islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Профессор ва талаба

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди: – Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми? Бир талаба дадил туриб жавоб берди: – Ҳа, Худо томонидан яратилган. – Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор. – Ҳа, жаноб, – жавоб берди талаба. Профессор сўради: – Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак, Худо ёмонликни хам яратган экан-да. Агар Худо бор бўлса, ва “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз ҳам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да? Талаба бу гапларни эшитиб жим қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди. Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради: – Сизга савол берсам майлими, профессор? – Албатта, – жавоб берди профессор. Талаба туриб сўради: – Совуқлик мавжудми? – Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан? Талабалар унинг саволига кулишди. Йигит жавоб қилди: – Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол – иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди: – Профессор, қоронғилик мавжудми? – Албатта мавжуд. – Сиз яна ноҳақсиз, жавоб. Қоронғилик ҳам мавжуд эмас. Қоронғилик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғиликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, ҳар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Ньютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғиликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғиликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғи эканини сиз қандайбиласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғилик – ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча. Талаба яна профессордан сўради: – Ёмонлик мавжудми? Бу сафар профессор ишончсизлик билан жавоб берди: – Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни ҳар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир. Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди: – Ёмонлик мавжуд эмас, жаноб, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик  бу – Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади. Профессор ўтирди. Бу серсавол талаба Алберт Эйнштейн эди. Манба 312

Аллоҳнинг шундай бандалари борки…

ДОКТОР МУҲАММАД РОТИБ НОБУЛСИЙДАН БИР ҲАДИС ШАРҲИ (Фазилатли Шайх, Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг 08. 01. 1998- йили, “Жомеул Аҳмадий“ номли масжидида ҳаётий мисоллар ила ажойиб ва гўзал шарҳланган ҳадис дарсини эътиборингизга қисқача ҳавола қиламиз): Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломларимиз бўлсин. Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни одамларнинг эҳтиёжларига хослаб қўйган. Одамлар (шахсий) эҳтиёжларини қондириш учун уларнинг ҳузурларига талпинадилар. Ана ўшалар, Қиёмат куни Аллоҳнинг азобида омонда бўлувчилардир!“, деганлар. (Ибн Аббосга бир мавқуф ривоятда: “Одамлар (шахсий) эҳтиёжларини қондириш ва ўз(қалб)ларига сурур истаб“) уларнинг ҳузурларига талпинадилар. Ана ўшалар, Қиёмат куни Аллоҳнинг азобида омонда бўлувчилардир!“, деганлар (Табароний ривояти). Шунга яқин маъноли бошқа бир ҳадисда бундай дейилган: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: ”Аллоҳнинг шундай қавм(банда)лари борки, уларни бандаларнинг манфаатлари (ўз қўлидаги неъматларни одамларга манфаат етказиш йўлида сарфлашлари) учун неъматларга хослаган (айнан уларга бошқалардан кўра кўпроқ неъмат: бой-бадавлатлик, кенг имкониятлар берган)дир. Улар у(неъматлар)ни (одамлар манфаати учун) сарфлар эканлар, Аллоҳ у(неъматлар)ни уларнинг қўлида турғизур. Қачонки уни (одамлар манфаати йўлида сарфлашни) ман қилар эканлар, у(неъматлари)ни улардан тортиб олур ва бошқаларга ўтказур! (Ибн Абу Дунё ривояти). Шарҳ: Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, унга одамларнинг эҳтиёжини туширур. Сиз Аллоҳ суядиган инсонларданмисиз ёки У ёқтирмайдиганларданми эканингизни билиб олишингиз мумкин. Одамлар эҳтиёжларини қондириш умидида эшигингизни кўп тақиллатса, ҳамманинг шу маънода кўзлаган одами бўлсангиз, улар сизда яхшиликни кўрсалар, орзу-умидларини сиз туфайли амалга ошади деб ишонишса, сиздан туҳфа ва ҳадялар кутишса, демак, Сиз Аллоҳ суйган бандалар қаторидасиз!.. Аммо одамлар сиздан юз ўгирсалар, атрофингиздан қочсалар, сиздан бир яхшилик чиқишидан ноумид бўлсалар, сиз ҳисоботларидан тушириб юборган бўлсалар, сизни барча мол-дунё ва лаззатларингиз ила тарк этсалар, билинки, сиз Аллоҳ азза ва жалла суймайдиган инсонлардан экансиз. Бу инсон бошқалар учун ўзини фидо қилади, буниси бошқаларни ўзига қул қилиш билан овора! Иккисининг орасида жуда ҳам катта фарқ бор. Пайғамбарлар бор-будларини одамларга бериб, ўзларига ҳеч нарса қолдирмаганлар-у, бироқ Аллоҳнинг розилигини олганлар! Муштумзўр кимсалар ҳамма нарсани ўзлариники қилишга уриниб, бировга бирор нарса берган эмаслар. Одамлар ўзи у ёки бу каби бўладилар. Менинг кўп айтадиган бир гапим бор: Пайғамбарлар ўз комилликлари ила қалбларга эга бўлганлар. Муштумзўрлар қувватлари ила бўйинларга эга бўла олганлар холос. Сиз хоҳланг, пайғамбарга, хоҳланг, муштумзўрга тобе-эргашувчи бўлинг! Муштумзўрга эргашсангиз, ўз манфаатларингизни амалга ошириш учун куч-қувватингизни сарфлайсиз. Пайғамбар йўлини тутсангиз, қалблар сизга талпиниши учун пайғамбар сизга буюрган камолот йўлларини ҳаётингизга татбиқ қиласиз… “Аллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни одамларнинг эҳтиёжларига хослаб қўйган…” Бир йигит ҳақида эшитиб қолдим. У ширинлик, озиқ-овқат цехи очган экан. Шунчалик харидорлари кўп эканки, шу соҳада биринчи рақамли устоз даражасига деярли, чиқиб улгурибди. Хўп, яхши. Одамларнинг уни маҳсулотига бунчалик қизиқишининг сири нимада? Бу харидоргир товарнинг нима сирли жойи бор экан? Бунча катта даромад кўришнинг сири нимада? У йигитнинг отаси бор экан. Отасининг ҳам алоҳида тижорат растаси бўлиб, унда ўғли ишлаб чиқарадиган ширинликларни сотар экан. Йигит отасининг бу растасига тақдим қиладиган барча товарни ҳисоблаб ўтирмай, отасига: “Бу товарни сотинг ва пулини ўзингизга олаверинг“, дер экан. У ака-ука, опа-сингилларига ҳам беҳисоб ҳадя ва моддий ёрдамлар берар экан. Яқинларига ҳам шу даражада сила-и раҳм қилиб, хайр-эҳсонлар берар эканки, киримининг ярмидан кўпини атрофидагиларга бериб юборар экан. Бир сафар уни койиб: “Сени тушуниб бўлмаяпти, ҳаддан зиёд кўп хайр-эҳсон қиляпсан. Бироз ўзингни ўнглаб, у ёқ-бу ёғинга қараб, ҳисобли иш қил. Бас, етар энди шунча қилганинг. Ҳар бир нарсанинг ҳам меъёри бор”, дебди баъзилар. Шунда у: “Агар мен бу хайр-эҳсонлардан қўлимни тортиб,...

Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги янги низом тасдиқланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан такомиллаштириш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнларини мувофиқлаштириш мақсадида Олий таълим тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради. Олий таълим тўғрисидаги низомга кўра, олий таълим узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури бўлиб, олий таълим муассасаларида умумий ўрта (11 синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими амалга оширилади. Олий таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: олий таълимни иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилганлиги; таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; олий таълимни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртидан кейинги таълимлар билан узлуксизлиги ва узвийлиги; таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; олий таълим тизимида давлат ва жамият бошқарувини уйғунлаштириш; олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш. Мамлакатнинг истиқболини ҳисобга олган ҳолда замон талабларига жавоб бера оладиган малакали, рақобатбардош, юксак билимли, республиканинг илм-фан, маданият, иқтисод, ижтимоий соҳаларини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшадиган, мустақил фикрлай оладиган, юксак маънавиятга эга бўлган юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлашдан олий таълимнинг асосий мақсади ҳисобланади. Олий таълимнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа ва ўқув фан дастурларга мувофиқ ўқитиш сифатини таъминлаш; ўқув жараёнини (амалиёт, стажировка) кадрлар истеъмолчиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ташкил этиш; олий малакали мутахассислар, шунингдек илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш; илм-фан, маданият, техника, технологиялар, иқтисоднинг замонавий ютуқлари, мамлакатнинг иқтисоди ва маданиятининг ижтимоий истиқболини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш услубларини тизимли такомиллаштириш; ёшларда инсонпарварлик руҳиятини шакллантириш, уларнинг тарбиясига миллий ватанпарварлик ғояси асосида умуминсоний қадриятларни ҳамда Ватанга, жамиятга, оилага ва атроф-муҳитга муҳаббатни сингдириш; ўқитишнинг интерфаол усулларини, инновацион педагогик ҳамда ахборот коммуникацион технологияларини, мустақил таълим олиш, масофавий таълим тизимини амалиётга жорий қилиш; олий таълимда фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш; илмий-педагогик кадрлар ва таълим олувчиларнинг илмий–ижодий фаолияти, илмий тадқиқотлари ёрдамида фан, техника, технологияларни ривожлантириш, олинган натижаларни мамлакат иқтисодиётида ва таълим жараёнида қўллаш бўйича тавсиялар тайёрлаш; давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларини ривожлантириш асосида таълим хизматлари бозорида рақобатни юзага келтириш; олий таълим муассасаларини бошқаришни такомиллаштириш ва мустақиллигини кенгайтириш, жамоат бошқарувини васийлик кенгашлар шаклида олиб бориш; таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш борасида илмий, услубий тадқиқотларни олиб бориш, битирувчиларни касб йўллаш ҳамда меҳнат билан бандлиги мониторингини олиб бориш; олий таълим соҳасида ўзаро фойдали халқаро ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш. Олий таълим тизими қуйидагилардан иборат: давлат таълим стандарти ва малака талабларига мувофиқ таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таълим дастурларининг бажарилишини таъминлайдиган давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари; олий таълимни норматив-ҳуқуқий ва илмий-услубий таъминоти бўйича тадқиқот ишларини олиб борувчи илмий-педагогик муассасалар; олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари, шунингдек, уларга бўйсинувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар. Олий таълим икки босқичдан иборат: бакалавриат ва магистратура. Олий таълим муассасаларида бакалавр...

Ширинсўзлик бахт омили

Ҳар доим ширинсўзлик, гўзал муомала кишини бахтли бўлиш омили бўлиб келган. Бу каби сифатлар нафақат эри-хотин, ота-бола, она-бола, қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва оға-ини ўртасида балки, жамиятдаги ижтимоий ва маънавий ишларнинг барчасида ўз самарасини беради. Чунки сўзда сеҳр бўлади. Бир сўз ёки гап билан инсон кўнглини вайрон ё хурсанд қилиш мумкин. Ҳаётда шундай ишлар борки уни пул билан ҳам амалга ошириб бўлмайди. Мисол қилиб айтадиган бўлсак, агар бой бадавлат бир инсон бемор бўлиб ётган бўлса, қандай дори ичса ҳам дардига малҳам бўлмаётган бўлса, айтинг-чи уни мол-дунёси ёрдам берадими? Шундай вақтда беморнинг дўстларидан бири келиб, унга ширинсўзлик билан кайфиятини кўтарадиган, келажак учун умид бағишлайдиган сўзларни, гапларни айтса, беморда ўзига нисбатан ишонч, дардига даво борлигига инонч пайдо бўлади. Бунга нима сабаб? Албатта ширинсўзлик ва гўзал муомала. Ҳатто бобомиз Ибн Сино ҳам ўз китобларида ҳар қандай беморни даволашда учта муҳим ишни амалга ошириш кераклигини таъкидлаб, энг аввало ширинсўзлик ва гўзал муомала деганлар. Бу гўзал ахлоқий сифат бугунги кунда муҳим иш бўлиб қолганки, айниқса эри-хотин орасида. Тасаввур қилинг. Агар сиз толиб, кайфиятингиз бузилиб, ишдан келганингизда аёлингиз барча ишини ташлаб, табассум қилган ҳолда ассалому алайкум, дадаси чарчамасдан яхши келдингизми? ва қўлингиздаги нарсаларни олиб, тез кийимларингизни алмаштириб олинг, овқат тайёр, жуда чарчаб кетган бўлсангиз керак, бизга у керак, бу керак дея сизни қийнаб юбордик, ҳечқиси йўқ бир оз дам олсангиз чарчоқларингиз чиқиб кетади деб, кутиб олса аниқки сиз ўша кунги барча йўлиққан асаббузарлик ва қийинчиликларни эсдан чиқариб юборасиз ва кайфиятингиз чоғ бўлади. Демак, кайфиятингиз чоғ ва хурсанд бўлишингизга аёлингизни ширин сўзлари-ю гўзал муомаласи сабаб. Шу ўринда тан олиб айтишимиз керакки, ширинсўзлик деганда фақатгина аёлга тегишли бўлган иш деб, ўйлаймиз ва аёлимиздан талаб қиламиз. Бу оила қўрғонидаги хато фикр бўлиб, ширинсўзлик нафақат аёлда балки эркакда ҳам бўлиши зарур. Сиз эрталаб ишга чиқиб кун давомида истаган таомларингизни еб, дўстларингиз даврасида зерикмасдан ўтказасиз. Аёлингиз-чи? Уй ишлари, кир ювиш, уйни сарамжон қилиш, болалар инжиқликларига чидаш ва сиз келишинигизга сиз хохлайдиган  қилиб, уйдаги бор масаллиқлардан овқат тайёрлаши керак. Ана шу ишларни бажариб, жуда чарчаб турган бир маҳалда сиз кириб келиб, салом бериб, қани яхши ўтирибсизларми, уйлар сарамжон-сариштаку. Қани онаси қорним оч, тайёрлаган таомингни олиб кел. Бирга овқатланамиз ва овқатидан еб, гарчанд сиз айтгандай бўлмаса ҳам бай-бай жуда ҳам ширин чиқибди десангиз олам гулистон аёлингиз ҳам сизнинг бу гапларингиздан шу кунги барча чарчоқлари эсдан чиқиб,  ҳудди рўзғор ишларини энди бошлагандай кучга кириб, кайфияти кўтарилади. Билинки бу кайфият кўтарилишига сизнинг  ширинсўзлигингиз сабаб бўлади. У ҳам инсон, у ҳам ўзига яхши муомала қилинишини ва эътибор берилишини хоҳлайди. Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бу иш на эрга ва на аёлга қийин иш эмас. Ҳаётда амалга оширса бўлди. Азизларим халқимизда шундай бир мақол бор: “Яхши гап билан илон инидан чиқар, ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар” дейилади. Келинг ота-онамиз, ака-укамиз, опа-синглимиз, қўни-қўшнимиз, қариндош-уруғимиз, фарзандларимиз ва аҳли аёлимизга нисбатан ширинсўз бўлишни унитмайлик. Шунда улар ҳам бизга нисбатан ширинсўз бўлади. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов 393

Ҳамма гап қандай қарашда

Бир замонлар бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳ бўлган экан. Кунларнинг бирида у барча рассомларни чақиртириб ўз суратини жисмоний нуқсонларини яширган ҳолда чизишни буюрибди. Лекин рассомларнинг бирортаси бунга рози бўлмабди. Улар ўзаро “Бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳни соғлом кўз ва оёқли қилиб тасвирлаш ёлғон манзара бўлади, биз бундай ишга қўл урмаймиз”, дейишибди ва ҳар хил баҳоналар билан шоҳга ўз узрларини изҳор қилибди. Аммо бир рассом бунга рози бўлиб, барча мусаввирларни ҳайратга солибди. Ҳақиқатан, у подшоҳнинг нуқсонсиз расмини жуда ҳам чиройли тасвирлабди. Суратда подшоҳ ов милтиғини ушлаб кийикни нишонга олаётган ҳолатда эди. Бундай чоқда табийки, овчи бир кўзини юмиб олган ҳамда бир оёғини букиб ерга таяниб турган бўлади. Маҳоратли рассом суратда подшоҳнинг ғилай кўзи ва чўлоқ оёғини шу ҳолатда яшира олди. Бошқа ҳамкасблари унинг маҳорати ва зийраклиги олдида бош эгди ва тасаннолар айтди. Чунки у одамларга айблов кўзи билан эмас, балки ижобий кўз билан қараб, уни бенуқсон суратда тасвирлай олган эди. Бизнинг ҳам атрофимиздаги одамларнинг баъзи камчиликлари кўзга ташланиши мумкин. Лекин биз улар ҳақида гапирганимизда бу камчиликларни яширишимиз ва яхши тарафга йўйишимиз даркор. Чунки инсон хатодан холи эмас. Ундан ташқари, одамларнинг баъзи қилаётган ишларига унинг ҳақиқатини билмасдан, зоҳирига қараб баҳо бериш билан ноўрин айблаб қўйиб, сўнг пушаймон бўлишимиз мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар. Чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», деганлар. Ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир. (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин», деган (Ҳужурот, 12). Демак, ўзгалардаги аниқ кўриниб турган айбларни гапиришимиз ғийбат, аниқ бўлмаган камчилик ёки айбларни айтишимиз бадгумонлик, асли бўлмаган айбни айтиш эса бўҳтон ва туҳмат бўлар экан. Шундай экан, бошқалар ҳақида гапирганимизда тилимизга эҳтиёт бўлайлик ва фақат уларнинг яхши тарафини тилга олайлик. “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чўлпонов Манба 369
1 182 183 184 185 186 232