islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Солиҳ суҳбатдош

Инсон доимo бошқалар билан мулоқот қилишга муҳтож бўлади. Шу сабабли ўзига муносиб суҳбатдош ва дўстлар танлашга интилади. Мўмин инсон солиҳ кишиларни дўст тутиши, улар билан имкон қадар кўпроқ бирга бўлишга интилиши лозим. Чунки, солиҳ кишиларнинг сўзларидан кўра сийратлари инсонга таъсирлироқ бўлади. Улуғ имомларимиз бу борада ҳам бизга гўзал намуна бўлишган ва биз учун қимматли тавсияларни беришган. Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг устози, Яҳё ибн Яҳё Найсобурий (226 ҳ./840 м. йили вафот этган) роҳимаҳуллоҳ Имом Молик роҳимаҳуллоҳдан  “Муватто” китобларини таълим олиб бўлгандан сўнг яна бир муддат зотнинг ёнларида яшадилар. Нима учун у ерда қолганликлари ҳақида сўрашганида: “Имом Моликнинг шамоилларидан таҳсил олиш учун у ерда қолдим. Чунки, у зотнинг сифатлари саҳоба ва тобеинларники каби эди”, дея жавоб берган эканлар. Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Намунали солиҳ инсонни кўриш ундан эшитилган нарсадан кўра таъсирлироқ бўлади ва унга қараган инсонда яхшилик асарларини қолдиради. Бу борада саҳобалар розияллоҳу анҳум улкан бахт соҳиби бўлганлар. Сабаби, улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлар, доимий У зотни кўриб ёнларида юрар эдилар. Шунинг учун ҳам улар Расулуллоҳдан кейин энг яхши уммат бўлишди. Солиҳ ва намунали инсонни кўриш Аллоҳни эслатади. Сабаби, унга қараган инсон унинг юриш-туриши, нутқи, сукут сақлаши ва ҳар бир ҳаракатида гўзал маъно, самимийлик, хотиржамлик, муҳаббат ҳамда сакинатни кўради. Унга қараш инсонга Аллоҳни эслатади, унинг сурати Аллоҳ томон юришга чорлайди. Ана шундай инсонлар уларни кўрилганда Аллоҳ эсланадиган кишилар бўлишади. Бу иш салафи солиҳлар орасида кенг ёйилган эди. Инсонлар солиҳ кишини кўриб манфаат олиш учун у билан учрашишни мақсад қилишар эди. Чунки, уни кўришнинг ўзи қалбни нурлантиради, нафсда яхшиликка рағбатни уйғотади, динга муҳаббатни оширади ва Аллоҳ таолони эслатади”. Шунинг учун ҳам мусулмон инсон бу нур ва набавий меросдан насиба олиш учун улар билан доимий алоқада бўлиши лозим. Юқоридаги олимларнинг сўзларидан маълум бўладики, солиҳ  инсонга биргина қарашнинг ўзи қалбга шу қадар таъсир қилар экан,  у  билан суҳбат қуриш, дўстлашиш ва узоқ вақт бирга бўлиш кишида ўз аксини топмай қолмайди. Бунинг акси ўлароқ бадхулқ инсонлар билан кўп бирга бўлиш аста-секин инсонни уларга ўхшатиб қўяди. Чунки, инсоннинг табиати ўғри бўлиб, атрофдагилардан яхшиликни  ҳам,  ёмонликни ҳам бир хилда “ўғирлаб” олади. Шундай экан, мўмин инсон доимо ўзига солиҳларни дўст тутиши ва улар билан ҳамсуҳбат бўлиши ўзи учун манфаатли бўлади. Зеро, ҳақиқий солиҳларгина ўз дўстининг кўзгусидир. Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг “Толиби илм тарбияси учун тўғри йўл маёқлари” номли китоблари асосида 2-курс талабаси Ийсохон Яҳё тайёрлади 402

Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари

“Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, диний йўлдан нима керакли бўлса ол, қолганини ташла”. “Бу умматнинг ҳалоки тузган шартномасининг бузилиш пайтига яқин бир замонда амалга ошажак”. “Қалб билан жасаднинг ҳоли кўр билан шолнинг ҳоли кабидир. Шол шундай деди: “Анави ерда бир мева кўраяпман, аммо ололмаяпман. Мени елкангга чиқар, уни олайин”. Кўр шолни елкасига чиқарибди, у мевани олади ва биргаликда бу мевани ейдилар”. “Иложи бўлса, бозорга биринчи бўлиб кирганлардан бўлманг. Бозордан охирги бўлиб ҳам чиқманг. Чунки бозор – шайтоннинг жанг майдонидир. Байроғини у ерга тиккан”. “Аллоҳ таолога хуфёна (гизли) осий бўлган эсанг, унга хуфёна ибодат қил ва савобини қозон. Агар очиқча осий бўлган эсанг, гуноҳ қилган бўлсанг, очиқча ибодат қил ва савоб қозон. Булар бир-бирини ўчиради”. “Мени уч кимса ҳайратга солади: Бири – дунё умидларига тўла одам. Ҳолбуки ўлим унинг изига тушгандир. Иккинчиси – ғафлат ичида кезаётган одам. Ҳолбуки ҳеч ғафлатда бўлмаган, уни унутмаган биттаси бор. Учинчиси – қаҳқаҳа отаётган киши. Ҳолбуки оламларнинг Рабби Аллоҳ ундан хафами, хурсандми асло билмайди”. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов 298

Араб тили граматикасини арабларга буюк бобомиз Маҳмуд аз-Замахшарий ўргатган

18 декабрь – халқаро араб тили куни  2010 йили Халқаро она тили байрами арафасида БМТ департаменти жамоат фикри билан келишилган ҳолда олтита ташкилот расмий тили учун шахсий байрамини нишонлаш фикрини таклиф қилган. Ғоя мақсади – халқлараро маданиятни мустаҳкамлаш ва кўптиллик давлатларни ривожлантиришдир. 2012 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган халқаро UNESKO ташкилотининг 190-сонли сессиясида Саудия Арабистони таклифига биноан 18 декабрь Халқаро араб тили куни сифатида эълон қилинди. Шу йили мазкур ташкилот биринчи маротаба 18 декабрни байрам сифатида нишонлаган. Шуни таъкидлаш лозим-ки, 1973 йил декабрь ойида БМТ бош ассамблеясининг 3190-рақамли қарори билан араб тили ташкилот расмий тиллари қаторига қўшилган. Бугунги кунга келиб араб ва унга яқин тилда мулоқот қилувчилар сони 300 миллионни ташкил этади. Улардан 240 миллиони учун араб тили она тилидир, 50 миллион киши эса иккинчи тил сифатида ишлатади. Бутун дунё мусулмонлари учун араб тили Қуръон тили бўлиб ҳисобланади. Араб тили барча араб мамлакатларининг расмий тили даражасида бўлиб, Исроил, Эритрея, Чад, Сомали ва Жибути каби мамлакатларнинг расмий тилларидан биридир. Жаҳон тилларидан бири деб эътироф этилган араб тили инсоният тараққиёти тарихида ғоят муҳим ўрин эгаллаган. Милоддан кейинги дастлабки асрларда Арабистон яриморолининг жанубий минтақаларидаги қабилаларгагина хос бўлган бу тил Ислом дини шаклланиши ва тарқалиши билан Яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Африка халқларининг она тили бўлиб қолди. Ҳатто Европа қитъасининг ғарбида ҳам, ҳозирги Испания ҳудудида араб давлати –«Андалусия» ташкил топган эди. Илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Каримнинг араб тилида нозил бўлиши ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз суннатларини шу тилда баён қилганлари араб тилининг «икки дунё саодатига элтувчи тил» деб эътироф этилишига асос бўлди. Ислом дини шарофати ила араб тили Атлантик океандан қарийб Тинч океангача чўзилган жуда катта минтақада яшайдиган халқлар учун она тилига айланмаса-да, халқаро муносабатлар ва сиёсат тили, илм-фан, маданият тили сифатида тарқалди. Яқин ўтмишгача мусулмон мамлакатларида араб тилини билмайдиган киши зиёли саналмас эди. Ҳозирги кунда башариятнинг тараққиёт даражасини белгилаётган энг муҳим фанлар (кибернетика, астрономия, тиббиёт)нинг асослари ўрта асрларда араб тилида яратилган эди. Бу тилда жаҳон маданиятининг дурдоналарига айланган кўплаб адабий-бадиий, фалсафий, диний, тарихий, сиёсий мавзулардаги асарлар ҳам яратилди. «Ислом маданияти» ёки «Араб тилидаги маданият» деб аталмиш бу маданиятнинг шаклланиб, ривожланишига имом Бухорий, Термизий, Хоразмий, Беруний, ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби кўплаб аждодларимиз ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар. Улар меросини ўрганиш, тадқиқ қилиш, инсоният тараққиётида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш ва уни қўлдан чиқармаслик учун, ўсиб келаётган авлодни маънавий-ахлоқий пок, илм-маърифатга чанқоқ, Ватанига, халқига садоқат руҳида тарбиялашимиз учун аждодларимиздан қолган ниҳоятда бой илмий-адабий меросни халқимизга етказишимиз, фарзандларимиз онгига сингдиришимиз лозим. Бу эса араб тилини ўрганиш ва ўргатишни тақозо қилади. Араб давлатларининг, яъни араб тилини ўзининг расмий тили деб эълон қилган давлатларнинг ҳозирги кунда ҳам дунёнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий хариталаридаги мавқеи муҳим аҳамиятга эга. Форс кўрфази, Ҳинд океани, Араб денгизи, Қизил денгиз, Ўрта Ер денгизи, Атлантик океан соҳилларига жойлашган, Осиё қитъасининг жануби-ғарбий, Африка қитъасининг шимолий минтақаларини эгаллаб турган, аҳолисининг умумий сони 190 миллиондан ортадиган 22 мустақил давлат дунёда кечаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Дунё мамлакатлари билан тинч-тотув яшашни, улар билан ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни ўзимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз, араб давлатлари билан ҳам турли даражалардаги сиёсий ва иқтисодий-ижтимоий алоқалар ривожланиб...

Ислом тарихидаги энг буюк қайтариқ

Аллоҳ таоло бандаларни бир-бирларига зулм қилишдан қайтарди. Зеро, зулмнинг ҳар қандай кўриниши ҳаромдир. Зулм икки хил бўлади: 1. Ўзига зулм қилиш. Мазкур зулмнинг энг даҳшатлиси Аллоҳ таолога ширк келтирмоқдир.  “Албатта ширк энг катта зулмдир”. (Луқмон сураси, 13-оят). Чунки мушрик ҳар қандай шерикдан пок Аллоҳга бир махлуқни тенглаштириб, уни холиқ даражасига кўтарди. Катта-кичик гуноҳлар ширкдан кейин турадиган зулм саналади. Банда гуноҳ-маъсиятга қўл уриши билан ўзини дунё-ю охират бадбахтлигига гирифтор қилади ва бу нафсга нисбатан очиқ зулмдир. 2. Инсоннинг бошқа бировга зулм ўтказиши. Ушбу зулмнинг ҳаромлиги ҳақида бир қанча ҳадисларни келтириб ўтиш мумкин. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Зулм Қиёмат кунида зулматларга айланади”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари); Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ таоло золимни маълум вақт қўйиб қўяди. Охири (бир куни) уни (азоб билан) ушлаганида, асло қутулиб кета олмайди”. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятни ўқидилар: “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир”. (Ҳуд сураси, 102-оят; Бухорий ва Муслим ривоятлари). Одамлар орасида адолат ўрнатиш ва зулм-зўравонликларга бутунлай барҳам бериш, шак-шубҳасиз, Исломнинг энг олий мақсадларидандир. Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 533

Профессор ва талаба

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди: – Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми? Бир талаба дадил туриб жавоб берди: – Ҳа, Худо томонидан яратилган. – Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор. – Ҳа, жаноб, – жавоб берди талаба. Профессор сўради: – Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак, Худо ёмонликни хам яратган экан-да. Агар Худо бор бўлса, ва “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз ҳам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да? Талаба бу гапларни эшитиб жим қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди. Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради: – Сизга савол берсам майлими, профессор? – Албатта, – жавоб берди профессор. Талаба туриб сўради: – Совуқлик мавжудми? – Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан? Талабалар унинг саволига кулишди. Йигит жавоб қилди: – Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол – иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди: – Профессор, қоронғилик мавжудми? – Албатта мавжуд. – Сиз яна ноҳақсиз, жавоб. Қоронғилик ҳам мавжуд эмас. Қоронғилик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғиликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, ҳар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Ньютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғиликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғиликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғи эканини сиз қандайбиласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғилик – ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча. Талаба яна профессордан сўради: – Ёмонлик мавжудми? Бу сафар профессор ишончсизлик билан жавоб берди: – Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни ҳар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир. Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди: – Ёмонлик мавжуд эмас, жаноб, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик  бу – Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади. Профессор ўтирди. Бу серсавол талаба Алберт Эйнштейн эди. Манба 254
1 179 180 181 182 183 230