Бугун, 8 ноябрь куни Самарқанд вилоятидаги “Ҳадис” ва “Калом” илмий мактабларининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этишди. Тадбирда муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, шундай дедилар: – Муҳтарам Юртбошимиз томонларидан ўтган муборак Рамазон ойида диний соҳа ходимлари анжуманида юртимизда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида ва тасаввуф илмий мактабларини ташкил этиш ҳамда ушбу мактабларда имом-хатибларнинг махсус фанлар бўйича билимларини мунтазам ошириш масаласи қўйилган эди. Мана бугун Аллоҳ таолонинг инояти билан биринчи бўлиб, Самарқанд вилоятида Калом ва Ҳадис илмий мактаблари очилди. Мана шу икки мактабдан келажакда исломий илмлар бўйича фан докторлари етишиб чиқиб, буюк аждодларимизнинг калом ва ҳадис фанида ёзилган бебаҳо илмий меросларини ўрганиб бутун халқимиз, хусусан, ёшларимизга етказади. Ушбу мактабларга имом-хатибларни тингловчи сифатида қабул қилиб, кучли билим ва тафаккурга эга бўлган уламоларни етиштириб чиқаришимиз лозим. Муфтий ҳазратлари ўз сўзларида давом этиб, ушбу янги мактабга буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб ал-Муфрад” асарини тақдим этиб, ушбу китобдаги 1322 та ҳадисни тингловчилар ёд олишларини асосий вазифа қилиб қўйдилар. Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз бугунги кун имом-хатибларини янада кучли билим ва салоҳиятли инсонлар бўлишини бу борада диний таълим тизимида барча керакли ишларни амалга оширишга давлатимиз тайёр эканини айтиб ўтди. О.Юсупов ўз сўзида давом этиб, муҳтарам Юртбошимиз БМТ бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида ҳам бугун дунёда ислом номи остида турли ёвуз кучлар ўз мақсадларига эришмоқчи бўлишаётгани, бундай гуруҳ ва оқимларнинг ботил ғояларига қарши туриш, муқаддас ислом динимизни доимо ҳимоя қилиш тўғрисидаги алоҳида тўхталганларини билдирди. Сўзга чиққан нотиқлар мазкур илмий мактаблар илмий-тадқиқот маркази шаклида ташкил этилиши, уларда юртимизда шаклланган устоз-шогирд анъаналарига асосланган Бухоро, Самарқанд мактаблари услубида фаолият олиб боришини алоҳида қайд этишди. Шунингдек, илмий мактаб ходимлари ихтисослиги бўйича мўътабар асарлар асосида давра дарсларини олиб бориши, соҳага оид асарлар устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши, тингловчилар (илмий изланувчи) учун тегишли асарларни давра дарслари шаклида ташкил этилиши, жамиятдаги турли диний масалаларни чуқур ўрганган ҳолда матбуотда материаллар эълон қилиниши тўғрисида сўз борди. Шу ўринда маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу илмий мактабларга диний маълумоти тўғрисида ҳужжатга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида тингловчи сифатида қабул қилинади. Тингловчиларга илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва давра дарсларида иштирок этиш муддати белгиланмайди, яъни таълим замонавий модуль шаклида олиб борилади. Мактаб тингловчиларига маълум бир асарни тамомлаганлиги тўғрисида махсус сертификат (ижоза) берилади. Тадбир сўнгида муфтий ҳазратлари икки мактабнинг устоз ва тингловчилари ҳақига ҳамда юртимизда олиб борилаётган диний соҳадаги барча ишларга ривож сўраб дуойи хайрлар қилдилар. Аввалроқ, 8 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Йил имоми-2017” кўрик танлови ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Оқилон” жоме масжиди имом-хатиби Исомиддин Аҳроров биринчи, Тошкент вилояти Қибрай тумани “Саъдулла ота” жоме масжиди имом-хатиби Обиджон Мирҳамидов иккинчи, Навоий вилояти Нурота тумани “Чил Устун” жоме масжиди имом-хатиби Жамолиддин Мубинов учинчи ўринларни қўлга киритгани айтиб ўтилган эди. Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиб 865
“Оммавий маданият” атамаси ўтган асрнинг иккинчи ярмидан қўллана бошланган бўлса-да, унинг тарихи жуда узоқ. Оммавий маданият тарқалиши макон ва замонда турлича кечган. Инчунун, қадим замонларда ҳам оммавий маданиятни тарқатиш билан шуғулланилган. Бундай иш билан шуғулланувчи махсус хуфия хизматлари ташкил этилган. Шунингдек, савдогарларлар, сайёҳлар, олимлар ҳам бу ишга жалб этилган. Баъзи ҳолларда бу маданият уруш, босқинчлик йўли билан ўзга юртларда амалга жорий этилган Оммавий маданият ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтганига Қўшма Штатларини мисол келтириш мумкин. Турли миллат ва элатларнинг манфаати тўқнаш келган Америка Қўшма Штатлари давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун маданиятларни яқинлаштириш орқали миллатлар ўртасидаги тафовутни йўқотган ва “америкалик” деган ягона миллатни шакллантириш сиёсатини олиб борган. Бу сиёсат Америка давлатининг яхлитлигини сақлаб қолишга асқатган бўлса-да, лекин унинг оқибатида ўнлаб миллат вакилларининг катта сиёсат қурбонига айланиб, “ютилиб” кетганини ҳисобга олсак, оммавий маданиятнинг соф сиёсий тушунча экани яққол кўзга ташланади. Американинг ана шу маданиятларни яқинлаштириш сиёсатини собиқ Шўролар ҳам амалда қўллашга уриниб кўрди. Аммо улар бунда ниҳоятда ҳаддан ошиб кетди. Шўро мафкурачиларининг фикрича, яқин келажакда Иттифоқда ҳар хил миллатлар бўлмаслиги, одамлар ҳар хил тилда гапириб бири иккинчисини тушунишга қийналмаслиги, бу мамлакатда фақат бир тилда гаплашадиган ва бир хил фикрлайдиган “совет кишиси” шаклланмоғи лозим эди. Аллоҳ таоло бандаларига хитобан: “Эй инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”, деб хабар қилган (Ҳужурот сураси, 13-оят) Аллоҳ таолонинг амрига қарши боргани оқибатида Шўро Иттифоқи парчаланиб кетди. Бунга анча бўлган эса-да, оммавий маданиятнинг кенг тарқалиши жадал давом этмоқда. Америка ва собиқ Иттифоқнинг “ягона миллат” яратиш йўлидаги ана шу тажрибаси бугун глобаллашган суръатда давом этмоқда. Бунинг кўламидан, айниқса, америкалик сиёсатчиларнинг (Э.Тоффлернинг “Учинчи тўлқин”, П.Бьюкененнинг “Ғарбнинг ҳалокати” асарлари оммавий маданият келтириб чиқараётган зарарлар ҳақида) ўзлари кўпроқ хавотирга тушяпти. Бироқ, глобаллашув жараёнлари чуқурлашгани, ахборот технологиялари такомиллашиб боргани сайин миллий қадриятларни, азалий анъаналарни сақлаб қолиш масаласи долзарб аҳамият касб этиб бораверади. Бунда оммалашиб бораётган маданий тушунчаларнинг роли катта бўлади. Файласуф Абдураҳим Эркаевнинг ёзишича, “Ўтмишда оммавий маданият халқ бахшилари кўйлайдиган достонлар, сайилларда, тўйларда оммага кўрсатиладиган томошалар – дорбозлик, аскиябозлик, масхарабозлик, халқ ашулалари каби кўринишларда мавжуд бўлган. Шу боис у ўзининг халқчиллиги, эзгулик ва инсонпарварлик руҳи билан ажралиб турган”. Демак, бугун “оммавий маданият” номи билан аталаётган ва дунё бўйлаб кенг ёйилиб бораётган тушунча соф муҳаббатни тараннум этган, жанговар руҳдаги достонлар, одамларни ўзаро аҳил-иноқликка чорловчи халқ сайиллари, оилавий шодиёналар ифодаси – тўйлар, эпчиликка, қўрқмасликка ундовчи дорбоз ўйинлари, сўзга чечанликка, ҳозиржавобликка ўргатувчи аскиябозилик, рўй бераётган камчиликларни фош этувчи масхарабозлик каби эзгуликка, инсон камолотига ҳисса қўшишга йўналган ана шу миллий қадриятларимизга, тўй-у томошаларимизга моҳиятан тескари бўлган, кишига чексиз эркинликлар ваъда қилувчи, демакким, ёввойиликка, уятсизликка, андишасизликка тарғиб этувчи бир “оломон маданияти”дир. Бир қарашда оммавий маданият ҳақида бу тарзда қатъий ҳукм чиқариш бир оз муболағадек туюлади. Лекин масаланинг мазмун-моҳиятига теранроқ назар ташланганда бу ерда ҳеч қандай муболағага йўл қўйилмагани аён бўлади. Тасаввур қилинг, юқорида санаб ўтилганлар олдин қандай ўтган-у, ҳозир қандай ўтмоқда? Халқ сайиллари ёки тўйларда ёшларни фикрлашга, жисмонан соғлом бўлиб улғайишига ҳисса қўшадиган ана шу томошаларнинг қайсилари ўтказилмоқда? Халқ сайиллари – енгил-елпи қўшиққа ўхшаган...
Анъанага содиқ қолган ҳолда бугунги тадбиримиз ҳам Қуръони карим тиловати ва дуолар билан бошланиб, дуо қилинди. Бугунги кун имом-хатиби ҳам диний ҳам дунёвий билимлар соҳиби бўлиши, дунёда юз бераётган воқеъликдан хабардор бўлиб, халқни эзгулик ва бирдамликка чақириши, ҳақ билан ботилни ажратиб бериши, икки дунё саодатига чорловчи маърифат пешвоси бўлиши даврнинг талабидир. Шунингдек, ҳозирги пайтда ислом дини ниқоби остида рўй бераётган уруш ва тўқнашувлар, фитна-фасодлар, бузғунчи ғояларнинг найранглари исканжасидан тинч аҳолини ислом динига бўлган этиқодини тўғрилаш, уларга ҳақ йўлни кўрсатиб бериш ҳам уларнинг асосий вазифаларидир. Бу йил ҳам ана шундай фаол ва иқтидорли имом-хатибларимиз туман ва вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, кўрик танловнинг республика босқичига иштирок этишмоқда. Танлов 70 баллик тизимда олиб борилади. Иштирокчилар аввало рақамлар ёзилган қоғозларни тортиб, ўз чиқиш навбатларини рақамлар тартибида аниқлаб олади. Шундан сўнг, тартиб бўйича чиқиб ҳакамлар ҳайъати столидан саволлар солинган конвертлардан бирини олиб, махсус ажратилган жойга ўтириб, ундаги билет рақамини эълон қилади ва саволларни бирма-бир ўқиб жавоб беради. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир саволга берилган жавоб учун максимум 10 балл, минимум 2 балл қўйишлари мумкин. muslim.uz 382