islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Пайғамбаримизга эҳтиром бахт-саодат, ҳурматсизлик ҳалокатдир

Фарғонанинг чекка қишлоқларидан бирида яшовчи Мухтор ака деган киши бор. Ёшлари олтмишдан ошган. У кишини мен эллик ёшларидан бери танийман. Бир куни қудамиз ўғлини уйлантираётганда тўйда бирга ўтириб қолдик. Қуда холанинг тоғалари бўлар эканлар. (Буни мен синглимни тўйидан кейин анча кеч билганман). Шу ерда бу киши ўзининг ибодатга кириш сирини айтиб берди. Ёқамни ушладим, субҳаналлоҳ! Воқеани қаҳрамонимизнинг тилидан эшитамиз: “Домла, мен қурувчи-дурадгорман. Бир айбим – авваллари ичкиликка ружу қўйганроқ одам эдим. Тошкентга ишга бориб, дурадгорлик билан кун кўрар эдим. Ишбоши сифатида одам олиб бориб, бирга ишлаб, уларнинг ҳақини олиб берардим. Бир сафар бир тошкентлик исмига “вич, вич” қўшиб чақириладиган казо-казолардан бирининг уйига бориб қолибмиз. Унинг отасини асти қўяверасиз, кўрмаганни кўргани қурсин, жудаа каттазанг (шева: кибрли). Ҳаммамизга жуда қўпол муомала қилади, қуллардек қарайди бизга. Ишчилик, халқни кети кенг, бунақалариям учраб турадида энди деб тишни-тишга қўйиб чидаб ишни давом эттиравердик. Бир куни шу отахон негадир Пайғамбаримиз ҳақида ножўя сўзлар айтиб, ҳақорат қилиб қолди. Чидаб туролмадим, юрагим тез уриб кетди ва “Ҳе сени ўша, … нананай-нананай” деб ёмон сўзлар билан сўкиб-сўкиб, “ишинг бошингда қолсин сен расвони” деб битиб қолай деган, пулини қўлга олишимизга яқин қолган ишни ташлаб кетишга қатъий қарор қилдим ва олтита шерикларимга “Кетдик. Бу бемазани уйида ишламаймиз. Ҳаммаларингни хизмат ҳақларингни ўзим уйга бориб тўлайман”, дедим-да, қишлоққа қуруқ қўл билан қайтдик. Ўзи мардикорман. Ота-онам ўлиб кетган. Бош фарзандман. Бир неча ука-сингилларимга ота бўлиб қолганман. Келиб, эртасига тўғри жума мачитга бориб, Шукруллоҳ ҳожи домла (1944-2006. Ҳожи Ҳиндистоний домла ва бошқа бир неча улуғ устозлардан таълим олиб, ҳикмат эгаси бўлиб етишган зот) нинг олдига кириб, кечаги бўлган ишларни айтиб бердим ва “Домла, шу ишим тўғрими? Нотўғри иш қилмаяпманми? Шу иш ҳақи кечвориб, шерикларимга ёнимдан тўласам бўлаверадими?”, деб сўрадим. (Чекка қишлоқларда оз бўлса-да, шунчалик соддадил, виждонли кишилар борки, кишини ҳақидан қаттиқ қўрқадилар). Домла мени эшитиб, йиғлаб-пишиб кетдилар. Бу ишимдан хурсанд бўлиб, отамга раҳматлар айтдилар ва ўринларидан туриб, қиблага қараб, мени ҳақимга файз-барака тилаб, шунақа ёқимли ва узоқ дуо қилдиларки, қўлларим чарчаб кетди… Уйга қайтиб, бисотимдаги бор нарсаларимни сотиб, шерикларимга тўладим, рози қилдим. Анча қимматга шартнома қилгандик. Тузуккина маблағ бўлди тўлаган пулим ҳам! Кунлар зўрға-базўр ўтиб, қора қозонимиз бақадриҳол қайнаб турди. Келаси йил баҳорда чўлга чиқиб, шоли экдим. Худо кузидан бериб (куз баракали келиб), шунақа кўп ҳосил олдимки, шу йилнинг ўзида иккита тўй қилиб, уй ҳам солиб, битта сигир ҳам олдим. Ўзим ҳам ҳайронман бу ҳолдан. (Бу мустақилликни дастлабки йилларидаги гап. Қишлоқ шароити учун битта сигир ҳозир ҳам бир оилани боқувчисидек гап). Шу Пайғамбаримизга ўзимча кўрсатган ҳурматим Худога хуш келиб, Шукруллоҳ ҳожи домлани дуолари ижобат бўлганми, дейман-да, домла. Бир сафар тошкентлик дўстим (ҳарбий хизматдоши бўлса керак) ҳам уйида тўй бўлаётганда таклиф қилди. Билсам, улар ҳам диндор оила экан. Мен ичкиликбозлигимни билиб туриб, қолаверса, “мен бу даврага нолойиқман”, дейишимга қарамасдан, тўйга ташриф буюрган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазрат​лари ўтирган жойга чой олиб боришимга қистади ва у кишидан ҳам ҳақимга дуо олиб берди. Шу ишлардан сўнг Худо қалбимга бир нима солиб, жумага боргим келишни бошлади. Ҳеч нарса билмайман, ичиб тураман ҳали ҳам. Ахийри, бордим. Мачитни ташқарисида дарвозаси ёнида ўтириб, маърузани эшитиб, ичкарига киришга журъат қилолмай, қайтиб келдим. Шу ҳол олти марта такрорланди, бораман, мачитга киролмай, қайтаман. Еттинчи сафар ҳам маърузани эшитиб, охири ичкарига киришга қарор қилдим.Азон айтилаётганда мачит томонга икки қадам ташлашимни биламан, ортимдан бир ичкиликбоз таниш одам “Ҳой Мухтор, бу...

Солиҳ суҳбатдош

Инсон доимo бошқалар билан мулоқот қилишга муҳтож бўлади. Шу сабабли ўзига муносиб суҳбатдош ва дўстлар танлашга интилади. Мўмин инсон солиҳ кишиларни дўст тутиши, улар билан имкон қадар кўпроқ бирга бўлишга интилиши лозим. Чунки, солиҳ кишиларнинг сўзларидан кўра сийратлари инсонга таъсирлироқ бўлади. Улуғ имомларимиз бу борада ҳам бизга гўзал намуна бўлишган ва биз учун қимматли тавсияларни беришган. Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг устози, Яҳё ибн Яҳё Найсобурий (226 ҳ./840 м. йили вафот этган) роҳимаҳуллоҳ Имом Молик роҳимаҳуллоҳдан  “Муватто” китобларини таълим олиб бўлгандан сўнг яна бир муддат зотнинг ёнларида яшадилар. Нима учун у ерда қолганликлари ҳақида сўрашганида: “Имом Моликнинг шамоилларидан таҳсил олиш учун у ерда қолдим. Чунки, у зотнинг сифатлари саҳоба ва тобеинларники каби эди”, дея жавоб берган эканлар. Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Намунали солиҳ инсонни кўриш ундан эшитилган нарсадан кўра таъсирлироқ бўлади ва унга қараган инсонда яхшилик асарларини қолдиради. Бу борада саҳобалар розияллоҳу анҳум улкан бахт соҳиби бўлганлар. Сабаби, улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлар, доимий У зотни кўриб ёнларида юрар эдилар. Шунинг учун ҳам улар Расулуллоҳдан кейин энг яхши уммат бўлишди. Солиҳ ва намунали инсонни кўриш Аллоҳни эслатади. Сабаби, унга қараган инсон унинг юриш-туриши, нутқи, сукут сақлаши ва ҳар бир ҳаракатида гўзал маъно, самимийлик, хотиржамлик, муҳаббат ҳамда сакинатни кўради. Унга қараш инсонга Аллоҳни эслатади, унинг сурати Аллоҳ томон юришга чорлайди. Ана шундай инсонлар уларни кўрилганда Аллоҳ эсланадиган кишилар бўлишади. Бу иш салафи солиҳлар орасида кенг ёйилган эди. Инсонлар солиҳ кишини кўриб манфаат олиш учун у билан учрашишни мақсад қилишар эди. Чунки, уни кўришнинг ўзи қалбни нурлантиради, нафсда яхшиликка рағбатни уйғотади, динга муҳаббатни оширади ва Аллоҳ таолони эслатади”. Шунинг учун ҳам мусулмон инсон бу нур ва набавий меросдан насиба олиш учун улар билан доимий алоқада бўлиши лозим. Юқоридаги олимларнинг сўзларидан маълум бўладики, солиҳ  инсонга биргина қарашнинг ўзи қалбга шу қадар таъсир қилар экан,  у  билан суҳбат қуриш, дўстлашиш ва узоқ вақт бирга бўлиш кишида ўз аксини топмай қолмайди. Бунинг акси ўлароқ бадхулқ инсонлар билан кўп бирга бўлиш аста-секин инсонни уларга ўхшатиб қўяди. Чунки, инсоннинг табиати ўғри бўлиб, атрофдагилардан яхшиликни  ҳам,  ёмонликни ҳам бир хилда “ўғирлаб” олади. Шундай экан, мўмин инсон доимо ўзига солиҳларни дўст тутиши ва улар билан ҳамсуҳбат бўлиши ўзи учун манфаатли бўлади. Зеро, ҳақиқий солиҳларгина ўз дўстининг кўзгусидир. Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг “Толиби илм тарбияси учун тўғри йўл маёқлари” номли китоблари асосида 2-курс талабаси Ийсохон Яҳё тайёрлади 464

Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари

“Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, диний йўлдан нима керакли бўлса ол, қолганини ташла”. “Бу умматнинг ҳалоки тузган шартномасининг бузилиш пайтига яқин бир замонда амалга ошажак”. “Қалб билан жасаднинг ҳоли кўр билан шолнинг ҳоли кабидир. Шол шундай деди: “Анави ерда бир мева кўраяпман, аммо ололмаяпман. Мени елкангга чиқар, уни олайин”. Кўр шолни елкасига чиқарибди, у мевани олади ва биргаликда бу мевани ейдилар”. “Иложи бўлса, бозорга биринчи бўлиб кирганлардан бўлманг. Бозордан охирги бўлиб ҳам чиқманг. Чунки бозор – шайтоннинг жанг майдонидир. Байроғини у ерга тиккан”. “Аллоҳ таолога хуфёна (гизли) осий бўлган эсанг, унга хуфёна ибодат қил ва савобини қозон. Агар очиқча осий бўлган эсанг, гуноҳ қилган бўлсанг, очиқча ибодат қил ва савоб қозон. Булар бир-бирини ўчиради”. “Мени уч кимса ҳайратга солади: Бири – дунё умидларига тўла одам. Ҳолбуки ўлим унинг изига тушгандир. Иккинчиси – ғафлат ичида кезаётган одам. Ҳолбуки ҳеч ғафлатда бўлмаган, уни унутмаган биттаси бор. Учинчиси – қаҳқаҳа отаётган киши. Ҳолбуки оламларнинг Рабби Аллоҳ ундан хафами, хурсандми асло билмайди”. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов 356

Араб тили граматикасини арабларга буюк бобомиз Маҳмуд аз-Замахшарий ўргатган

18 декабрь – халқаро араб тили куни  2010 йили Халқаро она тили байрами арафасида БМТ департаменти жамоат фикри билан келишилган ҳолда олтита ташкилот расмий тили учун шахсий байрамини нишонлаш фикрини таклиф қилган. Ғоя мақсади – халқлараро маданиятни мустаҳкамлаш ва кўптиллик давлатларни ривожлантиришдир. 2012 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган халқаро UNESKO ташкилотининг 190-сонли сессиясида Саудия Арабистони таклифига биноан 18 декабрь Халқаро араб тили куни сифатида эълон қилинди. Шу йили мазкур ташкилот биринчи маротаба 18 декабрни байрам сифатида нишонлаган. Шуни таъкидлаш лозим-ки, 1973 йил декабрь ойида БМТ бош ассамблеясининг 3190-рақамли қарори билан араб тили ташкилот расмий тиллари қаторига қўшилган. Бугунги кунга келиб араб ва унга яқин тилда мулоқот қилувчилар сони 300 миллионни ташкил этади. Улардан 240 миллиони учун араб тили она тилидир, 50 миллион киши эса иккинчи тил сифатида ишлатади. Бутун дунё мусулмонлари учун араб тили Қуръон тили бўлиб ҳисобланади. Араб тили барча араб мамлакатларининг расмий тили даражасида бўлиб, Исроил, Эритрея, Чад, Сомали ва Жибути каби мамлакатларнинг расмий тилларидан биридир. Жаҳон тилларидан бири деб эътироф этилган араб тили инсоният тараққиёти тарихида ғоят муҳим ўрин эгаллаган. Милоддан кейинги дастлабки асрларда Арабистон яриморолининг жанубий минтақаларидаги қабилаларгагина хос бўлган бу тил Ислом дини шаклланиши ва тарқалиши билан Яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Африка халқларининг она тили бўлиб қолди. Ҳатто Европа қитъасининг ғарбида ҳам, ҳозирги Испания ҳудудида араб давлати –«Андалусия» ташкил топган эди. Илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Каримнинг араб тилида нозил бўлиши ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз суннатларини шу тилда баён қилганлари араб тилининг «икки дунё саодатига элтувчи тил» деб эътироф этилишига асос бўлди. Ислом дини шарофати ила араб тили Атлантик океандан қарийб Тинч океангача чўзилган жуда катта минтақада яшайдиган халқлар учун она тилига айланмаса-да, халқаро муносабатлар ва сиёсат тили, илм-фан, маданият тили сифатида тарқалди. Яқин ўтмишгача мусулмон мамлакатларида араб тилини билмайдиган киши зиёли саналмас эди. Ҳозирги кунда башариятнинг тараққиёт даражасини белгилаётган энг муҳим фанлар (кибернетика, астрономия, тиббиёт)нинг асослари ўрта асрларда араб тилида яратилган эди. Бу тилда жаҳон маданиятининг дурдоналарига айланган кўплаб адабий-бадиий, фалсафий, диний, тарихий, сиёсий мавзулардаги асарлар ҳам яратилди. «Ислом маданияти» ёки «Араб тилидаги маданият» деб аталмиш бу маданиятнинг шаклланиб, ривожланишига имом Бухорий, Термизий, Хоразмий, Беруний, ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби кўплаб аждодларимиз ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар. Улар меросини ўрганиш, тадқиқ қилиш, инсоният тараққиётида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш ва уни қўлдан чиқармаслик учун, ўсиб келаётган авлодни маънавий-ахлоқий пок, илм-маърифатга чанқоқ, Ватанига, халқига садоқат руҳида тарбиялашимиз учун аждодларимиздан қолган ниҳоятда бой илмий-адабий меросни халқимизга етказишимиз, фарзандларимиз онгига сингдиришимиз лозим. Бу эса араб тилини ўрганиш ва ўргатишни тақозо қилади. Араб давлатларининг, яъни араб тилини ўзининг расмий тили деб эълон қилган давлатларнинг ҳозирги кунда ҳам дунёнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий хариталаридаги мавқеи муҳим аҳамиятга эга. Форс кўрфази, Ҳинд океани, Араб денгизи, Қизил денгиз, Ўрта Ер денгизи, Атлантик океан соҳилларига жойлашган, Осиё қитъасининг жануби-ғарбий, Африка қитъасининг шимолий минтақаларини эгаллаб турган, аҳолисининг умумий сони 190 миллиондан ортадиган 22 мустақил давлат дунёда кечаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Дунё мамлакатлари билан тинч-тотув яшашни, улар билан ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни ўзимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз, араб давлатлари билан ҳам турли даражалардаги сиёсий ва иқтисодий-ижтимоий алоқалар ривожланиб...

Ислом тарихидаги энг буюк қайтариқ

Аллоҳ таоло бандаларни бир-бирларига зулм қилишдан қайтарди. Зеро, зулмнинг ҳар қандай кўриниши ҳаромдир. Зулм икки хил бўлади: 1. Ўзига зулм қилиш. Мазкур зулмнинг энг даҳшатлиси Аллоҳ таолога ширк келтирмоқдир.  “Албатта ширк энг катта зулмдир”. (Луқмон сураси, 13-оят). Чунки мушрик ҳар қандай шерикдан пок Аллоҳга бир махлуқни тенглаштириб, уни холиқ даражасига кўтарди. Катта-кичик гуноҳлар ширкдан кейин турадиган зулм саналади. Банда гуноҳ-маъсиятга қўл уриши билан ўзини дунё-ю охират бадбахтлигига гирифтор қилади ва бу нафсга нисбатан очиқ зулмдир. 2. Инсоннинг бошқа бировга зулм ўтказиши. Ушбу зулмнинг ҳаромлиги ҳақида бир қанча ҳадисларни келтириб ўтиш мумкин. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Зулм Қиёмат кунида зулматларга айланади”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари); Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ таоло золимни маълум вақт қўйиб қўяди. Охири (бир куни) уни (азоб билан) ушлаганида, асло қутулиб кета олмайди”. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятни ўқидилар: “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир”. (Ҳуд сураси, 102-оят; Бухорий ва Муслим ривоятлари). Одамлар орасида адолат ўрнатиш ва зулм-зўравонликларга бутунлай барҳам бериш, шак-шубҳасиз, Исломнинг энг олий мақсадларидандир. Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 596
1 181 182 183 184 185 232