islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 14, 2017

Day

Ислом тарихи фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017 йил 14 декабрь  куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси П.Каттаевнинг 3-А гуруҳга ҳадис фанидан “Аббосийлар давлатининг вужудга келиш тарихи” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Каттаев Пўлатхон домла очиқ дарсда янги мавзуни “Ал-Тарихул ислом” асари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда баъзи педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга  “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, ўқитувчилар М.Джангиров, Ф.Ҳомидов, Ф.Жўраевлар қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Диний фанлар” кафедраси кабинет мудири Урол Мустанов   370

Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига сафар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Ғофуров Абдуллоҳ, Шерматов Муҳаммадюсуф, Вадутов Адҳам ва Хидирбоев Ҳасан Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиёт кунларининг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқда. 2017 йилнинг 10-14 декабрь кунлари “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Саидаҳмедов мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди. А.Саидаҳмедов 12 декабрь куни Ғофуров Абдуллоҳнинг 4-курсларга Ҳадис фанидан, Шерматов Муҳаммадюсуфнинг 2-курс талабаларига Фиқҳ фанидан, Вадутов Адҳамнинг 1-а курс (“Таҳфизул-Қуръон” гуруҳи) талабаларига Қироат фанидан, Хидирбоев Ҳасан 3-курс талабаларига Араб тили фанидан ўтган дарсларини кузатди ва таҳлил қилди. Шунингдек, А.Саидаҳмедов “Маънавият соати”да барча талабаларга “Илм олиш фазилатлари” ҳақида маъруза қилиб берди. Умуман олганда мазкур тўрт нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Фахриддин ар-Розий” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчиларининг барчаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди. ТИИ “Диний фанлар” кафедраси   868

Иблислар яна йиғласин…

Саҳобаларнинг барчаларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин, уларнинг замонида иблис ўз аскарларини ҳамма жойга тарқатиб, сочиб юборди. Улар ҳасрат надомат ила иблиснинг хузурига қайтишди. Иблис улардан сўради, нима бўлди сизларга. Бунча ҳасрат ва надоматдасизлар? Шунда иблис лашкарлари,  биз уларга ўхшаган бирор бир кишини ҳеч кўрмаганмиз, улардан бирон насиба ололмаяпмиз ва ҳеч ҳам уларга мусибат етказа олмаяпмиз ва улар бизни жуда ҳам қаттиқ қийнаб юборишди, дедилар. Иблис уларга айтди, сизларнинг уларга кучларинг ва қудратларинг асло етмайди. Чунки улар пайғамбарга ҳамсуҳбат бўлишган ва Қуръонни ўз Роббиларидан тушишига гувоҳ бўлишган. Лекин улардан кейин тезда бир қавм келади, улардан ўз ҳожатларингни топасизлар. Кейин тобеъинлар пайти келганида иблис яна ўз аскарларини барча тарафга тарқатиб юборди. Бас, улар бошлари эгик ҳусрон ва зиён ҳолда қайтиб келишди. Улар иблисга айтишди, ана улардан кўра ажибларини кўрмаганмиз, уларга бир гуноҳдан кейин яна бир гуноҳ қилдирмоқдамизу, куннинг охири келганда эса, улар қилган гуноҳлари учун Аллоҳга ёлвориб истиғфор айтишни бошламоқда. Аллоҳ таоло эса, уларнинг бу гуноҳларига ёлворгани учун ёмонликларини яхшиликка алмаштириб қўймоқда. Иблис ўз аскарларини яна тинчлантириш учун бошқа бир маъноли сўз айтди. Сизлар ҳаргиз улардан бирор бир  насиба ва улушга етаолмайсизлар, агарчи улар мана шу ҳолатда Аллоҳнинг тавҳидида мустаҳкам турсалар ва ўз набийларининг суннатларига эргашишда бардавом бўлсалар. Сизлар улардан бирор бир ўзларинг истаган гуноҳга ета олмаётганингиз сабаби, улар ўз набийларининг суннатларига эргашганлари учун тавҳидлари соғлом. Лекин улардан кейин тезда бир қавм келадики, улар билан сизларнинг кўзларингиз қувончга тўлади ва уларни хоҳлаганларингча ўйнайсизлар ва уларнинг ҳавойи нафсларини тизгин қилиб олиб хоҳлаганларингча бошқарасизлар. Улар истиғфор айтсалар ҳам кечирилмайди. Улар ҳақиқий тавба ҳам қилишмайди. Улар истиғфор ҳам айтмайди ва тавба ҳам қилишмайди. Улар истиғфор айтиб тавба қилганларида эди, Аллоҳ уларнинг ёмонликларини яхшиликка алмаштирган бўларди. Биринчи асрдан кейин бир қавм келди уларнинг ичида иблис ҳавойи нафсни тарқатди. Ва уларга бидъатни зийнатлаб кўрсатди, улар уни ҳалол санашди ва уни дин деб ушлашди. Улар бу ишлари учун истиғфор ҳам айтишмади ва тавба ҳам қилишмади. Аллоҳ уларнинг бу қилмишлари учун уларга душманларини султон қилиб қўйди. Иблис аскарлари уларни ўзлари хоҳлаган тарафга хайдаб кетишди. “Иҳё улуммид дин” китоби асосида “Диний фанлар”кафедраси кабинет мудири Урол Назар Мустофо Термизий тайёрлади   354

КИТОБ – МАЪРИФАТ ЎЧОҒИ

Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, аждодлари бошлаган ҳайрли ишларни давом эттиришга қодир бўлган ҳар томонлама комолотга етган авлодни енгиб бўлмайди. Доим ўрганиш, изланиш, янгиликка интилиб яшаш, теран фикрлаш, юксак натижаларни қўлга киритиш учун китоб билан ошно бўлиш зарур. Инсоннинг ўз олдига қўйган мақсадига эришувида тафаккур бойлиги бўлмиш-китоб муҳим ахамиятга эга. Инсон қанчалик маънавиятли, дунёқараши кенг бўлса, унинг фаолияти ҳам тафаккур дунёси каби умрбоқий бўлади. Чунки айнан эзгу ҳатти-ҳаракатларида унинг маънавий қиёфаси намоён бўлади. Китобни ўқиганда инсон ҳиссиётларининг жумбушга келиши, воқеалардан таъсирланиш, ғурур ва ифтихор ҳиссининг пайдо бўлиши унинг компьютерда интернетдан олинадиган маълумотлардан бир неча бор афзаллигини англатади. Бугун диний таълим муассасаларда ёшлар таълим-тарбияси, маънавий баркамоллигига эътиборнинг кучайтирилиши халқимизнинг ёшлар келажагига юксак ишонч билдирилаётганидан далолатдир. Шуни инобатга олиб талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жорий қилинган “Китобхонлик куни” муносабати билан институтда ҳар ойда китоб кўргазма савдоси ташкил этиш йўлга қўйилган. Мазкур анъанага мувофиқ институт устоз ва талабаларининг диний-маърифий, маънавий ва бадиий савияларини янада юксалтириш мақсадида 2017 йил бугун 14 декабрь куни Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида ташкил этилган китоб кўргазма савдоси бўлиб ўтди. Кўргазмада институтнинг устоз ва талабалари фаол иштирок этди. Мазкур кўргазмада Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ходимлари кўргазма иштирокчиларига 165 номдаги 855 дона сиёсий, бадиий, илмий, ҳажвий, жаҳон адабиёти, тарих, юридик китоблар, диний-маърифий адабиётлар, мактаб адабиёти хрестоматияси, болалар адабиёти, Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари тўплами, араб, инглиз, рус ва ўзбек тили луғат китоблари, психологияга оид китоблар, шеърий тўплам китоблар, нашриётимиз ҳазинаси ҳамда ғазал соғинчи рукни остидаги китобларни тақдим қилдилар. Ахборот-ресурс маркази мудири Камолиддин Маҳкамов 963

ҚАЙНОНАМ – ОНАМ, КЕЛИНИМ – ҚИЗИМ!

Динимиз таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас ҳисобланади. Чунки, оила жамият биносининг ғишти, бир бўлагидир. Агар бинонинг ғиштлари соғлом бўлса, бино ҳам мустаҳкам бўлади, акс ҳолда бундай иншоат емирилиш ва қулаш хавфи остида қолади. Жорий йилнинг декабрь ойида Тошкент ислом институтининг мажлислар залида талаба қизлар иштирокида ўчрашув бўлиб ўтди. Учрашувга Тошкент шаҳар Миробод тумани бош отнойиси К.Тиллаеава ташриф буюрди. Оиладаги маънавий-ахлоқий муҳит моҳиятини белгилашда эр-хотиннинг,  ўз фарзандларига, қайнона-қайноталарига, келин-куёвларга, қўни-қўшниларига, қуда-андаларига муносабатлари, шунингдек, ҳар бирларининг ўз вазифаларини, бурч ва маъсулиятларини нечоғлик англаб адо этишлари учрашувдан кўзланган асосий мақсад деб белгиланди. Худди шу жараёнда ўзбек оилаларида болаларга шафқатлилик, кексаларни ҳурмат қилиш, ёш авлодни аждодларимиз яратган эзгу қадриятлар руҳида одобли ва ахлоқли қилиб тарбиялаш, бунда, авалло, уларда, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, тўғрилик, ростгўйлик, камтарлик, самимийлик, ўзаро ҳурмат, моддий-маънавий  бойликларни асраб-авайлаш эзгу фазилатларини шакллантириш ҳам муҳимдир. Миробод тумани бош отнойиси К.Тиллаеава суҳбат давомида Фарғона тумани Ёрдон қишлоғида қайнонасини уриб ўлдирган қотил келин масаласига урғу бериб, бундай мудҳиш ҳолатга тушган қайнона ва келин масаласи талаба қизлар орасида муҳокама қилинди ва бу борада содир бўлиши мумкун бўлган нохуш ҳолатларни олиш мақсадида бўлажак келинларга керакли тавсиялар бериб ўтди. Тошкент ислом институтида ўтказилаётган бу каби учрашувлар талаба қизларнинг маънавий-ахлоқий камолотини янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан муҳим аҳамиятга эга. АРМ ходимаси И.Акмалова 326