islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 8, 2018

Day

Фузайл ибн Иёз: “Ким Аллоҳ таолодан қўрқса, бирор киши унга зарар бера олмайди”

Фузайл ибн Иёз иккинчи ҳижрий асрда яшаб ўтган тобеъин ва тасаввуф илми намоёндаларидан биридир. У 107 ҳижрий йилда туғилиб, 187 ҳижрий санада вафот этган. «Абидул ҳарамайн» (икки ҳарамнинг обиди) деган унвон сазовор бўлганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди бўлган Фузайл ибн Иёзга нисбат берилган кўпгина ҳикматли сўзлар тасаввуф манбаларида уламолар томонидан келтирилади. Қуйида унинг баъзи ҳикматларини сизларга ҳавола қиламиз: 1. Ким беш нарсадан сақланса, дунё ва охират ёмонлигидан сақланибди: 1.Ужб (Инсон ўзи қилган амалларидан фахрланиши) 2.Риё 3.Кибр 4.Манманлик 5.Шаҳват 2. Ким Аллоҳ таолодан қўрқса, бирор киши унга зарар бера олмайди. Ким Аллоҳни қўйиб, бошқалардан қўрқса, бирор киши унга ёрдам бера олмайди. 3. Дунёда зоҳид бўлмаганингизгача қалбларингиз иймон ҳаловатини тотмайди. Яъни, бу ҳикматда инсоннинг дунё ва унинг лаззатларига берилмаслиги, дунёнинг ўткинчи ва охират учун тайёргарлик майдони эканлиги айтилмоқда. 4.Агар мен учун ижобат қилинадиган дуо бўлса, уни имом (раҳбар)нинг ҳақига қилардим. Чунки раҳбарнинг тўғри йўлда бўлиши, юрт ва инсонларнинг ҳам тўғри йўлда бўлишларининг кафолатидир. Чунки, раҳбар қандай бўлса, қўл остидагилар ҳам шундай бўлади. 5. Ким билган илмига амал қилса, билмайдиган нарсасидан беҳожат бўлади, ким билган илмига амал қилса, Аллоҳ таоло билмайдиган нарсаларига муваффақ қилади. 6. Олимнинг бир гуноҳи кечирилишидан олдин жоҳилнинг етмишта гуноҳи кечирилади. Яъни, бу ерда олимнинг бир гуноҳи жоҳил (илмсиз маъносида)нинг етмишта гуноҳидан оғирроқ эканлиги айтилмоқда. Чунки билмасдан гуноҳ қилгандан кўра билиб гуноҳ қилган ёмонроқдир. Лекин олим агар амал қилса унинг даражасига бирорта жоҳил ета олмайди. 7. Мол дунёга муҳаббат қўйиш ўта осон, лекин ундан ажралиш ўта қийин. “Тиллар кафедраси” кабинет мудири Ҳасанов Улуғбек тайёрлади 738

“Зиёрат туризми” орқали Самарқандни зиёрат қилинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди “зиёрат туризм” фаолияти доирасида юртимиз бўйлаб зиёратларни уюштиришни бошлади. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар қилмоқда. Дастлаб, Фонд Самарқанд вилоятидаги қутлуғ қадамжоларга зиёратларни ташкил этмоқда. Айниқса, хоҳловчилар юртимизда эълон қилинаётган 5 кунлик дам олиш кунларининг бирида Самарқанд зиёратини амалга оширишлари ҳам мумкин. Самарқанд зиёрати дастури қуйидагича: Йўналиши:   Тошкент – Самарқанд – Тошкент Давомийлиги:   1 кун Транспорт тури:  Замонавий транспорт воситаси 1 киши учун тўлов миқдори:   200000 сўм  Вақт Фаолият (иш, хизмат)лар тартиби  05:00 05:30 Зиёратчиларни белгиланган жойда тўплаш; 05:30 10:00 Самарқандга жўнаш; 10:00 10:30 “Имом Бухорий” мажмуаси зиёрати; 10:30 11:00 Самарқанда шаҳрига етиб бориш; 11:00 12:30 “Ҳазрати Ҳизр” ва “Шоҳи Зинда” мажмуалари зиёрати; 12:30 14:00 Тушлик ва пешин намози; 14:00 17:00 “Имом Мотуридий” зиёратгоҳи, “Бибихоним” масжиди, “Регистон” майдони, “Гўр Амир” мақбараси, “Руҳобод” мақбараси, “Хўжа Аҳрори Валий” зиёратгоҳи ва “Мирзо Улуғбек” расадхонаси зиёрати; 17:00 17:30 Зиёрат совғалари харид қилиш; 17:30 22:00 Тошкент шаҳрига қайтиш. Зиёратчиларга қуйидаги хизматлар кўрсатилади:  замонавий транспорт (зиёратчилар сонига кўра) хизмати; сафар давомида зиёратга оид суҳбат, маъруза ва Қуръон қироати; салқин ичимликлар ва ширинликлар; овқатланиш (нонушта ва тушлик); зиёратгоҳларга кириш чипталари; зиёратгоҳлар ҳақида батафсил маълумотлар (экскурсия хизмати); эсдалик учун тарқатма материаллари. Мурожаат учун: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди  Телефон: (71) 150-64-11, (90) 186-59-18, (99) 899-59-18  Зиёратчиларни тўпланиш жойи:  Ҳазрати Имом (Хастимом) жоме масжиди ёнида  Эслатма: Якка гуруҳ шаклида йиғилган зиёратчиларни талаб ва истакларига кўра, гуруҳни Тошкент шаҳрининг хоҳлаган манзилида йиғиш ва зиёратга жўнатиш мумкин. 382