islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 29, 2018

Day

Мунозара ва ундан келиб чиқувчи ёмон ахлоқларнинг офатлари баёни

Мунозара юзма-юз амалга оширилади. Унда мақсад ҳақни аниқлаш кўзда тўтилган бўлади. Ҳамманинг олдида бир кишини айблаш ва уни  ҳақоратлаш динсиз фосиқлар амалидир. Айниқса интернет орқали бировни айблаш номард одамларнинг иши ҳисобланади. Юзма-юз мунозарада очиқлиқ ва ростгуйлик намоён бўлади. Қуйида мунозара ҳолатлари ҳақида батафсил баён қиламиз. Мунозара иккига бўлинади олимларники ва жоҳилларники. Биз бу ерда жоҳилларнинг мунозараларини келтириб ўтамиз. Билгилки, бошқани мағлуб этиш, мот қилиш, одамлар олдида фазилат ва шарафни кўрсатиш мақсадида мунозара қилиш Аллоҳнинг ҳузурида ёмон кўрилган, шайтон наздида эса, мақталган барча ҳулқларнинг манбаидир. Ушбу мунозаралар кибр, манмансираш, ҳасад, нафсни улуғлаш, мансабпарастлик ва шу каби ботиний бузуқликларнинг биридир. Ичкилик ичиш ёки фаҳш иш қилиш орасида ихтиёрли бўлган киши ичкилик ичса, маст бўлиб фаҳш ишларни ҳам бажаришига олиб келади. Шу каби бошқаларни мот қилиш, мунозарага олиб келиш, мансабпарастлик ва манмансираш муҳаббати кимгаки ғолиб келса, уни тубанликлар ичига бошлаб боради, қалбида ёмонликларнинг жамланишига восита бўлади. Бу ёмон ахлоқларнинг барчаси далиллар, оятлар ва  ҳадисларга асосланган ҳолда «Рубъул муҳликот» бўлимида зикр этилади. Ушбу ўринда эса, салбий мунозарани келтириб чиқарувчи ярамас ҳулқларнинг бир кисмини айтиб ўтамиз.      Ҳасад.  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Олов ўтинни егани каби ҳасад ҳам яхшиликларни ейди», деганлар. Тортишувчи ҳасаддан ҳоли бўлолмайди. Чунки гоҳида ғолиб бўлса, гоҳида мағлуб этилиши муқаррар. Баъзида унинг сўзи мақталиши, баъзида эса, бошқанинг гапи мақтовга сазовор бўлиши мумкин. Модомики, дунёда бирор кишининг илми ва қарашлари бошқаникидан кучли эканини зикр қилиш ёки «фалончи сендан яхшироқ қарашга ва тўғрироқ фикрга эга», дейилиш эҳтимоли бор экан, тортишувчи, албатта, рақибига ҳасад қила бошлайди ва ундаги неъматнинг завол топишини, одамларнинг муҳаббати ва ҳурмат-эҳтиромлари ўзи томонга кўчиб ўтишини чин дилдан ҳохлайди. Ҳасад – олов ва оташ. Бас, кимки ҳасадга мубтало бўлса, бу дунёда азобга, изтиробга гирифтордир. Охиратдаги азоби эса, бу дунёдагидан бир неча баробар зиёдадир. Шунинг учун хам Ибн Аббос: «Илмни топган жойингизда олаверинглар! Фуқаҳоларнинг бир-бирларига қарши айтган сўзларига қўлоқ солманглар! Чунки улар оғилдаги такалар каби ўришаверадилар», деганлар. Такаббурлик ва ўзини одамлардан устун қўйиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадисларида: «Ким ўзини буюк санаса, Аллоҳ уни кичрайтиради. Ким ўзини тавозеъ қилиб кўрсатса, Аллоҳ уни юксалтиради», деганлар. Аллоҳ таолодан ривоят қилган ҳадисларида эса: «Азамат Менинг изорим, кибриё эса, ридоимдир. Бас, ким бу икки нарсада Мен билан талашса, унинг белини синдираман», дея мархамат килганлар. Тортишувчи тенгларидан ўзини устун қўйиш ҳасталигидан ҳеч қачон қутулолмайди. Чунки у қадри керагидан ортиқ бўлишини хоҳлайди. Ҳатто мажлисларда ҳам юқорини, давра турини талашиб, ғавғо кўтаради. Ўзидан бошқаларни юқори ўринларга муносиб кўрмагани учун, мажлисларда бақир-чақир қилиб юради. Агар бирор тор йўлакдан юриб қолишса, ким биринчи юришини ҳам талашишади. Ушбу қилмишлари билан пасткаш, айёр мунозарачилар «илмнинг иззат-обрўсини сақламоқчи» эканликларини рукач қилиб, жанжалли хорлик ва тубанликни Аллоҳ ва Унинг пайғамбарлари мақтаган тавозеъ билан адаштириб юборишди. Шунингдек, Аллоҳ наздида ёмон, жирканч бўлган кибрни дин иззати деб номлашди ва натижада Аллоҳ ва Расули кўрсатмаларига зид иш қилишди, «ҳикмат» ва «илм» каби сўзларни ўзгартириб, халқнинг залолатга кетмоғига сабабчи бўлишди. Ғийбат. Аллоҳ таоло уни ўлимтик ейишга ўхшатган. Мунозарачилар «ўлимтик ейиш»дан ҳеч тийила олмайди. Чунки доимо рақибини ёмонлаш, мазаммат қилиш, сўзларини келтиришдан тўхтамайди. Ғийбатдан имкон даражада сақланганида ҳам, рақибининг сўзларини ҳикоя қилаётиб, ёлғон кушмаса-да, унинг нуқсонларини, ожиз тарафларини айтиб ўтади....

Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда,  Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.  У билан қол танҳо, ҳеч бўлмас озор,  Жонингга юз роҳат беради такрор.  Абдураҳмон Жомий Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади. Инсон ҳаётида китобнинг ўрни беқиёсдир. Китоб ўқиш нафақат сўз бойлигини кўпайтиради, балки умумий саводхонликни ҳам оширади. Бугун жадал суратлар билан равнақ топиб бораётган Ўзбекистон нашриётлари ва матбаа корхоналари қатор жанр ва мавзуларга бой бўлган китоб махсулотларини китобхонлар эътиборига тақдим этиб келмоқда. Шунга асосан, Тошкент ислом институтида жорий қилинган “Китобхонлик куни” муносабати билан 2018 йил 29 март куни устоз ва талабаларни диний-маърифий, маънавий, бадиий ва сиёсий саводхонлигини янада юксалтириш мақсадида ТИИ Ахборот-ресурс маркази  ташаббуси билан “Мовароуннаҳр” нашриёти ва “Шарқ зиёкори” китоблар маркази ҳамкорлигида китоб кўргазма савдоси ташкил қилинди. Мазкур кўргазма савдода институт устоз ва талабалари иштирок этиб, уларга “Мовароуннаҳр” нашриёти ва “Шарқ зиёкори” китоблар маркази ходимлари томонидан жами 535 номдаги 1605 дона диний-маърифий мазмундаги адабиётлар, аср ошган асарлар, мумтоз адабиёт намоёндалари, бадиий тўқималарга бой асарлар, саломатлик рукнларидаги адабиётлар, сиёсий, бадиий, илмий-адабий, ҳажвий, жаҳон ва болалар адабиёти дурдоналари,  араб, инглиз, рус тилларидаги луғат китоблар, оила психологияси, тарих, юридик китоблар, шеърий тўпламлар ҳамда халқ табобатига оид асарлари намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш билан устоз ва талабалар юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишиб бориш имкониятига эга бўлмоқдалар. Ахборот-ресурс маркази мудири Камолиддин Маҳкамов   368