Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Кимки Аллоҳга таваккул қилса, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилади. Албатта, Аллоҳ ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир” (Талоқ, 3). Ушбу оятда Парвардигори олам бандаларига ҳар бир ишида ўзининг Яратувчисига таваккал қилиш кераклигини таьлимини бермоқда. Яъни ҳеч бир нарсага бирор кишининг тақдири боғланиб қолмаган. Бировнинг ризқи бирор нарсага боғлиқ ёки бирор кишининг қўлида эмас. Фақатгина Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек: “Фақат яхшилик қилиш билан умр зиёда бўлади. Фақат дуо билан тақдир ўзгаради. Албатта инсон гуноҳ қилиш билан ризқидан маҳрум бўлади”. Демак, инсон гуноҳ қилсагина иши юришмай, иши бебарака бўлиши мумкин. Бирор нарсанинг бўлганлигида эмас. Яъни олдидан қора мушук ўтгани учун эмас ёки бойўғли келиб унинг ҳовлисидан учиб қолгани учун эмас. “Касал ўзича юқмайди, сафар ойи бехосият эмас, бойқуш бахтсизлик келтирмайди”. Қарангки, бу ирим-сиримлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам бўлган экан. Айнан шу нарсаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаб айтаяптилар. “Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар. Бу ирим-сирим, ҳасад ва бадгумонликдир”. Бир киши сўради: “Ё Расулуллоҳ, бу нарсалардан қандай қутулиш мумкин?” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бу нарсалардан қутулиш йўли шуки, агар ҳасад қилса, истиғфор айтсин, агар гумон қилсангиз, то очиқ баён бўлмагунча уни ҳақиқат деб айтманг, агар бирор нарсага ирим қилсангиз, Аллоҳга таваккал қилиб ишингизда давом этинг”. ТАФОЪУЛ Тафоъул қилса бўлади, тафоъул дегани яхши ният, яхшиликка йўйиш деган маънода. Тафоъул қилиш мумкин бунинг мисоли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Байъату Ризвон”да Макка мушриклари билан сулҳ тузаётганларида сулҳ қилиш учун улар томонидан Суҳайл ибн Амр келаётганини кўриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ишимизни енгиллиштирадиганга ўхшайди”, дедилар. Саҳобалр сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, қандай билдингиз?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мана Суҳайл ибн Амр келяпти-ку” дедилар. Яъни “Суҳайл” луғавий маъноси “осон”, “енгил” дегани “Амр”нинг луғавий маъноси “иш” дегани. Тафоъулга мисоллар ҳаётимизда кўп учрайди. Масалан: урф-одатимизга биноан келин-куёвлар олдига ҳар хил ноз-неъматлар билан бир қаторда бир неча тухум ҳам қўйилади. Аслида тухум қўйишдан мақсад – уларнинг серфарзанд бўлишларини Аллоҳдан тилаш. Ёхуд келин-куёвларга қандобга сут қўшиб берилади. Бундан мурод – уларнинг ҳаётлари сутдай беғубор, қанддек ширин бўлишини исташ. Ёки куёв сарпосини ёши улуғ, оқил, олим кишилар кийдириши лозим кўрилади. Ниятлари – фарзандлари шулар каби серфарзанд, оқил, олим бўлишларини Аллоҳдан сўраш. Лекин тафоъул билан иримни аралаштириш керак эмас. Ирим қилиш – бу гуноҳ. Баъзилар олдидан қора мушук ўтса ёки ҳафтанинг айрим кунлари касал кишини бориб кўришликни ирим қиладилар. Ваҳоланки қора мушук ёки фалон кун бизнинг тақдиримизни ўзгартиролмайди. Агар бир инсонда нохушлик рўй бериб, шариатда гуноҳ бўлмаган ишлардан, яъни оддий ҳоллардан масалан юқорида зикр қилиб ўтган ҳолатлардан деб билса, унинг шумланишининг касофати ўзига уради. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Шумланишингиз ўзларингиз биландир” (Ясин, 19). Аммо инсоннинг гуноҳ ишларнинг содир этиши ўзининг ишининг баракасини учиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Албатта инсон гуноҳ қилиш билан ризқидан маҳрум бўлади”. Мусулмон қилаётган ишини қайси бири гуноҳ, қайси бири тўғри эканлигини фарқлай олмаса, унда ҳар нарсадан шумланаверади, айрим нодон, жоҳилларнинг гапига қулоқ солади. Шунинг учун илм ўрганишлик ҳар бир мусулмон учун фарз. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй мусулмонлар, зинодан сақланинглар, чунки унинг олтита ёмонлиги бор 3 таси дунёда ва 3 таси охиратда: 3 та дунёдагиси – чиройлиги кетади, камбағаллиги бардавом бўлади ва умри қисқа бўлади. 3 та охиратдагиси – Аллоҳнинг ғазаби, ёмон ҳисоб ва дўзахдир” дедилар. ШАМОЛНИ СЎКИШ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида шамолни лаънатлади....
Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳу: “Ҳаром бўлиб қолишидан қўрқиб, айрим ҳалол нарсаларни тарк этиш камоли тақводир”. Абу Абдурраҳмон Амрий: “Тақводор банда шубҳали нарсаларни шубҳа туғдирмайдиган ҳалол-покиза нарсаларга алмаштиради”. Фузайл: “Одамлар тақвони оғир нарса деб ўйлашади. Мен икки йўл турган бўлса, ҳамиша қийинроғини танладим. Сени шубҳага солган нарсаларни қўйиб, шубҳага солмайдиган аниқ-ҳалол нарсаларни тут”. Ҳассон ибн Абу Синон: “Тақводорликдан осон нарса йўқ: қачон сени бирор нарса шубҳалантирса, уни тарк этгин”. Язид ибн Зариъ ўзига теккан беш юз минг (тилла) меросни тарк этди. Унинг отаси султонлар хизматини қиларди. Улкан меросни тарк этган Язид бир умр сават тўқиб, шунинг орқасидан кун кечирди. Мисвар ибн Махрама тижорат учун жуда кўп дон сотиб олди. Куз пайтида кўкка булут чиққанини кўриб, кайфияти бузилди. Сўнг ўзининг бу қилиғидан норози бўлиб деди: “Во ажаб! Ҳали мен мусулмонларга фойдали бўлган ёмғирни ёмон кўрдимми?!” Шундан кейин ўша сотиб олган молидан мутлақо фойда қилмасликка қасам ичди. Унинг қароридан хабар топган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Аллоҳ сени хайрли мукофотлар билан тақдирласин!” Иброҳим ибн Адҳамдан сўрадилар: – Нега Замзам сувидан ичмаяпсиз? – Челагим бўлганда ичардим! – деб жавоб бердилар Ибн Адҳам. Замзам ёнига қўйилган челак султоннинг молидан эди. Ибн Адҳам унинг шубҳали эканига ишора қилдилар. Юқорида айтилган мисоллар кимгадир ҳаддан зиёд муболаға бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ бир ҳақиқат ҳеч вақт хотиримиздан кўтарилмасин: уммат нопок-ҳаром ишлардан ўзини покиза сақламоғи ва ҳалол ҳаёт кечирмоғи учун ҳамиша ёрқин ҳаётий намуналарга эҳтиёж сезади. Агар ана шундай солиҳ мисоллар ва таъсирли сўзлар изсиз йўқолса, уммат аста-секин шубҳали ҳамда ҳаром нарсаларга кўникиб кетади. Зеро, меҳрибон, доно насиҳатгўйидан айрилган Ислом уммати ҳаёт сўқмоқларида жонли мисолларга доимо муҳтож. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 287
Имом Жаъфар Содиқ ҳазратларининг ўғли Мусо Козим ҳазратларига шундай насиҳат қилди: “Эй ўғлим, ўз ризқингдан рози бўл. Ризқидан рози бўлган одам ҳеч кимга муҳтож бўлмайди. Кўзи бошқа бировнинг молида бўлган одам фақирликда ўлади. Аллоҳ таолонинг тақсим этгани ризққа рози бўлмаган кимса, уни қазо ва қадарда истаганини яратишда туҳмат остига олган ҳисобланади. Ўз қусурларини кичик кўрган киши бошқаларнинг қусурларини катта кўради. Доим ўз қусурларингни катта кўр. Бошқа бировнинг сирли нарсасини ошкор қилган кимсанинг уйидаги сирли нарсалар ошкор бўлади. Биродарига чуқур қазиган, унга ўзи тушар. Аҳмоқлар орасида бўлган – хўрланар,олимлар орасида бўлган инсон – ҳурмат кўрар. Эй ўғлим, инсонлардан жаҳлинг чиқмасин, акс ҳолда, уларнинг сендан жаҳли чиқарлар. Бўш гап ва ишга аралашма, обрўйинг тушади. Сенга фойда бўлса ҳам, зарар бўлса ҳам – тўғрисини айт. Шунда инсонлар сен билан маслаҳатлашадилар, фикрингни оладилар. Эй ўғлим, дўст тутинганинг, зиёратига кетганинг яхши ахлоқли инсонлар бўлсин. Ёмон ахлоқлилар билан дўст бўлма, улар билан кўришма. Чунки улар суви бўлмаган чўл, шохлари куртакламаган дарахт, ўт битмаган тупроқдир. Эй ўғлим, Аллоҳ таоло китобининг ўқувчиси, яхшиликларни ўргатувчи, ёмонликларни тақиқловчи, сенга келмаганга борувчи, сен билан гаплашмаган ила гаплашувчи бўл! Ғийбатдан, чақимчиликдан сақлан! Гап ташимоқ инсонлар кўнглида душманликни орттиради. Инсонларнинг айбларини кўрмагин, инсонларнинг айбларини кўрган уларнинг нишонига айланар”. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов 481
Фарғонанинг чекка қишлоқларидан бирида яшовчи Мухтор ака деган киши бор. Ёшлари олтмишдан ошган. У кишини мен эллик ёшларидан бери танийман. Бир куни қудамиз ўғлини уйлантираётганда тўйда бирга ўтириб қолдик. Қуда холанинг тоғалари бўлар эканлар. (Буни мен синглимни тўйидан кейин анча кеч билганман). Шу ерда бу киши ўзининг ибодатга кириш сирини айтиб берди. Ёқамни ушладим, субҳаналлоҳ! Воқеани қаҳрамонимизнинг тилидан эшитамиз: “Домла, мен қурувчи-дурадгорман. Бир айбим – авваллари ичкиликка ружу қўйганроқ одам эдим. Тошкентга ишга бориб, дурадгорлик билан кун кўрар эдим. Ишбоши сифатида одам олиб бориб, бирга ишлаб, уларнинг ҳақини олиб берардим. Бир сафар бир тошкентлик исмига “вич, вич” қўшиб чақириладиган казо-казолардан бирининг уйига бориб қолибмиз. Унинг отасини асти қўяверасиз, кўрмаганни кўргани қурсин, жудаа каттазанг (шева: кибрли). Ҳаммамизга жуда қўпол муомала қилади, қуллардек қарайди бизга. Ишчилик, халқни кети кенг, бунақалариям учраб турадида энди деб тишни-тишга қўйиб чидаб ишни давом эттиравердик. Бир куни шу отахон негадир Пайғамбаримиз ҳақида ножўя сўзлар айтиб, ҳақорат қилиб қолди. Чидаб туролмадим, юрагим тез уриб кетди ва “Ҳе сени ўша, … нананай-нананай” деб ёмон сўзлар билан сўкиб-сўкиб, “ишинг бошингда қолсин сен расвони” деб битиб қолай деган, пулини қўлга олишимизга яқин қолган ишни ташлаб кетишга қатъий қарор қилдим ва олтита шерикларимга “Кетдик. Бу бемазани уйида ишламаймиз. Ҳаммаларингни хизмат ҳақларингни ўзим уйга бориб тўлайман”, дедим-да, қишлоққа қуруқ қўл билан қайтдик. Ўзи мардикорман. Ота-онам ўлиб кетган. Бош фарзандман. Бир неча ука-сингилларимга ота бўлиб қолганман. Келиб, эртасига тўғри жума мачитга бориб, Шукруллоҳ ҳожи домла (1944-2006. Ҳожи Ҳиндистоний домла ва бошқа бир неча улуғ устозлардан таълим олиб, ҳикмат эгаси бўлиб етишган зот) нинг олдига кириб, кечаги бўлган ишларни айтиб бердим ва “Домла, шу ишим тўғрими? Нотўғри иш қилмаяпманми? Шу иш ҳақи кечвориб, шерикларимга ёнимдан тўласам бўлаверадими?”, деб сўрадим. (Чекка қишлоқларда оз бўлса-да, шунчалик соддадил, виждонли кишилар борки, кишини ҳақидан қаттиқ қўрқадилар). Домла мени эшитиб, йиғлаб-пишиб кетдилар. Бу ишимдан хурсанд бўлиб, отамга раҳматлар айтдилар ва ўринларидан туриб, қиблага қараб, мени ҳақимга файз-барака тилаб, шунақа ёқимли ва узоқ дуо қилдиларки, қўлларим чарчаб кетди… Уйга қайтиб, бисотимдаги бор нарсаларимни сотиб, шерикларимга тўладим, рози қилдим. Анча қимматга шартнома қилгандик. Тузуккина маблағ бўлди тўлаган пулим ҳам! Кунлар зўрға-базўр ўтиб, қора қозонимиз бақадриҳол қайнаб турди. Келаси йил баҳорда чўлга чиқиб, шоли экдим. Худо кузидан бериб (куз баракали келиб), шунақа кўп ҳосил олдимки, шу йилнинг ўзида иккита тўй қилиб, уй ҳам солиб, битта сигир ҳам олдим. Ўзим ҳам ҳайронман бу ҳолдан. (Бу мустақилликни дастлабки йилларидаги гап. Қишлоқ шароити учун битта сигир ҳозир ҳам бир оилани боқувчисидек гап). Шу Пайғамбаримизга ўзимча кўрсатган ҳурматим Худога хуш келиб, Шукруллоҳ ҳожи домлани дуолари ижобат бўлганми, дейман-да, домла. Бир сафар тошкентлик дўстим (ҳарбий хизматдоши бўлса керак) ҳам уйида тўй бўлаётганда таклиф қилди. Билсам, улар ҳам диндор оила экан. Мен ичкиликбозлигимни билиб туриб, қолаверса, “мен бу даврага нолойиқман”, дейишимга қарамасдан, тўйга ташриф буюрган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўтирган жойга чой олиб боришимга қистади ва у кишидан ҳам ҳақимга дуо олиб берди. Шу ишлардан сўнг Худо қалбимга бир нима солиб, жумага боргим келишни бошлади. Ҳеч нарса билмайман, ичиб тураман ҳали ҳам. Ахийри, бордим. Мачитни ташқарисида дарвозаси ёнида ўтириб, маърузани эшитиб, ичкарига киришга журъат қилолмай, қайтиб келдим. Шу ҳол олти марта такрорланди, бораман, мачитга киролмай, қайтаман. Еттинчи сафар ҳам маърузани эшитиб, охири ичкарига киришга қарор қилдим.Азон айтилаётганда мачит томонга икки қадам ташлашимни биламан, ортимдан бир ичкиликбоз таниш одам “Ҳой Мухтор, бу...