islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Имом Абу Исо Термизий ҳадисларида фарзанд тарбиясига эътибор

Фарзанд тарбияси, унинг одоб-ахлоқ масаласи ҳар бир даврда доим эътиборга лойиқ муҳим мавзулардан бири ҳисобланади. Айниқса, ёш авлодга гўзал таълим-тарбия бериш, уларни яхши хислатларга ўргатиш, ҳалол ва ҳаромни ажратадиган ва инсофли қилиб тарбиялаш ота-она зиммасидаги энг муҳим ва масъулиятли бурчдир. Фарзанд – Аллоҳ таолонинг ота-онага берган буюк неъмати бўлиши билан биргаликда, уларнинг зиммасидаги муҳим масъулияти ҳамдир. Ота-оналар фарзандларини одобли, ахлоқли ва барча яхши хислатларни ўзида жамлаган этиб тарбиялашса, ўша буюк неъматнинг қадрига етган ҳамда зиммаларидаги муҳим масъулиятни бажарган бўладилар. Энг муҳими, жамиятга керакли, фойдаси тегадиган ва уни равнақ топишида ўз ҳиссасини қўшадиган фарзандларни ўстирган, тарбия қилган бўладилар. Муқаддас ислом динимизда бошқа мавзуларда бўлгани каби фарзанд тарбиясига оид ҳам тавсия ва кўрсатмалар бор. Чунончи, Қуръон карим ва Ҳадис шарифларда фарзандни чиройли тарбиялаш, унга гўзал одоб бериш ота-онанинг фарзандга берадиган энг яхши туҳфаси эканлиги таъкидланган. Ота-она фарзанди дунёга келганида оқ ювиб оқ тарайди, ҳеч кимдан кам бўлмасин деб кийинтиради, едириб-ичиради. Бу борада эртаю кеч тиним билмай меҳнат қилади. Аслида, гўзал одоб-ахлоқ фарзанд учун энг муҳим ва зарур озуқа эканлигини баъзи ота-оналар унитиб қўйишади. Натижада, фарзандини фақат едириб-ичириш, кийинтириш билан чекланиб қолишади. Бу эса фарзанднинг келажакда ноқобил бўлиб улғайишига сабаб бўлиб қолади. Одоб-ахлоқ, таълим-тарбия тўғрисида ватандошимиз, буюк муҳаддис Имом Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳ “Сунан” асарида алоҳида одоб-ахлоқ номли боб очиб, унда гўзал одоб фарзанд учун энг керакли туҳфа эканлиги ҳақида қуйидаги ҳадис шарифни келтиради: “Айюб ибн Мусо отасидан, у киши бобосидан ривоят қилади, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ота фарзандига берадиган туҳфалари ичида энг афзали гўзал одобдир”. Ҳадис шарифда гўзал одоб, таълим-тарбия ота фарзандига қолдирадиган молу дунё, унга берадиган ҳадя ва туҳфалар ичида энг яхшиси ва афзали эканлиги таъкидланяпти. Зеро, фарзанд янги ниҳол кабидир. Уни қайси томонга эгилса, ўша томонга қараб ўсади. Яхши томонга эгилса, келажакда яхши инсон бўлиб вояга етади. Ёмон томонга эгилса, ёмон инсон бўлиб вояга етади. Шундай экан, фарзандларимизни қайси томонга қараб ўсаётганига эътибор берайлик. Энг яхши туҳфа – гўзал одоб ила фарзандларимизни тарбиялайлик! Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2-босқич магистранти Х.Юсупов 494

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда мусулмон кишининг одоби

Ижтимоий тармоқларда ёмонлару ёмонликлар кўп эмас, яхшиларнинг фаолияти кам. Афоризм Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар, кўпчиликнинг, шу жумладан мусулмонлар ҳаётига ҳам чуқур кириб борди. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, интернетдан фойдаланишнинг ижобий ва салбий томонлар мавжуд. Ижтимоий тармоқлардан нафақат ўзи ва бошқаларнинг манфаати йўлида, балки кимларгадир зарар етказиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Шундай экан, гуноҳ қилиб қўймаслик учун мусулмонлар ушбу алоқа воситаларидан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак.  Ижтимоий медиадан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар Хушхулқлик. Мусулмон ҳамма жойда, шу жумладан виртуал маконда ҳам ўзини муносиб тутиши керак. Хусусан, бошқа одамларни ҳақорат қилишдан сақланиши лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Банда билиб-билмай бир сўзни айтади ва шу туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқур жойига тушади” (Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Шу билан бирга, агар кимдир сизни ҳақорат қилса, сиз ўзингизнинг адолат нуқтаи назарингизга асосланиб, худди шундай жавоб беришингиз шарт эмас. Ҳадисда айтилишича, мусулмоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш мумкин эмас (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти). Ёлғон ишлатмаслик. Ёлғонлар шахсий ёзишмаларда ҳам, нашр (пост)ларга берилган шарҳларда ҳам тарқалиши мумкин. Қуръони каримда шундай дейилган:” … Ёлғон сўздан йироқ бўлинг” (Ҳаж, 30). Кўпинча, одамлар яхшиликни ният қилиб нотўғри маълумотларни тақдим этишга жазм қилишади. Яхшиликни ният қилиб ёлғон маълумотларни тарқатишнинг хафвли томони виртуал оламда турли дунёқарашдаги инсонлар бўлганлиги учун бундай ҳолатларни кўриб Исломда ёлғон ишлатиш мумкин экан деган тушунчага келиб қоладилар. Маълумки, ҳатто Иброҳим алайҳисалом ҳам ўз ҳаётида яхшиликни ният қилиб уч маротаба ёлғон ишлатишга мажбур бўлган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат уч нарсага: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига (оилани сақлаб қолиш мақсадида) гапиришига рухсат берганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ҳурмат. Мўминлар бошқа одамларни ҳурмат қилишлари керак. Бу тўғридан-тўғри ёзишмалар пайтида ҳам, постларни нашр қилишда ҳам намоён бўлиши керак – уларда инсонларни, хоҳ у аёл бўлсин, эркак бўлсин, ҳоҳ у катта бўлсин, кичик бўлсин, таҳқирлаш мумкин эмас! Аллоҳнинг охирги Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким катталаримизни иззат, ҳурмат қилмаса, кичикларимизга раҳм қилмаса, уламоларимизнинг ҳаққини билмаса, биздан эмас”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Мусулмон киши бошқаларга ҳурмат кўрсатар экан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларига амал қилаётган ва шу билан бирга оламларнинг Парвардигори буйруғини бажараётган бўлади. Тақиқланган маълумотлардан узоқ бўлиш. Ижтимоий тармоқлардаги тақиқланган видео ва аудио файлларни томоша қилиш ва тинглашдан эҳтиёт бўлиш керак. Бунда биз, таркибида гуноҳ ва унга етакловчи маълумотларни ўз ичига олган видеолар ҳақида гапиряпмиз (фаҳш, қотилликка чақириқлари, терроризмни ёқлаш каби). Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёви Али ибн Абу Толибга: “Эй Али! Назарни назарга эргаштирма! Биринчи кўз тушиши зарарингга бўлмаслиги мумкин, аммо кейингиси, албатта, сенинг зараринггадир”, деганлар (Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят ривояти). Интернетнинг фаол фойдаланувчиси бўлганимиз сабабли, биз кўпинча тақиқланган хабар ва маълумотларга кўп ҳолларда тасодифан ёки билмасдан дуч келиб қоламиз. Бундай ҳолда, бизнинг биринчи қарашимиз бехосдан бўлиши мумкин, бу гуноҳ сифатида таъриф этилмайди. Аммо, агар биз бундай саҳифани тарк қилмай ва тақиқланганларни кўриб чиқишни давом эттирсак – унда биз Қиёмат куни ушбу ишимизга жавоб берамиз. Ғийбатдан эҳтиёт бўлиш. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва тезкор хабар алмашиш (ВКонтакте, Одноклассники, Файсбук, Твиттер, Ватсап, Телеграм, Инстаграм) воситалари, афсуски, турли ғийбатларни тарқатишда...

Аҳли илмларга қандай муносабатда бўлишимиз керак?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Охирги пайтларда аҳли илмларни обрўсизлантиришга ҳар тарафдан турли кўринишдаги уринишлар авж олди. Бу ҳолат бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Бу ҳолат араб оламида ҳам бор. Афтидан, бу иш атайин, режали қилинаётир. Ахборот уруши ичида бундай режани амалга ошириш анча осон кечмоқда. Кишилар ўзлари билиб-билмаган ҳолатда ушбу нохуш ишга аралашиб қолмоқда. Энг хатарлиси – бу ҳаракат кўпинча ҳақиқат ҳимояси даъвоси остида олиб борилаётган бўлса-да, аслида бошқа мақсадларга етаклаб кетмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқларда жуда ҳам оммалашди. Шу боис мана шу мавзуда айрим мулоҳазаларни сиз билан баҳам кўргим келди. «Яна ўша гап экан-да, ўзларини ўзлари ҳимоя қилаверишади, оқлайверишади», «Сарой муллалари шунақа, аллачи», каби гапларни айтишга шошилманг! Бу сатрларни муаллиф кўп мулоҳаза ва кузатувлардан сўнг ёзмоқда ва барчасини чин кўнгилдан, самимий қалб ила, яхши мақсадда ёзмоқда. Ножўя ғараз йўқ, буюртма йўқ ва бирор маълум ҳодисага қайдланмаган, умумий ҳолат тақозосида ёзилмоқда. Кўпчилик одамлар аҳли илмларни, имом-домлаларни танқид қилишда, уларни қоралашда фақат танганинг бир тарафига, юзасига қараб гапирмоқда. Аслида эса танганинг бошқа тарафи ҳам бор. Мен бу ерда танганинг ана ўша, кўпчилик кўрмай қолаётган орқа тарафига эътиборни қаратмоқчиман. Шу боис ҳамма гапириб турган жиҳатларга кўп ҳам тўхталмоқчи эмасман. Тарихга бир назар Уламоларни ва домлаларни ёмон кўриш, обрўсизлантириш аслида дин душманларининг ва сўнги асрларда хоссатан даҳрийларнинг бош ғояси бўлган. Саҳобаи киромларнинг халқлар қошидаги обрўлари, етакчиликларига ҳасад қилган мунофиқлар ва уларга эргашган адашган тоифалар саҳобаларнинг обрўсини тўкишга қаттиқ ҳаракат қилишган, ораларида низо чиқаришгача етиб боришган эди. Улар ҳатто Усмон, Ибн Аббос, Зайд ибн Собит, Алий розияллоҳу анҳумдек буюк саҳобаларни ҳам менсишмаган ва бирини тақвосизликда, адолатсизликда, бошқасини илмсизликда айблаб, обрўларини тўкиб, ҳатто жонларига қасд қилишгача журъат қилишган. Даҳрийлик тузуми даврида аввалига аҳли илмларни, уламоларни турли айблар билан ёмонотлиқ қилиб бориб, сўнг бирдан уларни ҳақсиз деб эълон этиб, қатағон қилишди. Омма халқ деярли томошабин бўлди. Худосизлар бу билан ҳам тинчишмади, у ер-бу ерда қолган саноқли аҳли илмларни ҳам тинимсиз таъқиб қилиб боришди, домлаларни мазах қилиш уларнинг энг севимли ишига айланди. Ташвиқот шу даражага етдики, домлаларнинг фарзандлари ўз оталаридан, отинойи оналаридан нафратланадиган, ор қиладиган бўлиб қолди. Энг алам қиладиган жойи – аҳли илмларни таъқиб қилаётганлар ҳам, қатағон қилаётганлар ҳам бегоналар эмас эди, шу юрт фарзандлари эди. Орқадан урган пичоғининг зарби танангдан олдин юрагингга етади. Юртимиз уламолари ана шундай мудҳиш даврларни бошдан ўтказсалар-да, ўз эътиқодларига содиқ яшаб ўтдилар ва қочиб, беркиниб бўлса ҳам, имкон қадар келажак авлодга дин-диёнатдан, ахлоқ-одобдан таълим бердилар, ўзликни асраш учун бор кучлари билан курашдилар. Ниҳоят, кутилган кунлар ҳам келди, халққа эътиқод эркинлиги берилди. Бироқ, бу давр алғов-далғовларга тўла бўлиб, кўп ўтмай илм аҳли бошига яна ҳар турли синовлар туша бошлади. Очиғини айтганда, дин пешволарига, олимларига нисбатан таъқиб ва тазйиқларнинг, синовларнинг юздан бири бошқа бирор соҳа вакилларининг бошига тушганида ўша соҳа аллақачон таг-туги билан йўқ бўлиб, ер юзидан супурилиб кетган бўлар эди. Аммо Аллоҳ таоло Ўз динини сақлашни ваъда қилгани учун, бу диннинг буюклиги, ҳудудларни эмас, қалбларни забт этгани сабабли ва Парвардигор Ўзи ҳидоят инъом этган мухлис зотларнинг фидокорона хизматлари эвазига Ислом илмлари қайта жонланиб, аҳли илмлар силсиласи узилмай давом этиб келмоқда. Воқелик Ўтган...

ФАРЗАНДИНГИЗГА ЯХШИ ОНА ТАНЛАНГ

Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар «жаннат райҳонлари» деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин! Оила қуриш ва солиҳ фарзандлар кўришни орзу қилмаган инсон бўлмаса керак. Фарзандингизнинг яхши, одобли, меҳнатсевар, соғлом бўлиб ўсиши кўп жиҳатдан онасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун динимиз кўрсатмаларида бўлғуси келинни танлашга алоҳида эътибор қилинади. Келажакда туғилажак фарзандларга муносиб она танлаш ҳақида фарзанд ҳали туғилмасидан қайғурилади. Ойша онамиздан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фарзандларингизга муносиб онани ихтиёр қилинглар”, деганлар. Мусулмонларда келин танлашда унинг солиҳа, диндор, яхши хулқли бўлиши асосий мезон саналади. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аёл тўрт нарсаси: моли, ҳасаби, жамоли ва дини учун никоҳланади. Бас, сен диндорини танла, омон бўлгур», деганлар (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий). Албатта, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ушбу тавсияларида улкан ҳақиқат мавжуд. Зеро, молдорлик, яхши бир насабга эга бўлиш ва ҳусндорлик инсонни ҳовлиқтиради, бошқалардан ўзини устун қўйишга олиб боради. Бундан ташқари, ушбу жиҳатларнинг баъзилари ўткинчи бўлиб, уларга нисбатан қизиқиш вақт ўтиши билан сусаяди. Диндорлик эса, инсонни инсонийликка ундовчи омил бўлиши билан бирга, доимий ажралмас сифатдир. Шунинг учун ҳам яна бир ҳадисларида: «Ким хотиннинг молу жамоли учун уйланса, унинг молу жамолидан маҳрум бўлади ва ким аёлнинг дини учун уйланса, Аллоҳ таоло у кишига унинг молу жамолини ҳам насиб қилади», дейилган. Келин танлашда яна унинг туғишга лаёқатли, соғлом бўлишига эътибор бериш лозим. Чунки уйланишдан асосий мақсад наслни давом эттиришдир. Инсониятнинг кўпайиши, наслининг бардавомлиги қиёматгача давом этадиган илоҳий ирода ва муҳим жараёндир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Никоҳланинглар, кўпаясизлар, мен қиёмат куни ўтган умматларга нисбатан умматимнинг кўплиги билан фахрланаман», деб марҳамат қилганлар. Маъқал ибн Ясордан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда келишича, бир киши Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир жамолли ва ҳасабли аёл топдим, аммо у туғмас экан, шунга уйланаверайми?» деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Йўқ», дедилар. Ўша киши у зот олдиларига яна келди. Яна қайтардилар. Учинчи марта келганида: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар, мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», дедилар (Абу Довуд, Насоий, Ҳоким). Бироқ ота-онанинг вазифаси фарзандини дунёга келтиришдангина иборат деган фикрга бориш ҳам тўғри эмас. Улар ўз фарзандларини ақлли, эс-ҳушли, жисмонан соғлом, диёнатли, эътиқодли, жамият ва миллатга фойдаси тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаш ҳақида қайғуришлари керак. Аввал айтганимиздек, одатда, оталар оилани боқиш ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида кўпинча кўчада бўлиб, уй ишлари ва фарзанд тарбияси билан асосан оналар шуғулланадилар. Шунинг учун фарзанд тарбияси фақат онанинг вазифасидек туюлиб қолган. Лекин, аслида, шариат кўрсатмасига кўра, фарзандлар тарбиясида ота-она бирдек масъулдир. Балки ота бу борада ҳам онадан масъулиятлироқ ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отанинг фарзандига қиладиган моддий таъминотидан маънавий таъминоти устун туришини таъкидлаб шундай марҳамат қилганлар: “Ҳеч бир ота ўз фарзандига гўзал одобдан ҳам ортиқроқ ҳадя бера олмайди” (Термизий ривояти). Ота-оналар боланинг табиати, хулқ-атвори шу оиладаги муҳитга қараб шаклланишини эсдан чиқармасликлари зарур. Уларнинг вазифаси худди тажрибали табибнинг бе­морга нисбатан муносабатига ўхшаш...

Суриядан қайтган қашқадарёлик аёл иқрори: «Ўзимга қандай жазо беришса розиман, Ватанга сотқинлик қилдим. Аммо фарзандларим Ватанимда яшасин»

Жорий йил Рамазон ойида Суриядан қайтарилган 156 нафар Ўзбекистон фуқароларининг 4 нафари қашқадарёлик аёллар эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Деҳқонобод калий заводида Ўзбекистонда хотин-қизларга оид давлат сиёсати, хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш, оилаларда миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вилоятдаги вакиллиги бош отинойиси Шоира Каромова Суриядан қайтган 4 нафар қашқадарёлик аёл ҳақида маълумот бериб, улар билан суҳбатлашилганда аёллар катта хатога йўл қўйганини кеч англаб етгани хусусида гапирган. «Қарши шаҳридаги касб-ҳунар коллежларининг бирида таҳсил олган, 1993 йил туғилган ёш қизларимиздан бири ўзбек йигитини севиб қолиб, у билан аввал Россия давлатига кетади. Россиядан Туркияга, ундан сўнг эса Сурияга ўтиб кетгани ҳақида гапириб берди. Севиб турмуш қурган инсони Суриядаги жангларнинг бирида ҳалок бўлгач, ўзбек аёли аввал ливанлик йигитга, сўнгра араб йигитига турмушга чиқишга мажбур бўлади. Хуллас, бошидан не-не кунларни ўтказиб, Ватанимизга 3 нафар фарзанди билан қайтади. Ўша ўзбек қизининг бир гапи мени жуда таъсирлантирди. ‘Ўзимга қандай жазо беришса ҳам розиман, боиси мен Ватанга сотқинлик қилдим, шундай юртимни ташлаб чиқиб кетдим. Аммо фарзандларим тинч ва осуда осмон остида — Ватанимизда яшашини хоҳлайман», — дейди Шоира Каромова. Вилоятда жамиятдаги фаол ва ташаббускор аёлларнинг 50 нафаридан иборат тарғибот гуруҳи шакллантирилган бўлиб, улар иштирокида хотин-қизларга оид давлат сиёсати, хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш, оилаларда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинарлар бўлиб ўтмоқда. Манба: Daryo.uz 323
1 132 133 134 135 136 230