islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 13, 2018

Day

Хотималар амалларга қараб бўлади

ال ابن كثير الدمشقى – حيث قال رحمهُ الله: «لقد أجرَى اللهُ الكريمُ عادتَه بكرَمِه أنَّ مَن عاش على شيء مات عليه، ومَن مات على شيء بُعِث عليه يوم القيامة»؛ فمَن عاش على الطاعة يأبى كرَمُ اللهِ أن يَمُوت على المعصية، Ибн Касир Димашқий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Аллоҳу Карим ўз карами ила одатини шундай жорий қилдиким, албатта, ким қандай яшаса, шундай вафот этади. Ким қандай вафот этса, қиёматда шундай тирилтирилади”. Кимки тоат ибодатда яшаса, Аллоҳнинг карами уни маъсиятда вафот эттиришни хоҳламайди.  عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه قَالَ: بَيْنَا رَجُلٌ وَاقِفٌ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِعَرَفَةَ، إِذْ وَقَعَ عَنْ رَاحِلَتِهِ فَأَقْعَصَتْهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:  اغْسِلُوهُ بِمَاءٍ وَسِدْرٍ، وَكَفِّنُوهُ بِثَوْبَيْهِ، وَلَا تُخَمِّرُوا رَأْسَهُ، وَلَا تُحَنِّطُوهُ، فَإِنَّهُ يُبْعَثُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مُلَبِّيًا  «Саҳиҳайн»да Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир киши Арафотда турган пайт туясидан йиқилиб тушди ва туянинг оёқлари остида нобуд бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни сув ва сидр билан ювинглар ва иккита матога кафанланглар, хушбўйламанглар ва бошини ўраманглар, чунки у қиёмат куни талбия айтган ҳолда тирилади», дедилар. Юқоридаги умумқоидалардан келиб чиққан ҳолда ҳаётий мисоллардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Биринчи гўзал хотима: Асли испан бўлган бир америкалик йигит тонг пайти Нью Йоркнинг Бруклин шаҳридаги масжидлардан бирига кириб, биродарларга: «Мен Исломни қабул қилмоқчиман», дебди. Улар унинг кимлигини сўрашибди. У эса: «Мендан ҳеч нарса сўраманглар, фақат мени йўллаб қўйинглар», дебди. Биродарларнинг йўл-йўриқ кўрсатишларидан сўнг йигит ғусл қилиб, шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлибди. Сўнг унга намоз ўқишни ўргатишибди. У ғоят ҳушуъ билан намоз ўқибди. Унинг ҳушуъси, саждаси ва намоздаги йиғисини кўриб, масжид аҳли ўзларини жуда ҳақир санаб қолишибди ва унинг ҳолатидан ажабланишибди. Учинчи куни бир мисрлик биродар у билан ёлғиз қолиб, секин гапга солибди: «Эй биродар! Сенда бир гап бор, менга айтгин», дебди.  Шунда йигит айтибди: «Мен ўзим насроний хонадонида ўсиб-улғайган, қалбим Масиҳ алайҳиссаломга қаттиқ боғланган эди. Лекин одамларнинг аҳволини кузатиб, мутлақ кўпчилик Масиҳнинг ахлоқидан тамомила бегона бўлиб кетганини кўрдим. Шундан сўнг,Ислом ҳақида қизиқиб кўрдим, у ҳақда ёзилган китобларни ўқидим. Аллоҳ дилимни Исломга очди. Мен сизларнинг олдингизга келган куним тунда чуқур ўй-фикрлар оғушида ухлаб қолибман. Тушимда Масиҳ алайҳиссалом келиб, кўрсаткич бармоқлари билан мана бундай ишора қилиб: «Муҳаммадий бўлгин», дедилар. Шундан сўнг чиқиб, масжид қидирдим ва Аллоҳ мени сизларнинг масжидингизга йўллади». Мана шу суҳбатдан кейин муаззиннинг ҳуфтон намозига чорловчи азон овози эшитилибди. Ҳалиги йигит ҳам намозхонлар билан сафга турибди. Имом биринчи ракатда сажда қилиб, ўрнидан туриб, иккинчи ракатни бошлабди. Лекин йигит саждадан бош кўтармабди. Ёнидаги одам уни секин туртган экан, йигит ёнига йиқилибди. Билишса, у аллақачон руҳини Аллоҳ жалла ва аълога топшириб бўлган экан. Аллоҳу акбар!!! Аллоҳ йўлидаги биродарим! Аллоҳ ҳаққи, бу гўзал хотима ҳақида бир ўйланиб кўринг. Иккинчи гўзал хотима: Мисрнинг Сувайс шаҳрилик бир муслима аёл турмуш ўртоғи билан биргаликда шу кемада ҳаж сафаридан қайтаётган экан. Кема чўка бошлаб, ҳамма даҳшат ва саросимага тушиб, тўғри келган томонга қочишга тутинганида муслиманинг эри ҳам: «Бўла қол, тез чиқ!» – дейди шошилиб. Шунда муслима: «Тўхтанг, ҳижобимни кийиб олай», – деб жавоб беради. «Ҳозир ҳижоб кийиб олай дейдиган вақтми?! Ҳалок бўламиз ахир!», – деб бақиради эр. «Аллоҳга қасамки, ҳижобимни тўла киймасдан ҳеч қаёққа чиқмайман! Ўлсам,...

“Араб тили” фани бўйича навбатдаги ўқув курси бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг уч ойга мўлжалланган “Араб тили” фани бўйича учинчи босқич ўқув курси учун хужжатлар қабул қилинади. Ўқиш истагида бўлган юртимиз фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соат 09:00 дан 14:00 гача қабул қилинади. Навбатдаги қабул 2018 йил 14 июль шанба куни ўз ишини бошлайди. Ўқув курсига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Тингловчилар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим: — ректор номига ариза; — соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086 шакл); — паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); — 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); — яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув машғулот учун тўлов: 1 нафар тингловчига жами энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида бўлиб, ўқув курси тингловчиларидан ҳужжат қабул қилиш илгари ёзилган рўйхат кетма-кетлиги асосида давом эттирилади. Эслатиб ўтамиз, “Араб тили” фани бўйича уч ойга мўлжалланган ўқув курсининг ҳар давраси учун 30 нафар эркак ва 30 нафар аёл-қиз жами 60 нафар тингловчи таълим олади. Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг +99871 240-03-58, +99871 227-23-47 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ўқув курслари учун қабул ҳайъати 440