Бўлим Тошкент ислом институтида ижро интизомини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилган. Ўз фаолиятини «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруқлари, Тошкент ислом институти Илмий Кенгаши қарорлари, Ректор Кенгаши қарорлари, институт буйруқларига мувофиқ амалга оширади. Институт таркибий тармоқларидан юқори ташкилотларга юбориладиган ҳисоботларни бажарилишини назорат қилади, маълумотларни тўплайди, умумлаштиради, институт раҳбарияти тасдиғидан ўтказади ва юқори ташкилотларга юборилишини таъминлайди. Кадрлар тайёрлаш сифати, уларга бўлган эҳтиёж, меҳнат бозорини ривожлантириш ва олий ўқув юртлари бўйича режалаштирилган барча тадбирларни ҳамда ўқув юрти моддий-техника базасининг мониторингини олиб боради. Профессор-ўқитувчилар таркиби ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш сифатини таҳлил қилади. Институтда ўқув жараёнининг бориши, жумладан Профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг дарсларга иштирокини, талабаларнинг билим савиясини, дарслар сифатини таҳлил қилади, улар юзасидан хулоса ва таклифлар ишлаб чиқади. 1 335
Ғийбат қилиш тил офатларининг энг ёмонларидан экан, хўш, у ҳақда Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда нималар дейилган? Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 148-оятида шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди. Магар, мазлумдан бўлса, майли. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир». Қалбида тақвоси, виждонида ҳассослик бўлмаган одам ҳар қандай ёмон сўзни осонгина ошкора қилади, атрофга ёяди. Ёмон гапни ошкор қилиш икки одамнинг бир-бирини сўкишидан, ёмонлашидан ва ғийбат-бўҳтон қилишидан бошланади. Сўнгра, аста-секин катталашиб, жамиятни ҳалокат жари ёқасига олиб келади. Ҳужурот сурасининг 12-оятида: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидир».Демак, ғийбат қилиш биродарининг гўштини ейиш билан баробар экан. Ким биродарининг гўштини ейишни истайди, ахир?! Ҳумаза сурасининг аввалги оятида: “Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин. Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам «ҳумаза» дейилади. Уларнинг айб ва камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади.«Вайл» жаҳаннамдаги бир водий ёки «ҳолига вой» , «ҳалок бўлсин» деган маънода. Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса,обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб, қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганидек, ғийбат қилиб, обрў тўкиб кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. Қоф сурасининг 18-оятида: «У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир». Али ибн Абу Толҳа Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, у киши бу оят ҳақида: «Ҳар бир яхши-ёмон гапи ёзиб борилади», деганлар. Қилган ғийбатлари ҳам, обрў тўкиш учун айтган гаплари ҳам. Сўнгра Қиёмат кунида ҳаммасидан сўроқ-савол қилинади. Исро сурасининг 36-оятида эса: «Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар масъулдирлар», деб марҳамат қилинган. Ғийбатнинг катта гуноҳ экани кўплаб ҳадисларда ҳам ворид бўлган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан сўрадилар: «Ғийбат нима эканини биласизларми?». Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ёқтирмайдиган нарса билан биродаринингизни зикр қилишингиз дедилар», дедилар. “Гапирган нарсамиз ўша биродаримизда бор эканини кўрган бўлсак ҳамми?’, дейишди. «Агар гапирган нарсангиз унда бўлса, ғийбат қилибсиз. Агар бўлмаса, туҳмат қилибсиз», дедилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Меърожга чиққанимда бир қавмнинг олдидан ўтдим.Уларнинг тирноқлари мисдан эди ва у билан юзлари ва кўксиларини тирнар эдилар. «Булар ким ё Жаброил?», деб сўрадим. Жаброил алайҳиссалом: «Улар инсонларнинг обрў-эътиборларини тўкиб, уларга туҳмат қилиб, гўштларини ер эдилар», деди”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга хиёнат қилмайди, алдамайди, уни ёрдамсиз қолдирмайди. Ҳар бир мусулмонга мусулмон биродарининг шаъни,моли ва қони ҳаромдир. Мана шу тақводир. Мусулмон биродарини таҳқирлаш кишининг ёмон эканига кифоя қилади”. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, оламдан ўтган мусулмонни ғийбат қилиш тирик, яшаб юрган мусулмонни ғийбат қилишдан кўра каттароқ ва оғирроқ гуноҳдир. Чунки тирик юрган одам уни ғийбат қилган кишини кечириши мумкин. Аммо вафот этган одам бундай қила олмайди. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир...
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан хиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Энг яхши иншо” танлови ўтказилди. Мазкур танловда ТИИ талабалари: А.Мавланов, А.Каримов, М.Ҳакимуллаев, А.Раймбердиев, Ф.Иззатиллаев, Э.Анваров, Х.Садиров, М.Махкамов, Ф.Нажмиддинов, З.Олимов, М.Гулматов, Ҳ.Нодиров, Ш.Акбаров, И.Аллаяров, И.Баҳромов, Ш.Халилов, И.Теляков, Б.Нажмиддинов, Ф.Асатуллаев, Ҳ.Тоштемиров, Н.Тожиддинов, Е.Низаматдинов, Ҳ.Эргашов, М.Махаматхонова, М.Парпиева, К.Мансурова, Ё.Атаджанова, Ҳ.Қурбонова, И.Нурматова М.Ахмедова, Ф.Юсупова, Ф.Комилжоновалар қуйидаги шартлар асосида иштирок этдилар. Танлвонинг асосий шартлари қилиб қуйидагилар белгиланди: — Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий роли ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги; — Ислом Каримов асарларида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилганлиги; — стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги; — тарихий ҳақиқатга тўғри келиши; — мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги; — илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги; — юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги; — мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги; — мавзуни ёритишда аниқ статистик маълумотлар ва ҳаётий воқеалар келтирилганлиги; — мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги. Танлов ғолиблари 2018 йил 29 январь куни эълон қилинади. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 340
25 январь куни Калом, Ҳадис, Тасаввуф, Ақида, Фиқҳ илми бўйича ташкил этилган 5 та илмий мактаблар фаолияти бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов сўзга чиқиб, илмий мактаблар фаолияти, тингловчилар савияси, ўқитувчилар салоҳияти, машғулотлар олиб бориш услуби ҳамда муаммо ва камчиликларни ўрганиш бўйича масъул ходимлар хизмат сафарида бўлишганини таъкидлади. Шундан сўнг мазкур сафар якунлари бўйича масъул ходимлар маълумот ва таклифлар беришди. Дастлаб Самарқанддаги Калом илми ва Ҳадис илми мактаблари бўйича диний идора таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси С.Шерхонов ахборот бериб, ушбу икки мактабда 25 нафардан тингловчи ўқувларда қатнашаётгани, “Фиқҳул Акбар” китоби мутолаа қилинаётгани, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида малакали устозлар дарс бераётгани, тингловчилар гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳда 6 нафардан тингловчи иштирок этаётганини билдирди. Тасаввуф мактаби бўйича Дин ишлари бўйича қўмитанинг Таълим бўлими бошлиғи Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов маълумот бериб, Тасаввуф мактаби “Мир Араб” олий мадрасаси ҳузурида ташкил этилгани, 28 нафар тингловчи машғулотларда қатнашаётгани, ҳозирги кунда Бухоро давлат университети таркибида очилган Тошкент ислом университети кафедраси билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани, жумладан, докторлик диссертациялари муҳокамалари ўтказилаётганини келтирди. Шунингдек, узоқ масофадан келиб ўқийдиган тингловчилар учун турар жой масаласини ҳам ҳал этиш лозимлиги таъкидланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Абдулхамид Турсунов Қашқадарё вилоятидаги Ақида илми мактаби тўғрисида сўз юритиб, 25 нафар тингловчи иштирок этаётгани, улар “Фиқҳул Акбар” ва “Саботул ожизин” китобларини мутолаа қилишаётгани, мактаб йил охирига қадар “Абу Муин Насафий” мажмуасига кўчиб ўтиши режа қилинганини маълумот сифатида айтиб ўтди. Тошкент ислом университети масъул ходими Озод Серсенбаев сўзга чиқиб, Фарғона вилоятидаги Фиқҳ илми мактабида 10 нафар тингловчи иштирок қилаётгани, ҳафтада икки марта сешанба ва шанба кунлари дарс машғулотлари олиб борилаётгани, ихтисослашувга алоҳида эътибор қаратиш, “Қавоидул фиқҳия”, “Усулул фиқҳ” каби асарларини мукаммал ўргатиш лозимлиги тўғрисида гапирди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари йиғилишда сўз олиб, ушбу мактабларда янги-янги замонамиз олимларини етиштириб чиқариш, Ҳадис илми мактабида икки ойдан зиёд вақт мобайнида 123 та ҳадис ёд олиш тингловчи учун жуда ҳам кам экани, барча тингловчилар мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул Акбар” асаридаги масалалар ва Имом Бухорий ҳазратларининг “ал-Адаб ал-Муфрад” китобидаги барча ҳадисларни ёд олишлари, араб тилида мутолааси тўлиқ чиқиши ҳақида алоҳида тўхталдилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари машғулотлар ўтаётган устозлар маошларини етарли даражада қилиб бериш чоралари кўрилаётганини билдирдилар. Шунингдек, нотиқлар барча мактабларда фиқҳ дарсларини ҳам ўқитиш, мактаб номидан китоблар нашр этиш, уни тамомлаганларга имтиёзлар бериш, устозларнинг малакасини ошириб бориш, ўқув режаларини пухта тузиш, қилинаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш бўйича таклифлар берилди. Йиғилишда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди. ЎМИ матбуот хизмати 346
Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимининг асосий мақсади Талабаларни маънавий-маърифий жиҳатдан ўстириш, етук мутахассис қилиб тарбиялаш билан бир қаторда, уларнинг жисмоний ривожланишлари учун барча шароитларни яратиш, юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой тарихий ва маданий меросимизга, миллий аньаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, кенг фикрли, соғлом, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан баркамол, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг моҳиятини тушунадиган ҳамда уларни янги ижтимоий муносабатлар орқали ҳaётга тapғиб эта оладиган шахсларни шакллантириш; Шунингдек, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини талабаларга тушунтириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш; Ислом дини одамларни, барча миллат ва халқларни ҳамиша нурли ҳаётга, эзгулик, ўзаро дўстлик ва инсонийликка даъват этишини, унинг асл, гуманистик мазмунини теран таҳлил этишга қаратилган илмий тадқиқотлар, жаҳон аҳлини бир мақсад йўлида – жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида бирлашишга чорлайдиган турли анжуманлар, маърифий тадбирларни амалга ошириш; Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур тадқиқ этиш, уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатларини кенг тарғиб қилишдан иборат. Бўлимнинг асосий вазифалари: – талабалар дунёқарашини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлар, халқимизнинг бой тарихий, маданий ва маънавий мероси асосида уларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, имон-эътиқод, меҳр-шафқатлилик каби инсоний фазилатлар мисолида ҳар тамонлама баркамол авлодни тарбиялайди; – “Таълим тўғрисидаги” Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, Республика Олий Мажлиси сессияси материаллари, Президент фармонлари, асарлари, нутқлари, Ҳукуматимиз қарорлари, Ўзбекистан мусулмонлари идораси буйруқ ва кўрсатмалари, таълим-тарбия бошқаруви органлари меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ўз ишини амалга оширади; – бўлим институтда тарбиявий ишларни режалаштиришда гуруҳ мураббийларининг салоҳияти ва қизиқишлари, топшириқларни қай даражада бажара олишларини ҳисобга олади; – талабаларда Ватанга муҳаббат, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Конституцияси ва Давлат рамзларига садоқат ҳиссини тарбиялайди; – маънавий, ақлий, жисмоний баркамол, иқтисодий, ҳуқуқий саводхон, меҳнатсевар, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва тарбиялаш, “Оила, маҳалла, институт” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш руҳида тарбиялайди; – ёшларимиз онгига она-Ватанга, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириб боради; – қадимий тарихий ёдгорликлар ва мустақиллик даврида бунёд этилган маърифий масканларга, музей, театр ва кўргазмаларга саёҳатлар уюштиради; – бошқа таълим-тарбия масканлари иш тажрибасини ўрганади; – Институт Кенгаши, Мураббийлар Кенгашларига қўйилган масалаларни муҳокама қилади, уларнинг қарорларини амалга оширади; – тарбиявий ишларга барча профессор-ўқитувчилар жамоаси, талабалар, мураббийлар, маҳалла ва oтa-оналарни жалб қилади, уларнинг ишларини мувофиқлаштиради; – институтда талабаларнинг бўш вақтларини унумли ташкил этиш ва дарсдан ташқари тарбиявий ишларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида уларни илмий, ижодий ва касб-ҳунар тўгараклари ҳамда спорт секцияларига жалб қилади ҳамда мунтазам равишда назорат қилиб боради; – халқимизнинг юксак миллий ва умуминсоний қадриятларининг жамиятимиз маданияти ва маънавиятининг ривожланишига таъсири, уларнинг дунёвий, ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамияти барпо этишда тутган ўрни ва ролини ўрганади ҳамда талаба-ёшларни тарбиялашда амалиётда уларнинг моҳиятини очиб беради; – республика аҳолиси эътиқод қиладиган Ислом дини ва бошқа барча динларнинг маърифий тарихий ва илмий асослари тўғрисида алоҳида чуқур билимларни дунё динларининг ижобий хусусиятлари орқали шакллантиради; – талабалар ўртасида соғлом турмуш...