларда ёзиб қолдирилган. Қуйида Баҳовуддин Бухорийнинг шогирди Аловуддин Аттор ўз устози билан содир бўлган ибратли воқеаларни келтириб ўтади. Бир куни устозимиз Баҳовуддин Бухорий ҳазратлари даргоҳларида ўтин камлигини кўриб, бизларга, кўпроқ ўтин тўпланглар, ҳатто бу ишга шошилинг, чунки улгура олмай қолишимиз мумкин. Бирдан қиш бошланиб қолса, ўтинсиз қоламиз, дея буюрдилар. Шунда биз талабалар, бош устига, деб, ўтин тўплашни бошладик. Ўтинларни шунчалар кўп тўпладикки, ҳатто бутун қишга етар эди. Кўп ўтмай қор ҳам ёғди. Лекин, қиш жуда иссиқ кечди. Устозимиз бу тадбирлари билан бизни ҳар қандай муҳим ишни эътибор билан қилиш лозимлигини ўргатган эди. Сабаби, ҳафсала билан қилинмаган ишнинг оқибати зиён ва заҳмат бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам устозимиз қишда афсус надоматлар ичра совуқда қолмаслик учун барчамизни унга тайёргарлик кўришни буюрди ва уларнинг гапларини диққат билан тинглаганмиз учун қиш қандай келишидан қатъий назар қилган ишимизнинг натижаси фойдали бўлди. Зеро, буюклар айтмиш: «Сўз тинглаган- ютади». Ушбу валий зотнинг талабаларидан яна бири шундай ҳикоя қилади. Бир куни дўстларимиз билан ўтирган эдик. Аммо, орамиздаги бир инсон устозимизнинг буюк валий эканликларига ишонмас эди. Ортларидан жуда кўп ёмон гаплар айтар эди. Биз бунга тоқат қила олмас эдик. Бир куни, Аллоҳнинг дўстларига тил узатганлар омон қолмас, дедик. Лекин у огоҳлантиришимизга эътибор ҳам бермади. Ўз одатида давом этди. Шу пайт бир ари учиб келиб, унинг оғзига кириб қўнди. Тилини шундайин чақдики, натижада оғзини оча олмайдиган даражада шишиб кетди. Ҳеч қандай гап гапира олмай қолди. Бу ҳолидан пушаймон бўлди. Қалбидаги душманлик муҳаббатга айланди. Бироз олдин буюк валий ҳақида ёмон сўзлар айтаётган инсоннинг қалби энди буюк устознинг муҳаббати билан ёнадиган бўлди. Манбалар асосида Тошкент Ислом институти битирувчиси Сайдаҳмедова Барнохон тайёрлади 423

“Хориждаги юртдошим” (Мигрантлар саҳифаси)

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz портали ижодкорлари кўпчилик хорижда юрган ҳамюртларимизнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда “Хориждаги юртдошим” деб номланган янги лойиҳани ишга туширди. Ушбу лойиҳани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – тирикчилик, хизмат сафари ёки таълим олиш учун чет элларда юрган юртдошларимизнинг диний масалалар бўйича барча саволларига жавоб бериш, уларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимини кўрсатиш, шунингдек, хориждаги юртдошларимизнинг дарду ташвишлари, кечинмалари ва муаммолари акс этган виртул мактубларни ўрганиб, муаммони бартараф этиш чораларини кўришдан иборат. Шунингдек, ушбу рукнда, турли мамлакатларда, ибодат қилиш билан боғлиқ фарқли жиҳатлар, истеъмол қилинадиган ёки қилинмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари, иштирок этиш мумкин ёки мумкин бўлмаган маърака-маросимлар ва ҳоказо масалалар бўйича туркум мақолалар ҳам эълон қилиб борилади. Ҳурматли мухлислар! Бизни кузатишда давом этинг. Ҳали олдинда, Сиз учун яна-да фойдали ва қизиқарли мега лойиҳалар тайёрлаб қўйганмиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 242

Мусулмонлар жамийки пайғамбарларга имон келтирадилар

Қутбиддин Муҳаммад ибн Султон ҳазратлари ҳанафий фиқҳининг кўзга кўринган олимларидан биридирлар. Ҳижрий 870 йил (милодий 1465 йил) да Шомда таваллуд топганлар. Мадраса таҳсилидан сўнг, “Зоҳирийя” мадрасаси ва “Умавийя Жоме”сида мударрислик қилдилар. Ҳижрий 950 йил (милодий 1544 йил) да Шомда вафот этдилар. Улардан бизга улкан меърос қолган. Бир дарсларида шундай дейдилар: “Имоннинг тўртинчи шарти, Пайғамбарларга имон келтиришдир. “Аманту” (имон калимаси) даги “ва русулиҳи” калимаси, “Аллоҳ Таолонинг жамийки Пайғамбарларига имон келтиришни билдиради”. Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиссалом ва сўнггиси, бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Иккалаларининг ораларида жуда кўп пайғамбарлар ўтдилар. Ададлари аниқ эмас. Бир юз йигирма тўрт мингдан ортиқликлари машҳурдир. Пайғамбарларга имон келтириш, ораларини ҳеч ажратмаган ҳолда, барчалари Аллоҳ Таоло тарафидан танлаб олинган содиқ,тўғри сўзли эканликларига ишониш демакдир. Улардан бирига ишонмаган кимса, ҳеч бирига ишонмаган кабидир. Пайғамбарликка узоқ риёзат чекиш, кўп ибодат қилиш, очлик ва ҳузн чекиш билан эришилмайди. Фақатгина, Аллоҳ Таолонинг эҳсони, танлови билан берилади. Аллоҳ Таоло ер юзидаги илк инсон ва илк пайғамбар бўлмиш Одам алайҳиссаломдан бери ҳар минг йилда янги пайғамбар юбориш воситаси ила давр инсонларига дин ва унинг аҳкомларини баён қилди. Бундан мақсад, инсонларнинг дунёда роҳат ва ҳузур ичида яшамоқлари ва охиратда ҳам абадий саодатга эришиш йўлини кўрсатиш эди. Ўзлари билан янги дин олиб келган пайғамбарлар “Расул” дир. Расулларнинг буюклари эса “Улул Азм” дейилади. Булар, Одам (алайҳиссалом), Нуҳ (алайҳиссалом), Иброҳим (алайҳиссалом), Мусо (алайҳиссалом), Исо (алайҳиссалом) ва севикли пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломдирлар. Машҳур бўлган пайғамбарлар адади ўттиз учтадир. Улар: Одам (алайҳиссалом) Идрис (алайҳиссалом) Шис (алайҳиссалом) Нуҳ (алайҳиссалом) Ҳуд (алайҳиссалом) Солиҳ (алайҳиссалом) Иброҳим (алайҳиссалом) Лут (алайҳиссалом) Исмоил (алайҳиссалом) Исҳоқ (алайҳиссалом) Яъқуб (алайҳиссалом) Юсуф (алайҳиссалом) Айюб (алайҳиссалом) Шуайб (алайҳиссалом) Мусо (алайҳиссалом) Ҳорун (алайҳиссалом) Ҳизр (алайҳиссалом) Юша ибн Нуҳ (алайҳиссалом) Илёс (алайҳиссалом) Ал Ясаъ (алайҳиссалом) Зулкифл (алайҳиссалом) Шамъун (алайҳиссалом) Исмоил (алайҳиссалом) Юнус ибн Мато (алайҳиссалом) Довуд (алайҳиссалом) Сулаймон (алайҳиссалом) Луқмон (алайҳиссалом) Закариё (алайҳиссалом) Яҳё (алайҳиссалом) Узайр (алайҳиссалом) Исо ибн Марям (алайҳиссалом) Зулқарнайн (алайҳиссалом) Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Булардан йигирма саккизтасининг исми Қуръони Каримда келган бўлиб, Зулқарнайн, Луқмон, Узайр ва Ҳизр (алайҳиссалом) ларнинг пайғамбар ёки пайғамбар эмасликлари ҳақида ихтилоф бор. Одам алайҳиссаломдан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган жамийки пайғамбарлар Аллоҳдан айни имонни олиб келганлар ва умматларидан ушаларга ишонишни талаб этганлар. Яҳудийлар Мусо алайҳиссаломга ишониб,Исо алайҳиссалом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ишонмайдилар. Християнлар эса, Исо алайҳиссаломга имон келтириб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни рад этадилар. Мусулмонлар эса, бутун пайғамбарларга имон келтирадилар”. Тошкент Ислом институти битирувчиси Сайдаҳмедова Барнохон 512
1 1 382 1 383 1 384 1 385 1 386 1 467