islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 16, 2019

Day

Ҳадисни инкор қилувчиларнинг даъволари ва уларга раддиялар (7-фасл)

Иккинчи даъво. Аллоҳ таоло Қуръон каримни сақлашга кафил бўлганини хабарини бериб марҳамат қилади: إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ “Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, биз муҳофаза қилурмиз” (Ҳижр 9-оят). Оятда суннат ва ҳадисни сақлаши ҳақида гап йўқ. Агар суннат ва ҳадис ҳам далил ва Қуръонга ўхшаб ҳужжат бўлганида Аллоҳ таоло суннат ва ҳадисни ҳам сақлашга кафил бўлар эди”.  Иккинчи даъво жавоб. Аллоҳ таоло оятда “Зикр”ни сақлашга кафил бўлди. “Зикр” фақатгина Қуръон каримга чекланмайди. Балки ундан мақсад Аллоҳ таолонинг шариати ва Расули орқали юборган дини ҳисобланади. Яъни “Зикр” сўзи умумий маънода келгани учун Қуръони карим ҳамда суннат ва ҳадис бўлиши мумкин. Бунга Аллоҳ таолонинг сўзи ҳам далил бўлади: فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ “Агар билмайдиган бўлсангиз Зикр аҳлидан сўранглар” (Наҳл 43-оят). “Зикр аҳли” деганда Аллоҳ таолонинг динини ва шариатини биладиганлар назарда тутилган. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло Ўз Китобини сақлагани каби Расулининг суннатини ҳам сақлади. Бунга ҳадисларни ёдлаш, инсонлар ҳадисни бир-биридан нақл қилиши, дарслар қилиш ва ҳадисларни саҳиҳини заифидан ажратиш сабаб бўлди. Уламолар бу йўлда бутун умрларини ўтказиб кўп қийинчилик ва машаққатга дучор бўлдилар. Шу сабабли Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бирон нарса қолиб кетмади ҳамда асосий манба бўлиб келмоқда. Уламолар айтишади: “Суннат барча олимларда бор. Айримларда кўп, айримларда кам шаклда бор. Агар ҳаммаларининг илми тўпланса ҳамма суннат ҳам жамланади. Агар улар ҳар тарафга кетса суннатдан баъзиси кетади. Шу билан баъзи суннат кетса, бошқада бу суннат бўлади. Шунинг учун Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бирон нарса йўқ бўлиб кетмаган, деб қатиъй айта оламиз. Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари ёки айтган гапларининг барчаси китобларда жамланган. Ҳадисларни етиб келиш йўллари турлича ва саҳиҳлик даражасида қарама-қарши бўлса ҳам барча ҳадислар тўпланган”. Ибн Ҳазм айтдилар: “Луғатшунос олимлар ва шариат илмида етук бўлган олимлар “нозил қилинган зикр” деганда Аллоҳ таоло тарафидан нозил бўлган ҳар бир ваҳийни назарда тутишади. Аллоҳ таоло барча ваҳийни сақлаши аниқ. Аллоҳ таоло сақлашга кафил бўлса ундан бирон бир нарса ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди. Ҳамда ботил бўлиши мумкин эмас. Ҳатто ҳарфлари ҳам абадий сақланади”. Сўнгра ибн Ҳазм Қуръони карим оятидаги “Зикр” дан мақсад фақатгина Қуръони карим деб ўйлаганларга раддия билдириб айтадилар: “Оятдаги “Зикр”ни Қуръони каримга хослаш далили йўқ ёлғон даъво ҳисобланади. “Зикр” сўзидан мақсад Қуръони карим ва оятларни баён қилувчи ҳадисдан иборат. Қуръон карим ҳам, ҳадис шарифни ҳам Аллоҳ нозил қилган. Бу ҳақда Аллоҳ айтди: وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ “…Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик, шоядки тафаккур қилсалар” (Наҳл 44-оят). Ҳақиқатдан ҳам, Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон каримни баён қилиб беришга буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда сўзи мужмал бўлган, яъни, биз нима назарда тутилганини билмайдиган кўп оятлар нозил қилди. Лекин бу мужмал сўзларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилиб берганлар. Агар Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятлардаги мужмал сўзларни баён қилиб берган ҳадислари сақланиб қолмаганда нима бўлар эди? Унда ибодатлар қачон мукаммал ва қачон ботил бўлиши ҳақидаги маълумот бўлмас эди. Бундай вазият Қурьон карим матнидан фойда олишни йўққа чиқаради. Бандаларга фарз бўлган кўп амаллар ҳам йўққа чиқади. Аллоҳ таоло ирода қилган ҳақиқий маъноларнинг тўғрисини билмай...

Келинга ёпилган эшик, қизга очилмасин!

– Онажон, суюнчи беринг! Келинингизнинг кўзи ёриди! – Бай, бай, бунча ваҳима қилмасанг, ҳамма аёл ҳам шу-да! Нима туғилибди? – Қизал-о-о-о-қ! Ўғлимга сингил бўлди, онажон. – Ҳай, қутилиб олгани рост бўлсин… Қайнонанг келдими, суюнчи олдингми? – Она, қўйсангизчи, яна шу гапми? Ўзи зўрға… – Нима зўрға, нима зўрға?! Одамлар кўча супуриб ҳам тўйларни жаранглатиб ташлаяпти. Ўтган сафар ўғил кўрдик қудажон, сарполарни бақувват қилаверинг десам, ўғлингга қаердаги нарсаларни кўтариб келибди, атаганим шу, деб. На менга, на сенга тузук-қуруқ  нарса қилган… Бешик тўй оламан десам, ақиқа қилган кунимиз бешикни ўзини ташлаб кетди-ку! Бундоқ каттароқ жиҳоз олиш керак, масалан кир ювадиган машинами ё музлатгичми, ё бўлмаса газ плитами?.. – Ойи, уй жиҳозларини керагидан ортиқ қилиб олиб бераётган бўлсам, ҳамма нарса бадастур бўлса, қудадан нарса кутишимиз уят эмас-ми! Мен унда ким бўламан, эр бўлмай? – Муҳтожликдан қилинмайди, болам. Элу юрт удуми шу. Қуда қизиникига обрўси баланд бўлсин, ён-веридагилар олдида мулзам бўлмасин деб борини тўкиб-сочади. Ана, ўтган ой синглингнинг тўйида қилган сарполарим, салом куни “сочди-сочди”ларим, “чарлар”да ҳаммага қилган патнисларимни ҳалигача гапириб юришибди, қудажонимдан айланай деб! Нима улар мен қилган нарсага қараб қолган дейсанми, йўқ! Қудам ўзига тўқ. Лекин, орзу-ҳавас, дўст-душман деган гаплар ҳам бор. Бунинг устига, синглинг ўша ерда тиниб-тинчиб кетсин, бировдан кам бўлмасин, овсинлари, қайни-бўйнилари олдида тили қисиқ бўлмасин, қайнонаси “Онанг уни қилмаган, буни қилмаган” демаслиги учун боримизни аямадим… – Ҳа, аямадингиз… Тўғрироғи миниб юрган “Spark”имни, дадам Исмоилнинг шартнома пули учун йиғиб юрган жамғармасини, қурбонликка атаб боқилаётган новвосни, ақиқа учун олиб келган қўйимни баҳридан ўтдингиз халос… Бизку, машина ўрнига автобусга чиқармиз, қурбонлик ва ақиқага бошқа мол топармиз, Аллоҳга шукр, еб-ичаримиз тўкин-сочин, аммо бечора укам чет элда, бегона юртда мусофичиликда таълим олади. Нафас олишигача долларда пул тўлайди. Тағинам, инглиз тилини мукаммал билгани учун ишлаб, кундалик харажати, ейиш-ичиши, ижара ҳақини чиқаради. Шартнома пулини эса биздан умид қилади. Ой тугаб боряпти. Банк орқали ҳисобига пул тушириш керак. Хўш, буларни ўйламадингизми, она. Ёки фақат қизингиз бўлса-бўлдими? Ўқишига бир йил қолганда укагинам қайтиб, диплом олмай келаверсинми? – Менга овозингни кўтарма, нодон! Нима қилсам ҳам яхши бўлсин дея қиляпман. – Нимаси яхши, она, нимаси зўр?! Дадам шарнома тўлаш учун ошна-оғайниларидан қарз йиғиб юрибди. Мен ҳам савдодан тушган фойдамни обкелиб қўлларига тутяпман. Ишдан кейин бирор ташкилотнинг ҳисоб-китобига ёрдам беряпман. Очиғи кечки навбатчилиги бор қоравулчилик олсамми, қўшимча тушум қилсамми деб турибман. Нега, чунки отам қарзини деб қадди букилмаслиги, юраги сиқилмасли керак! – деб Иброҳим овозини баландлатиб, қўлидаги туғруқхонадан олиб келган идишларни халта-палтаси билан гулхонага улоқтириб юборди. Измидан, сўзидан чиқмаган ўғлини она таний олмади. Ҳамма айбини била турса ҳам бўйин эккиси келмади. “Ҳақиқий айбдор” топилди: – Ё, Олло, ё астофурулло! Ўғлим хотинингни гапига кириб онангни силталаяпсанми? Кеча келган жинғирчани деб “жаннат”ингга тош отяпсанми?  Сени бизга қайраган тиллари кесилсин. Сенга ақл ўргатган миясига қурт тушсин. Ҳали мени совунимга кир ювмабди! – деганча Раҳбархон ая ғазаб отига минганча хонасига отилди. Кўчалик кийимини дарров кийдида, қўл телефонини олганча, дарвозадан чиқиб кетди. “Қуда” деб ёзилган рақамга сим қоқди: – Алло, Собирахон, ҳа мен. Валейкум! Набиралик бўлганингиздан хабарингиз борми, ё атай суюнчидан қочиб ўтирибсизми? – Раҳбархон опа, суюнчи сиздан айлансин. Фақат қон босимим ошиб, тез ёрдамда шифохонага келган...