islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Мазҳабсизлик-залолатга қўйилган кўприк

Жасур домла Раупов Манба: ЎМИ Матбуот хизмати 268

Саводли бўлиш тўғри ёзишу хатосиз талаффуздан иборат эмас

Саводхонлик масаласи — миллат юксалишининг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Боиси саводхонлик, бу — фақат таълим тизимидаги алоҳида тармоқ бўлмай, давлатнинг барча соҳаларида бирламчи масаладир. Яъни саводли бўлиш тўғри ёзишу хатосиз талаффуздан иборат эмас. Саводлилик, саводхонлик — аҳоли маданий савияси кўрсаткичларидан бири, одамнинг адабий тил нормаларига мувофиқ келадиган оғзаки ва ёзма нутқ малакаларига эгалиги, оддий матнларни ўқий олиш ёки уларни ўқиш ва ёза олиш кўникмасига эгалик, муайян соҳа бўйича билимга эгалик тушунчасининг мазмун-моҳияти жамият тараққиётининг турли босқичларида унинг ижтимоий, сиёсий, илмий, маданий ҳамда руҳий савиясига боғлиқ равишда ўзгариб туради. Аниқроғи, савод жамиятнинг деярли жами қатлам вакилларига ва шунингдек, уларнинг соҳаларига тааллуқлидир. Жумладан, молиявий саводхонлик, компьютер саводхонлиги, тиббий саводхонлик, ҳуқуқий саводхонлик ва албатта, таълим жараёнидаги саводхонлик. Таълимдагиси, шубҳасиз, энг асосийси ҳисобланади. Бу саводхонлик қолган барчаси учун “калит” вазифасини ўтайди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг аҳолининг саводхонлик даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чунки жамият аъзоларининг саводхонлик даражаси мамлакат тараққиётини таъминлайдиган асосий омиллардан биридир. Шунинг учун ҳам Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниши муносабати билан мажбурий таълим муддати бир йилга узайтирилди. Энг муҳими, таълимнинг мазмуни, уни ташкил этиш йўли, таълим моҳиятини белгилаш борасида янги концепцияга амал қилина бошланди. БИРОР СОҒЛОМ КИШИ ЎҚИШДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ Мамлакатимизда таълим тизими шундай уюштирилганки, бирор соғлом киши ўқишдан четда қолмайди. Таълим саводхонлигини ошириш бўйича ер юзида жуда кўплаб амалий ишлар қилинаётганлигига қарамай, ҳатто айрим ривожланган мамлакатларда ҳам савод даражаси йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Аммо тан олиш керакки, бу ҳолат Ўзбекистон аҳолиси орасида ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. Саводсизликни келтириб чиқарувчи сабабларнинг тури ва сони жуда кўп. Бу сабабларнинг деярли ҳаммаси мактабда она тили ўқитиш масаласи билан боғланади. Шу ўринда айрим танқидий фикрларни ҳам айтиб ўтишни жоиз. Аввало, саводлиликни оширишнинг энг керакли омили — илмий ва бадиий манбаларни тўлиқ саводли қилишдан иборатдир. Бу борада матбуот, радио-телевидение, реклама соҳалари ҳам, афсуски, мустасно эмас. Агар жиддийроқ эътибор қаратилса, юқорида номлари тилга олинган соҳаларда имловий, ишоравий, услубий хатоликлар талайгина топилади. Айниқса, таълимдаги бу каби хатоликларни учратишнинг ўзи қизиқ тасодиф. Ўқувчи саводлилигини таъмин этувчи асосий манбаларнинг ўзи саводий “яроқсиз” бўлгач, бола қаердан ҳам савод ўргансин? Оддий мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган “Диктантлар тўплами” китоби, дарсликлар, бадиий асарлар, илмий қўлланмалар кабиларда турли хатоликларни учратиб туриш оддий ҳол бўлиб бормоқда. Мактабдан қайтаётиб боланинг кўзи кўчада осиғлиқ турли афиша-ю рекламаларга тушади. Уларнинг имло қоидаларига тўла амал қилиниб ёзиб қўйилганига эса ҳеч ким кафил бўлолмайди. Сўнгра натижа эса ўша ҳол… Агар саводхонликни она тили фанини ўрганиш доирасида оладиган бўлсак, бу борада ҳам камчиликлар талайгина. Бири-бирини рад этувчи назарий маълумотлар, қоидалар, узундан-узоқ мактаб ўқувчиси учун тушунарсиз таърифлар, қоидага зид келувчи мисоллар шулар сирасидандир. Мактаб таълими тизими пойдевор тизим саналади. У олий таълим учун йўл демакдир. Гарчи шу йўл бизни олий ўқув сари етакларкан, демакки, бу йўлнинг ўзи, аввало, “нурафшон” бўлмоғи даркор. БАДИИЙ АДАБИЁТ РИВОЖЛАНИШДАН ТЎХТАГАНИ ЙЎҚ Ўзбек мумтоз адабиёти вакиллари замонасида, ундан кейинги даврларда ҳам халқимиз араб ёзувидан фойдаланиб келган. Маълумки, араб алифбоси ўрганилиши энг мураккаб хат турларидан бири ҳисобланади. Ваҳоланки, саводлилик борасида бугунгидек камчиликлар у даврларда бу қадар кўзга ташланмас эди. Саводлилик энг гўзал хислатлардан бири саналган. Бу ҳақда қатор асарларда ҳам айтилган. Жумладан, Ҳазрат Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн”, “Лисон ут-тайр ”, Муниснинг...

Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас

Ҳар йили эски милодий йил тугашидан чамаси бир ой аввал бошланиб, янги мелодий йил кириб бир ҳафтага қадар инсонларни тинчлигини бузадиган, турли кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўладиган халқ тилида пақилдоқ деб аталувчи пиротехника воситаларининг шовқини эшитила бошлайди. Қани эди болалари қўлида ўйналинаётган “ўйинчоқ” қанчалар даражада хавф ва хатарли эканлигини ота-оналар билишса эди. Бу “ўйинчоқ”дан аввало уни ўйнаётган ёшларнинг ўзлари жабр чекяпилар. Маълумотларга қараганда уларнинг ораларида турли тан жароҳатларни олаётганлар, баъзи аъзолари куйиб жабр кўраётганлар, кўриш ва эшитиш қобилиятини йўқотганлар, ҳатто қўл-оёғидан ажраб қолганларни ҳам учраши ачинарли ҳолатдир. Ёшларни бу “ўйин”ларидан турли ёшдаги инсонлар, беморлар,ёш хомиладар келинлар ҳам азият чекмоқдалар. Шифокорлар сўзларига кўра, “пақилдоқ” одамни бехосдан чўчитгани боис юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатар экан. Буни ўйнаётган ёшлар пиротехника воситаларини салбий оқибатларини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Балки улар пиротехника воситаларини портлаганига, ундан чиқадиган шовқинли ва дахшатли овозларга , дўст ва синфдошларини чўчитиб қўрқитганларига хурсанд бўладилар. Ахир улар инсонларни чўчитиш ва уларни қўрқитиб азият етказишдан динимиз қайтарганлигини қаердан ҳам билишсин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларни бошқаларга озор ва азият беришдан қайтариб, «Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига бўҳтон ва очиқ ойдин гуноҳни олибдилар», деб марҳамат қилади. («Аҳзоб», 58). Абу Лайло Ансорийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотга чиққанларида у зотнинг саҳобаларидан бири ҳазиллашиб, бир кишининг ўқдонини беркитиб қўйди. Эгаси уни излаб, топа олмай, хавфга тушди. Унинг устидан кула бошлашган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб: «Нимага куляпсизлар?» дедилар. «Ҳазиллашиб, фалончининг ўқдонини беркитиб қўйган эдик, қўрқиб кетди. Шунга куляпмиз», дейишди. У зот: «Мусулмонни қўрқитиш мусулмонга ҳалол эмас», дедилар. Яна Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалла, «Мусулмон мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган кишидир», деб марҳамат қиладилар. Мутахассислар маълумотига кўра пиротехника воситалари ишлатилганда ёниш ҳарорати 3000 даражагача етиши мумкин бўлиб, кучли ёнғин келиб чиқиши хавфини кучайтиради. Бу арзимас кўринган иш сабабли инсоннинг бошига турли хил кулфатлар ёғилиши, ўзининг хаёти хатарда қолиши ва хатто жони халокатга учраши мумкин экан. Ваҳоланки Аллоҳ таоло Қуръони каримда инсонларни ўз жонларини хатарга солишдан қайтариб,«Ўзингизни ҳалокатга ташламанг», деб марҳамат қилган. Яна пиротехника воситаларини сотиб олишда исрофга йўл қўйиб гуноҳкор бўлиш ҳам бор. Чунки ҳар бир неъматни нотўғри тассарруф қилиш ўша неъматни зое бўлишидир. Неъматни зое қилиш эса исрофдир. Исрофгарни эса Аллоҳ яхши кўрмайди. Аллоҳ таоло ўзини каломида айтади: «Енглар, ичинглар ва исроф қилманглар. Чунки, У исроф қилувчиларни севмас». (Аъроф: 31). Кўриниб турибдики баъзан ўйламасдан қилинган ишлар, эътиборсизликлар нафақат инсонни ўзига, балки ўзгаларга ҳам зарар етказиб, кўнгилсизликлар ва гуноҳларга сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зарар бериш ҳам йўқ, зарарланиш ҳам йўқ»деганлар. Имом Термизий Абу Сирмадан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққат туғдирса, Аллоҳ уни машаққатга қўяди», деганлар. Пиротехника воситалари савдоси билан шуғилланувчилар ҳам инсонларга зарар етказиб, гуноҳ ишларга шерик бўлаётганликларини билиб қўйсалар ҳамда бу йўл билан бола-чақа боқиб уларни роҳатини кўришни истасалар бошқа тирикчилик қилсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки қиёмат куни ҳамма инсон ҳаёти, илми , қилган касб ҳунаридар сўралади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: «Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам...

Имом Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари ҳадис илми таълим методологиясига оид муҳим манба

Ислом шариатида Суннат Қуръон каримдан кейинги асосий иккинчи манба ҳисобланади. Қуръон каримни ўқиш ва ўргатиш илмларнинг энг муҳими бўлиб, унинг тафсири ва шарҳи бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиш ва ўргатиш илми аҳамият жиҳатидан кейинги ўринда туради. Зеро, маълумотнинг муҳимлигига қараб илмнинг қадр-қиммати ошади. Ҳадислар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бўлгани учун, У зотга кўрсатиладиган эҳтиром ҳадисларга ҳам кўрсатилиши зарурдир. Яъни, ҳадисларни ўрганиш ва ўргатишнинг бошқа илмларда учрамайдиган ўзига хос жиҳатлари: шартлари, таълим услублари ва одоб-аҳлоқлари мавжуд бўлиб, ҳадис илми билан шуғулланувчи муҳаддислар бунга катта эътибор билан қарашган. Муборак ҳадисларни ривоят қилаётган ва эшитаётган кишилар амал қилиши керак бўлган таълим методикаси-услуби, одоб-аҳлоқини белгилаб беришган. Бу ҳолат ҳадис илми китоб шаклида тўпланишига қадар оғзаки жорий бўлган. Ҳадис илмларини ўргатадиган “мусталаҳул ҳадис” фанида ҳадис илмларига тегишли бошқа илмлар қаторида ушбу илм ҳам жой олган. Мусталаҳул ҳадис фанида ривоятни эшитиш ва уни етказиш ҳолатлари тўғрисида алоҳида боб бўлиб, у ерда таълим услублари-методлари, шартлари ва одоб-ахлоқлари белгилаб берилган. Ҳадис илмининг илк ривожланиш даврида бу илмлар фаннинг таркибий қисмида жойлашган. Кейинчалик, унга бўлган эҳтиёж сабабли муҳаддислар томонидан алоҳида китобларга жамланган. Ҳадис илми таълим методологиясига бағишланган асарлар ичида ҳадис илмлари султони Хатиб Бағдодийнинг “ал-Жомеъ ли ахлақир ровий ва адабис сомеъ” асари, Ибн Абдул Барнинг “Жомеъ баянил илм ва фазлиҳи” асари муҳим аҳамиятга эга. Ушбу асарлар қаторида машҳур муҳаддис, тарихчи ва насабшунос олим Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари яққол кўриниб туради. Хорижлик ва маҳаллий тадқиқотчиларнинг Абдулкарим Самъоний ҳаёти ва ижоди борасида қилган изланишларига қаралганда, олимнинг тарихга оид “ал-Ансоб” номли шоҳ асарига кўпроқ эътибор қаратилгани гувоҳи бўлинди. Шу эътибордан олимнинг тарихчи ва насабшунос жиҳати ўрганилган. Олимнинг “Адабул имло вал истимло” асари ўрганиб чиқилгандан сўнг, олимнинг машҳур муҳаддис эканлиги, ҳадис илмларида моҳир ва мўътабар бўлгани намоён бўлди. Замонасининг Ибн Асокир, Абул Фатҳ Боқиллоний каби имомлари олимдан ҳадис ривоят қилгани, имом Заҳабий, Ибн Халикон, Тожиддин Субкий, Ибн Касирдек алломаларнинг олим ҳақидаги мақтовлари ва эътирофлари Самъонийнинг илмий даражаси нақадар юксак бўлганлигига далил бўлади. Асар “Адаб ул-имло ва-л истимло” деб номланиб, сўзма-сўз таржима қилинганда “ҳадис айиш ва ёзиб олиш одоби” деган маънони англатади. Муҳаддислар мусталаҳида ҳадис ривоят қилиш жараёни “имло”, ёзиб олиш жараёни “истимло” деб аталган. Таърифдан келиб чиқиб, ҳадис ривоят қилаётган шайхга “мумлий”, ёзиб олаётган талабага “мустамлий” деб айтилган. Ушбу таърифдан келиб чиқиб, аллома асарни “Адабул имло вал истимло” деб номлаган. Яъни, ҳадис ривояти билан шуғулланувчи устоз-шогир одоблари деган маънони англатади. Асарнинг ёзилиш тарихини муаллифнинг асарга ёзган муқаддимаси ифодалаб беради. Унда муаллиф шундай дейди: “Биродарим, Аллоҳ сени ҳифзи ҳимоясида сақласин, мендан ривоят қилиш ва эшитиш одоблари, ривоят қилувчи ва эшитувчига зарур бўлган юксак ахлоқларлар билан хулқланиш ва набавий суннатга эргашиш масалалари ҳақида бирор асар таълиф қилишимни сўрадингиз. Шу билан бирга асар мухтасар бўлишини истадингиз. Зеро, ҳимматлар озайган, сиз сўраган маълумотлар ҳадис илмлари ичида келтирилган. Уни топиб ўқишга бўлган қизиқиш эса сўнгандир. Сиз сўраган маълумотларни ўзида жамлаган асар ёзиш учун Аллоҳга истихора қилиб, уни тўплашга киришдим. Асарда муҳаддис ва талабага зарур бўлган одоблар, ўқитиш ва ўрганиш услубларига тегишли маълумотларни келтирдим”. Муқаддимага назар солинса, “мухтасар асар” деган сўзга гувоҳ бўлинади. Чунки, Абдулкарим Самъоний бу асардан олдин “Тирозуз заҳаб...

Қуёш ва ой тутилишида бажариладиган амаллар

Бизга маълумки, қуёш тутилганида қуёш қисман ёки тўлиқ кўринмай қолади. Ой тутилишида эса ой бутун тутилиш давомида кўриниб туради. Фақат ой соя ичида харакатлана бошлаганда у қизғиш – жигарранг тусда кўринади. Астрономия фани нуқтаи назаридан, қуёш тутилиши – бу ой диски ердан туриб кузатувчидан қуёшни бутунлай ёки қисман ёпиб қўядиган табиий ҳодисадир. Қуёш ойдан тахминан 400 баравар катта, лекин у Ердан ойдан кўра 400 баравар узоқликда жойлашган, шу сабабли иккала самовий жисмларнинг дисклари биз учун бир хил кўринади, натижада қуёш дискининг ой билан ёпилиши (тутилиши) мумкин. Қуёш тутилиши фақат янги ой чиққанида, ой ернинг атрофида айланиб, ер ва қуёш ўртасида турадиган, уни тўлиқ ёки қисман ёпадиган пайтда рўй беради. Қадимги араблар ҳам қуёш тутилишида алоҳида белгилар кўрган – хусусан, улар қуёш тутилиши қайсидир машҳур кишининг ўлими муносабати билан рўй беради деб ҳисоблаган. Ой тутилишини хусуф, қуёшникини кусуф, деб номлаганлар. Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иброҳим ўлган куни қуёш тутилди». Одамлар «Иброхим ўлгани учун тутилди», дедилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оят (аломат) ларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, качонки улар (тутилгани)ни кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар», дедилар». Қуёш тутилса, имом одамларга худди нафл намоз шаклида икки ракат қилиб намоз ўқиб беради. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг наздларида, икки ракатда ҳам қироатни чўзиб, махфий қилиб ўқийди, икки имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларга кўра, товушини чиқариб ўқийди. Қироатни чўзиб ўқиш эса, афзалидир, хоҳласа, қисқароқ қилади, чунки суннат қуёш тутилиши вақтида намоз ва дуо билан машғул бўлишдир. Шунинг учун қироатни чўзса, дуони енгилроқ қилади ёки аксинча. То қуёш очилиб кетгунча дуо қилади. Намоздан сўнг дуо қилиш суннатдир. Бу намозни одамларга жума ўқийдиган имом ўқиб беради. Агар имом бўлмаса, одамлар фитнадан сақланиш учун ёлғиз-ёлғиз ўқийдилар. «Хусуф» сўзи кўпинча ой тутилишига нисбатан ишлатилади. Аммо «кусуф» дейилса, ундан қуёшни ҳам ойни ҳам тутилиши назарда тутилиши мумкин. Ой тутилганда жамоат бўлиб намоз ўқилмайди. Кечаси жамоатнинг йиғилиши қийин бўлгани учун ёки фитна хавфи борлиги учун жамоат намоз бўлиб ўқилмайди. Ҳар бир киши ўзи ёлғиз ўқийди. Қуёш тутилиши ва ой тутилиши намозларида хутба ўқилмайди. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш тутилганда бизга имом бўлиб намоз ўқидилар. Биз у зотнинг овозларини эшитмадик». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Чунки қуёш кундузи тутилади. Кундузги жамоат намозларида қироат махфий бўлади. Оиша розияллоҳу анҳо: «Кусуф намозида эдик. У зотнинг қироатларини биринчи ракъатда Бақара сурасига, иккинчисида эса Оли Имронга тахмин қилдим», деганлар. Абу Довуд ривоят қилган. 2-курс талабаси Робия Маннобжонова 345
1 117 118 119 120 121 231