islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Лаънат айтиш мумкин(ми)?!

Мўминлар барча намуна бўладигандек гўзал хулқли, тили ва қўли билан бошқаларга озор етказмайдиган олижаноб кишилардир. Бундай сифатларга эга инсонлар лаънатдан тилларини сақлашлари лозим. Лаънатлаш комил мўминнинг сифатларидан эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир”. Икки “Саҳиҳ” ҳадисда ҳам Собит ибн Заҳҳокдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мўминни лаънатлаш уни ўлдириш билан баробардир”. Абу Дардодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Лаънатловчилар қиёмат кунида шафоатчи ҳам, гувоҳ ҳам бўлмайдилар” (Муслим ривояти). Имом Муслим ривоят қилган бошқа бир ҳадисда: “Сиддиқ киши лаънатловчи бўлиши дуруст эмас”, дейилган. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мўмин таъна қилувчи, лаънат айтувчи, ахлоқсиз ва беҳаё сўзловчи бўлмайди” (Термизий ривояти). Шунга кўра, мусулмон киши ўзининг биродарларини лаънатлаши мумкин эмас. إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз”. Гуноҳ ишлардан тийилмайдиган кимса бўлса ҳам, айнан “фалончи”, дея лаънатланмайди. Балки гўзал усулда хатолари тушунтирилади, йўл-йўриқ, маслаҳатлар берилади. Лаънатланган киши шу лаънатга лойиқ бўлмаса, айтувчининг ўзига лаънат қайтиши борасида қаттиқ огоҳлантиришлар келган. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар банда бирон нарсани лаънатласа, лаънат осмонга кўтарилади. Бироқ осмон эшиклари унинг қаршисида ёпилади. Сўнг ерга қайтади. Бироқ унинг қаршисида ер эшиклари ҳам ёпилади. Кейин ўнгга-сўлга юради. Агар бирон қўнимгоҳ топмаса, ва лаънатланган киши муносиб бўлса, унга қайтади. Муносиб бўлмаса, айтган одамга қайтади” (Абу Довуд ривояти). Афзал сўзга кўра, муайян инсонни лаънатлаш жоиз эмас. Кофир ҳолида вафот этгани аниқ бўлган Абу Лаҳаб, Абу Жаҳл, Фиръавн, Ҳомон кабиларни лаънатлашга рухсат берилган. Аммо ҳали тирик бўлиб, гуноҳ ишлар қилаётган ёки куфрда яшаётганлар номини айтиб, лаънатлаш жоиз эмас. Чунки уларнинг гуноҳ ишлари аниқ бўлса ҳам умрининг охири қандай якун топиши бирор кимсага маълум эмас. Кофирга келсак, тавба қилиб, иймонга келиши мумкин. Ҳанафий, Шофеий ва Ҳанбалий мазҳабларига кўра, куфрда бўлганларни ҳаётлик чоғида лаънатлаш мумкин эмас. У вафот этмагунча ҳолати ҳеч кимга ойдин бўлмайди. Аллоҳ таоло ҳам лаънатни кофир бўлиб, дунёни тарк этишга боғлаб қўйди. إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ أُولَٰئِكَ عَلَيْهِمْ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ “Албатта, куфр келтирган ва кофирлик ҳолида ўлганларга–ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг–барчанинг лаънати бўлгай”. Бироқ қораланган сифат эгаларини лаънатлаш жоиз. Масалан, “Аллоҳ золимларни лаънатласин”, “Аллоҳ кофирларни лаънатласин”, дейиш мумкин. Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизким, бундай золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлур” (Ҳуд сураси, 18). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибо еювчини, едирувчини, котибини ва гувоҳларини лаънатлаганлар” (Муслим ривояти). Умумий тарзда лаънат айтиш жоиз бўлса ҳам, бу нарса тилни лаънатга одатлантириб қўйиш эҳтимоли бор. Шу сабабли уни айтмаслик афзал амаллардан саналади. Чунки лаънатнинг асл моҳияти Аллоҳ раҳматининг четланиш ва куфрда вафот этганларни дуоибад қилишдир. Мўмин эса бошқаларни куфрда вафот этишини тилаши жоиз эмас. Чунки кофирнинг куфрида қолишига рози бўлиш ва буни Аллоҳдан сўраш куфр ҳисобланади. Мусулмонлар бошқаларга ҳам яхшиликлар келишини ва ҳамманинг иймонда вафот этишини хоҳлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туясини лаънатлаган аёлни туясидан маҳрум қилиш билан жазолаганлар. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи васаллам сафарда эдилар. Бир вақт ансорий аёллардан бири аччиқланиб, миниб келаётган туясини лаънатлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эшитдиларда: “Устидаги нарсаларни олиб, ўзини қўйиб юборинглар. Зеро, у лаънатлангандир”, дедилар. Ўша туя одамлар орасида юрганию, унга ҳеч ким тегмаганини мен ҳозир ҳам кўриб тургандекман” (Муслим ривояти). Баъзи ўринларда лаънат жоиз бўлса ҳам, уларнинг ҳаққига...

Яхшилик қилишга шошилинг

Ислом ахлоқида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, улардан зарарни даф қилишга саъю-ҳаракат қилади. Чунки, у ҳақиқат, яхшилик, фазилат каби одоб-ахлоқ асосида тарбия олган. Инсонларга яхшилик қилиш – уни икки дунё саодатига олиб келишини яхши англайди. Аллоҳ таоло хитоб қилади: “Эй, имон келтирганлар! Рукуъ қилингиз, сажда қилингиз ва Раббингизга ибодат қилиб эзгу иш қилингиз – шоядки, нажот топсангиз!” (Ҳаж сураси 77 оят). Мусулмон киши ушбу ояти карима мазмунидан келиб чиқиб ўзгаларга яхшилик қилишга астойдил ҳаракат қилади. Чунки, у яхшилик йўлида қўйилган ҳар-бир қадам учун Аллоҳдан улуғ ажрлар бўлишига қатъий ишонади. Инсониятни жоҳилият залолатидан Ислом нури сари юзланишга сабаб бўлган улуғ зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтганлар: “Қуёш балқиган ҳар бир кунда икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этишинг – эҳсондир. Бир кишини уловига минишида ёрдам беришинг ва юкини уловига кўтариб юклаб беришинг эҳсондир. Бир кишига табассум билан яхши сўз айтишинг – эҳсондир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг баробарида сен учун эҳсон бор, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан бартараф этишинг ҳам эҳсондир”. Мусулмон киши ўзининг ижтимой ҳаётида адо қиладиган яхши амаллари билан намоз ўқиш учун масжид сари босган қадами ўртасидаги бу боғланиш қандай ҳам гўзал! Онгли мусулмон тасаввурида инсоннинг барча амаллари, модомики ниятида Аллоҳ таоло розилигини топиш бўлса, шубҳасиз ибодат бўлади. Шунинг учун ҳам мусулмон кишисига яхшилик эшиклари доимо очиқ, у Аллоҳнинг кенг раҳмати, беқиёс савоблари ва раҳмати соясида бу эшиклардан хоҳлаган вақтида кираверади. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ҳар бир мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи лозим. Саҳобайи киром савол қилиб сўрашди: Эй Аллоҳнинг расули! Агар садақа қилишга бирор нарса топа олмаса нима қилади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Қўли билан меҳнат қилади, ўзига ҳам фойда келтиради ва садақа ҳам қилади. Улар сўрашди: Эй Аллоҳнинг расули! Агар бунга қодир бўлмаса, не чора қилади? Ул зоти шариф дедилар: Қийналган, муҳтож кишига ёрдам қилади. Асҳоблар савол қилишди: Эй Расулуллоҳ! Агар буни ҳам қила олмаса нима қилади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб берадилар: “Яхшиликка далолат қилади” Саҳобайи киром сўрашди: Буни ҳам қила олмаса-чи,? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ўзини ёмонликдан тияди, шу нарса ундан садақа бўлади”. Ҳадиси шарифда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳар бир мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи лозим, дедилар, сўнгра турли хайрли, маъруф ва яхшиликларни санаб ўтдилар. Мусулмон кишиси бу амалларни қилиши орқали улуғ савобларга эришиши мумкин. Демак, мусулмон кишиси садақа-эҳсон қилмоғи, яъни ўзи яшаётган жамият фаровонлиги ва саодати йўлида хайрли амалларни адо этмоғи лозим. Агар бундан ожиз бўлса ёки бирор-бир сабаб юзасидан қила олмаса, у вақтда тили ва қўл-оёқларини ёмонликдан тийса, шубҳасиз ажру-савобга сазовор бўлади. Бугун мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, хонадонимиздаги осойишталик, дастурхонимиздаги тўкинлик Яратганнинг биз бандаларига кўрсатаётган чексиз раҳмати, фидоий инсонларнинг элим-юртим деб қилаётган эзгу меҳнатининг самарасидир десак, асло янглишмаймиз. Зотан, ҳар бир кунини, ёйинки ҳар сониясини ўзгалар корини осон қилишга, ўксик қалбларнинг кўнглини кўтаришга бахшида этадиган инсонлар – чинакам фидоийлардир. Инсонлар хизматида ҳам бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиш ва ҳожатларини раво қилишда доимо саъю-ҳаракатда бўлиш қандай саодат. Бу ҳақда Пайғамабаримиз соллаллоҳу...

ҲАРБИЙ САЛОҲИЯТ

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدْوَّ اللّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لاَ تَعْلَمُونَهُمُ اللّهُ يَعْلَمُهُمْ وَمَا تُنفِقُواْ مِن شَيْءٍ فِي سَبِيلِ اللّهِ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنتُمْ لاَ تُظْلَمُونَ Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёр қўйингиз, бу билан Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиганларни қўрқитасиз. Уларни Аллоҳ биладир. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизга тўлиқ қайтарилур. Сизга зулм қилинмас. (Тафсири ҳилол. Анфол сураси 60 оят) Марҳум шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида шундай деганлар: ушбу оят мусулмон жамиятининг қуролли кучлари доимо шай туриши лозимлигига далилдир. Ҳар бир мусулмон жамият қўлидан келганича ҳарбий тайёргарликни кўриб қўйиш билан Аллоҳнинг амрини бажарган бўлади. Демак Аллоҳ таолонинг шу буйруғига кўра, давлатда душманга қарши туриш учун керакли ҳарбий тайёргарлик бўлиши шарт. Аллоҳ таоло имкон борича душманга қарши куч-қувват тайёрлаб қўйишга амр қилган. Ояти каримада қўлланган (قُوَّةٍ) “куч қувват” сўзини уламолар турлича изоҳлаганлар: 1- Мўмин-мусулмонлар учун душманга қарши жангда зарур бўлган жамики қурол аслаҳа турлари; Бу қавлга кўра, душман имкониятларидан келиб чиқиб унга муносиб қаршилик қилиш учун керак бўлган жамики қурол турларини, бугунги замонавий ҳарбий қурол-аслаҳаларни тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш Аллоҳнинг бир амрини бажариш бўлади. 2- Мудофаа мақсадида қурилган ҳарбий истеҳком ва қалъалар; Бу қавлга кўра, мусулмонлар ўз Ватанлари сарҳадларини душман қадамидан асраш учун керакли чораларни кўриши, масалан: чегарада девор қуриш, симтўсиқлар тортиш ҳатто душман кириши мумкин йўлакларни миналаштириш ҳам Аллоҳнинг бир амрини бажариш бўлади. 3- Ўқ отмоқ; Бу қавлга кўра, мусулмонлар лозим бўлганда душманга қарши туриб дин, Ватан, миллат ва халқ ҳимоясида ўқ отишни, мерганликни ўрганишлари, ўқотар қуролларни ишлатишни ўргатувчи махсус билимгоҳлар қуриши Аллоҳнинг бир буйруғини бажариш бўлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари “куч қувват” сўзини бир ҳадисларида “ўқ отмоқ” деб тафсир қилган эканлар. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу айтади: سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم و هو على المنبر يقول و اعدوا لهم ما استطعتم من قوة الا ان القوة الرمى ثلاثا Расулуллоҳ соллаҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Ул зот минбарда туриб уч бора: “Душманларга қарши улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват тайёрлаб қўйинг. Билиб олинг, куч-қувват бу ўқ отмоқдир!”—дедилар (Муслим ривояти). Давлатлар ҳарбий салоҳиятини ошириб бораркан, душманнинг эҳтимолий ҳужумларига юқорида айтилганидек ҳамиша шай тураркан, бунинг натижасида уларга маълум ва номаълум душманлари қўрқувга тушади. Замонавий қуролланган қудратли армияга эга давлат билан ҳар қанақанги душман ҳам эҳтиёт бўлиб муомала қилади. Уруш очиш, босқинчилик ҳаракатларини амалга оширишга юраклари бетламайди. Шунингдек, ояти каримада таъкидланганидек кимки ҳарбий соҳага Аллоҳ йўлида сарф-харажат қилса, ҳарбийларга маош берса, рағбатлантирувчи совғалар улашса, салоҳиятини ошириш йўлида моддий кўмак кўрсатса, Албатта Аллоҳ унинг ажрини тўла-тўкис қилиб беради. Бандаларнинг сарф-харажатлари беҳуда кетмайди, уларга ноҳақлик қилинмайди. Зеро, Аллоҳ ҳеч бир хайрли ишни ажрсиз қолдирмайди. Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳри “Чинор” жоме масжид имом хатиби 310

Аллоҳнинг муҳаббатига эришишни хоҳлайсизми?

Ким тунда бедор бўлувчи мухлис банда бўла олса,  Яратганнинг улуғ марҳаматига ноил бўлади. Қуйида тунда бедор бўлувчиларга етадиган фазилатларни санаб ўтамиз. Гунохларга каффорот бўлиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай деганлар: “Сени яхшилик эшикларига далолат қилмайми?  Рўза сақловчидир, садақа худди сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчирувчидир ва кишининг тунги намози ҳам деб, қуйидаги оятни тиловат қилдилар: Уларнинг ёнбошлари (ибодат қилиш учун) ўриндиқлардан ажраб турар (оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилурлар. Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот учун яшириб қўйилган кўзлар қувончини (охират неъматларини) ҳеч ким билмас. (Сажда сураси, 16-17 оятлар).(Термизий ривояти). Аллоҳнинг кечаси қоим бўлувчи бандасига яқин бўлиши. Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай деганларини эшитганини ривоят қилади: “Роббнинг бандага энг яқин бўладиган вақти туннинг охирги қисмида. Агар сен ўша вақтда Аллоҳ уларни зикр қиладиган бандалардан бўлишга қодир бўлсанг, шу ишни қилгин”, деганлар. (Термизий ривояти). Қалбдан ғафлатни кетказиш. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки тунда ўн оят ила бедор бўлса, ғофиллар деб ёзилмайди. Кимки юз оят ила бедор бўлса, итоатлилардан деб ёзиб қўйилади. Кимки минг оят ила тунда бедор бўлса муқонтиринлардан (жуда кўп амал қилувчи) деб ёзиб қўйилади”.(Абу Довуд ривояти). Жаннат ҳовлиларида яшаш учун меросхўр бўлиш. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатда шундай бир уйлар бўлиб, уни усти ичидан, ичи устидан кўриниб туради”, дедилар. Шунда бир аъробий: “Я Расулуллоҳ, у ким учун?” деди. У зот: “Ширин сўз сўзлаган, таом едирган, рўзани давомий тутган ва инсонлар ухлаётган вақтда Аллоҳ учун кечаси намоз ўқиган инсон учун”, дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти). Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Уч инсонни Аллоҳ яхши кўради, уларга табассум қилади ва уларга хуш хабар беради”, дедилар ва улар орасида шуни ҳам зикр қилдилар: “Гўзал аёли ва юмшоқ ўрни бўла туриб кечаси қоим бўлган киши ва (Аллоҳ) айтади у шаҳватини ва уйқусини тарк қилиб, Мени зикр қилди”.(Табароний ривояти). Тунни ибодат ила бедор ўтказиш фаришталарга фахрланишга сабабдир. Ибн Масуъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:“Роббимиз таборака ва таоло икки кишидан ажабланди: суюкли аҳли ва кўрпа-тўшаги орасидан намоз учун қўзғаладиган,  шунда Аллоҳ ўз фаришталарига: “Эй фаришталарим, суюкли аҳли ва кўрпа-тўшаги орасидан намозга рағбат қилиб, ҳузуримдаги шафқат учун қўзғалган мана бу бандамга назар солинглар” деб айтади”… (Абу Яло ривояти). Дуонинг ижобат бўлиши. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ким тунда бедор бўлиб, “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аъла кулли шайин қодир, алҳамду лиллаҳ ва субҳаналлоҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деб, сўнг “Аллоҳим мени кечир” деса ёки дуо қилса ижобат қилинур, агар таҳорат қилса намози қабул қилинур”, дедилар. (Бухорий ривояти). Кечаси қоим булувчининг ажри ниятига кўра бўлиши. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ётоғига тунда туриб, намоз ўқишни ният қилиб ётса-ю, унга икки кўзи (уйқу) ғолиб келса ва тонгача ухлаб қолса, унга ният қилган нарсаси ёзилади ва унинг уйқуси эса унга Роббисидан туҳфа бўлади”, дедилар. (Насоий ривояти). Тунни бедор ўтказиш солиҳ бандаларнинг...

Ёд олган Қуръон оятларини унутиш гуноҳ

عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الْإِبِلِ رواه البخاري ومسلم Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Қуръондан хабар олиб туринглар. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга касамки, у қочиб кетишда тушовда турган туядан ҳам кучлироқдир”, дедилар.(Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن ابن عمر رضيالله عنهما أن رسول الله صلي الله عليه وسلم : قال إِنَّمَا مَثَلُ صاحِبِ القُرآنِ كَمَثَلِ الإِبلِ المُعقَّلَةِ إِنْ عاهَدَ عَلَيْها أمْسَكَها، وَإِنْ أطْلَقَها ذَهَبَتْ رواه مسلم والبخاري Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Қуръон соҳиби ҳудди тушовланган туя соҳибига ўҳшайди. Агар ундан хабардор бўлиб турса уни тутиб туради. Агар тек қўйса кетиб қолади”, дедилар.(Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن أنس بن مالك رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم  : عُرِضَتْ عَلَيَّ أُجُورُ أُمَّتِي حتَّى القَذَاةُ يُخْرِجُها الرَّجُلُ مِن المَسْجِدِ، وَعُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي فَلَمْ أَرَ ذَنباً أعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ القُرآنِ أوْ آيَةٍ أُوتِيهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَها رواه أبو داود والترمذي Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга умматимнинг савоблари, ҳаттоки киши масжиддан чиқариб ташлаган чўпнинг савоби ҳам кўрсатилди. Сўнг менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Мен бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят берилиб, уни унутиб қўйганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) وعن سعد بن عبادة عن النبي صلي الله عليه وسلم  : قال مَنْ قَرأ القُرآنَ ثُمَّ نَسِيَهُ لَقِيَ اللَّهَ تَعَالى يَوْمَ القِيامَةِ أجْذَمَ رواه أبو داود والترمذي Саъд ибн Убода[1]розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўқиб сўнг ёддан чиқарса қиёмат кунида Аллоҳ таолога мохов ҳолатида йўлиқади”, дедилар. (Абу Довуд ва Термизий ривояти.) [1]Саъд ибн Убода  ибн Далий ибн Ҳориса Хазражий Ансорий. Хазраж қабиласининг саййиди.  Абу Собит ва Абу Қайс деган кунялари ҳам мавжуд. Бадр ғазотига борганлиги ҳақида ихтилофлар мавжуд. У, отаси, бобоси ва фарзанди сахийликлари билан машҳур бўлишган. Ундан Абу Довуд, Термизий, Насоий ва ибн Можалар ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 15-йили вафот этган.  “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 395
1 174 175 176 177 178 230