Оламларга раҳмат бўлган зотнинг тарихини мукаммал билган инсон табиий холатда у зотни кўришга ошиқади. У зотни танишда энг мукаммал йўл у зотни таниганлардан кайфиятини ўрганишимиз керак бўлади. У зотни бир марта кўрган инсон бутун вужудида ўзгариш пайдо бўлади. Бошқа ёмон иллатли нарсалардан ўзоқ бўлиш ҳаракатида бўлади. Аллоҳ ўз пайғамбарини тушда кўришни насиб айлади бу чексиз нематдан фойдаланиш керак бўлади. Айниқса, мавлуди шариф ойларида у зотни кўришга ҳамма мусулмонлар ошиқса керак деган мақсадда бу маълумотларни беришга ҳаракат қилдик. Аллоҳим у зотни кўрганда у зот сабабларидан бизга буюк бир тухфани насиб айлагин. Ҳаёт йўлимизни у зотнинг қовлий, феълий ва тақририй муборак ҳадислари билан зийнатлагин. Мусулмонларнинг уйқуси ҳам ибодат. Аммо уйқунинг сир-синоатлари бу билан тугамайди Аксинча, маьлум шартларга амал қилиб ухлаган инсон икки олам чироғи бўлган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушида кўриш бахтига муяссар бўлади. Бунинг фазилати ҳақида эса ортиқча гапга ҳожат бўлмаса керак. Қолаверса, уламоларимиз Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларига таянган ҳолда тушида бу зотни кўрган одам боқий дунёда ҳам у зотнинг жамолига мушарраф бўлажаги ҳақида хабар беради. Бу эса аввало жаннат башорати, қолаверса, жаннатда ҳам улуғ даражага эга бўлиш деганидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушда кўрмоққа тайёрмизми? Аввало, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни тушда кўришга ҳавасманд бўлишнинг ўзи ҳам инсонга юксак масъулият юклайди. Шу боис бундай улуғ шарафга ҳар ким ҳам ўзини лойиқ ҳисобламайди. Яъни, биз ўз ҳолимизни англаганимиз боис бундай орзуга журъат қила олмаймиз, ўзимизни бунга лойиқ кўришга-да чўчиймиз. Демак, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни туш кўришнинг хосиятлари ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумотга эга бўлмасдан турибоқ унинг улуғворлигини қалбан ҳис қиламиз. Бу яхши албатта. Аммо нега энди инсон бўла туриб, яна Аллоҳнинг марҳамати билан мусулмонлик шарафига эришган бахтли банда ўлароқ шу улуғ саодатни орзу қилмаслигимиз керак? Ахир Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг асосий мақсадлари ҳам аслида сизу бизни комил инсон килиб тарбиялаш, Аллоҳни танитиб, икки дунё саодатига эриштириш эмасмиди? Шундай экан, у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни туш кўришдек имкониятдан нега баҳраманд бўлмайлик? Нега энди ягона шафоатгўйимиз, ёлғиз йўлбошчимиз бўлган шу улуғ зотни соғинмайлик, тушимизда кўришга бўлса-да интилмайлик? Қолаверса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўзлари “Кимки мени ота-онасидан, моли ва жонидан ҳам ортиқроқ кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, демаганмидилар? Расулуллоҳнинг ташқи қиёфалари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўрмоқ, аниқроғи эса тушда кўрганда таниб олмоқ учун, қолаверса, бу зотни чин маънода муҳаббат билан соғинмоқ учун аввало Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари ҳақида ёрқин тасаввурга эга бўлмоқ лозим. Бу борада эса бизга омад кулиб боққан. Зеро, бир тола тукини-ю тупугини ҳам ерга туширмасдан Пайғамбарлари атрофида гирдикапалак бўлган саҳобалар бу борада етарлича маълумот қолдирганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бўйлари ўртачадан сал озгина узунроқ эди. Лекин ҳар қандай новча одамлар билан бирга юрганларида бошқалар кўзига улардан узунроқ кўринар эди. Ёлғиз юрганларида ўрта бўйлик эканлари билиниб турган. Бошлари катта, икки елка оралари ва кўкрак-кўксилари кенгроқ бўлиб, сочлари ўсганда елкаларига, ўсмаганида қулоқ юмшоқларига тушар еди. Муборак юзлари оқ бўлиб, қизил билан суғорилган эди, пешоналари кенг, қошлари эгилган ингичка, ораси қўшилмаган, бурун устлари баландроқ эди. Муборак юзлари текис бўлиб, юз суякларида дўмбоқлик йўқ эди. Тишлари инжудек тизилган, ялтироқ, соқоллари сийрак эмас, қалинроқ, кўзлари эса қора ва каттароқ эди. Юзлари кулча юзлик, тегаракроқ эди. Кўкрак...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Қурбонов Шукруллоҳ, Усмонов Мухтор ва Эргашев Ҳасанбойлар Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин Махдум” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиёт кунларининг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқда. 2017 йилнинг 12 декабрь куни “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Саййид Муҳйиддин Махдум” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди. 12 декабрь куни 1-жуфтликда Қурбонов Шукуруллоҳ 3-курсларга ўтган тафсир фанидан дарс ўтди. Қурбонов Шукуруллоҳ тафсир фанидан 3-курс талабаларига “Тафсирул Жалолайн” китоби асосида “Талоқ сураси” номли янги мавзуни талабаларга шарҳлаб берди. Гуруҳдаги барча талабларни дарсга фаол иштирок этиши таъминлади. Эргашев Ҳасанбой 2-жуфтликда 2-курс талабаларига араб тили фанидан дарсга кирди. “Мукаббар ва мусағғар исмлар” мавзусини “Дурусун наҳв” асосида талабаларга тушунтириб берди. Усмонов Мухторжон 3-жуфтликда 4-курс талабаларига ҳадис фанидан дарсга кирди. “Ейиш мумкин бўлаган ҳайвонлар” номли янги мавзуни тушунтириб берди. Дарсни “Ал-аҳодисун набавийял мухтора” китобидан ўтди. Мазкур талабалар ҳам мадраса ётоқхонасида талабалар билан бирга яшаб, уларга дарсларни ўзлаштиришда яқиндан ёрдам бердилар. Мадраса миқёсида ўтказилаётган турли тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар. Тадбирларда иштирок этган амалиётчиларимиз бугунги кунда ёшларнинг вазифалари, Ватанга муҳаббат каби тушунчаларнинг аҳамияти хусусида чиқишлар қилдилар. Умуман олганда мазкур уч нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Саййид Муҳйиддин Махдум” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчиларининг барчаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди. ТИИ “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов 1 035