Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар. Боиси иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам албатта, илм керак. Дўзахдан қутулиб, жаннатга кириш учун ҳам илм керак. Худди оила қуриш учун ҳам илм керак бўлгани каби бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм керак, охират саодатини топиш учун ҳам илм керак. Ислом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз қилиш фақат Исломда бор, холос. Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган. Ҳадиси шарифда ҳам илм, уни талаб қилиш, уламолар ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Буларнинг ҳаммасини жамлаб, Исломнинг илмга бўлган муносабати ҳақида тасаввур ва шунга яраша аҳкомлар чиқарилган. Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва суннат таълимотларига амал қилиб яшаган пайтларида илм нурини бутун оламга тарқатганлар. Ёшу қари, эркагу аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилиш ўзи учун фарз эканини тўла ҳис қилган ҳолда умр бўйи ўзини толиби илм ҳисоблаб яшаган. Айрим дин душманлари аййуҳаннос солганидек, Ислом ҳеч қачон илмга қарши бўлмаган, балки жаҳолатга қарши бўлган. Агар баъзи бир кавний ва табиий илм уламолари тазйиққа учраган, азобланган ва ўлдирилган бўлса, бошқа дин вакиллари томонидан қилинган. Исломнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳозирги Испания, Португалия ва уларга қўшни давлатларнинг баъзи ҳудудларида саккиз юз йилга яқин давр мабойнида Андалусия номли Ислом давлати ҳукм сурган. Бу давлатда илм-фан, маданият гуллаб-яшнаган. Мусулмонларнинг турли илмий ўқув юртларида бошқа динларга мансуб кишилар ҳам бемалол таълим олган, илмий тажрибаларда иштирок этган. Аслида ҳозирги илмий тараққиётнинг ҳар бир соҳаси аввалида мусулмон олимлари турган. Бу ҳалигача одамлардан яшириб келинади. Ислом – илм дини эканини фақат жоҳиллар инкор қилиши мумкин. Шундай экан, илмга рағбатсизлик, ундан юз ўгиришнинг оқибати ҳам ёмон бўлади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўтирган эдилар. Бирдан уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабарини берайми? Улардан бири Аллоҳдан бошпана сўради. Аллоҳ унга бошпана берди. Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Яна бошқа бири юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди”. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан илмий суҳбат қуриб ўлтирган масжидга уч киши кириб келди. «Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди». Ўша уч кишидан иккитасининг илмга рағбати бор экан, илмий суҳбатдан фойдаланмоқчи бўлиб, илм манбаси бўлмиш зот Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Учинчи кишининг илмга рағбати йўқ экан, илмий суҳбат бўлаётганини кўриб, ортга қайтди. «Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса,...
Аллоҳга беҳад ва беадад ҳамду санолар бўлсинки, сўнги вақтларда юртимиз мусулмонларининг маънавий-маърифий ҳаётида кўплаб ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Халқимиз маънавий эҳтиёжини қондирадиган ва ёшларимизни эзгулик сари йўналтирадиган турли-туман диний-маърифий нашрларнинг сони ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда. Албатта бунда давлатимиз раҳбариятининг ниҳоятда халқчил ва ҳақчил сиёсатини ҳам эътироф этишимиз лозим. Зеро, ҳақиқатан ҳам муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида халқимизнинг диний ва руҳий эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган жуда катта ишлар дунё юзини кўрмоқдаки, уларга кўз юмиш адолатдан эмас. Жумладан, кетма-кет қад кўтараётган масжидлар, янги мадрасалар, Ислом тамаддуни маркази, Ислом академияси, ҳадис мактаблари, араб тили ва Қуръон курслари яна бошқа кўплаб хайрли ишлар бунга мисол бўла олади. Фурсатдан фойдаланиб, Аллоҳ таолодан давлатимиз раҳбариятининг олиб бораётган мазкур ишларида куч-қувват ва муваффақият ёр бўлишини сўраб қоламиз. Агар бевосита, баҳсимиз мавзусига қайтадиган бўлсак, айтиш жоизки, диний-ижтимоий руҳдаги китобларнинг мағзини ояти карималар, ҳадиси шарифлар шунингдек, саҳобаю тобеинлар ва уларга эргашган солиҳ ўтмишларимиздан нақл қилинган ибратли сўз ва амаллар ташкил этади. Мазкур диний адабиётларни ёзиш асносида ояти карималар билан бир қаторда ҳадиси шарифларни таржима қилишга ҳам тўғри келади. Қуръони карим оятларининг таржимаси борасида мурожаат қилишимиз мумкин бўлган ўзбек тилидаги бир нечта қўлланмаларимиз бор. Аммо, ҳадиси шарифлар таржимасида кўпчилик шахсий имкониятларига таянади. Кўпинча, ҳадисларга берилган таржималарда юзакилик, умумийлик ва нодақиқлик кўзга ташланади. Натижада таржима матнда ирода қилинган маънодан у ёки бу миқдорда четга чиқа бошлайди, гарчи, умумий йўналиш хато бўлмаса ҳам. Ваҳоланки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг таржимасига ўта синчковлик, диққат-эътибор, шошилмаслик, тадаббур ва тафаккур билан ёндашиш талаб этилади. Қуйида, бандаи ожизнинг ҳадиси шарифларни таржима қилишда қўл келиши мумкин айрим кичик тавсиялари баён этилади: 1. Ҳадиси шарифларни таржима қилишда энг зарур ва бирламчи аҳамиятга эга бўлган нарса араб тилини яхши билиш, бу тилнинг руҳиятини тушуниш, маънода балоғий ўзгаришлар ясайдиган услублар ва мазкур тилнинг бошқа хусусиятларидан хабардор бўлишдан иборатдир. Бусиз иложи йўқ. Бу даражага чиқа олмаган одам ҳадиси шарифдаги барибир қайсидир латиф маънони, қайсидир нозик бироқ, асосий йўналишни кўздан қочиради. 2. Ҳадисларга шарҳ сифатида битилган машҳур китобларга кўп-кўп назар солган бўлиш. Бу нарса ҳадисларни тўғри тушунишга, тушунарсизроқ ва иштибоҳлироқ бўлган ўринлардаги асл маънони билиб олишга ёрдам беради. Шунингдек, ҳадис ва фиқҳ илмига оид бўлган махсус сўзлар ва истилоҳларнинг асл ишлатилиш майдонидан хабардор бўлишда жуда қўл келади. 3. Юқорида ҳадиси шарифларни таржима қилишда араб тилини яхши билиш муҳимлиги айтилди. Лекин, бунинг ўзи кифоя эмас. Чунки, бу – ҳадисларни таржима қила олишнинг шартларидан бири холос. Бинобарин, бунинг ўзи билан иш битиб қолмайди. Балки, ҳар сафар бирор ҳадисни таржима қилишдан аввал унинг шарҳларига кўз югуртириш, камида тўртта-бешта машҳур ва мўътамад асарлардаги шарҳи билан танишиш лозим. Мисол учун, Мулло Али Қорининг “Мирқотул мафотийҳ”и, Бадруддин Айнийнинг “Умдатул қорий”си, Нававийнинг “ал-Минҳож шарҳу саҳиҳи Муслим ибнил Ҳажжож” асари, Ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Фатҳул Борий”, Анваршоҳ Кашмирийнинг “Файзул Борий”, Шаббир Аҳмад Усмонийнинг “Фатҳул Мулҳим”и, Муҳаммад Абдураҳмон Муборакфурийнинг “Туҳфатул Аҳвазий”, Суютийнинг “Ҳошиятус Суютий алаа сунанин Насоий”, Синдийнинг “Ҳошиятус Синдий алаа Сунани Ибни Можа” ва АбдурРоуф Муновийнинг “Файзул Қадийр” асарлари каби машҳур шуруҳотларга мурожаат қилиш фойдадан холи эмас. Чунки, шарҳларда ҳадиси шарифлардаги ҳар бир сўз ва элементларнинг мазмун-моҳияти, келиб чиқиши (этимологияси) ва бошқа жиҳатлари муолажа қилинади....
Тил инсоннинг энг мукаррам, шу билан бирга энг хатарли азоси ҳамдир. Агар инсон уни яхшиликга ишлатса, улкан ажр-мукофотларга эга бўлади, бордию ёмонликга ишлатса уни ортидан маломатга қолиши тайин. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллоллоҳу аълайҳи васаллам: “Одам боласининг кўпчилик хатолари тилидан” [1] деганлар. Инсонни абадий саодатга эришишиб жаннатга кириши, ёки бахтсиз бўлиб дўзахга киришишининг ҳам асосий сабабчиси тилидир. Абу Ҳурайра розиёллоҳу аънҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи васаллам, инсонларни жаннатга киритадиган амалларнинг кўпроғи ҳақида сўралганларида: “Аллоҳга тақво қилиш ва чиройли хулқ” дедилар. Инсонларни дўзахга киритадиган нарсаларнинг аксари ҳақида сўралганларида эса: “Оғиз ва фарж” [2] дедилар. Демак инсоннинг нажот топишига Аллоҳга бўлган тақвоси ва чиройли хулқи сабабчи бўлса, ҳалокатга учрашига тилини лағвдан, авратини зинодан сақламаслиги сабаб бўлар экан. Жобир розиёллоҳу аънҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи васаллам: “Ким менга икки жағи ва икки оёғи ўртасидаги нарсани сақлашни кафолатини берса, мен унга жаннат кафолатини бераман. Бирор бир садақа Аллоҳ азза ва жаллага яхши сўздан кўра маҳбуброқ эмас” [3] дедилар. Сўзнинг аҳамияти шунчалик муҳимки инсон биргина сўзи билан мусулмон бўлиши ёки диндан чиқиши, инсонлар ўртасини ислоҳ қилиши ёки бузиши мумкин. Шундай экан Аллоҳ таъоло неъмат қилиб берган тилларимизни фақат хайрли амалларга ишлатмоғимиз ва уни Аллоҳ ва Росули қайтарган нарсалардан тиймоғимиз лозим. Анас розиёллоҳу аънҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи васаллам: “Токи тилини сақламагунича бирортангиз ҳам иймоннинг ҳақиқатига ета олмайди” [4] дедилар. Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи васаллам ҳадиси шарифда марҳамат қилганларидек иймоннинг ҳақиқатига етиш мақсадида тилимизни ундан сақлашимиз керак бўлган нарсаларни яна бир бор эслатиб ўтишни лозим деб билдик. Чунки Аллоҳ таоло: “(Эй, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур”[5] деган. [1] Табароний ва Ибн Абуддунё ривояти.Ваҳид Абдуссалом Болий. Ҳифзуллисан 5-бет.1990-йил Макка-и мукаррама. [2] Термизий ривоят қилиб саҳиҳ деган 3.245 Ваҳид Абдуссалом Болий. Ҳифзуллисан 5-бет. 1990-йил Макка-и мукаррама. [3] Имом Байҳақий. Шуъабул-иймон, 4- жуз, тилни сақлаш боби 4915- ҳадис. 1990-йил Байрут. Дарул кутубил иълмийя. [4] Имом Байҳақий. Шуъабул-иймон, 4- жуз, тилни сақлаш боби 5005- ҳадис. 1990-йил Байрут. Дарул кутубил иълмийя. [5] Зориёт сураси 55-оят.Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржимава тафсири. 2009-йил Тошкент. ТИУ нашриёти. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси А. Собиров Манба 441
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳеч шубҳа йўқ, ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бор. Ислом динининг ўзига хос хулқи ҳаёдир”. Ҳаё – кишини инсоний ахлоққа тўғри келмайдиган ҳар қандай нарсадан тийилишга ундовчи сифат. Ҳаё хижолат чекиш, истиҳоладан фарқ қилади. Чунки хижолат чекиш ҳамиша ҳам ижобий хислат ҳисобланмайди. Баъзан у салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ҳаё бир вақтнинг ўзида жоиз бўлмаган иш ва сўзлардан қайтаргани каби, яхши ишларга ундовчи ҳамдир. Бу гўзал хислат одамлар орасида ҳам, ўзи ёлғиз қолганида ҳам эгасининг иккиюзламачилик қилишига йўл қўймайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаёнинг ҳаммаси яхшидир”, деганлар. Ҳаё инсоннинг икки дунёси, шунингдек, атрофидагилар учун ҳам фойдали фазилат. Уламоларимиз ҳаё ҳақида: “Ҳаё ёмон, қабиҳ иш ва қилиқларни тарк этишга ундайдиган, ҳақдор кишининг ҳақига путур етказишдан қайтарадиган яхши сифатдир”, дейишган. Имонимизнинг бир бўлаги – ҳаё биздан узоқлашиб, бегонасираб кетишига йўл қўймайлик. “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Ёрмуҳаммад Эшназаров Манба 467
Толиби илмларга қилинадиган насиҳатлардан энг муҳими – бу устозни, унинг билимини ва илм мажлисларини ғанимат билиш, пайтида улардан фойдаланиб қолишдир. Қанчадан-қанча шахслар замондошлари бўлмиш уламоларга етиша олмаганлари, бунинг учун ҳасрат-надоматда қолганлари тарихдан маълум. Хатиб Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Риҳлат” номли китобининг сўнггида бир боб қилиб, уни “Бирор шайх томон унинг олий санадини талаб қилиб йўлга чиққанлар ва ўша шайхлар ўлиб қолиб, муродига ета олмаган талабгорлар зикри” деб атаган. Абдуллоҳ ибн Довуд Ҳарибий айтади: “Басрага Ибн Авн билан учрашиш учун кирган эдим. Бани Доро кўпригига келганимда Ибн Авннинг вафот этгани хабари келди. Менга нима етганини Аллоҳ билади”. Қаранг, мазкур кишилар бирор-бир дунё матоҳи, бойлик, қаср ё бошқаси учун надомат қилаётганлари йўқ. Чунки булар топиладиган нарсалар. Аммо уламоларнинг ўринларини ҳеч ким боса олмайди. Ўтмишдан биламизки, биргина ҳадис ривояти, биргина фиқҳий масала ечими учун кишилар узоқ масофали жойларга йўлга тушганлар. Ваҳоланки, ўша пайтларда шароитлар оғир эди. Олимларнинг, илмнинг қадрини билганларидан оғир машаққатларга ҳам рози бўлганлар. Аммо ҳозирги кунда қулайлик ва кенг имкониятлар бўла туриб биз устозларимиздан фойдаланишни билмаяпмиз. Уламолар ғанимат экани ҳадиси шарифда очиқдан-очиқ баён қилинган. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Албатта, Аллоҳ илмни бандаларидан бирданига суғуриб олмайди, балки илмни уламоларнинг жонини олиш билан суғуриб олади. Ниҳоят, бирорта олимни қолдирмагач, одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улар сўраладилар ва илмсиз равишда фатво беришади. Натижада адашадилар ва адаштирадилар”, деганларини эшитдим” (Имом Бухорий ривоят қилган). Қаранг, илм уламоларнинг вафоти сабаб кўтарилар экан. Яъни, илмни ушлаб, сақлаб турадиганлар уламолардир. Уларнинг заволлари илм заволи экан. Имом Заҳабий уламолардан уч киши бир вақтда вафот топганларида: “Шаҳар бир йил ичида ана ўша уч киши кабилардан холи қолса, унда нуқсон зоҳир бўлибди”, деган экан. Емак ва ичимлик бадан озуқаси бўлса, қалб озуқаси илмдир. Қалбларни тирилтирадиганлар олимлардир. Нафақат қалбларни, балки оламни тирик тутадиганлар олимлардир. Мана шунинг учун ҳам: “Олимнинг ўлими – оламнинг ўлими”, дейилган. Олим оламнинг руҳи, нури ва ҳаётидир. Узоққа бормай, яқин даврдан мисол келтирадиган бўлсак, раҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафот этганларидан кейин у кишининг илмларидан, ақалли у зотни бир кўришдан, дуоларини олишдан баҳраманд бўлмай, ҳасратда қолганларнинг саноғи йўқ. У кишига етиша олмаганлар у ёқда турсин, гарчи шогирдлик бахтига муяссар бўлган бўлсалар-да, маърифат булоғидан айрилиб қолганлари учун қанчалар ўксинишди. Қалбимиздан у зотдан кейинги катта бир кемтикни, ўрни тўлмас бир бўшлиқни ҳис қилганимизда “Биргина инсон дунёни шунчалар мунаввар қилиб турганмиди?!” деймиз бехосдан. Ҳа, биргина инсон дунёни хайрга тўлдириб турган эдилар. Мана шу хайр илм нури, илм барокати эди. Аммо олим кетди, деб буткул ноумидликка тушиш нотўғри. Олимлар аслида барҳаётлар. Улар нариги дунёга ўтишган бўлса-да, халафларини, яъни ўринбосарларини қолдиришган. Биз энди улар қолдирган мерослари ва меросхўрларини ғанимат билайлик. Одинахон Муҳаммад Юсуф Манба 325