islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Тавба фазилати

Инсон бордирки баъзан билиб, баъзан билмаган ҳолда хатоларга йўл қўяди. Ўзининг хатоларини билиши, уни англаб етиши илмдир. Шундай илм гуноҳларни тарк қилишга сабабчи бўлади. Ундан кўзланган мақсад ҳам аслида мана шу эди. Аллоҳ Таоло Қуръони каримда шундай буюради: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирганларни шармисор қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрар. Улар: ”Эй Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирсан”, – дерлар” (Таҳрим, 8). Бу оятда “қайтинглар”, ”чин тавба қилингиз” дегани амри вожиб келтирилгандир. Тавба сўзи аслида “қайтиш” маъносини англатади. Истеълоҳда эса, банданинг гуноҳдан қайтиши ҳам тавба дейилар экан. Тавба нима учун керак деган саволнинг жавоби шуки Аллоҳ бизларга раҳмат эшикларини очади. Агар бизга тавба қилиш имкони берилмаганида эди ер юзида биронта ҳам инсон жаннатга кирмаган бўларди. Қачонки гуноҳ қила туриб тавба қилса, шу бандани Аллоҳ таоло яхши кўради. Тавба инсонларга келаётган балони ҳам қайтаришга сабаб бўлади. Масалан, Юнус алайҳиссалом қавмига шиддатли азоб келиши муқаррар бўлиб турган пайтда, бутун қавм эркаклар аёллардан, аёллар болалардан ажралиб қаттиқ тавба қилишиб, йиғлашиб, то саҳар вақтигача тавба қилганларидан кейин уларга келиши лозим бўлган балони Аллоҳ таоло қайтарди. Кўряпмизки, тавба нақадар улуғ неъмат. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур саҳобаларидан бўлган Каъб ибн Моликнинг тавбалари “тавбатан насуҳа” (холис тавба) бўлганлиги учун ҳам, Аллоҳ таоло унинг зикрини Қуръонда келтирдики, қиёматга қадар тиловат қилинадиган бўлиб қолди. Ҳақиқий тавба эди у. Бу воқеа Табук ғазотида бўлиб ўтган. Ҳар гал ғазотга чиқаётганларида ички сотқинларни чалғитиш учун Мадинани бошқа томонидан айланиб, ўтиб кетилар эди. Аммо бу сафар одатга хилоф ўлароқ қачон, қайси жойга боришлари маълум қилинди. Тонгда йўлга чиқадиган бўлдилар. Каъб ибн Молик ва унинг икки шериги ҳалигача йўлга отланишмаган эди. Каъб ибн Молик ўз даврининг бой ва обрўли кишиларидан эди. Кенг майдонли боғларидан бир дарахтнинг соясида дам олиб ётишиб “Эртага йўлга чиқаман” деб кунни ўтқазишади. Эртаси куни яна “Эртага йўлга чиқаман, тез юриб етиб оламан” деб хаёл қилишди. 3 кун ўтиб, ғазотга кетганларнинг қайтиб келаётганлари маълум бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб нима учун бормаганликларини айтишади. Каъб ибн Моликга навбат етганида унинг жавоби йўқлигини айтади. Шунда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олиб, саҳобаларига у билан гаплашмасликларини айтадилар. Саҳобалар ҳатто саломига ҳам алик олишмайди. Каъб ибн Молик жуда изтиробда қолади. Қаттиқ тавба қилади, шунчалик холис тавба қилидики, 50 кун ўтади. Аллоҳ учун бор мол мулкларини эҳсон қилиб юборади, битта кўйлагигина қолади. 50 кун тонгида бир киши “Эй Каъб суюнчи бер, Аллоҳ сени тавбангни қабул қилди!” – деб узоқдан бақириб келади. Шунчалик қувониб кетадики, сенга шу устимдаги кўйлагимни ҳадя қилайин, деб бериб юборади. Шу пайт бир отлиқда киши келиб, у ҳам шу гапларни қайтариб суюнчи дейди. Каъб ибн Молик сенга берадиган нарсам қолмади, майли бировдан қарзга кўйлак олиб сенга берайин, деб уни ҳам қуруқ қайтармайди. Ўзи эса масжид томон боради. Пайғамбаримиз “Аллоҳ сени тавбангни қабул қилди, эй Каъб!”, деб уни қучоқлаб қўядилар. Шунда Тавба сураси нозил бўлган экан. Тавба шу даражада улуғ, аҳамиятли амаллардан бири эканки, Қуръони каримда 114 та сурадан биттасини Тавба деб ажратиб қўйди ва уни “Басмала”сиз бошлади. Бунинг сабаби инсонларни тавбага чақириш, гуноҳкорларни гуноҳдан тийилишига бир ишора эди. Хасан Басрий тавба ҳақида шундай байтни келтирганлар: Эй Аллоҳга қарши йигит, осий сағир, Гуноҳкорнинг жазоси не, биласанми? Осийларнинг жойи – саъир ёнар ўзи, Шиддатли ўт ичра пишар гўзал...

Қандай миллат бўлишимиздан қатъий назар Ватанимизни асрайлик!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яратган жамики мавжудотлар туғилишиданоқ ўз маконларини биладилар, ҳаттоки ҳавода учувчи қушлар ҳам, денгиздаги балиқлар-у, асалари ҳам ўз уяларини ҳимоя қиладилар. Шунингдек, инсонлар ҳам қаерда туғилиб-улғайсалар ўша киндик қони тўкилган жойга меҳр қўядилар. Демак, Ватанни севиш ҳам Аллоҳ томонидан бандаларига берган неъматлардан биридир. Ушбу неъмат орқали инсон ватанпарвар бўлиб, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб ва узоқлашса туғма-табиий равишда яшаш жойини соғиниб, ошиқади. Шунинг учун ҳам инсон ўз ихтиёри билан ватанидан узоқлашиб, сафарга чиқса албатта сафар давомида ўз ватанини қумсайди, она тупроғига талпинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ватанларига жуда муҳаббатли бўлганлар. Мадинаи мунавварага ҳижрат қилаётганларида туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамага юзланиб, қалблари эзилиб, кўзлари ёшга тўлиб шундай хитоб қилганлар: “Қандай ҳам яхши шаҳарсан! Қандай ҳам мен учун севимлисан! Агар қавминг мени сендан қувмаганида, сендан бошқа жойда яшамас эдим!” (Имом Термизий ривояти). Ватанпарварлик – ватанга меҳр қўйишдангина иборат эмас, балки Ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг тинчлигини сақлаш ҳар қандай вазиятда Ватанни, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, қадрлаш, меҳр муҳаббат қўйишдир. Унинг тинчлик ва осудалигини сақлаш барча касб эгаларининг, эркак ва аёлнинг, ёшу-қарининг бирдек бурчи ва вазифасидир. Доим ҳушёр ва огоҳ яшаш-бугунги кун талаби. Она Ватанда миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик муҳитини сақлаш ва ўзаро меҳр-муҳаббат, ҳақ-ҳуқуқ риоясини қилиш, тинчлик ва барқарорликни сақлашда ғоят аҳамиятлидир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло юртларни Ватан муҳаббати билан обод қилади”, дейди. Яна бир ўринда: “Агар Ватан муҳаббати бўлмаганда, юртлар хароб бўлар эди”, дейди. Демак, Ватанни севиш-элни севиш, элни севиш-Ватанни севишдир. Бу икки туйғу бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Муқаддас юртимизда инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинлиги энг олий қадрият сифатида эъзозланиши, ҳаётимиздаги барча янгиланиш ва ўзгаришлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, авваламбор, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигининг яна бир амалий ифодасидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сурасида шундай хитоб қилади: “Бас, хайрли (савобли) ишларда бир-бирингиздан ўзишга ошиқингиз!”. Зероки, жамиятдаги барча инсонлар наф келтиришга, зарарни даф қилишга саъй-ҳаракат қилмоқлари лозим. Албатта, иймон-эътиқодли инсон учун одамларга яхшилик қилиш иймондан кейинги энг улуғ ибодатлардан биридир. ​ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога инсонларнинг яхшиси инсонларга манфаати энг кўпидир”, дедилар” (Имом Тобароний ривояти). Хайрли ва савобли ишларда мусобақалашган инсонлар бир-бирига муҳаббатли бўлиб, бошқаларнинг муҳаббатига эга бўлдилар ва шу тариқа Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Улар  мукофоти дунё ва охиратда берилади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Иймон келтирган ва солиҳ амалларини қилган зотлар эга (билиб қўйсинларки) албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз” (Каҳф сураси, 30). Халқнинг манфаати учун фидоий бўлиш, инсонларга наф етказиш Аллоҳ таолога энг маҳбуб амалдир. Ҳар бир яхшилик самарасиз қолмайди. Банданинг ихлоси, ниятига қараб, зарра миқдоридаги амалига ҳам Аллоҳ таоло ажр беради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг дунёдаги ғам-ташвишларидан бир ғам-ташвишни енгиллатади. Ким бир қийналиб қолган кишига осон қилса, Аллоҳ таоло дунё-ю-охиратда осон қилади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ таоло унинг дунё-ю-охиратда айбини беркитади. Модомики, банда ўз ота-онасига кўмак бериш пайида бўлар экан, Аллоҳ таоло унга кўмак бериш пайида бўлади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Яхшиликлар, саволи ишлар бардавом бўлган эл-юрт ҳар жиҳатдан мустаҳкам бўлиб, тараққий этади ва ривожланади. Миллатлар ўзаро бир-бири билан тотув, меҳр муҳаббатда ва яхшиликларни бир-бирларидан аямай яшасалар албатта, эл-юрт ҳимоясида асосий пойдеворни қўйган ҳисобланадилар. Чунки юртинг тинч-уйинг тинч. Тинчлик ва тотувлик билан нимагаки эришилса унда барака файз бўлади. Шу сабаб барчамизни доимо эзгу ишлар, яхши амалларга муяссар айлаб, юртимиз, маҳалламиз, хонадонларимизга файз-барака тинчлик-омонлик ато этишини Яратгандан сўраб қоламиз! “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Озода Маҳкамова 520

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қандай ишлаб чиқилган эди?

Конституция – лотинча “Cohstitutio” сўзидан олинган бўлиб, “тузилиш, ўрнатиш, тузук” маъноларини англатади. Конституция-қонунлар мажмуаси бўлиб, давлат ва ҳокимият тузилиши, бошқарув органлари тизимини шакллантириш тартиби, сайлов ўтказиш тартиби, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради. “Конституция”, “сенат” каби атамалар, қадимги Римда ҳам маълум бўлган. Конституциямизда уч минг йиллик миллий давлатчилигимиз тарихида ҳукм сурган Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар каби маърифатпарвар аждодларимиз тарихий анъаналари ҳам ўз аксини топган. Соҳибқирон Амир Темурнинг “Тузуклари” шарқ ва Осиё мамлакатлари тараққиётида ўзига хос конституциявий хусусиятга эга ҳужжат бўлган. У шариат қонунлари билан қаторда Марказий Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган. Қомусимизнинг дунё юзини кўриши тарихига назар солсак, халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистон тарихида бундан олдин ҳам конституция қабул қилинган эди, лекин бу қонунларни қабул қилишда халқимизнинг хохиш истаклари, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи умуман эътиборга олинмаган эди. (1927,1937,1978 йилларда қабул қилинган) Бугунги кундаги Конституциямизни қабул қилишда БМТнинг Халқаро Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатлари ва Франция, Италия, Финландия каби дунёнинг юзга яқин давлатлари тажрибаси ўрганиб чиқилиб, бизга тааллуқли жойлари олинди. Янги Конституция лойиҳаси 1992 йилнинг сентябрь куни тайёр бўлди ва шу куни матбуотда умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Муҳокамада катта ёшли аҳолининг деярли ҳаммаси иштирок этиб, сиёсий фаоллик кўрсатдилар ва қизғин мунозаралар қилдилар.1992 йил 21 ноябрда Конституция иккинчи марта муҳокама қилиш учун газетада эълон қилинди. Конституциянинг қайта ишланган вариантида фуқаролар ўз иштирокининг натижасини кўра олдилар. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси ўн иккинчи чақириқ Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборатдир. Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим 1-курс талабаси, “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси, “Абу Ҳафс Кабир” жомеъ масжиди имом хатиби А.Абдуллаев 608

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ

Истиқлолимиз қўлга киритилгач, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кўплаб ютуқларга, улкан неъматларга эришдик. Миллий байроқ ва миллий гербимизга эга бўлдик, давлатимиз мадҳияси қабул қилинди, Бош Қомусимиз тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг Бош Қомуси ҳамма учун умум-мажбурий бўлган ёзма ҳуқуқий ҳужжат саналади. Унда тадбиркорлик, хусусий бизнес, оилавий масалалар, меҳнат ҳуқуқ шартномаларидан тортиб, илм-у маърифат, миллий қадриятлар, давлатимиз рамзлари, давлат тили, тарихий обидаларга бўлган эътибор, виждон эркинлиги кафолатлари ҳақида ҳам алоҳида сўз юритилган. Ҳар йили мамлакатимизнинг фақат таълим муассасаларида эмас, балки барча масканларида шу муносабат билан алоҳида тадбир бўлиб ўтади. Унда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва унинг ёшлар ҳаётидаги ўрни, белгилаб қўйилган вазифа, бурч ва мажбуриятларга алоҳида тўхталиш ҳам бежиз эмас, албатта. Эътироф этиш жоизки, Бош Қомусимиз ўз мазмун-моҳияти билан инсон шаъни, юрт фаровонлиги, осойишта турмуш тарзини таъминлаш ва ҳимоя қилишга эътибор қаратган. Унда инсон ҳуқуқлари, қонунга юксак ҳурмат билан қараш, юртимиз фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга урғу берилган. Шу заминда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро унинг барча моддаларини чуқур англаб ҳаётга тадбиқ этиши, бирдек амал қилиши, қолаверса, эъзозлаши ва алоҳида ҳурмат кўрсатиши талаб этилади. Ҳар қайси инсон ўз ҳақ-ҳуқуқи учун курашиши лозим. Лоқайдлик ва бепарволик бўлган жамиятда юксалиш ва тараққиёт бўлмаслиги тайин. Қонунларни чуқур ўрганиш ва уларга риоя қилиб яшаш кундалик ҳаёт тарзимизга айлансагина, юрт тинч, мамлакат обод, халқ фаровон бўлади, баркамол авлод осуда ҳаёт кечиради. Махсус сиртқи бўлим талабаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Эркин Қудратов 345

Яхшиликка калит бўлинг!

Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсин! Жаннатмакон, азиз юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, хонадонимиздаги осойишталик, дастурхонимиздаги тўкинлик буюк Раббимизнинг бизга кўрсатаётган чексиз раҳмати, фидоий инсонларнинг элим-юртим, деб қилаётган эзгу меҳнатларининг самараси десак, асло янглишмаймиз. Зотан, ҳар бир кунини, ёйинки ҳар сониясини ўзгалар мушкулини осон қилишга, ўксик қалбларни қувонтиришга бахшида этадиган инсонлар – чинакам фидоийлардир. Инсонлар хизматида бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиш ва ҳожатларини раво қилишда доимо ҳаракатда туриш қандай саодат. Бу саодат  ҳосили том маънода яхшилик деб аталади. Сунани Ибн Можа ва бошқа машҳур ҳадис китобларда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: من حديث أنس ابن مالك رضي الله عنه أنه عليه الصلاة والسلام قال: إِنَّ مِنْ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلْخَيْرِ مَغَالِيقَ لِلشَّرِّ، وَإِنَّ مِنْ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلشَّرِّ مَغَالِيقَ لِلْخَيْرِ، فَطُوبَى لِمَنْ جَعَلَ اللَّهُ مَفَاتِيحَ الْخَيْرِ عَلَى يَدَيْهِ، وَوَيْلٌ لِمَنْ جَعَلَ اللَّهُ مَفَاتِيحَ الشَّرِّ عَلَى يَدَيْهِ. “Албатта, инсонлардан яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўладиганлари бор. Ва яна инсонлардан яхшиликка қулф, ёмонликка калит бўладиганлари ҳам бор. Аллоҳ таоло қўлига яхшиликни берган кишига “Тубо” бўлсин! Аллоҳ таоло қўлига ёмонликни берган кимсага “Вайл” бўлсин!”. (“Тубо” – кўп яхшиликлар ёки жаннатдаги дарахтнинг номи. “Вайл” – кўп ёмонлик ёки жаҳаннамдаги даҳшатли водийнинг номи). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида инсонлар яхши ёки ёмон ишларнинг қилишда икки турли синф бўлишларини таъкидлаб: яхшиликка калит, ёмонликка қулф ва яхшиликка қулф, ёмонликка калит бўлишини баён қилиб беряпдилар. Ушбу ҳадисни эшитган ва юқоридаги набавий тақсим хусусида фикр юритган ҳар бир инсон ўзини мен қайси инсонлар синфидан эканман? Яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўладиганлар қаторидами ёки аксими, деб ўйлаб қолади. Ҳеч шубҳа йўқки, бу саволга жавоб бериш учун инсон ўз нафси олдида туриши, уни қаттиқ сўроққа тутиши, ўтмиши, тутган йўли, инсонлар билан муомаласи ҳақида чуқурроқ ўйлаб, мулоҳаза юритиши лозим бўлади. У яхшиликка калит, ёмонликка қулфми ёки акси?  Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида туриб ҳисоб қилинишдан олдин, ушбу ҳаёти дунёда нафсни қаттиқ сўроққа тутиш лозим. Зеро, у кунда фақатгина иккита йўл: “Тубо”га ёки “Вайл”га элтувчи йўл бўлади, холос. Яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўлишни хоҳлаган киши қуйидагиларга амал қилиши лозим: Сўзи ва амалини холис Аллоҳ таоло учун қилиш. Бирор сўз айтадими ёки амал қиладими ундан фақатгина Аллоҳ таолонинг мукофотини умид қилиши керак. Чунки, Аллоҳ таоло Ўзининг розилиги учун қилинган амалнигина қабул қилади. У зот бу ҳақда “Баййина” сурасида шундай марҳамат қилади:   وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ  “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир” (Баййина 5-оят). Ихлосли бандасидан ёмонликларни даф қилиб, ҳидоятга йўллаш Аллоҳ таолонинг шаръий қоидаси, одатларидандир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло пайғамбари Юсуф алайҳиссалом ҳақларида шундай марҳамат қилади:  وَلَقَدْ هَمَّتْ بِهِ وَهَمَّ بِهَا لَوْلَا أَنْ رَأَى بُرْهَانَ رَبِّهِ كَذَلِكَ لِنَصْرِفَ عَنْهُ السُّوءَ وَالْفَحْشَاءَ إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُخْلَصِينَ  “(Зулайхо) унга мойил, у (Юсуфнинг дили) ҳам бунга мойил бўлганди. Агар Раббининг ҳужжатини кўрмаганда (бўлар иш бўлар эди). Шу тарзда ундан ёмонлик ва фаҳшни буриб юбордик. Албатта, у (дили) холис бандаларимиздандир” (Юсуф сураси 24-оят). Яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўлишни сўраб Аллоҳ таолога дуо қилиш ва У зотга ёлвориш. Маълумки, Аллоҳ Ўзига нидо қилиб дуо қилган бандасини ноумид қайтармас. Бу...
1 184 185 186 187 188 232