islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Жамият

Бўлимлар

“Халқимиз илму маърифат ўрниға ош еб, ухлашни яхши кўрар”

Эҳтимол, бизнинг халқ илму маърифатни, тарбия ва таълимни, ҳунар ва саноатни яхши кўрар, деб ўйлайдурғондурсиз? Йўқ, бу фикрингиз ёнглиш. Эшонларимиз тоат ва ибодат, панду насиҳат, зикру тасбеҳ ўрниға тўйлардан тўн киюб, кўб ошаб, кўп ухлашни яхши кўрурлар. Уламоларимиз дарсу таълим ўрниға, бир-бирлари ила ўрун талашиб, мукаррир ва мударрис бўлишни, ўзлари бўлолмай қолсалар...- Маърифатпарвар Абдулла Авлоний, 1913 йил

Абжад ҳисоб системаси ҳақида нималарни биламиз?

Абжад - араб алифбосининг илк тартиби ва ҳарфлар ифодалаган сон қийматига асосланган ҳисоб системаси. Абжад тартиби -"الترتيب الأبجدي" то умавий халифаси Абдулмалик ибн Марвон давригача алифбо тартиби бўлган, ундан бошлаб ҳуруфул ҳижо тартиби - "ترتيب حروف الهجاء" истеъмолга кирган. Ҳуруфул ҳижо ҳозир биз муаллими сонийда ёдлаган алифбодир...- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Робия Нажмиддинова

Собиқ иттифоқ даврида диний таълим

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси ташкил этилгунга қадар, масжид ва мадрасалар, мақбара, авлиёлар зиёратгоҳлари,  муқаддас қадамжолар қаровсиз қолиб, вайронага, баъзи масжид ва мадраса бинолари отхоналарга айлантирилиб, таҳқирланган эди...- Тошкент ислом институти талабаси Сулейманов Шамсиддинходжа

Макка фатҳидан сўнг “ҳижрат” йўқ

Ҳижрат масаласи ҳам ўта нозик масалалардан ҳисобланади. Шу сабабдан ғаразгўйлар бу масалани ҳам ишга солиб кишиларимизнинг бошини айлантириб, турли нохушликларга гирифтор қилишга уринишади. Мен сизнинг саволингизга ўзимнинг “Васатия ҳаёт йўли” деб аталган китобимдан олинган иқтибослар ила жавоб бермоқчиман...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби Суфиев Жаъфархон

Китоб ўқишнинг инсонга жисмоний фойдаси

Китоблар инсоният меросининг асл дурдоналаридир. Динимиз илмга, китоб ўқишга тарғиб қилувчи дин. Қуръондаги энг биринчи нозил бўлган оятда ҳам “ўқи” дея хитоб қилинган. Биринчи бўлиб “сажда қил” дейилмади ёки ”ибодат қил” дейилмади балки “ўқи” дейилди. Чунки аввал билиш, сўнгра амал қилиш керак...- Тошкент ислом институти АРМ кутубхоначиси Боборавшан Расулов
1 20 21 22 23 24 25