Жиззах вилоятининг Зомин тумани ва Навоий вилояти кўчаларидаги реклама баннерларида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” логотипи акс этган эълонлар пайдо бўлди. Бу каби тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг ёйилмоқда ва фойдаланувчилар томонидан хурсандчилик билан қабул қилинмоқда. Шунингдек, юртимиз масжидларида ҳам мусобақа йўналишлари, шартлари ва иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати тўғрисида маълумот берувчи баннерлар осиб қўйилган. Ташкилий қўмитанинг маълумот беришича, 12 январь санасигача 2428 нафар иштирокчи ҳужжат топширган. Мусобақада қатнашишни хоҳловчилар кўплигини инобатга олиб, иштирокчиларни рўйхатга олиш 14 январь куни кечки соат 19:00 гача давом этиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Қуръони каримни ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш борасидаги яна муҳим хабарлардан бири халқ муҳокамасига қўйилган 2018 йил Давлат дустурининг 219-бандига кўра Қуръон тиловати бўйича I халқаро фестивал шу йилнинг 10 июлида Бухоро шаҳрида ўтказиш режалаштирилган. Муҳокамалар 2018 йилнинг 15 январига қадар давом этади. Администратор 505
Ризқ сўзи луғавий жиҳатдан “ризқ”, “кунлик овқат”, “улуш”, “инъом” каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса “Аллоҳ таоло жонзотларга етказган ва улар истеъмол қилган нарса ризқ деб аталади”[1]. Дунёдаги ҳамма жонзотларнинг ризқи Аллоҳ таоло томонидан олдиндан белгилаб қўйилган. Белгилаб қўйилган ризқ зиёда ва кам бўлмайди, барча халойиқ ўзига қанча ризқ белгиланган бўлса, ўшани олмасдан қолмайди, албатта тўлиқ олади. Чунки бу унинг олдиндан белгилаб қўйилган насибасидир: نَحْنُ قَسَمْنَا بَيْنَهُمْ مَعِيشَتَهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا “Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз тақсимлаганмиз”[2]. Қуръонда эса ўрмалаган жонзот борки, барчасининг ризқи Аллоҳ таоло томонидан ато қилиниши баён қилиб қўйилган: وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир”[3]. Яъни инсонларнинг ҳам, бошқа ҳайвонларнинг ҳам, умуман барча жонзотларнинг ризқини Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган. Зеро, Аллоҳ таоло уларнинг Яратувчиси бўлгани каби ризқларини ҳам берувчисидир. Шу ўринда ҳаром ҳам Аллоҳ таоло томонидан берилган ризқ экан нега уни еган одам жазо олиши керак, деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бу саволга жавоб қуйидагича бўлади: ҳаромни еган одам ҳалолни қўйиб, ҳаромни танлагани учун жазоланади. Чунки Аллоҳ таоло мутлоқ ризқни ваъда қилган ва бандаларга уни ҳалол йўл билан топишга буюрган: يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الْأَرْضِ حَلَالًا طَيِّبًا “Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз”[4]. Агар банда шайтонга ва нафсу ҳавосига эргашиб, Аллоҳ таоло буюрган ҳалол йўлдан ризқ топишга уринмасдан ҳаром йўлдан топишга уринса, Аллоҳ таоло ўша йўлдан ҳам унга эриштириб қўяверади. Лекин буйруғини бажармасдан ман этилган йўлни танлагани учун жазога гирифтор қилади. Шунга кўра, ҳаром еган банда Аллоҳ таолонинг берган ризқини егани учун эмас, балки У зотнинг буйруғини бажармасдан шайтонга эргашгани учун жазоланади. Сўфи Оллоҳёр бобомизнинг жойлари жаннатда бўлсин, ризқ ҳақида қандай эътиқодда бўлишни қисқа ва лўнда баён қилиб қўйган: Қидирғон бирла ризқинг қатра тошмас, Кетар қадринг, қадардин ҳаргиз ошмас. Яъни, эй банда ҳар қанча чирансанг ҳам Аллоҳ белгилаб қўйган ризқдан бир томчи ҳам ортиқ ололмайсан. Сенинг зиммангда фақат ризқ учун сабаб қилиб қўйилган ишларни амалга ошириш бор холос, ризқинг эса Аллоҳ таоло сен учун тайин қилиб қўйган нарсасидан бошқа бўлмайди. Ризқ ҳақидаги масала “Ақоидун Насафий”да қуйидагича баён қилинган: الْحَرَامُ رِزْقٌ وَكُلٌ يَسْتَوْفِي رِزْقَ نَفْسِهِ حَلاَلاً كَانَ اَوْ حَرَامًا وَلَا يُتَصَوَّرُ اَنْ لَا يَأْكُلَ اِنْسَانٌ رِزْقَهُ اَوْ يَأْكُلَ غَيْرُهُ رِزْقَهُ. “Ҳаром ҳам ризқдир. Ҳамма ўз ризқини ҳалол бўлсин, ё ҳаром бўлсин, тўла-тўкис олади. Инсон ўз ризқини ея олмай қолиши ёки бошқа биров унинг ризқини еб қўйиши тасаввур ҳам қилинмайди”. Яъни, Аллоҳ таоло бирор кишига истеъмол қилишни тақдир қилиб қўйган нарсани бошқа биров устамонлик ёки айёрлик билан “илиб кетиши” мумкин эмас. Ҳар бир киши ўз ризқу насибасини албатта олади. Аммо ризқ мулк маъносида қўлланганда, уни бошқалар ҳам олиши мумкин: الَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ “Улар ғайбий хабарларга (пайғамбарим Муҳаммад келтирган хабарларга) иймон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир”[5]. Ушбу оятдаги ризқ қилиб берилган нарсалардан эҳсон қилишлари, уларга мулк қилиб берилган нарсалардан бошқаларга инфоқ-эҳсон қилишлари маъносини англатади. Ибн...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳеч шубҳа йўқ, ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бор. Ислом динининг ўзига хос хулқи ҳаёдир”. Ҳаё – кишини инсоний ахлоққа тўғри келмайдиган ҳар қандай нарсадан тийилишга ундовчи сифат. Ҳаё хижолат чекиш, истиҳоладан фарқ қилади. Чунки хижолат чекиш ҳамиша ҳам ижобий хислат ҳисобланмайди. Баъзан у салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ҳаё бир вақтнинг ўзида жоиз бўлмаган иш ва сўзлардан қайтаргани каби, яхши ишларга ундовчи ҳамдир. Бу гўзал хислат одамлар орасида ҳам, ўзи ёлғиз қолганида ҳам эгасининг иккиюзламачилик қилишига йўл қўймайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаёнинг ҳаммаси яхшидир”, деганлар. Ҳаё инсоннинг икки дунёси, шунингдек, атрофидагилар учун ҳам фойдали фазилат. Уламоларимиз ҳаё ҳақида: “Ҳаё ёмон, қабиҳ иш ва қилиқларни тарк этишга ундайдиган, ҳақдор кишининг ҳақига путур етказишдан қайтарадиган яхши сифатдир”, дейишган. Имонимизнинг бир бўлаги – ҳаё биздан узоқлашиб, бегонасираб кетишига йўл қўймайлик. Ёрмуҳаммад ЭШНАЗАРОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 343
Инсон ўзи яшаётган юрт, маҳалла ободлиги, тинч-осойишталиги ва тараққиётига ҳисса қўшиши керак. Бу шарафли ишни ўзидаги камчиликларни тузатиб, савобли ишларини кўпайтириб, гуноҳлардан сақланиб, ён-атрофидагиларни ҳам ёмонликдан қайтариш орқали бажариши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: «Инсон гуноҳ иш қилса, қалбида қора доғ пайдо бўлади. Агар шу ишидан пушаймон бўлиб, истиғфор айтса, у доғ ўчирилади. Аммо гуноҳ қилишдан тўхтамаса, қалбининг ҳамма қисмини зулмат қоплаб олади» (Абу Ҳурайра ривояти). Натижада қалбда Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳисси йўқолади, инсоннинг бузғунчилик қилиши оддий ҳолга айланади. Ўзимиз гуноҳ ишлардан сақланишимиз, хайрли амалларни кўпайтиришимиз билан бирга бошқаларни ҳам ёмонликлардан қайтариш пайида бўлишимиз керак. Чунки баъзилар ёмонликларни ҳаддан оширишлари сабабли кўпчилик бошига кулфат ёғилиши мумкин. Раббимиз бандаларни Қуръони каримда: «Ораларингиздаги ситамкорларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланинглар…» (Анфол, 25), деб огоҳлантирган. Ушбу оят тафсирида муфассир олимлар: «Қайси жамиятда гуноҳ, бошқалар ҳақига тажовуз ва ҳоказолар кўпайса, у ишларни қилганлар ва уларга бефарқ бўлганлар бирдай офатга йўлиқади», дейишган. Муҳаммад Саид Тантовий «Ат Тафсирул Васит» китобида “Инсониятнинг бошига келадиган балолар одамларнинг ёмон ишларга муккадан кетишлари, бошқаларни яхшиликка чақирмасликлари, ёмонликдан қайтармасликлари сабабидандир»1, деб ёзади. Аллоҳ таоло яхши амалларда бардавом, маънавияти юксак, эзгу ишларда ўзаро ҳамкорлик қилган кишиларининг ҳамиша юзини ёруғ, қўлини баланд қилади. Ҳошимжон ОМОНОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси ЎМИ Матбуот хизмати 1Муҳаммад Рашид ибн Али Ризо. «Тафсирул Манор». Миср. «Дорул Манор». 1990. 12-жуз, 530-бет. 404