Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини яхшилаб ўрганиш асносида у зотни нафақат ибодатда, балки, жамийки ўринларда: хулқ-атвор, муомила ва таълим беришда намуна эканликларини билиб оламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши муаллим бўлганлар. Бугунги кунимизда барча муаллимлар у зотдан ўрнак олишлари лозим. У зотнинг таълим услублари шу қадар мукаммал ва манфаатли бўлганки, у зот берган таълимни ўзлаштирган толиби илмлар бутун жаҳонга машҳур бўлишган. Шу қаторда юртимиздан чиққан Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Ибн Сино каби уламоларимиз бунга катта далил бўлишади. Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ота-онам у зотга фидо бўсин! У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, у зот мени жеркимадилар, урмадилар ва сўкмадилар!” (Имом Муслим ривояти). Қуйида бугунги кунда муаллимлар муҳтож бўладиган у зотнинг одоб-ахлоқ, чиройли таълим бериш ва гўзал услублари билан танишамиз: 1 – Таълим олувчига савол бериш услублари: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “Аллоҳнинг бандаларига ва бандаларнинг Аллоҳга бўлган ҳақларини биласанми?” дедилар. У киши эса “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ” жавоб бердилар. Бу ҳолат уч маротаба такрорланди. У зот: “Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи, улар Аллоҳгагина ибодат қилишликлари ва Унга бирор нарсани шерик келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ таолодаги ҳақлари эса Аллоҳ Унга шерик келтирмаган кишини азобламаслигидир” деб айтдилар. Бу услубда иккита фоида бор: Таълим олувчида жавобга шавқ уйғонади ва уни эшитгандан сўнг унда чуқур илм ҳосил бўлади. Таълим олувчи ўзидаги тушинчани айтади. Агар тушинчаси тўғри бўлса муаллим уни рағбатлантиради. Агар тушинчаси нотўғри бўлса, муаллим уни тўғирлаб қўяди. 2 – Саволни такрорлашни сўраш ва сўровчини мақташ услублари: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Менга мени Жаннатга яқинлаштириб, дўзахдан узоқлаштирадиган амални хабарини беринг” деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига қараб: “Дарҳақиқат, тўғри йўл топди” дедилар. Сўнг: “Нима дединг?” дедилар. У киши саволини қайтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғридан-тўғри ҳалиги кишига жавоб бермадилар. Биринчи саҳобаларига қараб, уларни эътиборини тортиб, сўнг саволни қайтаришни буюрдилар. Чунки, кўпинча талабалар чалғиб қолиши мумкин. Шу сабабдан уларни эътиборини тортиб, сўнг жавоб бериш керак. 3 – Янги маълумот етказишликка таълим олувчини қизиқтириб қўйиш услублари: Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Абу Саид ибн Муалло розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Масжиддан чиқишингдан олдин сенга Қуръони каримдаги улуғ суралардан бирини ўргатаман” дедилар. Кейинроқ қўлимдан ушлаб масжиддан чиқа бошлаган эдик мен у зотга: “Менга Қуръони каримдаги улуғ суралардан бирини ўргатаман деб айтмаганмидингиз?” дедим. Сўнг у зот: “Алҳамдулиллаҳи Роббил ааламийн (Фотиҳа сураси). Икки марта нозил бўлган ети оят” дедилар. Талабаларни бир янгилик айтаман деб қизиқтириб қўйиш, дарс мобайнида сергак ўтиришларини таъминлайди. 4 – Таълим олувчида таъсурот қолдириш услублари: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким беш хислатни ўрганиб унга амал қилишни ёки амал қиладиган кишига ўргатишни ҳоҳлайди” дедилар. Шунда “Мен” дедим. У зот менинг қўлимдан тутиб, бармоқларимда санай бошладилар: “Ҳаромлардан сақлан инсонларнинг обидроқи бўласан, Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл инсонларнинг беҳожати бўласан, қўшнингга яхшилик қил (комил) мўмин бўласан, ўзингга яхши кўрган нарсангни инсонларга ҳам яхши кўр (комил) мусулмон бўласан ва кўп кулмагин чунки у қалбни ўлдиради” (Имом Аҳмад ривояти). Бу услубда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг қўлларидан тутиб, бармоқлари орақали беш хислатни санаб, кўрсатиб бердилар. Шу боис, талабаларни зеҳнида илм яхши ўрнашади....
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсол ҳисобланади. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этади. Маълумки, 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кундир. Шундай экан, мақолада бу муҳим кун муносабати билан байроқ ва байроқдорлик тарихи тўғрисида сўз юритишни маъқул топдик. Тарихга назар ташласак, байроқдорлик масаласи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг эътибор қаратган ишларидан бири бўлган. Хусусан, Ислом дини учун олиб борган ғазотларида (курашларида) албатта байроқ билан чиқардилар ёки байроқдор тайинлаб қўшин жўнатардилар. Ушбу шарафли ишни бажаришни барча саҳобалар орзу қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи боғлаган байроқлари мелодий 623 йилнинг март ойига тўғри келувчи ҳижрийнинг 1-йили Рамазон ойида бўлган. Ул Зот Ҳамза ибн Абдулмутталиб бошчилигида ўттиз кишилик муҳожирлар жамоасини Қурайшнинг Шомдан келаётган Абу Жаҳл ибн Ҳишом бошлиқ уч юз кишилик карвонини қарши олиш учун юбордилар. Ҳамза розияллоҳу анҳу учун тикилган бу байроқнинг ранги оқ бўлиб, уни Абу Марсад Канноз ибн Ҳусойн ал-Ғанавий кўтариб олган эди. Бу тарихда “Сайфул-баҳр сарияси” деб аталган. Энг дастлабки катта ғазотлардан ҳисобланган Бадр жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бош қўмондонлик байроғини Мусъаб ибн Умайр ал-Қураший ал-Абдарийга бердилар, байроқ оқ рангда эди. Муҳожирлар байроғини Алий ибн Абу Толибга бердилар, бу байроқни “Уқоб” дейиларди. Ансорлар байроғини Саъд ибн Муозга бердилар. Ҳар икки байроқ қора рангда эди. Уҳуд ғазотида муҳожирлар байроғини Мусъаб ибн Умайр ал-Абдарийга бердилар, ансорларнинг Авс гуруҳи байроғини Усайд ибн Ҳузайрга бердилар ва ансорларнинг Хазраж гуруҳи байроғини Ҳубоб ибн ал-Мунзирга бердилар. Байроқнинг вазифаси қўшинни жипслаштириб, олдинга ундаш бўлган ва аксинча байроқ йиқилса қўшин тарқалиб кетган. Масалан, Уҳуд жангида мушриклар байроғи йиқилганида барчалари тумтарақай ортга қочишган. Мусулмон камончилари ўз жойларини тарк этгани сабабли душман отлиқлари орқадан ҳужум қилишди ва шундан сўнг мушриклардан Амра бинт Алқама ал-Ҳорисия исмли бир аёл шошиб келиб, ерда ётган байроқларини баланд кўтарди, шундан сўнг мушриклар байроқ атрофида жипслашиб, бир-бирларини чорлай бошладилар. Ва натижада мусулмонлар катта талофатга учрадилар. Румликларга қарши бўлган Мўъта ғазотида байроқни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари тарбиялаган Зайд ибн Ҳорисага бердилар. Сон жиҳатдан тенгсиз бўлган бу жангда байроқни навбат билан тутган Зайд ибн Ҳориса, Жаъфар ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Равоҳалар шаҳид бўлдилар. Чунки, душман қўшини икки юз минг, мусулмонлар эса уч мингтагина эдилар. Аллоҳнинг қиличи лақабли Холид ибн Валид байроқни олгач, ҳарбий ҳийла ишлатиб қўшинни қутқариб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳайбар куни Муҳаммад ибн Масламага: “Эртага байроқни шундай бир одамга тутқазаманки, у Аллоҳ ва Расулини жон-дилдан севади. Бундай одамни Аллоҳ ва Расули ҳам яхши кўради”, дедилар. Муҳожирлар билан ансорлар ўша суюкли киши ўзлари бўлиб чиқишини орзу қила-қила уйқуга кетдилар. “Ўша кечаси байроқдорлик лавозимига эришишни орзу қилдим”, дея эслайди Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу. Тонг отганда Расулуллоҳ Али ибн Абу Толибни йўқладилар. Одамлар унинг кўзи оғриб ётганини айтишганда, барибир олиб келишни буюрдилар ва Али розияллоҳу анҳунинг кўзига дам уриб, туфлаб қўйдилар, беморнинг кўзи шу заҳоти дарддан фориғ бўлиб, чарақлаб очилиб кетди. Пайғамбар алайҳиссалом Али розияллоҳу анҳуга байроқни тутқазиб, қўшинни жангга бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байроқдорликка энг ишончли ва шижоатли саҳобаларни қўярдилар ва улар ҳам У зотни ишончларини оқлардилар. Байроқдорлик энг шарафли вазифа...
Мукаммал ва гўзал хулқларни ўзида жамлаган мусаффо Ислом динимиз ўзгаларга озор беришдан, дилозорликдан қаттиқ қайтаради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир муборак ҳадисда шундай дейдилар: “Мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир” (Муттафақун алайҳ). Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон одамга қисқа ва лўнда таъриф бермоқдалар. Яъни, ким Исломни дин деб рози бўлса ва ўзини мусулмонман деб даъво қилса, мана шу даъвосининг ҳужжати ва исботи сифатида битта хунук сифатдан сақланади. Бу сифат эса – ўзгаларга озор беришликдир. Озор бериш эса икки хил кўринишда бўлади: 1) Тил орқали. Яъни, кишиларга қўпол ва дағал гапириш, уларни камситиш, мазах қилиш, хақорат қилиш, алдаш ва ғийбат қилиш, шаъни ва обрўсига нолойиқ сўзларни гапириш ёки шундай ишларга далолат қилиш сабабли озор бериш. 2) Қўл орқали. Яъни, гарчи инсонларга қўпол муомалада бўлмаса-да, лекин қилаётган қайсидир амали билан уларга машаққат туғдириш орқали озор беришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида ушбу: “Эй инсонлар! Албатта, молларингиз, жонларингиз, шаънингиз ва обрўларингиз бир-бирингиз учун ҳаромдир”, деган муборак васиятлари ила юқоридаги ҳадисни тасдиғини кучайтириб, мусулмонга озор етказадиган барча моддий ва маънавий зарарларни мутлақ ҳаром қилдилар. Юқоридагилардан маълум бўладики, инсон ўзгаларга озор берадиган сўз ёки амаллардан барчасидан эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки, озор сабабли банда билан банда ўртасидаги ҳақ суистеъмол бўлади. Айниқса, бу ҳолат кўпчиликнинг мулки ҳисобланган, ҳамма инсонларнинг фойдаланиши мумкин бўлган жамоат йўллари билан боғлиқ бўлган озорларда кўп учрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлнинг ҳаққи тўғрисида ниҳоятда эҳтиёткор эдилар. У зот бу эҳтиёткорликни ўз саҳобалари ва келажак умматларига ҳам қаттиқ тайинлар эдилар. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўлларда ўтиришдан сақланинглар!” дедилар. Шунда: “Эй Аллоҳнинг Расули, ўтирмасликка иложимиз йўқ, чунки у ерда гаплашиб ўтирамиз”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар ўтиришдан бошқага кўнмасангиз, у ҳолда йўлнинг ҳаққини беринглар”, дедилар. Улар: “Йўлнинг ҳаққи нима?” дейишди. У зот: “Кўзни тийиш, озор етказишдан тийилиш, саломга алик олиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш”, дедилар (Муттафақун алайҳ). Шунга кўра, киши аввало беҳуда ва бесабаб жамоат жойларида, хусусан йўл бўйларида ўтиришдан сақланмоғи керак. Агар зарурат юзасидан шундай вазиятга тушиб қолса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига мувофиқ кишиларга озор берадиган барча амаллардан сақланиши шарт қилинди. Демак, инсонларга озор бериш қанчалик оғир гуноҳ бўлса, энди бу озорни четлатиш эса аксинча, жуда ҳам савоби ва ажри улуғ амаллар сарасидандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонларга йўл ўртасида озор бераётган дарахтни кесиб ташлаган бир кишининг жаннатда ҳузур-ҳаловат ила яшаётганини кўрдим”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Бошқа бир ривоятда: “Бир киши йўлдан ўтаётиб, ўртадаги дарахт шохини (кўриб), “Аллоҳга қасамки, мен буни мусулмонларга азият бермаслиги учун четлатираман”, деганида, у жаннатга киритилди”, дейилган. Икковларининг бошқа бир ривоятларида: “Бир киши кета туриб, йўлда тиканли шохни кўриб, уни четга олиб қўйди. Аллоҳ ундан мамнун бўлиб, гуноҳини кечирди”, дейилган. Бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларига амал қилмаслик натижасида кўча-кўйда, хусусан, қатнов йўлларимизда бир қанча дилхираликлар содир бўляпти. Бунинг натижасида эса, қанчадан-қанча инсонларнинг ҳаққи поймол бўлмоқда. Яна қанча одамлар эса озор кўрмоқда. Илмсизлик ва эътиборсизлик сабабли ўз чегарасидан ташқари ҳисобланган йўл бўйларига дарахтлар экиб, панжаралар қилиб, ёки тўхташ мумкин бўлмаган жойларга транспорт қўйиш орқали кишиларнинг ҳаракатини қийинлашишига сабаб бўлаётган, қурилиш баҳонасида кўча тарафга бир неча ойлаб қурилиш материалларини тахлаб қўйганча бемалол юрган кишилар шубҳасиз кишиларга озор бермоқдалар. Бу озорлар эса албатта, кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя қиладиган сабаблардандир. Аллоҳ таоло барчамизни ўзгалар ҳаққига хиёнат қилишдан ва инсонларга озор бериб қўйишдан сақласин. Тошкент ислом институти сиртқи бўлим 1-курс талабаси, “Мевазор” масжиди имом-хатиби Раҳимжон Марҳумов 347