islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига сафар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Ғофуров Абдуллоҳ, Шерматов Муҳаммадюсуф, Вадутов Адҳам ва Хидирбоев Ҳасан Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиёт кунларининг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқда. 2017 йилнинг 10-14 декабрь кунлари “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Саидаҳмедов мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди. А.Саидаҳмедов 12 декабрь куни Ғофуров Абдуллоҳнинг 4-курсларга Ҳадис фанидан, Шерматов Муҳаммадюсуфнинг 2-курс талабаларига Фиқҳ фанидан, Вадутов Адҳамнинг 1-а курс (“Таҳфизул-Қуръон” гуруҳи) талабаларига Қироат фанидан, Хидирбоев Ҳасан 3-курс талабаларига Араб тили фанидан ўтган дарсларини кузатди ва таҳлил қилди. Шунингдек, А.Саидаҳмедов “Маънавият соати”да барча талабаларга “Илм олиш фазилатлари” ҳақида маъруза қилиб берди. Умуман олганда мазкур тўрт нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Фахриддин ар-Розий” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчиларининг барчаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди. ТИИ “Диний фанлар” кафедраси   873

Иблислар яна йиғласин…

Саҳобаларнинг барчаларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин, уларнинг замонида иблис ўз аскарларини ҳамма жойга тарқатиб, сочиб юборди. Улар ҳасрат надомат ила иблиснинг хузурига қайтишди. Иблис улардан сўради, нима бўлди сизларга. Бунча ҳасрат ва надоматдасизлар? Шунда иблис лашкарлари,  биз уларга ўхшаган бирор бир кишини ҳеч кўрмаганмиз, улардан бирон насиба ололмаяпмиз ва ҳеч ҳам уларга мусибат етказа олмаяпмиз ва улар бизни жуда ҳам қаттиқ қийнаб юборишди, дедилар. Иблис уларга айтди, сизларнинг уларга кучларинг ва қудратларинг асло етмайди. Чунки улар пайғамбарга ҳамсуҳбат бўлишган ва Қуръонни ўз Роббиларидан тушишига гувоҳ бўлишган. Лекин улардан кейин тезда бир қавм келади, улардан ўз ҳожатларингни топасизлар. Кейин тобеъинлар пайти келганида иблис яна ўз аскарларини барча тарафга тарқатиб юборди. Бас, улар бошлари эгик ҳусрон ва зиён ҳолда қайтиб келишди. Улар иблисга айтишди, ана улардан кўра ажибларини кўрмаганмиз, уларга бир гуноҳдан кейин яна бир гуноҳ қилдирмоқдамизу, куннинг охири келганда эса, улар қилган гуноҳлари учун Аллоҳга ёлвориб истиғфор айтишни бошламоқда. Аллоҳ таоло эса, уларнинг бу гуноҳларига ёлворгани учун ёмонликларини яхшиликка алмаштириб қўймоқда. Иблис ўз аскарларини яна тинчлантириш учун бошқа бир маъноли сўз айтди. Сизлар ҳаргиз улардан бирор бир  насиба ва улушга етаолмайсизлар, агарчи улар мана шу ҳолатда Аллоҳнинг тавҳидида мустаҳкам турсалар ва ўз набийларининг суннатларига эргашишда бардавом бўлсалар. Сизлар улардан бирор бир ўзларинг истаган гуноҳга ета олмаётганингиз сабаби, улар ўз набийларининг суннатларига эргашганлари учун тавҳидлари соғлом. Лекин улардан кейин тезда бир қавм келадики, улар билан сизларнинг кўзларингиз қувончга тўлади ва уларни хоҳлаганларингча ўйнайсизлар ва уларнинг ҳавойи нафсларини тизгин қилиб олиб хоҳлаганларингча бошқарасизлар. Улар истиғфор айтсалар ҳам кечирилмайди. Улар ҳақиқий тавба ҳам қилишмайди. Улар истиғфор ҳам айтмайди ва тавба ҳам қилишмайди. Улар истиғфор айтиб тавба қилганларида эди, Аллоҳ уларнинг ёмонликларини яхшиликка алмаштирган бўларди. Биринчи асрдан кейин бир қавм келди уларнинг ичида иблис ҳавойи нафсни тарқатди. Ва уларга бидъатни зийнатлаб кўрсатди, улар уни ҳалол санашди ва уни дин деб ушлашди. Улар бу ишлари учун истиғфор ҳам айтишмади ва тавба ҳам қилишмади. Аллоҳ уларнинг бу қилмишлари учун уларга душманларини султон қилиб қўйди. Иблис аскарлари уларни ўзлари хоҳлаган тарафга хайдаб кетишди. “Иҳё улуммид дин” китоби асосида “Диний фанлар”кафедраси кабинет мудири Урол Назар Мустофо Термизий тайёрлади   357

КИТОБ – МАЪРИФАТ ЎЧОҒИ

Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, аждодлари бошлаган ҳайрли ишларни давом эттиришга қодир бўлган ҳар томонлама комолотга етган авлодни енгиб бўлмайди. Доим ўрганиш, изланиш, янгиликка интилиб яшаш, теран фикрлаш, юксак натижаларни қўлга киритиш учун китоб билан ошно бўлиш зарур. Инсоннинг ўз олдига қўйган мақсадига эришувида тафаккур бойлиги бўлмиш-китоб муҳим ахамиятга эга. Инсон қанчалик маънавиятли, дунёқараши кенг бўлса, унинг фаолияти ҳам тафаккур дунёси каби умрбоқий бўлади. Чунки айнан эзгу ҳатти-ҳаракатларида унинг маънавий қиёфаси намоён бўлади. Китобни ўқиганда инсон ҳиссиётларининг жумбушга келиши, воқеалардан таъсирланиш, ғурур ва ифтихор ҳиссининг пайдо бўлиши унинг компьютерда интернетдан олинадиган маълумотлардан бир неча бор афзаллигини англатади. Бугун диний таълим муассасаларда ёшлар таълим-тарбияси, маънавий баркамоллигига эътиборнинг кучайтирилиши халқимизнинг ёшлар келажагига юксак ишонч билдирилаётганидан далолатдир. Шуни инобатга олиб талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жорий қилинган “Китобхонлик куни” муносабати билан институтда ҳар ойда китоб кўргазма савдоси ташкил этиш йўлга қўйилган. Мазкур анъанага мувофиқ институт устоз ва талабаларининг диний-маърифий, маънавий ва бадиий савияларини янада юксалтириш мақсадида 2017 йил бугун 14 декабрь куни Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида ташкил этилган китоб кўргазма савдоси бўлиб ўтди. Кўргазмада институтнинг устоз ва талабалари фаол иштирок этди. Мазкур кўргазмада Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ходимлари кўргазма иштирокчиларига 165 номдаги 855 дона сиёсий, бадиий, илмий, ҳажвий, жаҳон адабиёти, тарих, юридик китоблар, диний-маърифий адабиётлар, мактаб адабиёти хрестоматияси, болалар адабиёти, Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари тўплами, араб, инглиз, рус ва ўзбек тили луғат китоблари, психологияга оид китоблар, шеърий тўплам китоблар, нашриётимиз ҳазинаси ҳамда ғазал соғинчи рукни остидаги китобларни тақдим қилдилар. Ахборот-ресурс маркази мудири Камолиддин Маҳкамов 971

ҚАЙНОНАМ – ОНАМ, КЕЛИНИМ – ҚИЗИМ!

Динимиз таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас ҳисобланади. Чунки, оила жамият биносининг ғишти, бир бўлагидир. Агар бинонинг ғиштлари соғлом бўлса, бино ҳам мустаҳкам бўлади, акс ҳолда бундай иншоат емирилиш ва қулаш хавфи остида қолади. Жорий йилнинг декабрь ойида Тошкент ислом институтининг мажлислар залида талаба қизлар иштирокида ўчрашув бўлиб ўтди. Учрашувга Тошкент шаҳар Миробод тумани бош отнойиси К.Тиллаеава ташриф буюрди. Оиладаги маънавий-ахлоқий муҳит моҳиятини белгилашда эр-хотиннинг,  ўз фарзандларига, қайнона-қайноталарига, келин-куёвларга, қўни-қўшниларига, қуда-андаларига муносабатлари, шунингдек, ҳар бирларининг ўз вазифаларини, бурч ва маъсулиятларини нечоғлик англаб адо этишлари учрашувдан кўзланган асосий мақсад деб белгиланди. Худди шу жараёнда ўзбек оилаларида болаларга шафқатлилик, кексаларни ҳурмат қилиш, ёш авлодни аждодларимиз яратган эзгу қадриятлар руҳида одобли ва ахлоқли қилиб тарбиялаш, бунда, авалло, уларда, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, тўғрилик, ростгўйлик, камтарлик, самимийлик, ўзаро ҳурмат, моддий-маънавий  бойликларни асраб-авайлаш эзгу фазилатларини шакллантириш ҳам муҳимдир. Миробод тумани бош отнойиси К.Тиллаеава суҳбат давомида Фарғона тумани Ёрдон қишлоғида қайнонасини уриб ўлдирган қотил келин масаласига урғу бериб, бундай мудҳиш ҳолатга тушган қайнона ва келин масаласи талаба қизлар орасида муҳокама қилинди ва бу борада содир бўлиши мумкун бўлган нохуш ҳолатларни олиш мақсадида бўлажак келинларга керакли тавсиялар бериб ўтди. Тошкент ислом институтида ўтказилаётган бу каби учрашувлар талаба қизларнинг маънавий-ахлоқий камолотини янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан муҳим аҳамиятга эга. АРМ ходимаси И.Акмалова 331

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш фазилати

Оламларга раҳмат бўлган зотнинг тарихини мукаммал билган инсон табиий холатда у зотни кўришга ошиқади. У зотни танишда энг мукаммал йўл у зотни таниганлардан кайфиятини ўрганишимиз керак бўлади. У зотни бир марта кўрган инсон бутун вужудида ўзгариш пайдо бўлади. Бошқа ёмон иллатли нарсалардан ўзоқ бўлиш ҳаракатида бўлади. Аллоҳ ўз пайғамбарини тушда кўришни насиб айлади бу чексиз нематдан фойдаланиш керак бўлади. Айниқса, мавлуди шариф ойларида у зотни кўришга ҳамма мусулмонлар ошиқса керак деган мақсадда бу маълумотларни беришга ҳаракат қилдик. Аллоҳим у зотни кўрганда у зот сабабларидан бизга буюк бир тухфани насиб айлагин. Ҳаёт йўлимизни у зотнинг қовлий, феълий ва тақририй муборак ҳадислари билан зийнатлагин. Мусулмонларнинг уйқуси ҳам ибодат. Аммо уйқунинг сир-синоатлари бу билан тугамайди Аксинча, маьлум шартларга амал қилиб ухлаган инсон икки олам чироғи бўлган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушида кўриш бахтига муяссар бўлади. Бунинг фазилати ҳақида эса ортиқча гапга ҳожат бўлмаса керак. Қолаверса, уламоларимиз Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларига таянган ҳолда тушида бу зотни кўрган одам боқий дунёда ҳам у зотнинг жамолига мушарраф бўлажаги ҳақида хабар беради. Бу эса аввало жаннат башорати, қолаверса, жаннатда ҳам улуғ даражага эга бўлиш деганидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушда кўрмоққа тайёрмизми? Аввало, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушда кўришга ҳавасманд бўлишнинг ўзи ҳам инсонга юксак масъулият юклайди. Шу боис бундай улуғ шарафга ҳар ким ҳам ўзини лойиқ ҳисобламайди. Яъни, биз ўз ҳолимизни англаганимиз боис бундай орзуга журъат қила олмаймиз, ўзимизни бунга лойиқ кўришга-да чўчиймиз. Демак, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни туш кўришнинг хосиятлари ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасдан турибоқ унинг улуғворлигини қалбан ҳис қиламиз. Бу яхши албатта. Аммо нега энди инсон бўла туриб, яна Аллоҳнинг марҳамати билан мусулмонлик шарафига эришган бахтли банда ўлароқ шу улуғ саодатни орзу қилмаслигимиз керак? Ахир Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг асосий мақсадлари ҳам аслида сизу бизни комил инсон килиб тарбиялаш, Аллоҳни танитиб, икки дунё саодатига эриштириш эмасмиди? Шундай экан, у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни туш кўришдек имкониятдан нега баҳраманд бўлмайлик? Нега энди ягона шафоатгўйимиз, ёлғиз йўлбошчимиз бўлган шу улуғ зотни соғинмайлик, тушимизда кўришга бўлса-да интилмайлик? Қолаверса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўзлари “Кимки мени ота-онасидан, моли ва жонидан ҳам ортиқроқ кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, демаганмидилар? Расулуллоҳнинг ташқи қиёфалари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўрмоқ, аниқроғи эса тушда кўрганда таниб олмоқ учун, қолаверса, бу зотни чин маънода муҳаббат билан соғинмоқ учун аввало Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари ҳақида ёрқин тасаввурга эга бўлмоқ лозим. Бу борада эса бизга омад кулиб боққан. Зеро, бир тола тукини-ю тупугини ҳам ерга туширмасдан Пайғамбарлари атрофида гирдикапалак бўлган саҳобалар бу борада етарлича маълумот қолдирганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бўйлари ўртачадан сал озгина узунроқ эди. Лекин  ҳар қандай новча одамлар билан бирга юрганларида бошқалар кўзига улардан узунроқ кўринар эди. Ёлғиз юрганларида ўрта бўйлик эканлари билиниб турган. Бошлари катта, икки елка оралари ва кўкрак-кўксилари кенгроқ бўлиб, сочлари ўсганда елкаларига, ўсмаганида қулоқ юмшоқларига тушар еди. Муборак юзлари оқ бўлиб, қизил билан суғорилган эди, пешоналари кенг, қошлари эгилган ингичка, ораси қўшилмаган, бурун  устлари баландроқ эди. Муборак юзлари текис бўлиб, юз суякларида дўмбоқлик йўқ эди. Тишлари инжудек тизилган, ялтироқ, соқоллари сийрак эмас, қалинроқ, кўзлари эса қора ва каттароқ эди. Юзлари кулча юзлик, тегаракроқ эди. Кўкрак...
1 1 420 1 421 1 422 1 423 1 424 1 466