Ҳар бир мўмин эътиқод қилиши зарур бўлган масалалардан бири қадарга иймон келтиришдир. Қадарга иймон келтириш деганда ҳаётимизда юз берган ва берадиган барча нарсаларнинг олдиндан белгилаб қўйилганига қатъий ишониш маъноси тушунилади. Чунки Қуръони каримда: “Албатта, биз ҳар бир нарсани қадар (ўлчов) билан яратдик”, дея хабар берилган. Бу ҳақиқат кўплаб ҳадиси шарифларда ҳам баён қилинган бўлиб, жумладан Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган: “Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарса, ҳатто ожизлик ва ақллилик ҳам қазои қадар биландир”, дедилар”. Қадарга иймон келтириш иймон рукнларидан бўлгани учун Аҳли сунна вал жамоа уламолари бу масаланинг моҳиятини ақида китобларида батафсил ёритиб берганлар. Уларнинг хулосаси шуки, қадар бандалардан махфий тутилган сир бўлиб, уни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Фақатгина Қуръонда хабар берилганидек Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган пайғамбарларга Ўзи хоҳлаган миқдорини билдириши мумкин ҳисобланади. Демак кимки бандалардан сир тутилган нарсани билишини иддао қилса, ёки иддао қилганнинг даъвосини сўз биланми ё амал биланми тасдиқласа, мазкур оят ва ҳадисларни ёлғонга чиқарган бўлиб қолади. Уларни ёлғонга чиқариш эса диндан чиқишдир. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунимизда ушбу нозик масалада айрим мусулмонларнинг хатога йўл қўяётганларига гувоҳ бўлаяпмиз. Иймон асоси бўлган ушбу масалани билмагани ёки унга бепарволиги сабабли ўзини мусулмон санайдиган айрим кимсалар мунажжим башоратига суяниб иш тутишларини оддий ҳол сифатида эътироф этадиган бўлиб қолдилар. Айрим газеталарнинг “мунажжим башорати” саҳифаси борлиги туфайли “бозори чаққон” бўлаётгани ҳам сир эмас. Мазкур газеталарда фалончи бурж остидаги одамлар: “бугун сиз учун омадсиз кун, таваккал қилманг” ёки “кутилаётгсан ойда сизни омад кутяпти” каби “меҳрибонлик тавсиялари” эълон қилинади. Бундай “меҳрибонлик тавсиялари” аслида динимиз таълимотларига мутлақо зиддир. Мунажжимлик, яъни астрология ҳақида сўз юритилар экан, унинг астрономия илми билан орасидаги фарқни ажратиш лозим бўлади. “Астрономия” осмон жисмлари, унинг жойлашувини ўргатадиган илм бўлса, “Астрология” осмон жисмларини дунёга ва инсонларга таъсири ҳақида баҳс юритувчи асоссиз назария саналади. Мунажжимлик башорати тарихига қарайдиган бўлсак, бу иллатнинг қадимдан борлигига гувоҳ бўламиз. Айрим олимлар бу башоратларнинг воқеликка зидлигини далиллар билан исботлашган. Масалан, француз статистик олими Мишелл Гокеле 41 минг европалик, уларнинг ичида 6 минг таси машхур олимлар, санъаткорлар, ёзувчилар ва спорт усталарининг туғилишлари ва касбларини ўрганиб чиқиб, инсонларга буржларнинг таъсир қилмаслигини исботлаган. Мичиган университети психологи Б. Силверман инсонларнинг турмуш қуриши, бахтли яшашида буржларнинг роли устида изланиш олиб бориб, 2978 та никоҳдан 478 тасида ажралиш содир бўлганини ёзган ва хулоса қилиб, инсонларнинг бахтли ё бахтсиз бўлишларига буржлар ва Қуёшнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “мунажжим башорати”га ишониш, мусулмончиликка зид бўлса, Аллоҳ махфий қилиб қўйган нарсани мунажжим ёрдамида ошкор қилишга чираниш соғлом ақлга зиддир. Меҳрибон Роббимиз барчамизга тавфиқ берсин, Ўзининг тўғри йўлида собит қадам қилсин! 2-курс талабаси О. Ғофурова 336
Аввало, Аллоҳ таолони мавжудлиги ақл инкор этмас ҳақиқатдир. Оламларни йўқдан бор қилган Зот бандаларига Ўзининг мавжудлиги ва барҳақ эканини билдириш учун инсониятнинг ўзлари ва уларни ўраб турган уфқда чексиз оят далилларни битиб қўйгандир. Шулар жумласидан бўлмиш “Кун ва Тун”нинг пайдо бўлиши ҳақида гаплашсак. Табиийки, “зулмат аслми ёруғлик аслми?” деган савол туғилади. Яъни борлиқнинг асли зулматдан иборату, ёруғлик уни қувадими ёки зотан борлиқ нурафшону зулмат уни қоплайдими? Қуйида шу саволга жавоб топамиз. Аллоҳ таоло Фурқон сурасининг 62-оятида шундай марҳамат қилади: وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يَذَّكَّرَ أَوْ أَرَادَ شُكُورًا “У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир”, эътибор қилинг оятда кундуз ҳам кун ҳам бир-биридан ““хилфа”- яъни бири иккинчисининг кетидан келувчи” экани айтилмоқда. Оятни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин, Биринчи кўринишда: Тун келади, кетидан кун. Тун Кун ———> ———> (Биринчи) (“хилфа” – кетидан келувчи) Бу дегани кундузги кун тун учун “хилфа” – ортидан келувчи ҳисобланади. Бироқ, тун кун учун “хилфа” – кетидан келувчи бўлмай қолади. Чунки, бу тафсилотга кўра тун биринчи келиб бўлган, биринчи келган нарса “хилфа” –кетидан келувчи бўла олмайди. Иккинчи кўринишда: Кун биринчи келади туннинг кетидан келади. Кун Тун ———> ———> (Биринчи) (“хилфа” – кетидан келувчи) Бу суратда, кун биринчи келиб тун кун учун “хилфа” – ортидан келувчи бўлади, бироқ кун тун учун “хилфа” – ортидан келувчи бўлмай қолади. Чунки бу кўринишда кун биринчи келиб бўлган биринчи келган иккинчи яъни “хилфа” бўла олмайди. Хўш, оятни қандай тушунсак тўғри бўлади? Юқорида кўриб чиққанимиздек, кун ва туннинг ҳар иккисини бир бирига “хилфа” – ортидан келувчи қилиб бўлмайди, бироқ оятда Аллоҳ таоло: “(Аллоҳ)…кеча ва кундузни бирин-кетин қилган зотдир” деб хабар қилиб турибди. Демак, кун ҳам тун ҳам ер юзида тенг яратилганки иккиси бир биридан ўз йўналишларида бошқасидан “хилфа” – ортидан келувчи бўла олади. Чунки, тун биринчи пайдо бўлган десак, кун тунга “хилфа” бўладию, лекин тун кунга “хилфа” бўлмай қолади. Ёки кунни биринчи пайдо бўлди десак, тун кунга “хилфа” бўладию, кун унга “хилфа” бўлмай қолади, сабаби кун биринчи пайдо бўлди, биринчи нарса иккинчи яъни “хилфа” ортидан келувчи бўла олмайди. Шундоқ, экан кунни ҳам тунни ҳам бир вақтда пайдо бўлган десак иккисини бир биридан “хилфа” қилиш имкони туғилар экан. Биламизки, ернинг турли бурчакларида бизни кун ва тун таъқиб этиб келади. Бирор ер йўқки, у доим зулмат ичра бўлса, бирор юза йўқки у доим ёруғ бўлса, алсо ундай эмас, бир жой маълум муддат қоронғу бўлса бир муддат ёруғдир. Бу ҳодиса бизни ер ҳаракатидаги дақиқликни эътибордан қочирмасликка чақиради, яъни ер агар ўз ўқи атрофида айланиб турмаса, кун билан тун яралиши ҳамоноқ ўзаро “…бирин-кетин…” “хилфа” – ортидан келишликда бўлмас эди. Балки, кун ва тун ярилганидан бошлаб қиёматгача ер айланиши ҳисобига бир биридан “хилфа” бўлиб қолажакдир. Юқоридаги гаплардан англашилганидек, бу кун ва тун ўртасидаги “хилфа” бўлиш ҳодисаси қачон ер ўз ўқи атрофида айлансагина юзага келади. Хулоса қилсак, ояти каримада бизга икки маънонинг хабари берилмоқда: وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً “…кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир”, Биринчи маъно: тун ва кун тенг яратилгани бўлса, Иккинчи маъно: ер ўз ўқи атрофида айланиб туришидир. Аллоҳ барчаларимизни ҳидоят ва тавфиқда қилсин! Амин! Мутаваллий Шаъровийнинг “Аллоҳнинг мажудлигига моддий далиллар” китобидан эркин таржима Таржимон: 3-курс талабаси Салоҳиддин Қурбонов 477
Дуо ислом суннатларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръонда “Ғофир” сурасининг 60-оятида дуо қилишга амр қилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Дуо ибодатдир”, деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса “Дуо ибодатнинг илигидир!”, дейилган. Дарҳақиқат, дуо ибодатни ибодат қиладиган асосий воситадир. Банда чин қалбдан дуо қилар экан, Аллоҳга маънавий яқинлик ҳосил қилади. Чунки дуо вақтида Аллоҳдан бошқа ҳамма нарсадан узилади. Шунинг учун ҳам дуо ибодатнинг илиги дейилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У зот айтдилар: “Сизларни душманларингиздан ҳимоя этувчи ва ризқларингизни мўл-кўл қилувчи бир нарсага йўллаб қўяйми?! Кечаю кундуз Аллоҳга дуо қилинг, чунки дуо мўминнинг қуролидир!”. Дуогўйнинг дуоси қабул бўлиб, ҳожати раво бўлиши учун бир қанча шартлар, дуонинг одоблари бор. Қачонки шу шартларга амал қилинганда дуо самарали бўлади. Шунингдек, ер юзида шундай табаррук жойлар борки, у ерда қилинган дуо ҳам ижобат бўлиши ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд. Тобеинларнинг улуғларидан Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ Макка аҳлига ёзган мактубида Макка ва унинг атрофида 15 табаррук макон бўлиб, у ерда дуо ижобат бўлади деган. Ва қуйидагиларини номма-ном қатор келтириб ўтган: Каъбанинг атрофи. Яъни, тавоф қилинадиган жойлар; Мултазам. Рукни яманий билан Каъба эшиги оралиғи; Ҳажар ал-асвад яқинидаги жой; Каъбанинг ичи; Зам-зам булоғининг олди; Сафо ва Марва; Сафо ва Марва оралиғидаги ҳудуд; Мақоми Иброҳимнинг орқа тарафи; Шайтонга тош отиладиган 3 та жой; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри шарифлари. Мулла Али қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги жойларни ҳам шу рўйхатга қўшган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келган хонадон; Дор ал-арқам. Исломнинг дастлабки даврида саҳобалар мушриклардан яшириниб, шариат аҳкомларини ўрганган ҳовли. Хадижа розияллоҳу анҳо онамизнинг ҳовлиси; Ҳиро ва Савр ғорлари. Каъбани биринчи бор қаердан туриб кўрсангиз ўша ер; Аллома Сафориний ҳам қуйидаги жойларни санаб ўтган; Масжид ал-Ҳаром; Масжид ан-Набий; Масжид ал-Ақсо; Масжид ал-Аҳзоб; Арафот тоғи; Муздалифа; Мино; Аллоҳ таоло барчамизни шу табаррук жойларни зиёрат этиб, унда чин ихлос билан дуо қилиш бахтига мушарраф қилсин! Андижон шаҳар “Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби Нодирбек Кенжаев 575
Мусулмон эркаклар каби муслима аёллар ҳам номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги оятдан тушунилади. Агар бехосдан назарлари тушса, кўзларини бошқа томонга буришлари лозим. Чунки аёлларнинг эркакларга доимий назар солишлар ҳам ўртада фитна, зино, ҳаром ишлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, аёл аёлнинг эркак эркакнинг авратига қараши жоиз эмас. عن عبد الرحمن بن أبى سعيد الخدرى عن أبيه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال لا ينظر الرجل إلى عورة الرجل ولا المرأة إلى عورة المرأة. رواه مسلم Абдураҳмон ибн Абу Саид ал-Худурийдан, у отасидан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эр киши эр кишининг авратига назар солмайди, аёл киши аёл кишининг авратига назар солмайди”, – дедилар”[1]. (Имом Муслим ривояти.) (Эркак) ўз маҳрами ва бошқа одамга тегишли чўрининг қорин, орқа(елкадан думғазагача бўлган жой) ва сондан бошқа жойларигача қарайди. “Маҳрам аёллар” деганда туғиш, эмиш ва қудачилик туфайли эркакка никоҳи ҳаром бўлган аёллар тушунилади. Ўз маҳрамига кўзи тушганда шаҳват бўлмаганлиги сабаб, зийнат жойларини кўрсатишга рухсат берилган. Бошқа инсоннинг чўрисига келсак, чўрилар хизмат юзасидан ташқарига чиқишга, айрим ҳолларда эркаклар билан аралашиб юришга тўғри келади. Шунинг учун уйнинг ичидаги хизмат қиладиган аёлларга ўз маҳрамлари учун қараш рухсат берилган жойларга ташқарида хизмат қиладиган чўрилар қиёс қилинади. Яъни, эркаклар бировнинг чўрисига маҳрамларининг қаерларига қараши мумкин бўлса, ўша жойларига қараши мумкин. Аллоҳ таоло Нур сурасида: “Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса, майли), – деган. (Нур сураси 31-оят) Мўмина аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини, яъни зийнат саналадиган аъзоларини кўрсатиб юришлари мутлақо мумкин эмас. Лекин Қуръони каримда зикр қилинган ўн икки тоифа бундан истисно қилинган. Эрлари. Муслима аёлнинг зийнатларини кўришга энг ҳақли одам унинг эридир. Шунингдек, эр ўз аёли танасининг ҳамма жойини кўришга ҳақлидир. Оталари. Мўмина-муслима аёлларнинг отаси энг бош маҳрамдир. Шунинг учун унга зийнатини кўрсатса, ҳалол. Ота ва ундан кейин зикр қилинадиган маҳрамлари учун аёлнинг никоҳи ҳаромдир, улар унга уйланиши, умуман шаҳват билан қарашни ҳаёлларга ҳам келтирмайдилар. Шунинг учун аёл маҳрамларига зийнатларини кўрсатса бўлади. Яъни, юзини, қўлини, сочини, томоғини, оёғини ва уй ичида очиб юришга мажбур бўладиган баъзи аъзоларини, жумладан, хамир қилаётганда билагини, уй супураётганда болдирини кўрсатсалар, гуноҳ ёқ. Эҳтиёж юзасидан рухсат берилган. “Оталар” деганда катта ота, бобо ва боболарнинг оталари ҳам кўзда тутилган. Эрларининг оталари. Яъни қайин оталар. Бунга қайин оталарнинг оталари ва катта қайин оталарнинг оталари ҳам киради. Улар ҳам ота ўрнида. Улар ҳам келинларига маҳрам, ўртадаги муносабатда уйланиш ёки шаҳват назари деган нарсалар бўлиши мумкин эмас. Ўғиллари. Яъни ўз ўғиллари, ўғиллари ва қизларидан бўлган ўгил набира ва чабиралар киради. Буларнинг ҳаммаси аёл киши учун маҳрам, улар орасида оила қуриш ёки шаҳват билан қараш умуман мумкин бўлмаган иш, шунинг учун ҳам, муслима аёлга уларга зийнатини кўрсатишга рухсат берилган. Эрларининг ўғиллари. Яъни эрларининг бошқа хотинидан бўлган ўғиллари. Ўрталарида она-болалик алоқаси бор. Шунинг учун, зебу зийнат ва чирой ўртада шаҳват уйғотмайди. Ака-укалари. Туғишган, ота бир, она бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Булар аёлга маҳрам ҳисобланиб, сингилларининг зийнатини кўрсалар майли. Ака-укаларнинг ўғиллари. Бунда ҳам туғишган, ота бир ва она бир ака-укаларнинг ўғиллари, яъни, жиянлар назарда тутилади. Аёл ака-укаларининг фарзандларига амма бўлади. Бошқа маҳрамлар қатори, булар ҳам ҳаёт тақозоси ила доимо бир-бирлари билан кўришиб, аралашиб туришларига эҳтиёжлари бор. Шу сабабдан аммаларининг зийнатларига қарашларида монелик...
Покистон муфтийси Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳга кеча суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқда ҳам тарқади. Кузатишимча, у кишини бизда ҳали кўпчилик танимас экан. Шу эътибордан,у киши ҳақларида айни пайтда хотирга келган айрим маълумотларни сиз билан баҳам кўргим келди. Ҳазрат Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ замонамизнинг ўхшаши йўқ ва ўрнини бошқаси тўлдира олмайдиган олимларидан. Фиқҳий маҳорати шунчалар юксакки, ҳатто у кишини туғма фақиҳ дейишади. Ўзлари алломалар сулоласидан. 14‑15 ёшида мадрасада устозлари урдучада ўтган дарсни дафтарга бевосита араб тилида кўчирар эканлар. Замонамизда Ислом оламида фиқҳий ва фикрий инқилоб ясай олган олимлардан. Илғор фикрли, тафаккури ва фиқҳий қарашлари ўта теран. Бундан ярим аср олдин у киши исломий банк тизимини яратиш кераклиги ва бунинг мумкинлиги, асослари ҳақида сўз очганда кўпчилик ишонмаган ва баъзилар бу ҳеч қачон бўлмайди, чунки шариат билан банк тизимини бирлаштириш имкони йўқ иш деб рад этган. Аммо вақт ўтиши билан барчалари Тақий Соҳибнинг фикрларига қўшилишга мажбур бўлган. У киши ана шунақа, бошқалардан ярим аср олдинда юради. У киши қадимги фиқҳ билан замонавий фиқҳни шунақа маҳорат билан жамлаганки, фиқҳдан хабари бор ҳар қандай олим тан бермай иложи йўқ. Замонавий ҳуқуқшуносликда ҳам катта билим ва тажрибага эга. У киши оддий фуруъий масалаларни ўқиган одам эмас, балки чинакам фақиҳ, изланишлари қадимги мужтаҳидларимизни эслатади, «замонанинг Абу Юсуфи» деса ҳам бўлади. Аммо ҳақиқий фиқҳ чашмасидан баҳра топмаган, унинг зилолидан таъм тотмаган кишилар у кишини тушунмаслиги, ўзича нимлардир деб танқид қилиши ҳам мумкин. Бироқ, “Тоққа тош отма, бошингга жабр бўлади”, дегандек, у киши ҳақида ўзича сўз қотганлар ўзларига зарар етказади, холос. Муҳаммад Тақий соҳиб дунёнинг қатор фиқҳий академияларига аъзо. Жуда кўп илмий сафарларда бўлиб келадилар. Араб ва инглиз тилларида бемалол нутқ ийрод этадилар. У киши дунё иқтисоди етакчиларининг мажлисларига ҳам таклиф қилиниб турадилар. Нафақат Ислом оламида, балки бутун дунё миқёсида катта ҳурмат ва эътиборга эгалар. Устозимиз Шайх ҳазратлари у кишини жуда ҳурмат билан тилга олардилар ва бир қанча китобларидан шогирдларга дарс ўтганлар. «Олтин Силсила» лойиҳасида у кишидан тақриз олганлар. Устоз айтардиларки, Муҳаммад Тақий ҳазратларининг шоҳ асари «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳлари бўлиб, ўзлари ҳам шу ишлари билан фахрланар эканлар: баъзан ўзларини таништиришда ҳазиломуз қилиб: «Мен Муҳаммад Тақий, «Саҳиҳи Муслим»нинг шориҳи», деб қўяр эканлар. Бу асар, ҳақиқатан, жуда ҳам буюк асар ҳисобланади. Биз «Олтин силсила»да «Саҳиҳи Муслим»нинг таржима ва таҳририда асосан шу китобдан фойдаланганмиз. «Йўл ҳаракати фиқҳи»га оид илмий ишимда фиқҳий жабҳадаги асос манба ҳам у кишининг бундан 25 йил олдин шу мавзуда ёзган илмий мақолалари бўлган. У киши ўша илмий ишини 1994 йили Брунейда ўтказилган фиқҳий анжуманга тақдим қилган ва барча олимлар томонидан бир овоздан қабул қилинган. Шулар эътиборидан, юртимиздаги бир қатор аҳли илмлар қатори биз ҳам Ҳазрат Тақий Усмонийнинг ғойибона шогирдимиз. Муфтий Муҳаммад Тақий ҳафизаҳуллоҳнинг фикр ва фиқҳий мулоҳазалари шундай теран ва ўткирки, тақдим қилган фатволари, қарашлари кўпинча аксар олимлар тарафидан сўзсиз эътироф этилади. Бу жуда катта салоҳият талаб қилинадиган мақом. Айниқса, замонавий Ислом иқтисоди борасида у кишининг олдига тушадиган одам бўлмаса керак. У кишини «замонамиз Ислом иқтисодининг оталаридан бири» деса, ҳеч муболағаси йўқ. Ана шундай юксак мақомларга эга бўлиш баробарида, барча буюклар қатори, ўта камтар, кирчимол, содда, камсуқум инсонлар. У кишининг толиби илмларга, илм аҳлига, мусулмонларга тавозелари...