islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент ислом институти устоз ва талабалари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги доирасида Тошкент ислом институти «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси устозлари ва битирувчи курс талабалари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюриб, марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида марказ директори Жамолиддин Каримов меҳмонларга Имом Мотуридий мероси, марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳамда нашр этилган асарлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, марказ кутубхонаси ва қўлёзмалар жамланмаси билан яқиндан танишиш имконияти яратилди. Учрашув чоғида Имом Мотуридий таълимоти, унинг ақидавий қарашлари ва бугунги кунда мотуридийлик таълимотининг долзарблиги юзасидан маълумот берилди. Институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазкур ташриф талабаларнинг аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва тадқиқотчилик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади. ТИИ Матбуот хизмати 714

“Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида суҳбат ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Хабибулло Сагдиев иштирокида “Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида илмий  суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида институт ўқитувчилари ва Кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. Суҳбатда Имом Таҳовий илмий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, долзарблиги, Таҳовий матнида асосий эътибор берилган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Таҳовий матнига аввалда ёзилган шарҳлар ҳамда ҳозирги кундаги замонавий шарҳлар борасида қимматли маълумотлар берилди. Ҳақиқатдан ҳам, Таҳовий матни ҳар қандай олим тарафидан эътироф этилган матн экани билан алоҳида хусусиятга эга. Бу матнга аҳли сунна вал жамоадаги мотуридий ва ашъарий уламолардан ташқари мўътазила, хавориж ва ҳатто аҳли ҳадис тарафдорлари тарафидан ҳам қизиқиш билдирилган ва шарҳлар ёзилган. Тадбир якунида ташриф буюрган маърузачига институт раҳбариятининг ташаккурномаси берилди. ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулло Ғофуров 741

HAR KECHANI QADR BIL!

Bugun mana shunday ulug’ kunlar ustida turgan ekanimizdan foydalanib, mavzuimizni Qadr kechasi, yanayam to’g’rirog’i, u berkingan Ramazon kechalari xususida so’z yuritamiz. Alloh taolo Qadr kechasini boshqa kechalar ichiga yashirdi. Nega deb o’ylaysiz?! - Toshkent islom instituti talabasi Ziroat OLIMJONOVA

РАМАЗОН – САХОВАТ, БИРДАМЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК ОЙИ

Рамазон – мусулмон оламининг энг улуғ ойларидан бири бўлиб, у фақатгина рўза тутиш билан чекланмайди. Бу муборак ой ичида инсон ўзининг нафсини тарбия қилади, руҳий покланишга эришади ва жамиятда яхшилик, саховат ҳамда бағрикенгликни қарор топтиришга ҳаракат қилади. - Тошкент ислом институти талабаси Анвар ХУЖАХАНОВ

RO’ZA JISMNI VA QALBNI POKLOVCHI IBODAT

Ro‘za tutishning inson organizmiga, ruhiyatiga foydasi beqiyos. O‘z ixtiyori ila o‘ttiz kun davomida ko‘ngli tusagan narsalardan tiyila olgan odam shubhasiz sabr-bardoshga ega bo‘ladi. Salomatligiga ijobiy ta’sir ko‘rsatadi. Zamonaviy ilmiy tadqiqotlar buni tasdiqlayapdi. Shu bois ochlik yo‘li bilan davolash tibbiyotda keng qo‘llanilmoqda, davolashning bu turi dunyoda urf bo‘lmoqda. - Toshkent islom instituti talabasi Abdulbosit QODIROV
1 57 58 59 60 61 1 546