Тасаввуфнинг ўзи кишилар орасида турли тортишувларга сабаб бўлгани каби бу сўзнинг луғавий маъноси ҳам аҳди тасаввуфнинг ва бошқаларнинг орасида анчагина мунозараларга сабаб бўлган. «Тасаввуф» сўзи қайси ўзакдан олингани ва ундан кўзланган маъно ҳақида бир қанча фикр-мулоҳазалар айтилган...-Тошкент ислом институти талабаси Икромова Моҳинур
Замони саодатда ва ундан кейинги дастлабки вақтларда ақоид, фиқҳ ва бошқа исломий илмлар қатори тасаввуф ҳам алоҳида ажраб чиққан эмасди. Ўша даврдаги мусулмонлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик чоғларида барча нарсада у зотнинг ўзларига эргашар эдилар...-ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси кабинет мудири Жўрабаев Икромжон
Отам раҳматли айтишларича, Рамазони каримни кутиб олишнинг энг афзал йўли шуки, у келишидан олдин қилиб юрган ишларингизга бир назар солиш. Қайси бирини тарк қилиш ёки Рамазондан кейинга қолдириш мумкин бўлса, шундай қилинг. Шунда Рамазонни тўлиқ ибодатда ўтказишингизга имкон туғилади...- Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг асар ва мақолалари асосида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов
Бу нарса эътибор назари билан боқишимиз керак бўлган муҳим жиҳатдир. Буни билмаслик ёки тарк этиш ёхуд хато тушуниш дин асосларини англашда ва унга амал қилишда катта хатоларни келтириб чиқаради. Кўпчилик одамлар қалбларига ўрнашган, муҳим деб билган иш билан машғул бўлганидан вақт вожибини бажармайдилар...- Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг асар ва мақолалари асосида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари”кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов