islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

РАСУЛУЛЛОҲНИ СЕВГАЙСИЗ

Муҳаббатнинг тури кўпдур, бирингиз моҳни севгайсиз, Бирингиз боғ, гули раъно, азиз даргоҳни севгайсиз, Бирингиз мансабу мавқе, шаҳи дилхоҳни севгайсиз, Ва лекин гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Жаҳон шавқи ўтар тезкор, гули раъно сўлиб битгай, Туну кун алмашиб доим, қуёш ҳам ой ботиб кетгай, Ўтар мансаб ила мавқе, йиғилган молу мулк йитгай, Ва лекин гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Одамзод умрининг асли оқар дарё қиёсидур, Кишини банд этар ташвиш – жаҳон обу ҳавосидур, Ўтар дунёга дил боғлаш одам ўғли хатосидур, Ва лекин гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Асл боқий муҳаббатни кезибон ҳар тараф изланг, Ўтар севгига хор бўлмай, муҳаббатдан шараф изланг, Ики оламга сарвардур, Муҳаммад деб ҳадаф[1] изланг, Ва лекин гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Ки Ҳақ севганни ким севса, дари раҳматга имкон бор, Ота-она, зану фарзанд севар – оламда инсон бор, Расулулоҳни ким севмас вале, иймонда нуқсон бор, Ва лекин гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Жаҳонда не муҳаббат бор, бўлур охирда ҳижрони, Келур гоҳо севар ёрдан неча жабру жафо кони, Паямбар севгиси боқий, ики оламни қалқони, Шу боис гар самимийсиз, агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   Асл дўстдур – Ани кўрмай муҳаббат боғлаган уммат, Расулуллоҳ севар бизни, ахир, биз севмасак – кулфат, Ики олам нажотига муҳаббат бўлгуси ҳужжат, Дегай Аҳмад: бу оламда агар Аллоҳни севгайсиз, Кўнгил боғлаб, ўшал маҳбуб Расулуллоҳни севгайсиз.   “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Аҳмаджон Бобомурод 1438 йил, 21-жумодус-соний, душанба кечаси. 2017 йил, 19-март. Якшанба кечқурун. [1] Ҳадаф – нишон, йўналиш нуқтаси, бу ўринда мақсад ва ғоя. 322

Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ

Ҳанафий мазҳабида сермаҳсул ижод қилган уламолардан бири ва илмий салоҳияти билан бутун Мағриб ва Машриқ олимларини ҳайратга солган Ибн Обидин 54 йил мобайнида нодир китоблар ва рисолаларни ўз мухлисларига тақдим этди. Ёзган асарлари илм соҳиблари томонидан юксак эътирофга сазовор бўлган. У зоти шарифнинг даргоҳи уламоларнинг қайта-қайта борадиган жойи, илм ва дин маркази айланди. “Ибн Обидин” номи билан танилган олимнинг асл исми Муҳаммад Амин ибн Амр ибн Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Абдураҳмон ибн Нажмиддин ибн Муҳаммад Салоҳиддин бўлиб, у зот милодий 1776 (ҳижрий 1197) йили Дамашқ шаҳрида Усмонийлар ҳукмронлиги даврида туғилди. Ёшлигиданоқ яхши таълим-тарбия кўрган Муҳаммад Амин Қуръони каримни ёд олди. Отаси тижорат билан шуғулланарди. Ўғил дўконда савдо қиларкан, Қуръон қироатини тилдан қўймасди. Бир куни дўкон олдидан ўтган солиҳ бир киши унга: “Аввало Қуръонни тартил билан (тажвидга биноан) ўқимадинг. Чунки Аллоҳ таоло Муззаммил сурасининг тўртинчи оятида айтади: وَرَتِّلِ الْقُرْآَنَ تَرْتِيلاً Қуръонни «тартил» билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг! Бу оятдан билинадики Қуръонни тажвид қоидалари асосида ўқиш фарздир. Қуръонни тажвид қоидаси асосида ўқимаган одам гуноҳкор бўлади. Қолаверса, уни муносиб бўлмаган жойда ўқияпсан. Одамлар тижорат билан машғул бўлишгани учун, уни тинглашмайди”, деб танбеҳ беради. Чунки  Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 204 оятида айтади: وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ “Қуръон тиловат қилганда, уни тингланглар ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз”. Шайх Саид Ҳамавийнинг сўзлари Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳга қаттиқ таъсир қилади. Шу масалани аниқлаш учун шу заҳотиёқ туриб, ўз замонасининг энг машҳур қориларидан бу ҳақда сўрайди. Шунда унга: “Сенга танбеҳ берган одам машҳур қори ва олим Шайх Саид Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳдир”, -дейилади. Ибн Обидин Шайх Саид Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига бориб, Қуръон илмлари ва тажвиддан сабоқ беришини илтимос қилади. Шайх Саид Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Обидинга Имом Шотибий ва Жазарийнинг китобларидан тажвид қоидаларини ёдлашни буюрди. Шогирд у китобларни тўла ёд олганидан кейин устозидан сарф, наҳв ва Имом Шофеъий фиқҳини ўрганишга киришади. Шайх Муҳаммад Солимий раҳматуллоҳи алайҳ Муҳаммад Аминга тафсир, ҳадис, мантиқ илмларидан ўргатади ва шогирдини Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳаби фиқҳига қизиқтириб: “Сен Имоми Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни масалаларини ҳам ўргансанг, кўп ажойиб ва ғаройиб кашфиётларини кўрасан. У тўрт мазҳаб ичида танланган мукаммал мазҳабдир”, дейди. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ устозининг бўйруғига сўзсиз итоат қилиб, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабига доир усул ва фиқҳ китобларининг ҳаммасини ўқиб чиқди ва тез орада даврининг атоқли олимлари даражасига етди. Кейин Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ янада илмини зиёда қилиш мақсадида Амр Шайх раҳматуллоҳи алайҳ билан учрашиб, илм ўргатишини сўрайди. Амр Шайх раҳматуллоҳи алайҳ ўзи билган барча илмларни унга ўргатади. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ илм чанқоғини қондириш ва илм косасини тўлдириш мақсадида таниқли Муҳаддиси Шайх Муҳаммад Казбарий раҳматуллоҳи алайҳ билан учрашиб, ундан кўпгина илмларни ўрганди. Муҳаммад Казбарий раҳматуллоҳи алайҳ шогирдига ўзи таълим берган илмларни бошқаларга ҳам ўргатишига ижозат беради. У илм тарқатиш, дарс бериш ва китоб ёзишда катта муваффақиятларга эришди. Ҳатто у бармоқ билан санарли даражадаги буюк олимлардан бирига айланди. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳдан ўз замонасининг буюк уламолари Шайх Абдулғаний Мийданий, Шайх Ҳасан Байторий ҳамда Аҳмад Афанди Исломбулийлар ва яна кўплаб олимлар таълим олишган. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ намоз ўқиганларида Расулуллоҳни кўз қирлари билан кўриб турар эканлар....

ҲОФИЗ МУҲАДДИС ВАКИЪ ИБН ЖАРРОҲ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ

Абу  Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳур шогирдларидан бири Вакиъ ибн Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳдир (мелодий 746-812 йиллар яшаган). У ҳадис соҳасида ҳофиз даражасига кўтарилган. Ироқ ва Куфанинг муҳаддиси бўлган. Унинг отаси Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳ ҳам ҳадис ривоят қилган муҳаддислардан ҳисобланади. Вакиъ ибн Жарроҳ ҳадис ёдлаш бўйича енг этук кишилардан бири бўлган. Бу қобилиятини кўрган Хорун ар-Рашид Куфада қози вазифасини таклиф этади. Бу вазифада ишлашни у устози Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ каби рад этади. У бир неча китоблар  тасниф этди. Жумладан: “Тафсирул Қуръон”, “Ас-сунан”, “Ал-маърифату ват-Тарих”, “Китобаз-Зуҳд” Вакиъ ибн Жарроҳ ҳақида Яҳё ибн Аҳсам: “Мен сафарда ҳам, муқимликда ҳам Вакиъ ибн Жарроҳ билан тонг оттирганман. У доим рўза тутар ва ҳар кеча Қуръон хатм қилар эди, деган. Имом Заҳабий “Тазкира” номли асарида: “Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифанинг раҳматуллоҳи алайҳнинг энг таниқли шогирдларидан. У Ироқ аҳлининг муҳаддиси, ҳофиз имоми ва фақиҳлардан биридир”, деб ёзади. Ибн Муъин айтади: Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг сўзи билан фатво берарди ва ҳадисларни эшитиб, унинг ҳаммасини ёдлаб оларди”.  Қози Сийморий: “У барча илмларини Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан олди”, деган. Ҳишом ибн Урва, Ибн Журайж ва бошқа тобеъинлар: “Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг вафотидан сўнг энг машҳур шогирдларидан Абу Юсуф ва Зуфар раҳматуллоҳи алайҳ билан кеча –кундуз илмий мунозаралар олиб борарди. Баъзи вақтларда улардан ўзиб кетарди”, деб хабар беради. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: “Мен ҳадис ёдлашда, фиқҳда, музокара қилишда, ижтиҳод борасида ва тақвода Вакиъ ибн Жарроҳдан бошқасини кўрмадим”. Абу Хотим айтади: “Вакиъ ибн Жарроҳ ҳадис ривоят қилишда Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳам ҳофизроқдир”. Ибн Аммор айтади: “Куфада Вакиъ ибн Жарроҳ замонида ундан кўра фақиҳроқ ва ҳадис соҳасида ундан кўра билимлироғи йўқ эди”. Ибн Ҳашрим бундай деган: “Вакиънинг қўлида китоб кўрмадим. У ҳамма китобдаги нарсаларни ёдлаган эди. Мен ёдлаш ҳақида сўрадим. У: “Гуноҳ бўладиган барча нарсаларни ташла, кейин ёдлашга ҳаракат қил. Қани кўрамиз сендан ҳам ҳифзи устун одам дунёда топиладими?”, деди”. Донишмандлардан бири айтади: Зеҳн олимларнинг энг асосий иш қўролидир. Усиз у ҳеч ким эмас. Инсоннинг миясидаги хотира нуқтаси жуда кичгина бўлиб, у бутун дунёдаги маълумотларни жамлай олиш хусусиятига эга. Ва бир зумда ўтган амалларини жамлаб чиқариб беришга ҳам қодир. Қабрдаги фаришталарнинг саволи кишининг ўтган барча гўноҳларини эслатиб юборади.Ўтган солиҳ уломалар барчалари ҳар куни ўтган гўноҳлари учун истиғфор сўраш одатлари бўлган. Бухорани шариф бўлишига сабаб бўлган Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳга устозлари сиз Бухорага бориб у ердаги одамларни ислоҳ қилинг деб, буюк вазифани топширади. Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳ  қўвончли ҳабарни аёлларига етказади. Аёллари бирдан сиз умрингизда бирор бир гўноҳ қилганмисиз деб, сўрайди. Шунда бир неча вақт ичида бутун ҳаётини сарф ҳисоб қилиб, бирор бир гўноҳ қилмаганлигини, лекин бир масалада уйлаб шу гўноҳми йўқми шунга озроқ иҳтилоф қилаётганлигини айтади. Юзларида Аллоҳдан қўрқўв ва ҳатар сезилиб турарди. Аёли нима экан ўзи дейди. Бегўноҳлик пайтимда бир яҳудийнинг уйининг олдидан ўтаётганимда бир пиёзнинг баргига  ҳавасим кетиб сўрамасдан еб қўйдим. Шу гўноҳми? Билмадим. Тақвога безанган тиллари қиличдек ўткир аёли сиз шу гўноҳингиз билан одамларга ваъз қилишга уялмайсизми? Сизнинг айтган сўзингиз, вақтингиз бекор кетадику деди. Бу сўз тақвода тенги йўқ олимнинг бутун вужудини жароҳатлаб ташлади. Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳ...

Абдуллоҳ ибн Муборак

( 118 – 181 ҳижрий, 726 – 797 милодий.) Абу Ҳанифанинг яна бир машҳур шогирдларидан бири Абдуллоҳ ибн Муборак ибн Возих ал-Марвазийдир. Отаси турк онаси эса Хоразмлик бўлган.  Отаси Ханзалийнинг байроқдорларидан бири эди. Байроқдорлик вазифаси у билан ниҳоясига етди. Ибни Маръий “ Футухотул- Вахбиййа” номли асарида айтади: ибни Муборакнинг отаси Хамодонлик бир кишининг қули эди. Қуллик пайтида унинг тақвосининг жамиллиги ва амалларининг чиройлигини кўрган хожаси уни ўзларига куёв қилиб олганлар. Улар кейин фарзанд кўришиб, уни номини Абдуллоҳ қўйганлар. Ибн Муборак Марвазийлик Абдураҳмоннинг отасидир. Ҳижрий 118 йил Хоразмда туғилан. Ҳаж ва тижорат ва илм олиш билан узлуксиз шуғулланган. У ўз замонасида шайхул-ислом, ҳадис даражасида ҳофиз, тижоратда уларнинг саййиди ва ундан ташқари шижоъат ва саҳийликни ўзида жамлаган кишилардан бири эди.  Абдуллоҳ ибн Муборак илмнинг турли навларида ва ҳадисда имом ва муҳаддисларнинг энг улуғларидан эди. У ҳадис ва фиқҳ илмларини Абу Ҳанифадан олган. Абдуллоҳ Абу Ҳанифанинг сўзи билан фатво берар ва унинг сўзини фиқҳда хужжат қилиб юрарди. У Абу Ҳанифанинг машҳур шогирдларидан биридир унинг ривоятлари мазҳабимиз китобларида  жуда кўп келтирилиб  ўтилган.  Ҳасан ибни Ийсо ибн Масаржис айтади: Ибни Муборакнинг шогирдларидан бир жамоа жам бўлишиб. Улар бир-бирларига айтишдилар. Ибн Муборакнинг хислатларини санангларчи, улар хислатларини бирма-бир санай бошладилар: У илмни, фиқҳ ва одобни, наҳвни, луғатни, зуҳдни (тақвони), шижоатни, шерни, фасоҳатни, кечаларни қоим қилишни, ибодатни, ҳажни кўпайтириш ва ёмон иллатларни кетказишни, чавондозликка моҳир бўлишни, фойдаси йўқ сўзларни тарк қилишни, инсоф ва диёнатни, ва ўз устозларига, сохибларига хилофни кам қилишни жамлади дейишди[1]. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал у ҳақида “Унинг замонида ундан ўтадиган илм талабгори йўқ эди” деган. У киши ҳадис, фиқх, араб адабиётида машҳур бўлган. Абу Усома айтади: У ҳадис ривоят қилиш борасида муъминларнинг амиридир. Ибни Муборакнинг зеҳни ниҳоятда ўткир эди. Уни бир эшитибоқ ёдлаб оларди. Ибни Муборак дўстларидан бири “ Тарихи Боғдод” номли асарнинг 152 бетида айтади: биз мактабда ёш бола эдик. Мен ва дўстим ибни Муборак масжидга кирдик. Имом ўзун бир хутбани жуда чиройли оҳангда ўқиб тугатди. Ибни Муборак менга айтдики мен уни айтган хутбасини ёдлаб олдим, деди. Бизнинг гапимизни тинглаб турган қавмдан бир киши бу гапни эшитиб қолди. Гапинг рост бўлса, ёдлаганларингни қайтарчи деди. Ибни Муборак уларга эшитганидай қилиб ёддан айтиб берди[2]. Таҳовий айтади: Абу Cулаймон Абдуллоҳдан эшитганини айтиб беради. Абдуллоҳ Абу Ҳанифадан, агар киши закот молини бир шаҳардан иккинчи шаҳарга юборса бўладими? деб сўради. Абу Ҳанифа у юбориладиган жой қариндош уруғлари учун бўлса бир шаҳардан иккинчи шаҳарга юборишнинг зарари йўқ дедилар. Мен бу жавобни Муҳаммад ибн Ҳасанга айтганимда. Бу энг тўғри жавоб, бу Абу Ҳанифанинг сўзидир деди. Биз бу сўзни Абу Ҳанифадан бошқасидан эшитмаганмиз деди. Шарҳ: Агар закотни бир шаҳардан бошқа бир шаҳарга олиб борса макруҳдир. Аммо у шаҳарда хеш ва ақробаси бўлса, ёки у шаҳарни одами муҳтожроқ бўлса дуруст бўлади[3]. Ҳайлий “Иршод” номли китобида айтади: Унинг имомлигига ҳамма имомлар иттифоқ бўлган имомдир. Ва уни Каромати ибн Муборак ҳам деб номланган. Бундай дейишига сабаб унинг кароматлари санаб адоғига етиб бўлмайдиган даражада кўп бўлганлиги учундир. Абу Ваҳб айтади: Абдуллоҳ ибн Муборак ёнидан бир кўзи ожиз киши ўтиб менинг ҳаққимга дуо қилишингизни сўрайман деди. Абдуллоҳ унинг ҳаққига дуо қилгандилар. Аллоҳ унга кўзини қайтариб берди. Мен...

МУАЛЛАҚ ҚАЗО ҲАҚИДА ЭЪТИҚОДИМИЗ

Ҳадиси шарифларда инсонга етадиган ҳар бир нарса олдиндан тайин қилинган бўлиши, олдиндан тайин қилинмаган бирор нарса унга асло етмаслиги баён қилинган: عَنْ أَبِى حَفْصَةَ قَالَ قَالَ عُبَادَةُ بْنُ الصَّامِتِ لاِبْنِهِ يَا بُنَىَّ إِنَّكَ لَنْ تَجِدَ طَعْمَ حَقِيقَةِ الإِيمَانِ حَتَّى تَعْلَمَ أَنَّ مَا أَصَابَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُخْطِئَكَ وَمَا أَخْطَأَكَ لَمْ يَكُنْ لِيُصِيبَكَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  يَقُولُ  إِنَّ أَوَّلَ مَا خَلَقَ اللَّهُ الْقَلَمَ فَقَالَ لَهُ اكْتُبْ قَالَ رَبِّ وَمَاذَا أَكْتُبُ قَالَ اكْتُبْ مَقَادِيرَ كُلِّ شَىْءٍ حَتَّى تَقُومَ السَّاعَةُ  يَا بُنَىَّ إِنِّى سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ مَنْ مَاتَ عَلَى غَيْرِ هَذَا فَلَيْسَ مِنِّى.  رَوَاهُ  اَبُو دَاوُدَ Абу Ҳафсадан ривоят қилинади: “Убода ибн Сомит ўғлига: “Эй ўғилчам, то сенга нима етган бўлса, янглишиб сенга етмасдан қолиши мумкин эмаслигини ва  нима сенга етмаган  бўлса, янглишиб сенга етиб қолиши мумкин эмаслигини билмагунингча иймон ҳақиқати таъмини асло тота олмайсан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ дастлаб қаламни яратган ва унга ёз, деган. У: “Роббим нимани ёзаман”, деган. Унга: “То қиёмат қоим бўлгунча бўладиган барча нарсаларнинг миқдорларини ёзгин”, деган”, деяётганларини эшитганман. Эй ўғилчам, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “ Ким ушбудан бошқада (бошқа эътиқодда) вафот этса, мендан эмасдир”, деяётганларини эшитганман”, деди”. Абу Довуд ривоят қилган.  Демак барча содир бўлган нарсалар қадарда белгиланганига кўра вужудга келган ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ориф зотлардан бири: “Ким Аллоҳ таолонинг қадар тўғрисидаги сирини таниган бўлса, мусибатларни енгиш унга албатта, енгил бўлади”, деган. Қадарнинг олдиндан белгилаб қўйилгани ҳақидаги далилларни ўрганишда дуонинг қазони қайтариши ҳақидаги ҳадиси шарифлар ҳам қўшиб ўрганилса, қазою қадар ҳақидаги умумий  маълумотлар тўлиқроқ бўлади: عَنْ سَلْمَانَ الْفَارْسِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال لَا يَرُدُّ القَضاءَ إلَّا الدُّعاءُ  وَلَا يَزِيدُ فِي الْعُمُرِ إِلَّا الْبِرُّ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қазони фақатгина дуо қайтаради, умрни фақатгина яхшилик зиёда қилади”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. “Қазони фақатгина дуо қайтаради” дейилди. Шу ўринда юқоридаги қадарнинг тайин қилиб қўйилгани маъносидаги ҳадис билан, ушбу ҳадис маъноси бир-бирига зид эмасми? агар зид бўлмаса уларни қандай бир-бирига мувофиқ ҳолда тушуниш мумкин деган савол туғилиши табиийдир. Аслида ана шу савол муаллақ қазо деган атаманинг вужудга келишига сабаб бўлган, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Муаллақ қазо ҳақидаги баҳсларни тўғри тасаввур қилишимиз учун  аввало қазо ва муаллақ калималарининг луғавий ва истилоҳий маъноларини билиб олишимиз лозим бўлади.  Қазо калимаси луғатда бир қанча маъноларда ишлатилади: Ҳукм чиқариш. Масалан: قضى القاضى على فلان بكذا (Қози фалончига бундай ҳукм чиқарди); Буйруқ қилиш. Масалан:  وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ (Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизга буюрди)[1]; Бирор ишдан фориғ бўлиш. Масалан: قضيت الدين (Қарзни адо этдим, яъни қарз ишидан фориғ бўлдим); Хабардор қилиш. Масалан:  وَقَضَيْنَا إِلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ فِي الْكِتَابِ  (Бани Исроилга Китобда хабар бердик)[2]; Бирор ишни амалга ошириш. Масалан: قضيت أمر كذا (Фалон ишни амалга оширдим). Муаллақ қазо масаласида мазкур маънолар ичидан амалга ошириш маъноси назарда тутилган. Мотуридия мазҳаби истилоҳида қазога қуйидагича таъриф берилган:  اَلْقَضَاءُ: اِيجَادُ اللهِ تَعَالَى مَا سَبَقَ فِى عِلْمِهِ أَنَّهُ يُوجَدُ Аллоҳ таолонинг илмида вужудга келиши олдиндан аниқ бўлган нарсани вужудга келтириши – қазо дейилади[3]. Демак Аллоҳнинг қазоси деганда азалий илмида собит бўлган нарсани...
1 1 422 1 423 1 424 1 425 1 426 1 466