islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Бунга сен учун жаннатдан уй сотиб олдим

Саро ибн Яҳёдан ривоят қилинади: «Бир хуросонлик киши Басрада яшаш учун бор-будини сотди. Пули ўн минг дирҳам бўлди. Басрага келгач, хотини билан ҳаж қилиш учун Маккага отланди. Ўн минг дирҳам пулини омонатга қолдириш учун бирор ишончли одамни суриштирди. Унга Ҳабиб Абу Муҳаммад деган кишига омонат топшириш мумкинлигини айтишди. Хуросонлик Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг олдига келиб, «Мен аёлим билан ҳажга кетяпман. Мана бу ўн минг дирҳамга Басрадан уй сотиб олмоқчи эдим. Бирор уй топсангиз, имкониятингиз бўлса, сотиб олинг», деди. Кейин аёли билан Маккага жўнаб кетди. Бироз вақт ўтиб, Басрада очарчилик бошланди. Ҳабиб Абу Муҳаммад шерикларини маслаҳатга чақирди. Очарчилик одамларни ҳолдан тойдиргани учун омонатга берилган ўн минг дирҳамга ун сотиб олиб, муҳтожларга садақа қилиб, уларни очликдан ўлиш азобидан сақлаб қолмоқчилигини айтди. Шериклари: «У одам бу пулларни уй сотиб олиш учун омонатга қўйиб кетганди-ку?» деб эътироз билдиришди. Ҳабиб Абу Муҳаммад: «Уни садақа қилиб, эвазига Роббим азза ва жалладан пулнинг эгаси учун жаннатдан уй сотиб оламан. Эгаси рози бўлса, айни муддао. Рози бўлмаса, пулларини қайтариб бераман», деди. Сўнг бор пулга ун ва нон сотиб олиб, (қийналиб қолганларга) садақа қилиб юборди. Ҳаж мавсуми тугаб, хуросонлик киши Маккадан қайтиб, Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг олдига келди. «Эй Абу Муҳаммад, мен сизга ўн минг дирҳам омонат қолдирган эдим. Агар уй сотиб олмаган бўлсангиз, қайтиб берсангиз, ўзим уй сотиб олсам», деди. Ҳабиб Абу Муҳаммад: «Мен сенга сўрилари, мевазор боғлари, анҳорлари бор уй сотиб олдим», деди. Бу хушхабарни эшитган хуросонлик дарҳол аёлининг олдига бориб, бу хушхабарни етказди. Орадан икки-уч кун ўтиб, ҳалиги киши Ҳабибнинг олдига келиб, «Эй Абу Муҳаммад, ўша уй қаерда? Уни бир кўрсам дегандим», деди. Ҳабиб эса табассум билан: «Сенга айтган қасрлари, анҳорлари ва бошқа гўзал сифатларга эга бўлган уй жаннатдаги уй эди», деб вазиятни тушунтирди. У киши қойил қолиб, аёлининг олдига борибди ва аёлига: «Ҳабиб бизга Роббидан жаннатдаги уйни сотиб олган экан» деб, бор пуллари очарчилик пайтида муҳтожларга тарқатиб берилганини айтди. Оқила аёл: «Аллоҳ таоло Ҳабиб Абу Муҳаммад сотиб олган уйга бизни муваффақ қилсин. ­Дунёда қанча ҳам яшардик. Унинг олдига боринг, бизга ўша уйнинг кафолатини ёзиб берсин», деди. У Ҳабибнинг олдига келиб, «Эй Абу Муҳаммад, сиз сотиб олган уйни қабул қилдик, энди бизга кафолат хати ёзиб беринг», деди. Ҳабиб Абу Муҳаммад унинг сўзини маъқуллади ва бир котибни чақириб, қуйидаги сўзларни ёздирди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг Робби азза ва жалладан хуросонлик Фалончи учун сотиб олган уйнинг кафолатидир. Унга Роббидан жаннатда қасрлари, анҳорлари, дарахтлари ва бошқа сифатлари билан бўлган уйни ўн минг дирҳамга сотиб олди. Ушбу жаннатдаги уйни хуросонлик фалончига бериш, Ҳабибни эса кафолатдан озод қилиш Аллоҳ таологадир». Хуросонлик хатни аёлига олиб бориб берди ва уни сақлаб қўйишни тайинлади. Кўп ўтмай, у қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Орадан қирқ кунча ўтгач, ўлим вақти яқинлашганда аёлига: «Мени ювиб, кафанлагандан кейин ўша кафолат хатини кафаним ичига қўйишсин», деб васият қилди. Хуросонлик кишини дафн этишди, васиятини ҳам адо қилишди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қабр тепасида бир хат пайдо бўлди. Унда ушбу сўзлар ёзилган эди: «Хуросонлик фалончи учун ўн минг дирҳамга жаннатдан уй сотиб олганига кафил бўлган Ҳабиб Абу Муҳаммад учун хушхабар! Дарҳақиқат, Робби хуросонликка Ҳабиб шарт қилган уйни ато этиб, унинг...

Рашк имондандир

 قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن الله يَغَارُ وإن المؤمن يغار وغيرةُ الله أن يأتيَ المؤمنُ ما حرم اللهُ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Албатта, Аллоҳ таоло рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Мўмин банда Аллоҳ унга ҳаром қилган нарсани қилишига Аллоҳ таолонинг рашки келади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Рашк Аллоҳ таоло яратган инсоний табиат ва ҳис-туйғудир. Киши ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан ҳимоя қилиши ва уларнинг турли назаридан сақлаши ҳам рашк ҳисобланади. Ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан қизғанмайдиган ва рашк қилмайдиган кимса даюс дейилади. Даюслик эса улкан гуноҳ бўлиб, у ҳақда қаттиқ ваъид ва огоҳлантиришлар бордир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишига Аллоҳ таоло қиёмат куни назар қилмайди: ота-онасига оқ бўлган; ўзини эркакларга ўхшатган аёл (кийиниш, юриш-туриш ва муомалада); даюс”, деганлар. Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Жаннатга уч киши кирмайди: даюс; ўзларини эркакка ўхшатадиган аёллар; ароқ ичишда муккасидан кетган киши”. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, ароқ ичишда муккасидан кетган кимсани биламиз, аммо даюс ким?” Даюс шундай кишики, ўз аҳлининг олдига кимлар кириб чиқади, парво қилмайди, – дедилар. Ва яна сўрадилар: Эркакка ўхшатадиган аёллар қайси? Шундай аёлки кийинишда ўзини эркакларга ўхшатади, – деб марҳамат қилдилар (Имом Суютий ривояти). عن زيد بن أسلم قال قال النبي صلى الله عليه وسلم إن الغيرة من الإيمان وإن البَذَاءٌ من النفاق والبذاء الديوث Зайд ибн Аслам (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рашк иймондандир. Беномуслик, шармандалик, уятсизлик мунофиқликдир. Оиласидаги фаҳш ишларга рози бўлиш эса, даюсликдир”, дедилар”. Эркакларнинг аёлларга ўхшашга уриниши юриш-туришда, гап-сўзда ва кийимда бўлади. Аёлларнинг эркакларга ўхшашга уринишлари ҳам худди шундоқ. Бу ишни қилганлар Исломда қораланади. Паҳлавон Маҳмуд ўзининг байтларида айтади: Эрлик ғуруринг бўлса, эй Аллоҳ суйган, Аҳли аёлинг безатиб чиқарма уйдан. Мевали шох агар чиқса кўчага, Тама қилар ўтган йўловчи ундан. Сен дарахт эккан бўлсанг ва дарахтингнинг шохлари кўчага чиқиб мева солса, ўтган ҳар бир киши ўша мевани ейиш орзусида ўтади, дейилган. Энди сен ҳам хотинингни ёки қизингни безатиб кўчага олиб чиқсанг, улардан ҳам ўтганлар бир орзу қилиб ўтишади. Рашк ва қизғаниш ҳатто ҳайвонларда ҳам бўлиб, фақатгина тўнғиз бундан ғайридир. Жами жониворлар тушса кўзга, Ҳамиятли бўлур, тўнғиздин ўзга. Аллоҳ таоло “Ғошия” сурасининг 21, 22-оятларида марҳамат қилади: “Бас, (эй, Муҳаммад! Умматингизга) эслатинг! Зотан, Сиз  (ҳозирча) фақат эслатувчидирсиз. Уларнинг устидан зўравонлик билан ҳукм юргизувчи эмассиз”. Ана шу икки ояти каримага мувофиқ биз ҳам эслатмоқчимиз, холос. Аллоҳ таоло бизларни турли хил иллатлардан Ўзи халос қилсин ва асрасин. Юртимизни тинч ва осмонимизни мусаффо қилсин. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов Манба 845

Меҳмоннинг мукофоти (сийлови) ҳақида

Ҳадиси шариф: Абу Шурайҳ Адавийдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини икки қулоғим эшитиб, иккала кўзим кўрган: “кимки Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, қўшнисини иззат қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, меҳмонининг мукофотини икром билан берсин”. “Унинг мукофоти қандай бўлади, ё Расулуллоҳ?” – деди. Жавоб бердилар: “(Мукофоти) бир кеча-кундуз. Зиёфат (меҳмон қилиш эса) уч кун. Ундан ортиғи унга эҳсондир. Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхшиликни сўзласин ёки жим турсин!” (Имом Бухорий: ал-адаб ал-муфрад). Изоҳ: Ҳадиси шарифда “меҳмоннинг мукофоти” ҳақида сўз боради. Унда меҳмонни зиёфат қилиш уч кун эканлиги таъкидланиши баробарида, унинг “мукофоти” бир кечаю бир кундуз эканлиги ҳам айтилди. Уламолар мазкур “мукофот”га шарҳ бериб айтадиларки, бундан мурод меҳмон келган куни бир кеча-кундуз давомида уни астойдил икром қилиш, меъёр даражасидаги қандайдир жисмоний машаққатни ўз устига олиб бўлса ҳам уни сийлаш, шунингдек, хонадон соҳибалари ҳам тансиқ таомлар пиширишда бор маҳоратларини ишга солишлари ҳамда меҳмонга камоли эҳтиром кўрсатиш лозимлиги каби нарсалар тушунилади. Меҳмоннинг мезбон уйидаги биринчи куни шундай алоҳида аҳамиятга эга бўлган кун ҳисобланар экан. Ундан уёғидаги икки кунда эса умумий, одатдаги зиёфат билан кутилади. Илк кеча-кундуздаги мазкур мукофот, меҳмоннинг ўз мезбон биродари устидаги ҳақларидан саналади. Қолган икки куни мустаҳаб, бордию меҳмондорчилик яна давом этадиган бўлса, ундан уёғи мезбон томонидан меҳмонга садақа ва эҳсон ҳисобида бўлади. Меҳмонни икром этишга кўплаб набавий ҳадисларда тарғиб қилинади. Баъзи ҳадисларда “ليلة الضيف حق واجب على كل مسلم“ яъни “меҳмоннинг биринчи куни ҳар бир мусулмон зимамасида (биродарига нисбатан) вожиб бўлган ҳақдир!“, деган қатъий сўзлар билан ифода этилган (имом Бухорий: “ал-адаб ал-муфрад“). Шу боис, Имом Аҳмаддан келган бир ривоятда, Лайс ибн Саъднинг мазҳабида, Ибну-л-Қаййим, Ибн Ражабва бошқаларга кўра меҳмонни зиёфат қилиш (меҳмон қилиш) вожиб саналади ва у бир кеча-кундузни ўз ичига олади. Қолган икки кун ҳам меҳмон қилиш бу мукаммал зиёфат ҳисобланади. Аммо, ҳанафий, моликий ва шофеийлардан иборат жумҳур наздида ҳамда Имом Аҳмаддан келган бир ривоятда мусофирни меҳмон қилиш вожиб эмас, балки, суннатдир. Яъни, жумҳур наздида мусофирни меҳмон қилиш суннат ва мустаҳаб маъносидаги ҳақлардан ҳисобланади. Бироқ, имом Моликка кўра қачонки, меҳмон йўловчи бўлиб, уни манзилига етказадиган имкониятлари тугаб қолган бўлсагина уни меҳмон қилиш вожиб бўлади. Бундай меҳмон фиқҳий манбаларда “مجتاز“ (мужтоз) деган сўз билан фиода қилиниб, аслида у ерда қолиш ва муқим бўлиш учун келмаган, балки, қасд қилиб кетаётгани жойга бориш учун ўртадаги шаҳар ёки қишлоқларда тўхтаб ўтишга мажбур бўлган мусофир тушунилади. Шунингдек, имом Моликка кўра ҳамда имом Аҳмаддан нақл этилган бир ривоятга биноан мусофирни уйига олиб кетиб меҳмон қилиш шаҳар аҳли зиммасида эмас, балки, қишлоқ аҳли зиммасидадир. Моликийя мазҳабининг шимолий Африка ҳамда Андалусияга тарқалишига сабабчи бўлган энг машҳур фақиҳларидан имом Саҳнун Танухийга кўра зиёфат фақат қишлоқ аҳли зиммасида бўлади, шаҳар аҳлининг эмас. Зеро, мусофир шаҳарга келса, албатта, меҳмонхона ёки карвонсарой топади. Бинобарин, бу ҳолатда меҳмонни мандубликка кўра зиёфат қилиш таъйин бўлади. Ва шаҳар аҳли зиммасига мусофирни меҳмон қилиш масаласи қишлоқ аҳли зиммасига тушганидек тушмайди. Имом Саҳнун бунинг сабабини қуйидаги икки иллатга боғлайди: биринчидан, бу ҳолат яъни шаҳарга мусофирлар кўп келиши такрор-такрор юз берадиган нарсадир. Агар шаҳар аҳли келган ҳар бир мусофирни меҳмон қилишни зиммасига олса, улар ҳеч қачон бу ишдан бошқа...

Режадаги иш амалга ошиши учун сир сақлашнинг аҳамияти

Киши ўзи учун фойдали ва аҳамиятли бўлган бирор ишга қўл урмоқчи бўлса, то мақсади ҳосил бўлмагунча одамларга ошкор қилмай туриши кўп жиҳатдан маъқулдир. Айниқса, мазкур иш ҳаммага ҳам насиб бўлавермайдиган неъматлардан бўлса, масалан, обрўли бир жойга ўқишга кириш, кўпчилик орзу қиладиган қайсидир мамлакатга сафар қилиш ёхуд бирорта-бир катта тижоратни йулга куйиш, уй сотиб олиш ва ҳоказолар каби одамлар ҳавас ёхуд ҳасад қиладиган ишлардан бўлса, то мазкур иш амалга ошмагунча уни сир сақлаш фойдадан холи эмас. Зеро, ҳадиси шарифларда келганидек, ҳар бир неъмат соҳиби ҳасадга нишондир. Киши ҳар қанча яхши бўлмасин, ҳамма билан бирдек хуш муомалада бўлмасин, барибир, уни бесабаб ёмон кўрадиган, ундаги неъмат завол топиб, кулфатга юз тутишини ич-ичидан хоҳлайдиган разил инсонлар қуршовидан омондаман деб айтолмайди. Баъзан бегона эмас энг яқин одамингиз, ҳатто туғишган жигарингиз сизга бегона ва душманингиз келтирмаган моддий ва маънавий зарар келтиради. Баъзилар бўладики, бирор неъматга эришиш арафасида турганингизни билиб қолса, бирдан оёғингиздан чалиб ё туҳматлар қилиб, ўша яхшиликка эришишингизга тўғаноқ бўлгиси келади. Шундай бўлмаслиги учун келажакда амалга ошириш режалаштирилган яхши мақсадларни ҳаммага ҳам гапириб юрмаслик мақсадга мувофиқдир. Муоз ибн Жабал, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва Абу Бурда (розияллоҳу анҳум)лардан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади (маъноси): “ҳожатларингизни муваффақиятли амалга оширишда сир сақлашдан фойдаланинг, зеро, ҳар бир неъмат соҳиби ҳасадга нишондир“. Ҳадисни Табароний, Байҳақий, Абу Нуайм (“ҳиля“), Ибн Адий, Уқайлий ва бошқалар ривоят қилганлар. Тўғри, мазкур ҳадиснинг санади борасида турли гап-сўзлар мавжуд. Уни баъзилар заиф десалар, бошқалар саҳиҳ санаганлар. Нима бўлганда ҳам ҳадиснинг маъноси тўғри. Шунга кура, амалга ошириш режалаштирилган яхши ишларни то амалга ошмагунча ёки аниқ бўлмагунча ошкор қилмаслик мақсадга мувофиқдир. Машҳур муфассир Имодуддин ибн Касир роҳимаҳуллоҳ Юсуф сурасининг тафсирида Яъқуб алайҳиссаломнинг ўз ўғли Юсуф алайҳиссаломга хитобан (мазмуни): “тушингни акаларингга айтиб қўймагин, тағин, сенга бир ёмон макр қилиб қўйишмасин!“, деган сўзини очиқлар экан: “ушбу ояти каримадан, неъмат то пайдо бўлиб, зоҳир бўлмагунча уни яшириш кераклиги келиб чиқади“, дейди ва бунга қўшимча далил сифатида юқорида зикр қилинган ҳадиси шарифни ҳам келтиради. Режадаги каттароқ ишларни, ҳасадга сабаб бўлиши мумкин бўлган нарсаларни вақтинча яшириб туришнинг яна бир фойдаси шундан иборатки, мабодо ўша иш амалга ошмай қолса ҳам одам ҳеч кимдан уялиб, ич-этини еб юрмайди. Бу яшириш ва сабр қилишнинг руҳий фойдаси бўлади. Шуни айтиш ҳам керакки, ҳадиси шариф ўз ичига олган маъно Зуҳо сурасидаги “Раббингнинг неъматини эса ҳар қанча гапирсанг ҳам майли!“, деган мазмундаги ояти каримага зид келмайди. Чунки, ояти каримада аллақачон ҳосил бўлган мавжуд неъмат ирода қилинган. Ҳадиси шарифда эса ҳали амалга ошмаган яхшилик назарда тутилган. Боз устига, ояти кариманинг турли тафсирларда келган маъносидан англашиладиган нарса шуки, Аллоҳнинг неъматини гапириш деганда ўзгаларга мақтаниш ва риё учун эмас балки, Аллоҳнинг неъматини изҳор қилиш орқали одамларга Унинг нақадар буюк фазл ва марҳамат соҳиби эканлигини эслатиш, ва бунга тил шукрини бажо қилиш, ундан сўнг эса эҳтиёж соҳибларига ёрдам қўлини чўзиш, уларни ўзи томонга йўналтириш ва шу тариқа неъмат валийси бўлмиш Парвардигорга амалий шукрона қилиш ирода қилиниши лозим. “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев Манба 422

Масжидда дунё гапи

 رَوَى عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ ” يأتي في آخر الزمان أناس من أمتي يأتون المساجد يقعدون فيها حلقاً ذكرهم الدنيا وحب الدنيا لا تجالسوهم ، فليس لله بهم حاجة ” . Абдуллоҳ ибн Масуьд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Охир замонда шундай умматимдан бўлган бир қавм келадики, масжидларда халқа қилиб ўтиришади. Дунё сўзларини гапирадилар, чунки улар дунёни яхши кўрадилар. Улар билан ўтирманглар! Чунки Аллоҳ улардан беҳожатдир”   дедилар. عن ابن عباس قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« الكلام في المسجد يأكل الحسنات كما تأكل النار الحطب ». Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Масжидда гапирилган дунёвий гап (қадам босиб келган) савоб амалларини барчасини ейди, олов ўтинни егани каби” дедилар. عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « إِنَّ لِلْمُنَافِقِينَ عَلاَمَاتٍ يُعْرَفُونَ بِهَا تَحِيَّتُهُمْ لَعْنَةٌ وَطَعَامُهُمْ نُهْبَةٌ وَغَنِيمَتُهُمْ غُلُولٌ وَلاَ يَقْرَبُونَ الْمَسَاجِدَ إِلاَّ هَجْراً وَلاَ يَأْتُونَ الصَّلاَةَ إِلاَّ دَبْراً مُسْتَكْبِرِينَ لاَ يَأْلَفُونَ وَلاَ يُؤْلَفُونَ خُشُبٌ بِاللَّيْلِ صُخُبٌ بِالنَّهَارِ ». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мунофиқларнинг бир нечта белгилари борки ўшалар билан таниладилар: саломлари лаънатга хос, таомлари бировни норози қилиб тортиб олинган, тўдалаб қўйган ғаниматлари ҳаромдан, масжидга келсаларда фақат бир намозхонни ғийбат қилиш учун ёки масжидагиларни сўкиш учун ва беҳаё сўзларни айтишлик учун келадилар. Намозни кечиктириб кибрланиб ўқийдилар. Уларнинг дўсти ҳам йўқ, биров билан дўстлашмайдилар ҳам. Хуфтонда тахтадай қотиб ухлаб қоладилар, бомдодда эса бақир-чақир қилиб баҳслашиб турадилар” дедилар. عن ابن مسعود قال: قال رسول اللّه صلى الله عليه وسلم: ” قال الله عز وجل في بعض الكتب: إن بيوتي في أرضي المساجد وإن زواري فيها عمارها فطوبى لعبد تطهر في بيته ثم زارني في بيتي فحق على المزور أن يكرم زائره “ Абдуллоҳ ибн Масуьд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло баъзи (нозил қилган)китобларида шундай сўзларни деди: “Масжидлар ердаги менинг уйларимдир. Ундаги мени зиёратчиларим эса, масжидга 5 вақт намоз учун келувчиларидир. Бахт бўлсин шундай бандагаки, уйидан чиройли хушбўйланиб чиқади-да, менинг уйимга Мени зиёрат қилиш учун келади. Энди мезбоннинг бўйнидаги ҳақ шуки, ўз меҳмонини икром қилишлигидир” Мавлоно Жалолиддин Румий дейдилар: Агар Хожа шавад аз банда розий, Ба у ёр ҳаст истиқболи мозий. Шавад ай банда гар мавло баозор, Ҳамма дар ҳар ду олам аз ту безор. Агар Ҳудо бандадан рози бўлса, Келажакда унга дўст бўлгай. Гар Ҳудо бандадан бўлса норози, Икки оламда ҳамма сендан безор. Аллоҳ таоло бизларни масжидга савоб умидида бориб гуноҳлар орттириб қайтишимиздан ўзи асрасин. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов Манба 467
1 172 173 174 175 176 230