Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида янгиланишлар нафаси кириб бормаган бирорта соҳа ва тармоқ, шаҳар ва туман, қишлоқ ва овул қолмади. Бугунги кунда давлатимиз инсон учун, халқ учун баралла очилди. Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг барчаси халқимиз қадр-қимматини янада юксалтиришга, одамларни рози қилиш, ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилганини бугун ўз ҳаётимизда ҳис этяпмиз.