Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиларидан бири, ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан, адиб ва шоир М.Абдурашидхонов Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасидаги Дархон маҳалласида 1878 йил зиёли оиласида туғилган. 887
Маълумки, ҳар бир мазҳабнинг фиқҳий матн китоблари мавжуд. Фиқҳ илмида матн услубида ёзилган асарлар ибораларининг қисқалиги, ўқилиши осонлиги, далил ва ҳужжатлари зикр этилмагани, заиф ривоятлар ва кучсиз сўзлар учрамаслиги ҳамда энг аҳамиятли масалалар зикр қилингани билан батафсил ёзилган фиқҳий манбалардан ажралиб туради. 525