Организмдан зарарли моддаларни очлик йўли билан чиқариб ташлаш умр давомийлигини узайтиради. Алексис Каррел таниқли олим тиббиёт доктори анча йиллардан буён дармонсиз кам қувват бўлиб юрар эдим. Доимо ётиб олиш пайида бўлар, диван ва ёстиқ яхши кўринар эди. Кўп вақтимни телевизор кўриш билан ўтказардим. У ёқ бу ёққа ўтиб келишлар, ош-овқат ё у бу ишларни қилишга ҳафсалам йўқ эди. Овқатни келиним пиширар лекин мен пиширган овқатларга ўхшамагандек туюлар тайёр овқатни хўмрайибгина еб олардим. Чойни хуш кўрар, қовурилган сергўшт, серёғ овқатларни ёқтирардим. Гўё шунақа овқатлар дармон бўлар деб ўйлардим. Мазаси камроқ овқат бўлса, емай қўяқолардим. Тамоққинам соғу – тамом жойим касал деганларидек. Ҳатто 5 вақт намоз ўқишга ҳам қийналар, қиёмга ўтирсам қаъдага туриб олиш оғирлик қилар, базан ўтириб ўқиб қўярдим. Таҳоратга кўп чиқар, намозларим қазо бўлиб қоларди. Болдирларим кўпинча зирқирар, бошим, бўғинларим тез-тез оғриб турарди. Доимо ёнимда таблеткалар олиб юрар эдим. Баъзан докторларга чиқиб бирон личения олар, буям маълум вақтга қувват бўлар эди. Бир дона аспирин ичсам тетикроқ юрардим. Рўза тутишлар оғир кўринар эди. Шундай кунларнинг бирида қўлимга Пол Бреггнинг “120 ёшга кириш мумкинми?” номли китоби тушиб қолди. Китоб ўқиш севимли машғулотим бўлгани учун дарров ўқишга тушдим. “Китоб ўқиш мураббога нон ботириб ейишдек гап”. (Х.Тўхтабоев), буни болаларимга кўп такрорлар эдим. Ўқиб кўрсам бу китоб гўё мен учун ёзилгандек. Биринчи боб – тана, идрок ва руҳ. Ўз-ўзини назорат қилиш ва ундан янги одам яратиш. Иккинчи боб – асосан умуртқа ҳақида. Ўзига ишонч, машқлар ва тўғри нафас олиш. Учинчи боб – очлик ҳақида батафсил ёзилган. “Очлик – бу қондаги холестерин даражасини туширишнинг энг тезкор ва табий усули”. Ҳар ҳафтада 24 соат оч бўлиш ва рационал овқатланиш организмни ёшартириш, унинг кучларини тиклашга қодир. Сиз ёшроқ ва хушбичимроқ кўринасиз. Диққатингизни ўзингизга, туйғуларингизга бўйсунмас ва ялқов танангиз устидан ғалабангизга бўлган қатъий ишончингизга қаратинг. Шунда кучларнинг қуюлиб келишини ҳис қиласиз. Инсоннинг соғлиги, кучи, серғайратлилиги унинг ёшига эмас, балки умуртқасининг ҳолатига боғлиқ. Тана аллақачон харобага айланган. Касал инсон мўжиза юз беришини, хароба яна қасрга айланишини истайди. Лекин таблеткалар ва психоанализ билан бу нарсага эришиб бўлмайди. Фақат машқлар, очлик, тўғри нафас олиш, тўғри овқатланиш, тўғри юриш, тўғри ўтириш ҳатто тўғри дам олиш, стресларга қарши кураш, сув билан даволаш ва қуёш ванналари. Буларни бажариш орқали натижага эришиш мумкин. Яъни хароба қасрга айланади. Мен 52 ёшимда жисмоний машқларни ўргандим. Бунга кўп вақтим кетди. Расмда кўрсатишса бўлмасмиди деб ўйлардим. “Ўз машғулотларингиз натижаларига баҳо бериб ўзингиздан мамнун бўласиз, мушакларингиз куч билан тўлади, ишга бўлган лаёқатингиз ошади. Айнан икки кундан кейин биринчи ўзгаришларни сезасиз”, дейилган. Менда худди шундай бўлди. Машқларни мунтазам бажариб ҳар ҳафтада 24 соат оч бўлиш ўрнига саҳарсиз рўза тутиб қўя қолдим. Кунлар салқин бўлгани учун кўпроқ рўза тутишга киришдим. Очлик бизга уч йўналишда таъсир қилади. У бизни жисмонан, ақлан ва руҳан тозалайди. Руҳ такомиллашади. Бу жуда муҳим ва аҳамиятлидир. Хуллас китобни қайта-қайта ўқидим. Ўқиганларимни имкон қадар мукаммал бажара бошладим. Натижа жуда яхши. Шундан буён бир донаям таблетка ичмадим. Ҳамма оғриқлар йўқолди. Маша Аллоҳ энди 12 соат ҳаракатдаман, чарчоқ нималигини билмайман. Ойлаб рўза тутяпман, намозни иштиёқ билан ўқияпман. Энди бир вақтнинг ўзида юз, юз эллик ракъат намоз ўқишга ҳам қувватим етади. Ҳидоят Аллоҳдан, Аллоҳга беадад...
Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Азиз мусулмон биродарим! Холис ният билан тутилган Рамазон рўзаси банданинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлиши ҳақида эшитганмисиз?! Рамазон ойида кечаларни қоим қилиш банданинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлиши ҳақидачи? Бугунги ҳадис шариф бизга шу ҳақда хабар беради. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلّى الله عليه وسلّم: “من صام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه”. رواه البخاري ومسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким Рамазон рўзасини иймон билан ва ихлос билан тутса, унинг олдин қилган гуноҳи мағфират қилинади”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари. Бошқа бир ривоятда: وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلّى الله عليه وسلّم: “من قام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه”. رواه البخاري ومسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким Рамазон ойида иймон билан ва ихлос билан кечасини қоим қилса, унинг олдин қилган гуноҳи мағфират қилинади”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари. Ушбу икки ҳадис шариф банданинг илгари қилган гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўладиган солиҳ амаллар ҳақида маълум қилмоқда. Бу амаллар: Рамазон рўзасини тутиш ва Рамазон ойида кечасини қоим қилишдир. Рамазон ойи кечаларини коим қилиш – таровеҳ намозини ўқиш билан бўлади. Таровеҳ намози ва унинг фазли ҳақида кейинги суҳбатларимизда батафсил тўхталамиз, ин шаа Аллоҳ. Ҳадис шарифга эътибор берган бўлсангиз, гуноҳлар мағфират қилиниши учун иймон ва ихлос шарт қилинмоқда. Бу ерда иймон маъноси – Рамазон рўзаси фарзлигини ҳамда Рамазон ойи кечасини қоим қилиш суннатлигини тасдиқлашдир. Ихлос маъноси эса, банда чин дилдан тутган рўзаси билан Аллоҳ таолонинг розилигини исташи ва савобидан умидвор бўлиши назарда тутилмоқда. Демак, банданинг тутган рўзалари ва қоим қилган кечалари унинг гуноҳига мағфират бўлиши учун иймон ва ихлос шарт ва зарур экан. Шу билан бирга, ҳадис шарифда ирода қилинган гуноҳ деб, бандадан содир бўлган сағира гуноҳлар назарда тутилмоқда. Зеро, гуноҳ кабиралар чин тавба-тазарруъ ила кечирилади. Аллоҳ таоло барчамизни юқоридаги ҳадисларга амал қилишга, натижада бандалик билан содир қилган хато-камчиликларимиз мағфират қилинишига Ўзи муваффақ ва муяссар қилсин! Амин, Я Роббал аъламийн! “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов 360
ТAҚВО ИЛМ КAЛИТИ: Эй, болам! Сен ўзингни нафсингга эътибор бер, ҳадди-худудлар борасидаги маърифатинг (яъни чегараланишларда) ва ўзинг бу чегараларни қанчасини ёд олгансан-биласан шуни хам ўйлаб кўргин. Чунки ким боқса боқилади, ким бефарқ бўлса унга хам бефарқлик қилинади. Aллоҳни фарзларини бажарсанг, албатта у сенга фарзандларингдан қайтади. Aгар сен ундан воз кечадиган бўлсанг, яъни уларга аҳамият бермайдиган бўлсанг, албатта у Aллоҳдан сенга қайтади. Шайхул Ислом ўз ўғилларига насиҳат қилиб айтадилар: “Болажоним! Мен ўзимдан келиб чиқиб баъзи вазиятларни сенга эслатиб ўтаман, негаки сен мени қандай тиришқоқ бўлганимни ва илм йўлида доим ҳаракатдан тўҳтамаганимни билгин. Мен Aллоҳдан хеч бўлмаганда сен менга ўхшашлигингни сўраб умид қиламан. Aллоҳни менга берган энг катта неъмати ва энг катта фазли меҳнатим-тиришқоқлигимдир, бу пул топишим билан бўлмаган, балки булар Aллоҳни менга берган тарбияси, ҳиммати билан бўлган. Ёдимда, 6 ёшлигимда кутубхонада бўлар эдим. Мен тенги дўстларим бўлса кўчада ўйин кулгу қилиб юришар эди. Aллоҳим менга ёшлигимдан ақл деб аталмиш ризқни берди, яъни ақл билан ризқлантирди. Ўзимдан анча ёши катта инсонларга, хатто ёши катта қарияларга хам дарс берар эдим. Бирон маротаба кўчада дўстларим билан ўйин кулгу қилганимни ва бирон маротаба кўчада овозимни баланд кўтариб кулганимни эслолмайман. 7 ёш атрофларимда масжид-мадрасаларга қатнардим ва ҳадис бўйича энг яхши устозларни излаб, кўпроқ вақтимни уларни олдида ўтгазганимдан вақт алламахал бўлиб қолганини сезмай қолар эдим. Улар билан жуда узоқ вақт сухбатлашар эдим, улар айтаётган хадисларини, илмларини ёд олар ва уйга бориб ёд олганларимни ёзиб қўярдим. Бир куни Aллоҳ Aбу Фазл исмли инсонни менга кўнгил қўйишларини, ёки улар билан учрашишимни муваффақ қилди. Aбу Фазл исмли муаллимим мени катта-катта устозларни олдига олиб борар эдилар. Хадис илми борасида менга катта-катта китобларни шархини эшиттирар ва шу китобларни менга ўргатар эдилар. Мен эса ажабланардим: “Нима учун менга бундай меҳр қўйган, нима учун мени катта-катта устозларни олдига олиб бораяпди, нима учун мени қилаётган хатоларимни мендан дарс олиб тўғирлаяпти?- деб. Мен ёд олган нарсаларни барчасини хатоларини тўғрилаб, менга тўғрисини баён қилиб берар эдилар. Мен бу устозимни ёнларида умримни охиригача шогирд бўлиб, ўқувчи бўлиб юрдим, хатто уларга фарзанд бўлиб юрдим. Шундан сўнг мен хадис илмини ва хадис уламоларини ажратиш илмини шу одам орқали ўргандим. Кичкина болалар тоғларни тепасига чиқиб, хар хил кўприкларни устига чиқиб олиб, мени томоша қилишарди. Лекин мен ёшлигимдан кичкина жойни эгаллар, одамларни орасида ўз жойимни топиб олиб, шу жойимда илм олиш билан банд бўлардим. Орадан вақтлар ўтди, мен тарки дунё қилиш борасида изланишлар олиб бордим. Кетма-кет рўза тутишни бошладим, Aллоҳнинг ибодатини ҳам қилдим ва ибодатдан роҳат олишни бошладим. Ибодатларимни Aллоҳ менга буюрганидек бажаришга харакат қилдим, сўнг ибодатим анча мустаҳкам бўлди. Шунинг натижасида кечалари уҳламасдан Aллоҳга ибодат қилишни яхши кўрдим. Мен бир фан билан кифояланмадим балки фиқҳни, маърузаларни ва хадисларни тинглардим. Тарки дунё қилган инсонларни маърузаларини эшитардим. Китобларни ёзган инсонлар ҳоҳ араб бўлсин ҳоҳ бошқа шаҳардан бўладими бизга етиб келган китобларни барчасидан хабарим бўлган ва уларни луғат китобларини, маърузаларини ва барча китобларини ўқиб чиқганман. Мени олдимда 2 хил ечим бўйича жавоб керак бўлган вақтда мен ҳар доим ўзимни динимга, тарбиямга, қалбимга қулоқ солиб жавоб қайтарардим. Шунунг учун менга қарши душманларни ҳасади, ёмонлиги Aллоҳимни изни билан менга тескари бўлди. Aллоҳим менга илм олиш учун...
Қарийб бир аср ҳукмронлик қилган коммунистик тузум ноҳақликлар ва зулм-истибдод ўчоғи бўлди. Ватанини, муқаддас динини, имонини ҳимоя қилганларни босмачилар, “ҳукумат” одамларида шубҳа туғдирганлар ватан душманига чиқарилди, бошқа хил айблар қўйилиб, бадном қилинда ва қатл қилинди. Шукроналар бўлсинки, ҳақиқат қарор топди. Мустақиллик учун асрлар бўйи курашиб келган ота-боболаримизнинг орзулари рўёбга чиқди. Аллоҳ таоло истиқболи порлоқ бўлган истиқлолимиз туфайли эркимизни қўлимизга берди. Миллий қаҳрамонларимиз, олиму-фузалолар номи улуғланмоқда. Шу қатори тарих бизни инсоният тақдирини ҳал этган Иккинчи жаҳон уруши йилларидан қанчалик йироқлаштирса, немис-фашист босқинчилари устидан қозонилган ҳарбий сиёсий, маънавий ғалаба, бу ғалабани таъминлаган жангоҳлардаги қаҳрамонликлар, мамлакат ичкарисидаги меҳнат жасоратларининнг куч ва салмоғи шунчалик ошаверади. Кўп миллатли ҳамдўстлигимизнинг бирлиги, қудрати, оммавий халқ қаҳрамонлигининг шуҳрати, улуғворлиги келажак авлодларимизнинг хотирасида абадий сақланиб қолаверади. Бу қаҳрамонона кунларнинг шуҳратини ҳеч ким ҳеч қачон унутмайди. У тарих саҳифасига олтин ҳарфлар билан ёзилгандир. Уруш келтирган талофатлар қай даражада эканини, унда тўкилган қон, кўз ёшлари, ғам-ташвишларни ҳеч нарса билан ўлчаб, тенглаштириб бўлмаса керак. Эндигина бир дунё орзу-умидлар билан турмуш қуриб, уруш туфайли ҳаёт лаззатидан маҳрум бўлган куёв ва келинчакларнинг ҳижрон дардларини, яккаю ёлғиз ўғлидан жудо бўлган ота-оналарнинг, отасидан айрилган гўдакларнинг кўз ёшларини нима билан ўлчаш мумкин? Уруш 27 миллионга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бундан ташқари миллионлаб ярадорлар, контузия бўлганларнинг ҳам саноғи йўқ. Қардошлик мозорларига дафн этилган номаълум жангчилар, уруш чорраҳаларида дом-дараксиз йўқолган, лекин ор-номусини, шон-шарафини йўқотмаган содиқ кишилар ҳам оз эмас эди. Ғалабани таъминлашга ҳаётнинг барча жабҳа соҳа вакиллари жалб қилинди. Жумладан, маҳаллий матбуот, радио ва алоқа воситалари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Республика, вилоят, шаҳар ва район газеталари, радио алоқа воситалари юртимиз фарзандларининг жангоҳларда кўрсатаётган қаҳрамонликлари ҳақида ва уларнинг жанговар хатларини “фронтдан хатлар” (письмо с фронта) рукни остида ва фронт орқасидаги астойдил меҳнат қилаётган ёшлар, хотин қизлар, қариялар тўғрисида хабарлар бериб, кенг меҳнаткаш оммасини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жуда катта ишлар қилди. Ҳар кун эрталаб юзлаб кишилар радиокарнайлар атрофида Совинформбюронинг ахборотини сабрсизлик билан кутар ва тинглар эдилар. Мард ўзбек ўғлонларидан 120 мингдан зиёди кўрсатган қаҳрамонликлари учун орден ва медаллар билан мукофотланди. Шулардан 32 киши учала даражадаги Шуҳрат ордани билан тақдирланди. 280 киши Севет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга сазовор бўлди. Бугун биз уруш қаҳрамонлари кўрсатган мислсиз жасоратларни мадҳ этиш билан бирга фронтдан қайтиб келмаганларнинг, ота-боболари дитёрини, ўз ватанини ҳимоя қила туриб, мардларча ҳалок бўлганларнинг хотирасини, айрим сабабларга кўра бедарак йўқолганлар номини ҳурмат билан тилга оламиз. Кейинги пайтларда юртимизнинг ана шу мард ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш юзасидан кўламдор ишлар амалга оширилди. Айниқса, республикамиз мустақилликка эришгач, ўтган олтмиш йил мобайнида ватан душмани номини олган, ҳеч қандай сабабсиз сибир ўрмонларида, турмаларда, концлагерларида ва меҳнат колонияларида ҳалок бўлганлар номини тиклаш юзасидан кўплаб амалий ишлар қилинди. Бугунги кунда урушда қаҳрамонлик кўрсатиб, ҳалок бўлган жангчиларга она қишлоқларида ёдгорликлар ўрнатилди ва номлари зарҳал ҳарфлар билан битилди. Руҳларига бағишлаб Қуръони каримлар тиловат қилинди. Йиллар ўтган сайин уларнинг муборак номлари қалблардан қалбларга, диллардан дилларга ўтаверади, тарих саҳифаларида абадул абад қолажак! Тошкент ислом институти талабаси Аллаберган Рузметов 361
9 май — Хотира ва қадрлаш куни Ҳаёт кутилмаган воқеаларга бой. Фақат хайрли кунларни кўп қилгин, деб Аллоҳдан сўраш керак. Мамлакатимиз ўтган асрнинг 90-йилларида мустақил бўлгач, жуда кўп соҳаларда, айниқса вазифалари аввалги Марказдан туриб белгиланган вазирликлар ва идоралар соҳасида кадрлар танқислиги билиниб қолди. Ана шу соҳалардан бири – Ташқи ишлар вазирлиги, яъни дипломатия соҳаси эди. Хуллас, 1993-йилнинг октябрида Францияга Олий даражадаги ташрифда таржимонлик вазифасини бажарганимдан сўнг, Ташқи ишлар вазирлигига ишга ўтиш учун танловга таклиф қилиндим. Тест-танловда юқори натижа кўрсатганим сабабли, мустақил Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги тарихида илк Биринчи котиб даражасини олишга муяссар бўлдим ва Европа бошқармасида ишлай бошладим. Республикамизда элчихоналар очилаётган пайт, хорижда дипломатик ваколатхоналаримиз ташкил қилинмоқда, делегацияларнинг, лойиҳаларнинг саноғи йўқ. Ўша пайтда кўпчилик дипломатларимиз ишлаб туриб, ушбу соҳани эгалладилар. 1997-йилнинг июнь ойида кутилмаганда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинландим. Албатта, Ташқи ишлар вазирлигида орттирган тажрибам Қўмитанинг ташқи алоқаларини ривожлантириш, халқаро диний вазиятга баҳо бериш жараёнларида жуда қўл келди. Айтиш керакки, 90-йилларнинг охирида Республикада диний вазият ўта мураккаб кечмоқда эди. Ушбу мураккаб вазиятнинг асосий сабабларидан бири миллий диний етакчиларнинг деярли йўқлигида эди. Иккинчи томондан, хориждан “сизларга динни ўргатамиз” дея сон-саноқсиз даъватчи гуруҳлар кириб келмоқда эдилар. Аслини олганда, Имом Бухорий, Имом Термизий, Мотуридий, Насафий, Замаҳшарийдек буюк уламолар авлодларини исломга ўргатиш, уларга ислом динидан маъруза ўқиш мантиқан нотўғри эди. Турли оқимларга мансуб даъватчилар ва хорижда турли мазҳабларга оид таълимотларни ўрганиб қайтган айрим ёшларимизнинг қарашлари асрлар мобайнида Имом Аъзам Абу Ҳанифа (р.а.) асос солган Ҳанафия мазҳаби ва мотуридия ақидаси асосида ислом дини амалларини бажариб келган халқимизнинг қарашлари билан ҳамоҳанг бўла олмади. Ушбу ҳолат имом домлаларнинг қарашларида ҳам акс этиб, жамиятдаги барқарорлик ва осойишталикка раҳна сола бошлади. Ушбу зиддиятларнинг натижаси ўлароқ 1999 йил воқеалари юз берди. Мамлакатимиз мусулмонларига асл ислом динининг мазмун-моҳияти, мазҳаблар орасидаги фарқ, исломда вассатия (мўътадиллик), табаррук динимиз учун ёт ва хатарли оқимлар, мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари ва бошқа ўта муҳим мавзуларни халққа тушунтириб бера оладиган, ҳамма тан оладиган, диний ва дунёвий илмларни чуқур эгаллаган, нотиқ, дипломат инсон кераклиги вақт ўтган сари аён бўлиб бораверди. Пировардида, 1993 йилдан буён хорижда истиқомат қилиб келаётган таниқли ватандошимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (р.а.) ҳазратлари Ўзбекистонга қайтиб келишга таклиф қилиндилар. Вазиятни тўғри англаган Шайх ҳазратлари розилик бердилар ва 2001 йилда Ватанга қайтдилар. Шу санадан эътиборан иккимизнинг ижодий ва инсоний ҳамкорлигимиз бошланди. Айтиш жоизки, 1993-2001 йиллар орасида хорижда Шайх ҳазратлари жуда унумли ижод қилгандилар. Ҳозир халқимиз севиб мутолаа қилаётган “Тафсири Ҳилол” ва “Ҳадис ва Ҳаёт” йирик тўпламли асарлар Маккаи Мукаррамада ва Ливияда яратилган. 2002-йилда яна бир кутилмаган ва хайрли воқеа юз берди, мен Дин ишлари бўйича қўмитага раис этиб тайинландим. Марҳум Шайх Ҳазратлари ёзган китобларни нашр эта бошладик. Фахр билан айта оламанки, ушбу донишманд инсоннинг босилган ҳар бир китобларини қўлёзмалик ҳолатидаёқ ўқиганман, у ёки бу жойларини муҳокама қилган жойларимиз ҳам бўлган. Ҳар бир учрашувимизда у кишидан узр сўраб, мен бир ўқувчи сифатида айрим жойларини ўзим учун аниқлаб олмоқчиман, дея зарур аниқлашлар ва изоҳларни сўраб олардим. Қувайт давлати ташаббуси билан тузилган “Осиё мусулмонлари қўмитаси” жамғармасининг Ўзбекистон бўлимини биргаликда ташкил қилдик ва натижада 2005-йилга қадар ушбу жамғарма бир неча юз етим болалар, шунингдек Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Тошкент ислом институти...