Тошкент ислом институтида “Ноябр – Фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида икки йўналишда мақолалар кўрик танлови ҳамда талаба қизлар ўртасида "Замонамиз фақиҳалари" номли мусобақа ўтказилди. Биринчи йўналиш – фиқҳ фанига оид эркин мавзуда, иккинчи йўналиш – бугунги кунда долзарб бўлган муайян мавзулар доирасида мақола ёзиш бўйича бўлиб ўтди...- ТИИ «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кефедраси ўқитувчиси Н.Абдубанноев
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик вақтларида ва тўрт халифа даври, то юзинчи ҳижрий йилгача ҳадисларни ёзиб қўйиш расмий равишда йўлга қўйилмаган. Чунки У зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мендан Қуръондан бошқани ёзманглар”, деганлар. Аммо хусусий равишда ўзлари учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ёзиб юрганлар бор эди. Лекин ёзганлар ҳам, ёзмаганлар ҳам ҳадисларни ўта аниқлик билан ривоят қилишликни ўзларининг муқаддас бурчлари, деб билар эдилар...- Тошкент ислом институти талабаси Зокиров Акбархон
Фақиҳлар ишончли ровийнинг ҳадиси санади ҳақиқий муттасиллик бўлмаса-да, «ҳукман муттасил» ҳисоблаб, уларни саҳиҳ деб ҳукм қиладилар ва шаръий ҳужжат сифатида қабул қиладилар Бу масала «мурсал» ҳадисга амал қилиш мавзуси билан машҳур бўлган. Мурсал ҳадис деб муҳаддислар истилоҳида тобеъин орадаги саҳобани зикр этмай, тўғридан-тўғри Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадис, фақиҳлар истилоҳида эса Расулуллоҳ билан учрашмаган ҳар қандай адолат (ишонч)ли киши тўғридан-тўғри Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадис тушунилади...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Собиржон домла Рустамов ва Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ғайбуллаев Саидаҳмадхон
Тошкент ислом институтида “Октябрь – Ислом тарихи ва сийрат фани ойлиги” доирасида талаба қизлар учун “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим домла Саидаҳмедов иштирокида “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниймизми?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди...- ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор Саодат Валиева