ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ Бугун биз шундай даврда яшаяпмизки “фалон киши коинотда яшаш учун жой буюртма қилибди, фалон компания у номдаги энг юқори технологияларга эга маҳсулотини тақдимот қилибди, буниси қуёш нури билан ҳаракатланадиган учар машина ишлаб чиқибди”, деса ҳеч ким ажабланмай қўйди. Лекин дунёнинг фалон мамлакатида террорчилик хуружи кузатилибди деса, ер юзидаги етти миллиарддан зиёд одам юрагини ҳовучлайдиган бўлиб қолди. Энг ёмони, сайёрамиз аҳолисининг аксарияти террорни ҳали-ҳануз дин билан ёнма-ён ишлатмоқда. Қўли қонга ботган, на дини, на миллати, на виждони бор разил кимсалар – террорчилар ўлдирса ҳам, қайсидир жойни портлатса ҳам, қаёққадир ўт қўйса ҳам энг улуғ калима – “Аллоҳу акбар”ни талаффуз қилаётгани диндан бехабар кишиларнинг ана шундай хулосага келишига сабаб бўлаётгандир. Хўш, аслида ҳам шундайми? ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ДИНИ Бугун кўпчилик ўйлаганидек, Ислом қўпорувчилик дини эмас, балки тинчлик динидир. Динимиз тинчлик, хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат, сулҳ ва омонлик каби маъноларни англатади. Бу номни Аллоҳ таолонинг Ўзи танлаган. Зотан, Буюк Раббимизнинг гўзал исмларидан бири ҳам “Ас-салом”дир. “Ислом” сўзи “итоат ва бўйсуниш”, “ихлос ва турли офатлардан саломат бўлиш” ҳамда “сулҳ ва омонлик” деган маъноларни билдиради. Бу динни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Ислом, бу – Аллоҳ ягона деб эътиқод қилиб, унга бўйсунмоқлик ва бутун қалб билан унга ихлос қилмоқлик демакдир. Бу дин шундайки, ҳатто бошқа динларни ҳам инкор этувчи шахсларга нисбатан ширинсуханлик билан чиройли муомала қилишга ундайди. Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломга ўзини Худоман, деб даъво қилган Фиръавнга ҳам Аллоҳ таоло юмшоқ ва мулойим сўз билан гапиришга буюрди: “(Эй, Мусо!) Сен ўзинг ва биродаринг (Ҳорун) Менинг оятларимни (одамларга) олиб борингиз ва Мени зикр қилишда сустлик қилмангиз! Иккингиз Фиръавннинг олдига борингиз, чунки у(“Мен – худоман”), деб ҳаддидан ошди. Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса” (Тоҳо сураси, 44-оят). Ва ҳолбуки, Худойи таоло қодир эди Мусо алайҳиссаломга: “Эй, Мусо, Фиръавнни олдига борганингизда асонгизни ушланг, аждаҳога айланиб Фиръавнни ютиб юборсин” дейишликка. Лекин Худойи таоло Ўзининг энг улуғ пайғамбарларидан бири бўлган, Аллоҳ таоло билан воситасиз гаплашган, Қуръони Каримда у кишининг номлари 136 марта зикр этилган, алоҳида бир Муқаддас китоб нозил қилинган, севимли пайғамбарларидан битталари бўлган бўлсалар-да ширин сўз ва мулойимлик ила муносабат қилишни амр-фармон қилади. Ислом террорни, фасод ва бузғунчиликни бутунлай қоралайди, лаънатлайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ер юзида бузғунчилик қилмасликни буюриб: “Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара сураси, 205-оят), шу суранинг 60-оятида эса: “Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”деб марҳамат қилган. Моида сурасининг 32-оятида эса: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”, деб марҳамат қилинган. Муфассирларнинг таъкидлашларича, аслида ушбу оят ҳукми Исроил авлодига қарата айтилган бўлса-да, бироқ у барча мусулмонлар учун ҳам тегишлидир. Оятнинг тақозо этишига кўра, Ер юзида фитна-фасод, бузғунчилик, қотиллик, қўпорувчилик, қароқчилик каби разил ишларни қилган кимсалар қилмишларига яраша жазога тортилиши керак. Ҳадиси шарифларда: “Ким бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Албатта, унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти); “Ҳақиқий мусулмон унинг қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонга озор...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, билимсизларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва халқ орасида бидъатлар тарқалишининг олдини оладиган зотлар уламолардир. Аллоҳ таоло бундай дейди: «Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвадигорининг раҳматидан умид қиладиган киши (билан бошқалар баробарми?!) Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар» (Зумар, 9). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам уламо фазли тўғрисида ҳадислар ворид бўлган. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам : “Олимнинг обиддан ортиқлиги менинг сизларнинг энг пастингиздан ортиқлигим кабидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ ва фаришталари, осмонлар ва ер аҳллари, ҳатто уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни таълим берадиганга салавот айтади”, дедилар» (Абу Довуд ривояти). Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари, асосан, ижтимоий тармоқларда имом-хатибларни танқид қилиш, хато-камчиликларини қидириш ва ҳатто масхаралаш “урф”га айланди. Бир ўринда уларнинг айтган гаплари, бошқа ўринда юриш-туришлари таҳлил қилинмоқда. Айримлар имомларнинг пулини ҳисоблаш билан овора. Бу нарсага жаҳолат ва ҳасад сабаб бўляпти десак, айрим зиёли, халқ орасида обрў-эътибор қозонган инсонлар ҳам имомларимиз, уламоларимизга нисбатан қарши фикрларини оммага тарқатмоқда. Тўғри, бандаси хатокор. Имомлар ҳам одам эканини ҳисобга олиб, қусур, камчиликларини кечириш вазифамиз. Мободо шаръий масалаларда хато қилса, ёлғиз ҳолда ўзига айтиб ёки аҳли илм инсонларга айттириб, тўғриланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам омма олдида имомни беҳурмат қилиш, обрўсини тўкиш ҳаром амал ҳисобланади. Олимнинг фазлини Аллоҳ ва Унинг расули улуғлаб турса-ю, унга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, Аллоҳ ва Унинг расулига ҳурматсизликдир. Аҳли сунна эътиқодига кўра, мусулмон катта гуноҳни қилиш билан диндан чиқмайди, лекин динни, уламоларни паст санаш билан диндан чиқиш хавфи бор. Чунки уламолар дин номидан гапирувчи шахслардир. Уларга отилган тош динга, пайғамбарга отилган ҳисобланади. Тоҳир Бухорийнинг “Хулосатул фатово” асарида: “Ким бир олимни зоҳирий сабабсиз ёмон кўрса, унинг диндан чиқиш хавфи бор!” дейилади (Али Қорий, “Шарҳу Фиқҳил акбар”). Уламоларни ғийбат қилиш бошқаларни ғийбат қилишдан кўра хавфлироқ. Ғийбат ўлимтик гўштини ейишга ўхшатилган бўлса, олимни ғийбат қилиш унинг заҳарланган гўштини ейишга ўхшатилган. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Олимларнинг гўштлари заҳарланган, ким уни ҳидласа, касал бўлади, еган эса ўлади”. У киши яна дейди: “Ким олимга тил теккизса, ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади”. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ким олимларни пастга урса, охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, дунёси барбод бўлади. Ким биродарларини пастга урса, одамгарчилиги барбод бўлади”. Уламолар – Пайғамбар меросхўрлари, дин хизматчилари, илм хазинаси, ҳаққа чақирувчилардир. Олимларини ҳурматламаган жамият душманлар нишонига айланиши тайин. Ҳозирги таҳликали замонда бу жуда муҳим муаммо. Эътибор қилсак, “Араб баҳори”, Сурия ва Ироқдаги вазиятга ҳам жамиятдаги шахсларнинг ўз олимларига муносабати сабаб бўлди. Ғаразли кучларнинг бирламчи мақсади маҳаллий имомларни обрўсизлантириш, аҳолини улардан чалғитиб, ташқаридаги “чин олимликни” даъво қилаётганларга эргаштиришдир. Телевидение ва интернет орқали “сўз эркинлиги” ўйинини ўйнаб, имом-хатибларга танқидий муносабат билдириш билан бу ишни бузғунчилар учун ўзимиз қилиб бермоқдамиз. Уламоларимизни ҳурматлайлик. Ҳақларини адо этайлик. Уларга манфаат етказиш қўлимиздан келмаса, зарар беришдан сақланайлик. Халқ учун зарур бўлган қимматли вақтларини олмайлик. Аллоҳ таоло олимларимиз умрини узоқ қилсин. Хизматларига Ўз фазли ила баракотлар, манфаат ва мукофотлар ато этсин! Манба: “Ирфон” тақвими, 2019-2020/1441 (VI чорак) 305
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, конституция қабул қилинганлигининг 27-йиллиги муносабати билан “Соғ танда соғлом ақл” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди. Жорий йилнинг 17 декабрь куни 102 гуруҳ билан 105 гуруҳлар ўртасида финал ўйини бўлиб ўтди. Муросасиз кечган финал ўйини голларга бой бўлди. Ўйин бошиданоқ устунликни қўлга олган 102 гуруҳ жамоаси дастлабки дақиқаларда бир неча бор “рақиб” дарвозасини ишғол этиб олдинга чиқиб олди. 105 гуруҳ жамоаси ҳам финалгача бекорга етиб келмаганини кўрсатиб бирин-кетин гол уришга эришди. 1-бўлимдаёқ ғалабага яқинлашиш учун жамоа аъзолари янада тезкорлик ва ҳамжиҳатлик билан ўйин кўрсата бошлади. 1-бўлим 5:2 ҳисоби билан якунланди. Қишнинг қаҳратон совуқлигига қарамасдан финал ўйинини катта қизиқиш билан кузатаётган томошабинлар 2-бўлимда яна 5 та голга гувоҳ бўлишди. Натижада 102 гуруҳ жамоаси 105 гуруҳ жамоасини 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади. 3-ўрин учун учрашув 101 гуруҳ билан 104 гуруҳ талабалари ўртасида бўлиб ўтди. Натижага кўра 3 ўринни 101 гуруҳ талабалари қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва “Мақтов ёрлиқ” лари билан тақдирландилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар биланг ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 353
Мамлакатимиз мустақил бўлганига чорак асрдан кўпроқ вақт бўлишига қарамай, унинг ҳар жабҳада изчил ва босқичма-босқич ривожланиши аҳолининг турмуш тарзини янада яхшиланишига сабаб бўлмоқда. Халқимизнинг маънавий салоҳияти ортиши билан бир қаторда моддий имкониятлари ҳам кенгайиб бормоқда. Юртимиз аҳолисининг аксар қисми мусулмонлардан иборат эканлигини инобатга оладиган бўлсак, қон-қонимизга сингган динимизнинг софлигини асраб, унга ҳар хил бидъату хурофотларнинг аралашишига йўл қўймаслик эзгу вазифамиздир. Аҳолининг моддий имконияти кенгайиб бораётганини бежиз тилга олмадик. Чунки, биз ёритиб бермоқчи бўлган мавзу ҳам айнан мусулмон киши ҳаётида фойдаланадиган қимматбаҳо буюмлар борасидадир. Қимматбаҳо тақинчоқларнинг тури кундан кун кўпайиб боргани сайин инсон ундан фойдалангиси, ўз манфаати йўлида ишлатгиси келади. Бунинг учун авваламбор ислом шариатида мўътабар ҳисобланадиган ислом алломаларининг фикрларидан ва уларнинг ёзиб қолдирган асарларидан фойдаланишимиз ўринли бўлади. Айниқса бу борада Имом Бухорий, имом Термизи Бурҳониддин Марғиноний, Абу Лайс Самарқандий каби юртимиз алломаларининг бу борада қўшган ҳиссалари беқиёсдир. Тилла ва кумушлар аслида пул сифатида яратилгани боис ундан тақинчоқ сифатида фойдаланса шариатда белгилаб қўйилган миқдорга етганда закот вожиб бўлиши фиқҳ китобларида баён қилинган. Аммо тақинчоқлардан фойдаланишда кўпчилигимиз эътибор бермайдиган муҳим жиҳати борки, биз айнан шу ҳақида, яъни, исломда қандай турдаги қимматбаҳо тақинчоқлардан фойдаланиш мумкинлиги борасида сўз юритамиз. Аллоҳ таоло ўз бандаларига уларнинг ташқи кўринишларини чиройли қилиб турадиган неъматларни берганини Қуръони каримда бундай дейди: «Эй одам болалари, батаҳқиқ сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят белгиларидандир»1. Яна бошқа оятда бундай дейилган: “Сен: “Аллоҳ ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?! деб айт”2. Ояти карима ер юзидаги зийнатлар ҳаром эмаслиги, ундан фойдаланиш мумкинлигини ифода этяпти. Бу ҳукм ҳаммага эркагу аёлга, ёшу қарига баробардир. Зийнат бу умумий сўз бўлиб кийим-кечак, тақинчоғу ҳушбўй мушкларни ҳам ўз ичига олади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир ўринда: «Аллоҳ гўзалдир гўзалликни яхши кўради»3. деган бўлсалар, яна бир ўринда: Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин (парвариш қилсин)”4, деганлар. Бу икки ҳадис билан у зот инсоннинг ички дунёси Аллоҳнинг тавҳиди билан гўзал бўлиши билан бир қаторда, унинг ташқи кўриниши ҳам Аллоҳ берган неъматлар билан чиройли ҳолатда бўлишини таъкидлаяпти. Лекин бу ер юзидаги зийнатнинг ҳамма туридан фойдаланиш мумкин дегани эмас. Зеро, Исломда зийнатланишнинг аёллар учун алоҳида, эркаклар учун алоҳида истисно ҳолатлари бор. Фиқҳий манбаларнинг хулосаси шуки аёллар тақинчоқ сифатида тилла ва кумушдан фойдаланишлари мумкинлигини, эркаклар эса, фақатгина кумушдан узук тақишда фойдаланишлари мумкинлигини баён этади5. Далил сифатида имом Термизий ва бошқа муҳаддислардан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисларга мурожаат қиламиз: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг аёлларига тилла ва ипак ҳалол қилинди эркакларига эса, ҳаром қилинди»,- деганлар6. Юртимиз алломаларидан Бурҳониддин Марғиноний ўзларининг “Ҳидоя“ асарларида шу каби оят ҳадисларни келтириб бундай дейдилар: Эркак киши тилла тақинчоқдан фойдаланиши ҳалол эмас. Худди шунингдек кумуш ҳам шу маънодаги буюм бўлгани учун эркаклар фойдаланши мумкин эмас. Узук, камар, қилич ва пичоқлар безагида кумушдан фойдаланса бўлади7. Бу узук тақиш суннат дегани эмас. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Румга мактуб ёзмоқчи бўлдилар. У зотга: “Улар фақат муҳр босилган мактубларнигина ўқийдилар“, дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзига муборак исмлари зарб қилинган кумуш узук тақа бошладилар. Мен ҳозир ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида ўша узукнинг...