islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

ИНТЕРНЕТ ТУЗОҒИГА ИЛИНМАНГ

Интернет маълумотлари чексиз ахборот манбаи саналади. Бироқ, ундан ҳам яхшилик ва ҳам ёмонлик йўлида фойдаланиш мумкин. Маърифатли, ақлан баркамол инсон ундан тўғри мақсадда фойдаланса, жоҳил, бузуқ эътиқодли кишилар ундан турли ғаразли мақсадларини амалга ошириш йўлида истифода этиши ҳеч кимга сир эмас. Агар манфур кимсаларни ўз эркига қўйиб берсангиз, ҳавойи нафсига эргашиб, разолат ботқоғига ботиши, тубанлик чоҳига қулаши тайин. Унинг гирдобига тушиб қолган киши осонликча қутулиши даргумон. Интернет тўрига илинганлар фитналар қурбони бўлади. Ҳам руҳан ва ҳам жисмонан унга мутеъ бўлиб қолади. Натижада улар орасида фаҳш, зулм, мункар ёйилади, ҳар хил миш-миш ва тўқималар, туҳмат, ғийбат, бўҳтон, бировларнинг иззат-нафсониятига тегиш ва бир-бирларига қарши гиж-гижлашлар авж олади. Маълумки, интернет тармоғида гуруҳ очганлар ўзларини ошкора қилмайдилар. Турли лақаб ва номлар билан атайдилар. Воҳаланки, биз уларнинг кимлигини билмаймиз. Билмаган, танимаган кишиларнинг маълумотини кўр-кўрона қабул қилиб олиш эса исломда қаттиқ қораланган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(Эй мўминлар), сизлар (бу бўҳтонни) эшитган пайтингизда, мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: “Бу очиқ бўҳтон-ку!” десалар бўлмасмиди?!” (Нур сураси, 12-оят). Шунингдек, эшитган ҳар бир сўзни унинг ростлигини аниқламасдан гапиравериш ҳам мусулмонга хос иш эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадисларнинг бирида: “Ҳар бир эшитган сўзини айтишлиги кишининг ёлғон гапириб қўйишига кифоя қилади”, деганлар (Муслим ривояти). Иғволарга учиб фитна тарқатувчилар шайтон янглиғ турли шакл-шамойилга кириб инсонларни тўғри йўлдан оздирмоқчи бўлишади. Шайтоннинг инсон учун азалдан очиқ-ойдин душман экани ояти карима ва ҳадиси шарифларда айтиб ўтилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир” деб огоҳлантирган. Мўмин киши буни тўғри англаб етади, ҳеч қачон душманига ишониб қолмайди, билиб туриб ўзини фитналар домига ташламайди, ақл-идрок билан иш юритади. Фитна энг разил, ҳатто қотилликдан ҳам тубанроқ эканини доимо ҳис этади. Бу борада доимо зийрак ва ҳушёр бўлади. Эътиборсизликка асло йўл қўймайди. Эътиборсизлик ва лоқайдликнинг охири вой бўлишини тушунади. Шундай экан, интернетдан тўғри фойдаланишни ўзимизга мақсад қилиб олайлик. Акс ҳолда, сўнгги пушаймон – ўзингга душман бўлиб қолишдан Яратганнинг ўзи асрасин. Мир Араб олий мадрасаси Қироат ва тажвид фани мударриси Абдулбосит Раҳимов 342

ИНСОН НEГА ЙИҒЛАЙДИ?

Инсон дунёга келган экан, ҳаётда турли воқеа-ҳодисалар ва турли ҳолатларга рўбарў бўлади.Уларнинг инсонга таъсири ҳам турлича, баъзан ҳаётдан мамнун, баъзан эса маҳзун бўлади. Ана шу ҳаёт тўлқинларида сузиб бораётган инсон умри давомида жуда кўп бора кўз ёш тўкади, йиғлайди. Лекин, инсон йиғисининг сабаблари ҳам турлича бўлар экан. Баъзилари таҳсинга лойиқ, баъзилари эса аксинча, Аллоҳ ундан паноҳ берсин. Уламолар йиғини бир неча турга бўлган эканлар. Улар қуйидагилар: 1. Меҳрибонлик ва юмшоқ кўнгиллик йиғиси; 2. Хавфсираш ва қўрқув йиғиси; 3. Муҳаббат ва шавқ йиғиси; 4. Шод-хуррамлик йиғиси; 5. Оғриқдан йиғлаш; 6. Маҳзунлик йиғиси; 7. Заифлик ва руҳий беқарорлик йиғиси; 8. Мунофиқлик йиғиси; 9. Бошқалар учун йиғлаб бериш; 10. Мувофиқлаштирилган йиғи. Энди ушбу йиғи турларига қисқача шарҳ бериб, мисоллар билан ёритсак: Меҳрибонлик ва юмшоқ кўнгиллик йиғиси. Кишининг юмшоқ кўнгиллигидан, бировга раҳми келиб йиғлаши бунга мисол бўлади. Уларнинг кўнгиллари нозик бўлгани боис атрофдаги воқеа ҳодисадан тез таъсирланиб кўз ёш тўкадилар. Ўз ўрнида буни фазилат деб аташ ҳам мумкин деб ўйлайман. Чунки бундай юмшоқ кўнгилли инсонлар ҳар доим ҳам топилавермайди. Хавфсираш ва қўрқув йиғиси – инсон энди бўладиган кўнгилсизликдан хавфсираб йиғлаши мумкин. У қўрққан нарса ҳали содир бўлмаган бўлса-да инсон қўрқиб йиғлайди. Аммо, ҳамиша яхши гумонли бўлган яхши. Шунингдек, охират қайғусида, амалларининг озлиги ва нуқсонли экани, гуноҳлари борлигини ва кўплигини ўйлаб, эртаси учун қайғуриб йиғлаши ҳам йиғининг ушбу турига мисол бўлади. Бундай қўрқув инсон ўзини ислоҳ қилишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан, охиратини ўйлаб йиғлаш таҳсинга лойиқ. Зеро, Аллоҳ истаса уни ана шу кўз ёшлари туфайли уни мағфират қилади. Мана шу кўз ёшлари эса қиёмат кунида унинг юзидаги нур бўлади. Муҳаббат ва шавқ йиғиси – Инсон қалби муҳаббат билан тўлганда кўзларига ёш олади. Мана шу муҳаббат ва шавқ йиғиси бўлади. Шод-хуррамлик йиғиси – инсон бир нарсадан қаттиқ севинганида  кўз  ёш қилиши йиғининг ушбу турига киради. Бунга ҳожатманд кишининг  ҳожати раво бўлганида севинчдан йиғлаши ва абитуриентларнинг ўқишга қабул қилинганларидаги йиғиларини мисол қилиш мумкин. Оғриқдан йиғлаш – инсон тана аъзоларидан бирортасида оғриқ кучли  бўлганидан йиғлаши оғриқдан йиғлашга киради. Бунда ҳиссиётлар рол  ўйнамайди, балки инсон оғриқдан азоб чекканидан йиғлайди. Маҳзунлик йиғиси – содир бўлган кўнгилсизликдан йиғлаш демакдир.  Йиғининг ушбу тури билан хавфсираб, қўрқиб йиғлаш ўртасидаги фарқ-маҳзунлик йиғиси содир бўлган, амалга ошган кўнгилсизлик таъсирида бўлади, хавфсираб, қўрқиб йиғлаш эса энди келиши мумкин бўлган ёмонликдан қўрқиб, унинг амалга ошишини хоҳламасдан, ундан омонда бўлишидан ҳотиржам бўлмасдан хавфдан йиғлашдир. Заифлик ва руҳий беқарорлик йиғиси – кайфият тушганда йиғлаш ҳам йиғининг ушбу турига киради. Чунки инсон муаммога йўлиққанда уни бартараф этишга уриниши керак. Акс ҳолда унинг ўтириб йиғлаши заифлик йиғиси бўлади. Яқин инсони вафот этиши каби ҳоллардаги йиғи эса маҳзунлик йиғисига киради. Чунки, бунда инсоннинг сайъ-ҳаракати билан боғлиқ натижа йўқ. Мунофиқлик йиғиси – буни йиғининг энг ёмон тури дейиш мумкин. Қалби қотган ҳолда, сиртида кўздан ёш тўкиб йиғлаш мунофиқлик йиғисидир. Бундай кўз ёш тўкувчи инсон ўзи инсонлар ичида энг қалби қаттиғи бўла туриб ён-атрофдагиларга ўзининг камтарлиги ва тавозесини кўз-кўз қилади. Аллоҳ ундан паноҳ берсин. Бошқалар учун йиғлаб бериш – жаноза маросимларида аёллар пул эвазига йиғлаб беришлари бунга мисол бўлади. Улар Умар розияллоҳу анҳу айтганларидек: “Бировнинг ғами учун йиғлаб кўз ёшини сотади”. Мувофиқлаштирилган йиғи – Инсонлар бошларига тушган нарса учун йиғлаб ўтирганларини кўриб, улар нега йиғлаётганларини билмаган ҳолда уларга қўшилиб йиғлаш йиғининг ушбу турига киради. Бунда инсон бошқаларни йиғлаётганларини кўради ва қўшилиб йиғлайверади, сабаб эса аҳамиятсиз. Хулоса қилиб айтганда, йиғининг ҳам турлари бор бўлиб, уларнинг баъзиларидан сақланиш, баъзиларини эса ўзимизда шакллантиришимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Интернет манбалари асосида Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта-махсус ислом билим юрти мударрисаси Г. Кенжабой 467

МАРКАЗДА МЕН! ислоҳотларнинг бошланғич нуқтаси

Ўзини қутқарган дунёни қутқаради ўзингизни тўғриламагунингизча, Аллоҳ сизни тўғриламайди Олиймас, оддий математика… Тинч турган ҳовуз сувига тош отиб кўрганмисиз… Чўлп… аввалига битта ҳалқа ҳосил бўлади… аммо бир неча сонияда ҳалқалар сони жуда кўпайиб, кенгайиб кетади. Ҳалқалар кенгайгани сари, янгилари пайдо бўлаверади. Буни қарангки, бу ҳалқаларнинг маркази битта, у ҳам бўлса, ўша, тош тушган жой. Бу ҳалқаларни, яъни айланаларни мактаб математикасида “концентрик айланалар”, яъни “бир марказли айланалар” дейилади. Уларнинг маркази битта бўлиб, радиуси, диаметри турлича. Марказдан айлананинг узоқлиги, доиранинг кенглиги турлича. Буни қарангки, бутун коинотда бу ҳол намоён: Қуёш галактикаси атрофида айланиб юрган сайёралардан тортиб, атомнинг ядроси билан электрон булутлари муносабатига қадар. Уммон узра отилган тош: Инсоннинг яшаш муҳити Барчамиз инсонмиз. Шу жумладан, ҳар биримиз ўзимизга яраша жамиятда, одамлар орасида, яъни Ер шарининг қайсидир қитъаси, қайсидир мамлакатининг қанақадир вилоятининг маълум бир ҳудуди, аниқ бир кўчасининг ўзгармас бир манзилида яшаб, истиқомат қиламиз… Қаранг, бундай ўйлаб қарасак, бизнинг аниқ манзил маконимиз ва яқинларимиз бор экан. Яъни, мана шу санаб ўтилган силсила бўйича, жамики башар аҳли билан робитамиз, яқинлигимиз бор. Аммо, бу яқинлик доира кенгайган сари заифлашиб боради. Доира масаласига келсак, унинг энг энг энг марказий нуқтасида ўзимиз жойлашганмиз. Не ажабки, унинг ҳам марказини руҳимиз эгаллаб олган, десак, ҳеч муболаға қилмаган бўламиз. Келинг фикр ва тасаввур оламида доирани кенгайтириб борамиз: Марказда МЕН, яъни РУҲ, ундан кенгроғи ЖОН, кейин ТАН, сўнг ОИЛА, сўнгра ҚАРИНДОШЛАР, кейинга ҳалқада дўстлар ва ЯҚИНЛАР, навбатдаги майдонда ТАНИШЛАР, сўнг ЮРТДОШЛАР, кейин МИЛЛАТДОШЛАР, ҚИТЪАДОШЛАР ва ниҳоят БАНИ БАШАР аҳли, яъни бир ота бир онадан тарқаган қариндошлар доираси. Воажаб, Ер уммонига отилган бир жуфт тош – Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳавво ҳосил қилган ҳалқанинг нечанчи поғонасида эканмиз-а? Ёки, МЕН қайси бир сокин сой бағрига отилдим экан? وَقُل رَّبِّ أَنزِلْنِي مُنزَلاً مُّبَارَكاً وَأَنتَ خَيْرُ الْمُنزِلِينَ Ва: “Эй Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен, Ўзинг манзилга туширгувчиларнинг энг яхшисисан”, дегин”, дедик (Мўминун, 29).  Мутаносиблик сири (пропорционаллик) Хўш, МЕНинг юқорида саналганлар билан алоқам қай даражада? Аслини олиб қарасак, инсон фақат ўзи ҳақида 100 фоиз ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Иккита одам бўлганида эса, ҳукми 50 фоизга тушади. 4 та одам бўлганида, 25 фоиз. 100 та одам бор жойда менинг овозим 1% ни ташкил этади. Кетма-кетликни шундай давом эттирадиган бўлсак, Ўзбекистонда менинг ҳиссам 32000000 дан 1 та, бутун дунёда эса 7000000000 дан 1 тага тенг экан. Буни қарангки, мени ўраб турган муҳит қанчалик каттаргани сари, ундаги робитам ва масъуллигим кичрайиб, камайиб кетяпти. Аксинча, яшаш доирам қанчалик торайса, масъуллигим шунчалик ортиб бормоқда. Дейлик, оилам ва фарзандларим олдидаги бурчим ҳамда жавобгарлигим, туман ва вилоятдаги жавобгарлигим олдида ақл бовар қилмас даражада катта. Ушбу боғлиқликни тескари мутаносиблик дейилади. Демак, ақлан ва мантиқан масалага ёндашадиган бўлсак, яримта хурмо бериб бўлса ҳам ЎЗимизни (бошқаларни эмас) жаҳаннам оловидан қутқаришга чақирилганимизнинг мағзини янада яхшироқ чақа бошлаймиз. Ички муҳосаба: кел сен билан бир ҳисоблашиб олайлик! Айтишларича, осмонда қора булут кўринса, Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ “Менинг дастимдан шаҳарга бало келмасин” деган хавфда шаҳарни тез тарк этар эканлар. Имом Қушайрий эса, бир иқрорида “Мана йигирма йиллик тавба тазарру ва ибодатдан кейин, бугун биринчи марта Аллоҳдан Жаннатни сўрашга журъат қилдим” деган эканлар. Бу каби фактларни яна узоқ давом эттиришимиз мумкин… лекин не ҳожат, тарбиячи ва ислоҳотчиларнинг энг буюги Устози Акмал соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир умрлик ўрнак ҳаётида ҳам доим ўзини тарбиялаш ва нафсини паст кўриш намунаси… Эътибор...

Биродарини обрўсини сақлаганнинг мукофоти

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яъни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло уни юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди” дедилар (Термизий, Аҳмад ва Байҳақийлар ривоят қилишган). Ғийбат деганда кўпчилик хар хил нарсани тушунади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Сизлар ғийбат нималигини  биласизларми?” дедилар. Шунда улар: Аллоҳ ва унинг Расули билувчироқ дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Агар биродарингиз сиз у ҳақида гапирган сўзингизни эшитса, сиздан хафа бўладиган бўлса, батаҳқиқ сиз уни ғийбат қилибсиз” дедилар. Шунда саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, агар биз айтаётган сифат унда бор бўлсачи? дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шунда ғийбат бўлади. Агар сиз айтаётган сифат унда бўлмаса, сиз унга бўхтон қилган бўласиз” дедилар (Имом Муслим, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилиишган). Шунинг учун ҳам бирор киши билан гаплашаётган вақтимизда орамизда бўлмаган яьни суҳбатда иштирок этмаётган инсон ҳақида агар гапиришга зарурат туғилса, у ҳақида яхши сўз айтишимиз лозим экан. Бирор киши у ҳақида ёмон сўз айтса, обрўсини тўкмоқчи бўлса, тезда уни тўхтатиб, биродаримизни ҳимоя қилмоғимиз керак экан. Ана шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек зиммамиздаги бурчимизни адо этган бўламиз. Мана шу қилган ишимиз учун Аллоҳ таолонинг қиёмат кунида юзимизни яъни бутун баданимизни дўзахдан сақлашидек улуғ мукофотга сазовор бўлар эканмиз. Агар уни обрўсини ҳимоя қилишга, ғийбат қилаётганни тўхтатишга кучимиз етмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек, у мункар ишни қўлимиз ва тилимиз билан тўхтатишга қодир бўлмадикми, қалбимиз билан инкор этиб, у суҳбатни тарк этмоғимиз лозим бўлади. Ана шунда ўзимизни Аллоҳ таоло қайтарган мункар ишга алоқадор бўлиб қолишдан сақлаган бўламиз. Улар эса У зотга ўзлари жавоб берадилар. Аллоҳ таоло Қурони Каримда марҳамат қилади: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”, деган (Ҳужурот, 12). Ҳужурот сурасидаги бу оятда ҳам Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини ғийбат қилмасликка амр этмоқда: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар”. Ғийбатнинг ҳаром, гуноҳи кабиралардан эканлигини ҳамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабиҳ ва нақадар ёмон эканлиги ояти кариманинг ўзида ҳам ажойиб услуб ила баён қилинмоқда: “Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?” Қуръони карим бировни ғийбат қилишни ўша шахс ўлганидан кейин гўштини ейиш билан баробар қилмоқда. Маълумки, инсоннинг гўштини ейиш нафақат ислом динида балки исломдан бошқа динларда ҳам мумкин эмас, ўлгандан кейин ейишни эса, асло хаёлга ҳам келтириб, тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун юқоридаги “яхши кўрасизми?” деган саволга ҳеч ким, ҳа, деб жавоб бермайди. Шу боисдан оятнинг ўзи, “Ҳа, ёмон кўрасизлар!” деб таъкидламоқда. Аллоҳ таоло ўликнинг гўштини тановул қилишни тасаввур қилолмадингизми? Кўнглингиз кўтаролмадими? Бировни ғийбат қилиш сиз учун ана шундоқ бўлсин, деб айтмоқда. Оятнинг давомида Аллоҳ таоло юқорида зикр қилинган гуноҳни қилганларни Аллоҳдан қўрқишга даъват қилиб, “Аллоҳдан қўрқинглар”, демоқда. Шу билан бирга, аввал билмасдан кимнидир ғийбат қилиб гуноҳ иш қилган бўлсангиз, тезда тавба қилиб гуноҳингизни ювишингиз мумкин деб, Аллоҳ таоло ўзининг фазли-марҳаматидан ноумид бўлмасликка чақирмоқда. “Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”. Яъни, қилган ишингизга қаттиқ афсус қилиб, чин дилдан надомат чекиб, иккинчи бор бу ишни қилмасликка аҳд қилиб ва аҳдингизга вафо қилинг.  Ҳамда ўзингиз ғийбат қилган кишини қаерда,...

ИРИМ СИРИМЛАР (2-қисм)

КЕЧ КИРГАНДА Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ёш болаларингизни тун қоронғулиги кетгунга қадар уйда олиб туринг, чунки бу шайтонларга берилган соатдир. Тонгга яқин пайтдаги тун зулматидан сақланинг, зеро ҳеч бирингиз Аллоҳ махлуқотларини қандай тарқатиб ташлаганини билмайсиз. Эшикларингизни беркитинг, сувдонларингизнинг оғзини маҳкамланг, идишларингизни ёпинг ва чироқларингизни ўчиринг” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вақтики бирортангиз бир уйга кирмоқчи бўлса, салом бериб кирсин, чунки у билан эргашиб келган шайтону жинлар қайтиб кетади. Вақтики хонага кирмоқчи бўлсангиз, салом берсин, у хона ичидаги шайтонлар чиқиб кетади. Вақтики уловга минаётган пайтда Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилсин, унинг маркабига шайтонлар шерик бўлмайди. Вақтики тановвул қилсангиз Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилинглар тоинки шайтонваччалар таомларингизга шерик бўлмасин, уйларингизда ахлат-чиқиндиларни қолдирманг, чунки ахлат-чиқиндилар жину шайтонларнинг хуш кўриб ўтирадиган жойларидир, дастурхонни ёйиб бепарво қолдирманглар, шайтону жинлар атрофида ётиб олишади. Улов устидаги тўқим остидаги наматларни ёйиб қўйманглар, қулфсиз уйларда турманглар, чамбарагисиз болохоналарда (ҳозирги балконларда) ётманглар, агар ит уввилаганини ёки эшак ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳ тамонига паноҳ тиланг, чунки улар сизлар кўролмайдиган нарсаларни кўради” дедилар. ҚЎЛ ЮВИШ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Овқатдан олдин ва кейин қўлни ювишлик камбағалликни кеткизади ва бу амал пайғамбарлар суннатдандир” дедилар. Мусо ибн Жаъфар ўз отасидан, у эса ўз отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Овқатдан олдин қўлни ювишлик камбағалликни кетказади ва ундан кейин ювишликни жинниликни кетказади ва кўз нурини яхшилайди” дедилар. Уламоларимиз: “Жунуб ҳолда овқатланишлик камбағалликка олиб келади. Ҳожатхонада гапиришлик эса карликка олиб келади. Ҳаммомда бавл қилишлик васвасага олиб келади” деганлар. НОН УШОҚ Абу Сакина розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нон эъзозланг, чунки Аллоҳ таолонинг ўзи нонни эъзозлаган. Кимики нонни эъзозласа, Аллоҳ таоло уни эъзозлайди”. дедилар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимики дастурхон остидаги ушоқларни еса фақирликдан омонда қолади” дедилар. КЎП УХЛАШ Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сулаймон алайҳиссалом оналари, яъни Довуд алайҳиссаломнинг хотинлари Сулаймон алайҳиссаломга дер эдилар: “Ўғлим, кечалари кўп ухламанг, чунки кечаларда кўп ухлашлик кишини қиёматда фақир қилиб қўяди” дедилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: Ё Расулаллоҳ, жаннат аҳли ҳам ухлайдими? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннат аҳли ҳеч қачон ўлмайди” дедилар. Уламоларимиз: “Оқувчи сувга бавл қилган киши эсипаст бўлиб қолади, худди сичқон теккан таомни еган каби. Шунингдек лимонни куйдуришлик, кийими билан уйни супуришлик, қабрдаги ёзувларни ўқишлик, бутларга ва хочларга қарашлик, икки боғланган туяларнинг орасида юришлик, битларни йўлга ташлаб юришлик, денгизга доимий қараб туришлик” деб айтадилар. Тоторхония китобида: “Булбул ва шунга ўхшаш қушларни (тўти, қумри) қафасда сақлашлик жоиз эмас. Инсонларга фойда келтирадиганларни сақлаш жоиз, масалан товуқ, ўрдак, куркага ўхшашларни. Лекин шундай қушларики озод қушлар, инсонларга фойдаси йўқ улар фақат ҳавас учун қафасда сақланадиган бўлса, ўша кишининг хонадонидан барака учиб, фақирлик келтиради” дейилган. “Қалоид” китобида Бурҳониддин Ножий: “Фақирлик ва эсипастлик олиб келадиган сабаблардан бу саллани ўтириб ўраш ва шимни тик кийишдир” деб айтадилар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Уйларингизни ўргимчак уясидан тозаланглар, чунки уйда ўргимчак уясини қолдиришлик камбағаллик келтиради” дедилар. Чунки ҳадисда келтирилганки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта,...
1 177 178 179 180 181 230