islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 28, 2018

Day

Ислом дини

Инсон бу дунёда яшар экан, ўзини ўраб турган олам билан қизиқади. Унинг нимадан иборат экани ҳақида фикр юритади. Ана шундай фикрларини тартибга солиб турувчи, ҳаётининг асосини ташкил этиб, бахт-саодат сари элтувчи ягона таълимот – бу Ислом дини ҳисобланади. Ана шундай буюк таълимотнинг моҳиятини англаб етиш эса инсоннинг ҳаёт йўлларини ёритувчи машъала вазифасини ўтайди.  Шу маънода Ислом динининг моҳияти, яъни унинг ҳақиқати (асоси) уч қисмдан ташкил топади: 1. Эътиқодий ҳукмлар; 2. Амалий ҳукмлар; 3. Гўзал хулқлар. Эътиқодий ҳукмлар Эътиқодий ҳукмлар деганда фақатгина ишониш ва қалбни унга мустаҳкам боғлаш лозим бўлган ҳукмлар тушунилади. Бу ҳукмларнинг аввалида Аллоҳ таолонинг борлигига, бирлигига, комил сифатлар билан сифатланганига иймон келтириш туради. Мусулмон киши номусулмон кишидан “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқлигига гувоҳлик бераман)” деб гувоҳлик бериши билан ажралиб туради. Мусулмон киши учун ушбу гувоҳлиги мусулмонлигининг асоси ҳисобланиб, унинг ҳамма қарашлари мазкур асос устига қурилади. Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига ва қайта тирилишга иймон келтириш Ислом ақоидининг асослари ҳисобланади. Амалий ҳукмлар Амалий ҳукмлар деганда мусулмон кишининг ўзига нима фойдали ва нима зарарли эканини билиб, бажариши лозим бўлган ҳукмлар тушунилади. Эътиқодий ҳукмлар ва амалий ҳукмлар пойдевор ва унинг устига қурилган бинодек бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Эътиқодий ҳукмларда инсоннинг Аллоҳ таолога боғланиши тартибга солинса, амалий ҳукмларда инсоннинг жамият вакиллари билан ва бутун борлиқ билан бўладиган алоқаси эътиқодий ҳукмлар асосида тартибга солинади. Шунинг учун ҳам эътиқодий ҳукмларни ўрганмасдан туриб амалий ҳукмларни ҳаётга тўғри татбиқ этиб бўлмайди.  Амалий ҳукмлар икки қисмга бўлинади: 1. Ибодатлар; 2. Муомалалар. “Ибодатлар” қисмида мусулмон кишининг Аллоҳга севимли банда  бўлишга уриниб, бажарадиган амаллари баён қилинади. Бу амаллар унинг Аллоҳга бўлган иймонида содиқ эканига белги ҳисобланади. “Муомалалар” қисмида эса мусулмонларнинг умумий манфаатларини сақлашга, бир-бирларига ёки бошқаларга зарар бериб қўйишларининг олдини олишга тааллуқли бўлган амаллар баён қилинади. Гўзал хулқлар Гўзал хулқлар мусулмон кишининг динида тарғиб қилинган одобларни жамлаш ва уларга риоя қилишдир. Уламолар хулқни шундай таърифлаганлар: “Бандадаги мақталадиган ё ёмонланадиган белгилари орқали билиниб турадиган сифат хулқ деб аталади”. Яъни хулқ яхши ёки ёмон бўлиши мумкин, унинг яхши ёки ёмонлиги ташқи аломатлари орқали билиниб туради. Инсонларнинг хулқи икки турга бўлинади: 1. Холқий, яъни туғма хулқ; 2. Касбий, яъни кейинчалик ўзлаштириб олинадиган хулқ. Шунга кўра яхши хулқни ўзлаштиришга уриниш ва ёмон хулқли бўлишдан сақланиш комил мусулмоннинг белгиларидан саналади. Хулоса қилиб айтганда, мусулмон кишининг эътиқоди ва амалларида содиқ экани унинг гўзал хулқидан билиниб туради. Амалий ҳукмлар ҳам, гўзал хулқлар ҳам эътиқодий ҳукмлардан келиб чиқади. Ислом динининг ушбу уч негизи, ҳақиқати бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлиб, мусулмоннинг дунё ва охират саодати мана шу уч негизга қанчалик амал қилишига боғлиқ бўлади. Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога  ҳамда у зотнинг аҳли оилалари  ва саҳобаи киромларга салавот ва саломлар бўлсин. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим Манба 653

Устозни эҳтиром қилиш

Динимизда аҳли илм, олимлар, устоз ва мураббийларга  шу қадар улуғ даража берилган-ки, уларга инсонларнинг энг аълоси ва фазилатлиси деб қаралган.  Бу борада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ “Аллоҳ адолатда (барқарор) туриб,  шундай гувоҳлик берди: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, фаришталар ва илм эгалари ҳам. (Албатта), Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли)дир” (Оли Имрон сураси, 18-оят). Имом Қуртубий (роҳимаҳуллоҳ) айтади: “Бу оятда илмнинг фазлига, олимларнинг шарафига ва уларнинг фазилатига далил бор. Агар бошқа бирор  киши олимлардан ҳам шарафлироқ бўлганда эди, худди олимларнинг исмини боғлагани каби  Аллоҳ таоло уларнинг исмини ҳам оятда ўзининг ва фаришталарнинг исмига боғлар эди. Уламоларнинг инсонлар ичида энг шарафли эканини исботловчи  кучли далил Аллоҳ таолонинг улар ҳақида нозил қилган ушбу оятидир: …إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ “…Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқарлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ қудратли ва мағфиратлидир”  (Фотир сураси,28-оят). Аллоҳ таолонинг бандалари орасида Ўзидан қўрқадиган аҳлидан қилгани ва буни Ўзи васф қилгани  уларнинг шарафли эканига кифоя қилади”. Илм эгалари ўша илм билан жоҳил, билимсиз кишилардан фазилатли бўлади. Бунинг исботи эса ниҳоятда гўзал бўлиб у қуйидаги оятдир: …قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ “…Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар” ( Зумар сураси, 9-оят).  Аллоҳ таоло нозил қилган шариат бўлмиш муқаддас динимиз исломни ҳам Ер юзида фақат илм эгаларигина бошқаларга етказади. Аллоҳнинг динини етказиш билан улар яна бир бор фазл эгасига айланадилар. Чунки фазилатли илмни ўргатиш ила яна фазл  топадилар: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ “…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур…” ( Мужодала сураси,11-оят). Бу билан Аллоҳ таоло олимларнинг даражаларини кўтариб қўйди. Бундай улуғ даража, буюк мартаба эгаларига фақат эргашиш ва иқтидо-итоат қилиш лозим. Зеро, жаҳолат пардалари кўзларини кўр қилган кимсалар йўлларини  уламоларнинг илм нуригина ёритади холос. Агар бу итоат “илоҳий амр” билан бўлса нақадар улуғ:  يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!…” ( Нисо сураси, 59-оят). Бир гуруҳ муфассирлар иш эгаларидан мурод олимлардир, десалар, бошқа муфассирлар иш эгалари амирлар ва олимлардир, деб айтганлар. Олимларнинг  даражалари юксак,  фазилати улуғ эканлиги борасида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак  суннати шарифларида ҳам кўплаб ҳадислар  ворид бўлган. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, у киши айтадилар: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шундай деганларини эшитдим: “Кимда ким илм талабида йўлга чиқса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди ва фаришталар унинг қилаётган ишига рози бўлиб, қанотларини толиби илм учун ёзиб туради. Албатта у (илм толиби) учун осмон-у ердаги жонзотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади, Олимнинг обиддан фазли тўлин ойнинг бошқа юлдузлардан фазли кабидир.  Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта  пайғамбарлар динор ё дирҳамни мерос қолдирмади, балки  илмни мерос қолдирди. Кимики уни олса, тўлиқ (мўл-кўл)насиба олибди” (Имом Термизий ривояти). Алломалардан бири ўз китобида уламолар ҳақида шундай деди: Олимлар ерда осмондаги юлдузларнинг ўрнидадир. Зулматда қолган кишилар улар билан ҳидоят...