Узоқ йўлга отланган бир мусофир киши бепаён ялангликда кетар экан узоқдан бир дарахтга кўзи тушиб, отини ўша тарафга бурди. У дарахт тагига етганида отидан тушиб қўлига қозиқни олди ва уни дарахт сояси тушадиган ерга қоқиб унга отини боғлаб қўйди. Сояда овқатланиб бир оз ҳордиқ чиқаргандан сўнг отига минар экан “Мендан кейин келган йўловчилар ҳам уловларини шу қозиққа боғлаб, ундан фойдаланса савоби тегар”, дея қозиғини қоқилган жойида қолдирди ва отига миниб йўлида давом этди. Бир қанча вақтдан кейин бошқа бир йўловчи ўша ердан ўтиб кетар экан, у ҳам дарахт сояси остида дам олиш учун уловини дарахтга боғлади. Вақт пешиндан бир оз ўтиб қолгани учун дарахт сояси ҳам ўзидан бир оз узоқлашган эди. Йўловчи дарахт тагидан соя тарафга юрар экан оёғи ногоҳ ўтлар орасида нимагадир тегиб қоқилиб тушди. Туриб қараса, ерга қоқиб қўйилган қозиқ турибди. Мендан кейин келган йўловчилар унга чалиниб йиқилиб тушмасин, деб уни суғуриб олиб улоқтирди. Уларнинг бирининг иши тўғри, бошқасиники эса нотўғри бўлиши керак. Аммо, Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган “Амаллар ниятларга қараб бўлади”, деган машҳур ҳадисга кўра, бу йўловчиларнинг ҳар бири қилган иши учун мукофотланади ва уларга савоб ваъда қилинади. Чунки ҳар иккаласининг ҳам қалбида одамларга яхшилик қилиш ва эзгулик бор эди. Шунинг учун ҳам бу воқеада ҳар иккала ҳолат ҳам тўғри деб баҳоланади. Демак, ҳар қандай оддий ишни қилаётганимизда ниятимизни чиройли қилсак, амалларимиз савобли ва икки дунёда ҳам фойдали бўлар экан. Раббимиз нақадар меҳрибон! “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чўлпонов Манба 362
Иймон эътиқодли кишининг шукроналик, сабр-бардош ва қаноат туйғуси ўз-ўзидан унинг хулқ-атворда, шахс сифатларида ва оилавий муносабатларида қанчалик акс этиши, исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир. Алишер Навоий ҳазратлари асарларида келтирилган қаноат, шукр сўзларининг мазмун-моҳиятига аҳамият берсак, нақадар гўзал ҳолатда васф қилинганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Мисол учун, “Маҳбубул–қулуб” асарида “Қаноат шундай бир чашмаки, унинг суви ҳеч қачон қуримайди, бир хазинаки, сарф этган билан камаймайди. Шундай бир зироатгоҳки, уруғидан иззат ва шафқат ҳосили унади. У гўё бир дарахтки, унинг шоҳида ҳурмат меваси пишади…”– каби фикрларини баён этган. Мутафаккир инсондаги иродани қаноатга ўхшатади, уни сабрли бўлишга чорлайди. Муқаддас динимиз таълимотларида қаноатли бўлиш борасида келган илоҳий ўгитларга қулоқ солсак. قال النبي – صلى الله عليه وسلم -: وَارْضَ بِمَا قَسَمَ اللهُ لَكَ تَكُنْ أَغْنَى النَّاسِ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл, шунда инсонларнинг энг беҳожатига айланасан” (Имом Термизий ривояти). “Ризо” (яъни берилган нарсаларга розилик) аччиқланиш ва ғазабланишнинг акси демакдир. Имом Муслим саҳиҳ тўпламида келтирилган ҳадиси шарифда бу маъно Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “أَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ” “(Аллоҳим) Сенинг розилигинг ила ғазабингдан паноҳ сўрайман” дея ўргатган дуоларида ўз тасдиғини топган. Бошқа бир ҳадиси шарифда Ул Зот шундай дейдилар: إن الله إذا أحب قوما ابتلاهم، فمن رضي فله الرضا، ومن سخِط فله السَّخَط صحيح سنن الترمذي. “Аллоҳ таоло агар бир қавмни яхши кўрса, ўша қавмни (мусибат ила) имтиҳон қилади. Кимда ким (бу қисматга) рози бўлса, (қиёмат кунида) унга ҳам розилик бордир. Кимда ким (бу қисматга) ғазаб қилса (қиёмат кунида) унга ҳам ғазаб бордир” (Имом Термизий ривояти). Уламоларимиз берилган нарсаларга розиликка қуйидагича: “Ризо – қалбнинг Парвардигор ихтиёрига таскин топмоғидир” деб таъриф берилган бўлса, яна бошқа бир таърифда “Ризо –тақдирнинг аччиқлиги сабабидан ҳам қалбнинг хурсанд бўлишидир”, дейилган. Бошқа олимлар: “Ҳар қандай ҳукмни хурсандчилик ила қарши олиш”, яна бир таърифда эса “Ҳар қандай ҳукм ўқилганда ҳам жазавага тушмаслик – ризодир” деб келтирилган. Розилик таслим бўлиб қўл қовуштириш эмас. Чунки аслида таслим бўлиш дегани бу – мағлубиятга учрамоқ ва мақсадга эришиш учун жидду жаҳд қилмасликдир. Ҳақиқий розилик бўлса, мақсадга етишиш учун бор имкониятни ишга солиш, мабодо эриша олмаса, ана шунда ҳеч қандай жазавага тушмасдан, ғазабланиб, аччиқланмасдан Аллоҳ таоло тақсимлаб берганига рози бўлишдир. Бу айни турмуш қуриб фарзанд кўра олмаган, дардга чалиниб шифо топа олмаётган, Аллоҳ таолонинг тақдири ила фақирлик, ҳоли тангликка учраб қанча ҳаракат қилса ҳам бундан қутула олмаётган кишиларнинг розилигидир. Қуйида Аллоҳ таоло ёзиб, тақдир қилган нарсаларга рози бўлишдек сифат ила зийнатланишнинг шундай мартабалари келадики, натижада қалб доимий сурурни, нафс муқаррар неъматлар ҳиссини туя бошлайди. Абдулвоҳид ибн Зайд айтади: “Розилик – Аллоҳ таолонинг улуғ эшиги, дунё жаннати (энг буюк неъмати) ва обидлар чироғидир”. Абу Абдуллоҳ Баросий айтади: “Кимга розилик инъом этилган бўлса, фазилат даражаларнинг энг юқорисига етишибди”. Абу Усмон Ҳайрий: “Қирқ йилдан буён Аллоҳ таоло мени мен ёмон кўрган ҳолга ташламади ва ўша ҳолатдан мени мен ғазабланадиган бошқа бир ҳолга кўчирмади” (яъни ҳар қандай ҳолда ҳам мен норизо бўлмадим, ёмон ҳам кўрмадим, ҳеч қачон ғазабланмадим). Алқама розияллоҳу анҳу: وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُ “Ким Аллоҳга иймон келтирса Аллоҳ унинг қалбини ҳидоятга бошлайди” ояти борасида шундай дейди: “Бу кишига етган мусибат бўлиб, киши уни Аллоҳнинг ҳузуридан эканини билади ва унга таслим ила, рози...
“Баракалла”, дейиш миллатимиз орасида кенг тарқалган. Зеро, Биз шундай халқмизки, миллий ва диний қадриятларимиз чамбарчас боғланиб кетган. “Баракалла” ибораси ҳам айнан шундай одатларимиздан биридир. Чунки унинг келиб чиқиши айнан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига боғлиқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга ким бирор яхшилик қилса уни мукофотлангиз. Агар мукофотлашга бирор нарса тополмасангиз унинг ҳаққига дуо қилинг”, деганлар (Абу Довуд ривоят қилган). Яна бир ривоятда Оиша розияллоҳу анҳо бундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир қўй ҳадя қилинди. У зот менга: “Уни тарқатиб юборинг”, дедилар. Тарқатиб қайтган ходимадан ҳадяни олганлар нима деганларини сўрадим. У: “Аллоҳ сизга барака берсин”, дедилар, деди. Мен ҳам уларнинг ҳаққига “Аллоҳ уларга ҳам барака берсин”, деб улар каби дуо қилдим ва шу билан ҳадямиз беғараз бўлди”. Демак, кимдандир яхшилик кўрсак уни мукофотлашимиз керак экан, агар бирор нарса тополмасак унинг ҳақига дуо қилишимиз зарур бўларкан. Қўни-қўшнилар бир-бирларига тансиқ овқат чиқарганда товоғига бошқа нарса солиб қайтариш одати ҳам ушбу ҳадисдан келиб чиққан. “Баракалла” сўзи аслида арабча “Баарака Аллоҳу фикум” деган жумла бўлиб, маъноси “Аллоҳ сизларга барака берсин”, “Аллоҳ сизларга баракотли қилсин” каби маъноларни англатади. Демак, бирор яхшилик қилган одамнинг ҳақига дуо қилишимиз Пайғамбаримизнинг юқоридаги сўзларидан, айнан “баракалла” дейишимиз эса саҳобаларнинг бир-бирлари ҳақларига қилган дуоларидан келиб чиққан экан. Яхши иш қилган кишига “молодцы” демасдан, “баракалла” десак, бу билан ҳам урф-одатимизга ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилган бўламиз. “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чўлпонов 287
Ислом динимизда илмга қаттиқ эътибор берилган ва унга тарғиб этилган. Илм ўрганиш ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёлга фарз деб эълон қилинган. Инсон ҳаётда тўғри йўлни илм орқали топа олади. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Илмдан бошқа нажот йўқ” деган гапларида улкан маъно бор. Илм – сарф этилгани сари тугамайдиган, аксинча ошиб, мустаҳкамланиб борадиган ноёб неъматдир. Молу дунё эса ишлатилгани сари тугаб бораверади. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло иймонли олимларнинг мартабаларини баланд қилишини, Ўзидан бандалари орасида олимлар кўпроқ қўрқишини айтган. Ҳадиси шарифларда илм ўргатувчиларнинг ҳаққига ҳамма нарса, ҳатто денгиздаги балиқлар, инидаги чумолилар ҳам истиғфор айтиши таъкидланган. Банда ибодатини ҳам фақат илм асосида адо этади. Чунки қандай намоз ўқиш, қандай рўза тутиш, қандай закот бериш ва қандай ҳаж қилиш илм орқали ўрганилади. Олимлар, муаллимларнинг мартабалари бу дунёда ҳам, охиратда ҳам баланд бўлади. Энди юқоридаги расмга изоҳ берсак: бу автобус Мексикада бўлиб, унинг ярми мактаб автобуси кўринишида, ярми эса қамоқхона автобуси кўринишида бўялган. Ёнига “Таълим бошланган жойда зўравонлик, безорилик тугайди” деб ёзиб қўйилган. Нозимжон Иминжонов Манба 247
Инсон бордирки баъзан билиб, баъзан билмаган ҳолда хатоларга йўл қўяди. Ўзининг хатоларини билиши, уни англаб етиши илмдир. Шундай илм гуноҳларни тарк қилишга сабабчи бўлади. Ундан кўзланган мақсад ҳам аслида мана шу эди. Аллоҳ Таоло Қуръони каримда шундай буюради: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирганларни шармисор қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрар. Улар: ”Эй Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирсан”, – дерлар” (Таҳрим, 8). Бу оятда “қайтинглар”, ”чин тавба қилингиз” дегани амри вожиб келтирилгандир. Тавба сўзи аслида “қайтиш” маъносини англатади. Истеълоҳда эса, банданинг гуноҳдан қайтиши ҳам тавба дейилар экан. Тавба нима учун керак деган саволнинг жавоби шуки Аллоҳ бизларга раҳмат эшикларини очади. Агар бизга тавба қилиш имкони берилмаганида эди ер юзида биронта ҳам инсон жаннатга кирмаган бўларди. Қачонки гуноҳ қила туриб тавба қилса, шу бандани Аллоҳ таоло яхши кўради. Тавба инсонларга келаётган балони ҳам қайтаришга сабаб бўлади. Масалан, Юнус алайҳиссалом қавмига шиддатли азоб келиши муқаррар бўлиб турган пайтда, бутун қавм эркаклар аёллардан, аёллар болалардан ажралиб қаттиқ тавба қилишиб, йиғлашиб, то саҳар вақтигача тавба қилганларидан кейин уларга келиши лозим бўлган балони Аллоҳ таоло қайтарди. Кўряпмизки, тавба нақадар улуғ неъмат. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур саҳобаларидан бўлган Каъб ибн Моликнинг тавбалари “тавбатан насуҳа” (холис тавба) бўлганлиги учун ҳам, Аллоҳ таоло унинг зикрини Қуръонда келтирдики, қиёматга қадар тиловат қилинадиган бўлиб қолди. Ҳақиқий тавба эди у. Бу воқеа Табук ғазотида бўлиб ўтган. Ҳар гал ғазотга чиқаётганларида ички сотқинларни чалғитиш учун Мадинани бошқа томонидан айланиб, ўтиб кетилар эди. Аммо бу сафар одатга хилоф ўлароқ қачон, қайси жойга боришлари маълум қилинди. Тонгда йўлга чиқадиган бўлдилар. Каъб ибн Молик ва унинг икки шериги ҳалигача йўлга отланишмаган эди. Каъб ибн Молик ўз даврининг бой ва обрўли кишиларидан эди. Кенг майдонли боғларидан бир дарахтнинг соясида дам олиб ётишиб “Эртага йўлга чиқаман” деб кунни ўтқазишади. Эртаси куни яна “Эртага йўлга чиқаман, тез юриб етиб оламан” деб хаёл қилишди. 3 кун ўтиб, ғазотга кетганларнинг қайтиб келаётганлари маълум бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб нима учун бормаганликларини айтишади. Каъб ибн Моликга навбат етганида унинг жавоби йўқлигини айтади. Шунда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олиб, саҳобаларига у билан гаплашмасликларини айтадилар. Саҳобалар ҳатто саломига ҳам алик олишмайди. Каъб ибн Молик жуда изтиробда қолади. Қаттиқ тавба қилади, шунчалик холис тавба қилидики, 50 кун ўтади. Аллоҳ учун бор мол мулкларини эҳсон қилиб юборади, битта кўйлагигина қолади. 50 кун тонгида бир киши “Эй Каъб суюнчи бер, Аллоҳ сени тавбангни қабул қилди!” – деб узоқдан бақириб келади. Шунчалик қувониб кетадики, сенга шу устимдаги кўйлагимни ҳадя қилайин, деб бериб юборади. Шу пайт бир отлиқда киши келиб, у ҳам шу гапларни қайтариб суюнчи дейди. Каъб ибн Молик сенга берадиган нарсам қолмади, майли бировдан қарзга кўйлак олиб сенга берайин, деб уни ҳам қуруқ қайтармайди. Ўзи эса масжид томон боради. Пайғамбаримиз “Аллоҳ сени тавбангни қабул қилди, эй Каъб!”, деб уни қучоқлаб қўядилар. Шунда Тавба сураси нозил бўлган экан. Тавба шу даражада улуғ, аҳамиятли амаллардан бири эканки, Қуръони каримда 114 та сурадан биттасини Тавба деб ажратиб қўйди ва уни “Басмала”сиз бошлади. Бунинг сабаби инсонларни тавбага чақириш, гуноҳкорларни гуноҳдан тийилишига бир ишора эди. Хасан Басрий тавба ҳақида шундай байтни келтирганлар: Эй Аллоҳга қарши йигит, осий сағир, Гуноҳкорнинг жазоси не, биласанми? Осийларнинг жойи – саъир ёнар ўзи, Шиддатли ўт ичра пишар гўзал...