Жорий йилнинг 25 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилган эди. 2018 йил 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Энг яхши иншо” танловида қуйидаги талабалар ғолиб бўлдилар: 1-ўрин – 4-А гуруҳ талабаси Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович; 2-ўрин – 1-Б гуруҳ талабаси Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ Закриё ўғли; 3-ўрин – 1-Д гуруҳ талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али Мухиддинжон. Талаба қизлар ўртасида эса 1-ўринни 1-З гуруҳ талабаси Атаджанова Ёқутхон Маъруфжон қизи, 2-ўринни 2-В гуруҳ талабаси Ахмедова Муаттар Абдуқаюм қизи, 3-ўринни эса 1-З гуруҳ талабаси Нурматова Ирода Шавкат қизи қўлга киритдилар. Танлов ғолиблари Тошкент ислом институти ректорининг махсус дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, мазкур танловда фаол иштирок этган яна 3 нафар талаба Нажмиддинов Бахтиёр, Парпиева Махлиёхон, Раҳмонова Мадинахонлар Тошкент ислом институтининг фаҳрий ёрлиқларига сазовор бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Ў.Собиров Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 314
Шу кунларда мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда. Жорий йилнинг 29 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам “Ёди ҳамиша ёдда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда улуғ аждодимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти унинг мамлакатимиз тақдирига дахлдор буюк ишлари, миллий тарихимизда қолдирган чуқур изи, дин соҳаси, хусусан, муқаддас ислом динимиз ривожига қўшган буюк ҳиссалари ҳақида маърузалар тингланди. Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Тошкент ислом институти талабалари томонидан 80 марта Қуръони карим хатм қилинди ва савоби марҳум юртбошимизнинг руҳониятларига бағишланди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Ў.Собиров, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 357
29 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш, мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва унинг илмий меросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти 1-курс талабалари учун “Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент ислом университети тарих фанлари кафедраси профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Аҳаджон Ҳасанов ўз маърузаси билан қатнашди. Мазкур тадбирда буюк давлат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Каримовнинг бугунги авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш йўлидаги машаққатли меҳнатлари барчага ибрат ва намуна бўлиши кераклигини таъкидлади. Буюк йўлбошчимиз тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. У инсон ўзининг серқирра ва сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Тадбир давомида Ислом Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаган тақдимот намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Ў.Собиров, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 300
Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчилари ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, 29 январь куни ўқувчи-ёшларда Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтириш, уларни келажакка бўлган ишончини кучайтириш ҳамда инсонпарварлик ва юксак ахлоқий руҳда тарбиялаш мақсадида Сергели политехника касб-ҳунар коллежида “Ислом Каримов Ўзбекистон тараққиётининг бош асосчиси” мавзусида ўтказилган тадбирда Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ўз маъзураси билан иштирок этди. Тадбирда И.Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси экани ҳамда жамиятимиз тинчлиги, юртимизи фаровонлиги ва мамлакатимизда амалга оширилган кўплаб ислолҳатларнинг бош сабабчиси экани таъкидланди. Тадбир сўнгида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди ва коллеж директори томонидан А.Абдуллаевнинг тадбирдаги муносиб иштироки учун институт номига ташаккурнома тақдим этилди. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Ш.Чўлпонов 400
27 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш, хотирасини, абадийлаштириш, шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти 2-3 курс талабалари ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов, Тошкент Ислом институти ректори У.Ғафуров, ТИИ маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев иштирокида “Буюк карвонга – муносиб сарбон” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир бошида Қуръон тиловоти қилиниб, савоби марҳум Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаққига бағишланди. Тадбирда сўз олган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар, шу жумладан дин соҳасида эришилган ютуқларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтди. Тарихдан маълумки, ҳалқнинг ёдида абадий муҳрланиб қолган ҳақиқий ҳалқпарвар, юрт ўғлонлари яшаб ўтган. Ислом Каримов ҳам ана шундай буюк шахслардан эди дейди – Убайдулла Уватов. Тадбирнинг “Буюк карвонга – муносиб сарбон” дея номланишида ҳам чуқур маъно мужассам. Мустабид тузумининг оғири юкидан элимизни халос қилиб, ёруғ манзиллар сари бошлаган, ўзлигимизни англашга ундаган Ислом Каримовнинг ўтган 25 йил давомида олиб борган кенг миқёсли ва изчил ислоҳотлари тадбирда яна бир карра ёдга олинди. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан устоз ва улуғ инсонларга муносабат масаласида барчамизга ибрат бўлаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тайёргарлик ишларини самарали олиб бориш ва ушбу санани ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди. Йиғилишда “Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ барча маросим ва тадбирларни Биринчи Президентимизнинг Ватанимиз олдидаги унутилмас хизматларига ҳар томонлама муносиб ҳолда ўтказиш бизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир”, деб таъкидлаган эди – давлатимиз раҳбари. Тадбир давомида намойиш этилган И.Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаган ҳужжатли фильм иштирокчиларнинг таассуротларни янада бойишига ҳисса қўшди. Эслатиб ўтамиз ушбу тадбир, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан 2018 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 312