islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Такфир (Мусулмонни куфрда айблаш)

Аввало ушбу сўзнинг луғавий маъносига тўхталиб ўтайлик. Бу сўз араб тилидаги “куфр” сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилидаги инкор қилиш, осий бўлиш, тан олмаслик каби маъноларни билдиради. Истилоҳда, яъни шаръий атама сифатида эса ­икки хил маънода келади. Бири – динда, яъни, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатсизлик, иккинчиси, инъом этилган неъматни менсимай, инкор этишга нисбатан қўлланилган. Булардан келиб чиқадўиган бўлсак, такфир бировни кофирга чиқариш маъносини билдиради. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда баён этилган мазкур ибора унинг қайси маъносига далолат қилишини сўзнинг қўлланилиш ўрнига қараб ёки кўзда тутилган маънони ёритувчи қўшимча далиллар орқали тушуниш мумкин. Масалан, Қуръонда куфр лафзи бир неча ўринларда келган бўлиб, унда Аллоҳ таоло очиқ куфрни ирода қилмаган. Баъзи оятларда куфрдан мақсад шахсни ислом динидан чиқарадиган куфр эмас, балки чеклов ёки тўхтамларни ўз ичига олади. Бошқа бир оятларда “мутлақ куфр” зикр этилиб, ислом миллатидан чиқишгача бўлган ҳолатлар назарда тутилган. Исломда такфир тушунчасини нотўғри қўллай бошлашлик тарихи, халифа Али розияллоҳу анҳу даврида пайдо бўлган хорижийлар фирқасига бориб тақалади. Улар ушбу тушунчани ўзларига эргашмаган барчага нисбатан қўллаган. Улар дастлаб халифа Алининг ашаддий тарафдорлари бўлиб, “Сиффийн” жангидан сўнг ҳазрати Алидан ўн икки минглик қўшин билан ажралиб чиқиб, унга ва Муовияга қарши баробар кураш бошлаган. Хорижийлар қурол ишлатиш орқали ўз эътиқодини тарқатиш ва ҳокимиятга эришишни мақсад қилиб қўйган. Улар тарафдорлари бўлмаганларни ҳаттоки мусулмон бўлса ҳам ўлдиришликни ҳалол санайдилар. “Жамал воқеаси” иштирокчилари, Усмон, Али, Муовия, Амр ибн Ос, Абу Мусо каби саҳобаларни ҳам куфрда айблайдилар. Катта гуноҳ қилган кишини кофирга чиқариб, уларни авлоди, моли ва жонини ўзларига ҳалол санашган. Таъкидлаш ўринлики, хорижийларнинг мазкур такфир тушунчаси орқали минглаб мусулмонлар, жумладан, халифа Алининг ҳам ҳаётларига тажовуз қилинган. Ислом уламолари хорижийларнинг катта гуноҳ бўйича даъволарини таҳлил қилиб, умуман уларни исломий тушунчалардан йироқ эканлигини таъкидлашади. Содир этилган катта гуноҳ сабабли кишини исломдан чиқмаслиги ҳақида қатор далиллар мавжуд. Жумладан, Ислом уламолари айтадилар: Ислом шаҳодат калимасидир. У билан инсон мусулмон бўлади. Бунга Убода розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадислари далил бўлади: “Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расули эканлигига гувоҳлик берса, дўзах унга ҳаром бўлади” (Имом Муслим ривояти). Яна: Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирган ҳадислари далил бўлади: “Умматимдан бирор киши Аллоҳга ҳеч бир нарсани шерик қилмаган ҳолда вафот этса, жаннатга киради”, – дейилган (Имом Бухорий ривояти). Инсон шаҳодат калимасини айтса, мусулмон бўлаверади. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳодат калимасини айтган кишини Исломини қабул қилиб, уни мусулмон деб эътиборга олган. Ҳаттоки кишини мажбурланган пайтда “кофирман” деса ҳам уни азобланмаслиги ояти каримада айтилди. Бунга кўра, куфрга мажбурланган киши диндан чиққан ҳисобланмайди. Бу борада Савбон розияллоҳу анҳудан Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Менинг умматимдан хато қилганда, эсдан чиқарганда ва мажбурланганда қилган ишидан қалам кўтарилди (яъни. гуноҳ ёзилмайди)”, – деган машҳур ҳадиси ривоят қилинган. Бир киши куфрга мажбурланса, у ўлимдан қўрқиб куфр сўзини айтиб юборса-ю, қалби иймон ила хотиржам бўлса, уламолар унга гуноҳ бўлмаслигига, у ҳақда “кофир” деб ҳукм чиқармасликка ижмоъ қилганлар. Бу Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеий ва бошқа уламоларнинг сўзидир. Катта (кабира) гуноҳ содир этган шахс қилган ишини ҳалол санамас экан, демак у кофир бўлмайди. Қолаверса, “аҳли сунна” уламолари иттифоқига кўра, катта гуноҳ содир...

Бу йилги кириш имтиҳонлари ўзгача ташкил этилди

Жорий йилнинг 1 август куни барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам 2017-2018 ўқув йили учун “Ўзбекистон тарихи” ҳамда “Она тили ва адабиёти” фанларидан тест синовлари бўлиб ўтди. Тест синовларида жами 462 нафар абитуриент иштирок этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи асосида институтда тест синовлари юқори савияда ўтказилиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Олдинги йиллардан фарқли равишда, жорий йилги қабул имтиҳонлари жараёни адолатлилиги, ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлаш мақсадида 462 нафар абитуриентнинг барчаси ягона залда – “Ҳазрати Имом” масжидининг хонақосида тест синовларини топширдилар. Шунингдек, тест жараёни ҳамда фарзандларига руҳий далда бериш мақсадида ташриф буюрган ота-оналар учун яратилган шарт-шароитлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Муслим.уз” портали жамоаси томонидан https://www.facebook.com/muslimuzportal саҳифасида тўғридан-тўғри (онлайн режимда) интернет орқали эфирга узатиб борилди. Администратор 474

Тест имтиҳонларини онлайн кузатиб боринг

Эртага 1 август куни барча таълим муассасаларида бўлгани каби Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам 2017-2018 ўқув йили учун тест синовлари ўтказилади. Бу йилги тест имтиҳонларини ташкил қилиш ва ўтказиш аввалги йиллардагидан кўра ўзгача бўлиши режалаштирилган. 462 нафар абитуриент битта бинода тест имтиҳонларини топшириш учун етарли ўринлар ҳозирланган бўлиб, имтиҳон жараёнлари интернет орқали онлайн узатиб борилади. Бу эса, имтиҳонларнинг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлайди. Шунингдек, олинган билимларни синовдан ўтказиш онларида фарзандига далда бўлиш учун ташриф буюрган ота-оналар ҳамда шу соҳага қизиқувчилар имтиҳон жараёнини исталган жойдан тўғридан-тўғри кузатиб бориб таълим муассасасининг ташкилий жиҳатларига баҳо беришлари мумкин бўлади. Демак, 1 август куни соат 8:00 дан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг техник жамоаси томонидан узатиладиган тест синовлари жараёнини Facebook ижтимоий тармоғининг  https://www.facebook.com/muslimuzportal саҳифасида орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтига кириш учун тест имтиҳонлари Ўзбекистон тарихи, Она тили ва адабиёти фанларидан ўтказилади. Кириш имтиҳонларининг дастлабкиси ижодий (оғзаки) шаклида жорий йилнинг 26-27 июль кунлари Чет тили, Маънавият ва маърифат асослари фанларидан бўлиб ўтган эди. Администратор 392

Давлат рақобат қўмитаси моддий маданий мерос иншоотларини ижарага бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун инвесторларга таклиф этади. Бу ҳақда қўмита сайтида эълон берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда савдо, меҳмонхона, кўнгилочар ва туризм соҳасининг бошқа объектларини барпо қилиш учун инвесторларга бериш ишларини фаоллаштириш кўзда тутилган. Объектлар Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ижарага берилади. Батафсил маълумот олиш учун Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Ижара марказига мурожаат қилишингиз сўралади. kun.uz 399

Япониядаги энг катта, энг гўзал, энг машҳур масжид

Кунчиқар  юртда катта ва кичик, таниқли ва унчалик маълум бўлмаган саксонта масжид бор. Ана ўшаларнинг энг чиройлиси, маҳобатлиси ва энг машҳури Токиодаги  “Жоме” масжидидир.  Японияда гумбазлари ёки баланд миноралари билан ажралиб турадиган бинолар кўп учрамайди. Аммо Токионинг Сибуя туманидаги сокин даҳада усмонлилар услубида қурилган   “Жоме” масжиди дарҳол эътиборни тортади. Масжиднинг номи замирида ҳеч қандай синоат йўқ.  “Жоме” сўзма-сўз таржима қилинса, “жамоат йиғиладиган масжид” маъносини билдиради.  Масжиднинг ўзи ҳам исломий илмлар ўргатадиган  мактаб, ҳам босмахонадир. У ерда биринчи марта 1938 йил Японияга инқилобчилардан қочиб борган татар иммигрантлари жамияти ташкил топган.  Бу юртда масжид қуриш масаласи 1920 йилдан кейин мамлакатда мусулмон аҳолининг сони кескин ошиши муносабати билан юзага келди.  Ўша вақтда мусулмонларнинг сони минг киши атрофида эди. Бугун эса улар 120 мингдан ортиқ. Эътиборли жиҳати шундаки, “Жоме” масжиди  жамоатдан йиғилган пулларга эмас, бошқирдистонлик эшон Муҳаммад – Габдулҳай Қурбонгалиевнинг шахсий маблағига қурилган. Айнан шу одам Токиодаги мусулмонлар жамиятига бош бўлган биринчи Япония муфтийсидир. 1986 йилги зилзила чоғида, ўзи шундоғ ҳам авария ҳолтига келиб қолган  масжид буткул вайрон бўлган. 1998 йил унинг ўрнидан янги масжид қурилиши бошланган ва 2000 йил якунланган. Унинг қурилишига хос бўлган хусусиятлардан яна бири шундаки, унинг қурилишига ишлатилган материалларнинг, сув ва цементдан ташқари ҳаммаси Туркиядан келтирилган. Бундан ташқари, турк қурувчилари ибодатхонани реконструкция қилиш, намоз ўқиладиган хонага безак бериш ва маданият марказини барпо этиш устида кўп вақт меҳнат қилди. Токионинг “Жоме” масжиди ҳақиқий санъат асари. Дераза ойнаси  орқали ўтган қуёш нурлари ҳайратланарли даражада чиройли шакллар ҳосил қилиб масжид атмосферасига ажойиб кўтаринкилик бағишлайди, бу – мўъжизанинг ўзгинаси. турли нақшлар, ҳаттотлик ёзувлари ва бадиий безакка ишлатилган арабески санъати масжид ичкарисига ўзига хос улуғворлик бағишлайди. Ўз навбатида масжиднинг ниҳоятда катта гумбази илоҳиёт олами тимсолидек кўринади.  Бугунги кунда истаганлар “Жоме” масжидини бемалол бепул  томоша қилиб чиқиши мумкин. Йўлбошловчи сайёҳларга бажонидил Ислом дини ва масжид тарихи ҳақида сўзлаб беради. Русчадан Дамин ЖУМАҚУЛ таржимаси 450
1 1 456 1 457 1 458 1 459 1 460 1 466