islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Инсон бу дунёда яшар экан, ўзини ўраб турган олам билан қизиқади. Унинг нимадан иборат экани ҳақида фикр юритади. Ана шундай фикрларини тартибга солиб турувчи, ҳаётининг асосини ташкил этиб, бахт-саодат сари элтувчи ягона таълимот – бу Ислом дини ҳисобланади. Ана шундай буюк таълимотнинг моҳиятини англаб етиш эса инсоннинг ҳаёт йўлларини ёритувчи машъала вазифасини ўтайди.  Шу маънода Ислом динининг моҳияти, яъни унинг ҳақиқати (асоси) уч қисмдан ташкил топади: 1. Эътиқодий ҳукмлар; 2....
Read More
Динимизда аҳли илм, олимлар, устоз ва мураббийларга  шу қадар улуғ даража берилган-ки, уларга инсонларнинг энг аълоси ва фазилатлиси деб қаралган.  Бу борада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ “Аллоҳ адолатда (барқарор) туриб,  шундай гувоҳлик берди: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, фаришталар ва илм эгалари ҳам. (Албатта), Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Азиз (қудратли) ва...
Read More
Аллоҳ таоло Қуръони каримда барча мўминларга ўз тоқатларига яраша касб қилишни фарз қилди: “Бас, қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверинглар! Аллоҳни кўп ёд этингизлар, шояд, (шунда)  нажот топурсизлар” (“Ҳаж” сураси, 9-оят). Ҳалол касб қилишга нафақат оддий инсонлар, балки пайғамбарлар ҳам буюрилган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуоъони каримда барча пайғамбарларга шундай хитоб қилади: “У (Аллоҳ)сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир. Бас, у (ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверинглар ва Аллоҳнинг берган...
Read More
Аллоҳ таоло инсонларни кўплашиб,  жамоа-жамоа бўлган ҳолда яшашга мос қилиб яратди. Мақсад: улар бир-бирлари билан танишсинлар, хайрли ва эзгу ишларда ҳамкорлик қилсинлар. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида шундай баён қилади: يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا яъни:  «Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг...
Read More
Бир киши Ислом оламининг забардаст уламоларидан, авлиё инсонлардан ҳисобланган Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: “Эй Абу Исҳоқ, нафсим гуноҳ-маъсиятларга ботиб кетди, сизда гуноҳ-маъсиятлардан қайтарадиган бирор нарса борми?” – деди. Иброҳим Адҳам: “Агар айтадиган насиҳатларимни тинглаб, уларга риоя қила олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бермайди”, – деб жавоб берди. Ҳалиги киши: “Уларни айта қолинг, эй Абу Исҳоқ”, – деди. Иброҳим Адҳам бешта хислатни санади: 1.Аллоҳ таолога исён қилмоқчи бўлсанг, Унинг берган...
Read More
1 1 374 1 375 1 376 1 377 1 378 1 541