islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

ЧЕТ ТИЛИНИ ЎРГАНИШДАН ТЎХТАТАДИГАН ЭНГ ЗАРАРЛИ ФИКР: “ЭСИМДА ҚОЛМАЯПТИ, ҲАММА ҲАРАКАТЛАРИМ БЕКОР”

Ўрганувчи, мустақил ёки репетитор билан ёки курсларга қатнаб ўрганадими, деярли бир ҳолатга тушаверади. Аввалроқ ёдлаганларини янгилари билан ўчиргандек, барча машқлари бекордек, билганлари ҳеч қачон амалга чиқмайдигандек туюлади. Бу ҳолат онгнинг иштирокисиз мияда бўладиган фаолият ҳақида билмасликдан бўлади.Ўқувчининг асосий вазифаси кўпроқ ўқиш, тез-тез ёдлаш, давомий машқ қилишдан иборат. Яна соғлом озуқа, етарли уйқу билан таъминлаш ҳам ўрганувчининг зиммасида. Миянинг эса ўз иши бор, унга аралашвермаслик керак.Таҳсил бесамара кўриниб келиб, бирданига киши тушида хорижий тилида гапириб юборади; ўнгида ҳам кутилмаган вазиятда қийин матнни ўқиб ё эшитиб худди ўз она тилидек тушунаётганидан хайратга тушади; ўзини “билмасвой” деб юрган вақтида атрофидагилар тилни билишини эътироф қилиб қолишади. Бу марра қачон эгалланиши жуда кўп индивидуал омилларга боғлиқ, лекин ўрганувчи бунга бир неча бор «муваффақиятсизликларни» кечиб ўтиб етиша олади.Хотира жавонларига билим бирликларининг тахланиши миянинг иши дедик. Бу жараён учун маълум вақт керак. Машқингиз қанчалик интенсив ва давомий бўлса онг-ости мия жараёнлари шунчалик фаол бўлади. Хатто, ва айниқса уйқу вақтида мия ҳужайралари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб боради. Буни сиз ҳис қила олмаслигиз сабабидан “ўргана олмаяпман” деган хато фикр онгингизда ўрнашиб, билим олишдан тўхтаб қоласиз. Демак, тил ўрганишда қуйидагиларга аҳамиятли бўлиш керак:Биринчидан, машқларингиз дарҳол самарама бермаётганини нормал ҳолат, деб билиб, “ўргана олмаяпман” деган фикр туғилиши билан унинг хатолигини англанг.Иккинчидан, эътиборни тилни ўзлаштириб олишга эмас ТИЛ ЎРГАНИШ ОДАТИЙ КЎНИКМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ҚАРАТИНГ. Бир кун ҳам янги сўз, грамматик қоида, машқ қилмаслик билан ўтмасин. Озгина бўлсин-у, лекин бардавом бўлсин. Ҳар куни. Майли хафтасига 2-3 кун бир соат вақт ажратинг. Лекин кунига ҳеч бўлмаса 10-20 минут аяманг. Кўникма ҳосил бўлиши учун 30 кун, унинг яхши ўрнашиши учун яна 30 кун кетдади дейишади. Жами 60 кун. Бир кун ўтказиб юборсангиз ўттиз кунликни бошидан бошланг. Чунки, сизда ТИЛНИ ЎРГАНМАСЛИК кучли кўникмаси енгиш зарур. Тилни ўрганиб бориш одатини ҳосил қилиш жуда осон. Дейлик, ҳали бирон курсга қатнашни бошламадингиз, кўникмани эса пайдо қилиш керак. Мактаб бошланғич синфларининг инглиз (немис, испан, араб) тилидан эскириб кетган дарслигини топинг. Ҳар куни уйдан чиқаётганингизда бир саҳифасини йиртиб олинг. Уйда ўтириб иккала бетини ўқиб чиқинг, ҳар сатрни ўқиганингзда кўзни қоғоздан узиб бир икки қайтаринг. Кифоя. Қоғозни чўнтакка солиб ишингизга равона бўлинг. Йўлда, тушликда, вақт пайдо бўлди дегунча ҳалиги варақни яна ўқиб чиқинг. Дафтарча тутиб унга янги сўзлар, ибораларни кўчириб ёзсангиз зўр бўлади. Уйга қайтиб бу саҳифани ҳохласангиз ташлаб юборинг, ҳохласангиз сақлаб қўйинг, лекин эртасига эски китобнинг янги саҳифасини йиртиб олинг. Муҳими нафсга ҳеч бир малоллик келмасин ва эътибор давомийликда бўлсин. Бир ойда деярлик 60 бет ўқиб қўясиз. “Эсимда қолмади барибир” деманг. Хотирадан ўчмаганини аниқ билмайсиз.Тил ўрганишни одатга айлантирсангиз чет тилини чўнтагимга жойладим деб ҳисоблайверинг. Жамшид Муслимов, блогер-иқтисодчи 361

Хотира азиз

Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир. Юртимизда анъанавий нишонланадиган алоҳида эътибор қаратиладиган кунлардан бири “Хотира ва қадрлаш куни”дир. Бу кунда биз ўтмишда ўтган аждодларимиз, хусусан Ватан озодлиги ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида жонларини фидо қилиб, бугунги кунда оламдан ўтиб кетган барча фидойи юртдошларимизни ёдга оламиз. Биз ўтганларни махсус бир кунда, айни 9 майда хотиралашимиз рамзий маънода бўлиб, аслида ҳар доим, ҳар лаҳзада уларни эслаб дуолар қиламиз, уларнинг ҳаёт йўлларини ўрганиб, улардан намуналар оламиз. Шунингдек, келажак авлод бўлмиш фарзандларимизга ҳам ўтган аждодлармизнинг ҳаёти биз учун улкан намуна эканини уқтириб келамиз.. Динимизда ўтганларни эслаш, уларга дуойи-хайрлар қилиш ибодат ҳисобаланади. Шу билан бирга бу амал ҳаёт юрган кишиларнинг зиммасидаги бурч бўлиб, дунёдан ўтиб кетганларнинг ҳаққидир. Қуръони каримда шундай дейилган: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан”!(Ҳашр сураси, 10-оят) Демак, имонда ўтган зотлар ҳаққига истиғфор айтмоғимиз имонимиз тақозасидаги амалдир. Шунингдек, ўтиб кетган кишилар ортларида қолган қариндош ва яқинлари каби ҳаёт юрганларнинг дуоларидан умидвор бўлишлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадиси шарифлар ворид бўлган. У зот бу ҳолатни янада тушунарли бўлиши учун мисол тариқасида қуйидагича марҳамат қилганлар: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабрдаги маййит худди сувга чўкаётиб, ёрдамга чақираётган кишига ўхшайди. Отасидан ёки онасидан ё инисидан ё дўстидан дуо келишига интизор бўлади. Агар унга дуо етиб борса, дуо унинг учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра маҳбуброқ бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қабр аҳлига Ер юзидагиларнинг дуоларини тоғларнинг мисолида киритади. Тирикларнинг маййитларга ҳадялари улар учун истиғфор айтмоқликдир”, дедилар”.(Байҳақий ривояти) Дарҳақиқат мустақиллик йилларида 9 май кунини Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиб келиниши, ҳеч шубҳасиз, юртимизда тарихий хотирани тиклаш йўлида ҳаётнинг ўзи тақозо этган яна бир муҳим қадам бўлди.Уруш даҳшатларига гувоҳ бўлган кишиларга эътибор берсангиз, улар қўлларини дуога очганларида юрт тинчлигига кўз тегмасин деб, шундай дориломон кунларга етиб келганликларига шукроналик келтирадилар, айни пайтда, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги энг катта бойлигимиз эканини, бундай осуда ҳаёт, дориломон кунлар қадрига етишни, уни асраб-авайлаш зарурлигини таъкидлайдилар.Бу кунларда қилинадиган хайрли ишлардан бири ёши улуғ кишиларнинг ҳолидан хабар олишимиз, уларнинг қалбларига сурур киритишимиздир. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: Амр ибн Шуайб отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичигимизга раҳм қилмаган ва каттамизнинг ҳаққини билмаган кимса биздан эмасдир”, дедилар”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти) Аллоҳ таоло барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат айласин.Парвардигори оламдан дунё ва юртимиздаги ушбу синовли кунлардан муваффақиятли ўтишимизда ёрдам ва раҳмат сўраймиз. Аллоҳим барчаларимизни ушбу касаллик ва турли офатлардан ўзи асрасин! Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлими 3- босқич талабаси Кенжаев Хасанбой 379

Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира билан барҳаётдир

Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олийжаноблик бағишлайди. Аждодларга юксак эҳтиром ифодаси. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғдир. Зотан, биринчи президентимиз марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуси билан 9-май санасининг Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг кўламда нишонланиш ҳам бунинг ёрқин мисолидир. Иккинчи Жаҳон урушида кўплаб юртдошларимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди. Минглаб оталаримиз, боболаримиз жанговар орден ва медаллар билан тақдирланишди. Халқимиз фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, уруш майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди. Ўта оғир ва машаққатли йилларда халқимизнинг инсонпарварлик ва бағрикенглик каби фазилатлари яққол намоён бўлди. Эл-юртимиз мамлакатнинг уруш бўлаётган ҳарбий ҳудудларидан эвакуация қилинган турли миллатларга мансуб 1 миллионга яқин аёллар, болалар ва кексаларга бошпана бериб, бир бурда нонни улар билан бирга баҳам кўрди. Биз бугун бундай мисолларни минглаб келтиришимиз мумкин. Масалан, қарийб бир ярим ойдан бери давом этиб келаётган карантин вақтида халқимизнинг кам таъминланган қатламига кўрсатилаётган беғараз ёрдами, қолаверса Сирдарё вилоятида содир бўлган табиий офатда зарар кўрган юртдошларимизга кўрсатилаётган ёрдамлар фикримиз далилидир. Иккинчи Жаҳон урушида жасорат кўрсатган, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган инсонлар мудом халқимиз ардоғида, беаёв жангларда жон фидо қилган боболаримиз хотираси қалбимизда абадий яшайди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З. Ахроров 507

“Тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан”

Ислом дини дастлабки давриданоқ инсонларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш ва фақат у зотнинг ўзидан қўрқишга чақирди. Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг ўзлари бу борада умматлари учун мукаммал ўрнак бўлиб бердилар. Табиийки бу даврда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бевосита ислом дини шариатини етказувчи ва ислом умматининг таянчи бўлганлар. Мусулмон уммати шарифтга амал қилишда Роббисининг курсатмаларини тўлиқ бажаргандагина шариат кўрсатмаларига амал қилган ҳисобланади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони каримни кўп ҳикматлар учун нозил қилган. Ушбу ҳикматлардан бири инсонлар дунё ва охират саодатига эришиш учун тақво билан сифатланишларидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Шундай қилиб биз уни арабий Қуръон қилиб нозил қилдик шоядки тақво қилсалар ёки эслаш пайдо қилса, деб огоҳликка чақирувчи оятларни нозил қилдик” (Зумар сураси, 28 оят). Аллоҳ таоло китобини нозил қилди ва инсонлар тақво қилишлари учун унда бир қанча зарби мисоллар келтирди. Бази уламолар тақво ҳақида сўралганида шундай жавоб берган эканлар: “Тақво бу гуноҳи кабираларни қилмаслик ва кичик гуноҳларга исрор қилмасликдир”. Тақвонинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча ҳадисларида баён қилиб берган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Эй Абу Ҳурайра тақводор бўлгин, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан”. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: “Динларингизнинг энг яхшиси тақволисидир”. Аллоҳ таоло шундай марҳамай қилади: “Эй одамлар биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, сизларни ўзаро танишишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик, албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлиларингиз тақводорларингиздир”. (Нисо сураси, 1 оят).  “Албатта Аллоҳ билгувчи ва ҳабардор зотдир” (Ҳужурот сураси, 13 оят).  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақвонинг ҳақиқатини баён қилиб берганлар. Нўмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ҳалол  нарсалар, ва ҳаром нарсалар аниқ равшан уларнинг орасида ўхшашлари бор, одамларнинг кўпи уларни билмайди”, дедилар. Шунинг учун, кимки шубҳали нарсалардан ўзини тийса, динини нуқсондан, обрўйини таънадан сақлайди ва кимки шубҳали нарсалардан ўзини эхтиёт қилмас экан, у гуё бировнинг экинининг атрофида қўй боқиб юрган чўпон кабидир. Қўйларининг экинзорга тушиш эҳтимоли бор, огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг чегараси бор, Аллоҳнинг чегараси ҳаром қилган нарсаларидир, огох булинг кишининг баданида бир парча  гўшт бор агар у сағлом бўлса қолган аъзолари соғлом булади, агар у касалланса аъзоларнинг барчаси касалланади, у қалбдир. Мусулмон кишига, Аллоҳнинг чегарасига яқинлашмаслик вожиб булади,  чункий Аллоҳнинг чегарасига яқинлашиш, ҳаромга тушиб қолишга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло бу борада шундай марҳамат қилади: “Булар Аллоҳ таолонинг чегараларидир, улардан тажаввуз қилманглар. (Бақара сураси, 229 оят).   Мусулмон киши, ҳалолдан касб қилиш ва эҳтиёткор бўлиши ва шубҳали нарсалардан йироқ юриши лозим. Шунда дини саломат бўлади, обрўйини таънадан сақлайди. Чуки шубҳага яқин юриш ҳаромга яқин юриш ҳармга тушиб қолиш мумкин. Аллоҳ барчамизни тақводорлардан қилсин. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг тақволври борасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади. “Али разияллоҳу анҳу ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳу садақа хурмосидан бир донасини оғизларига олиб боргандилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони ташлаб юбориш учун “ких-ких” дедилар”, биз садақа емаймиз, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам навараларини гарчи у гўдак бўлса ҳам мумкин бўлмаган нарсадан қайтардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мен уйга қайтганимда тўшагимда тушиб ётган хурмони кўраман, уни ейиш учун оламан-у садақа деб ўйлаб...

Баъзи рўзадорларда юз берадиган хатолар

Кўпчилик рўзадорлар Аллоҳ таолонинг динини ва рўзага алоқадор ҳукмларни билмагани учун хатоларга йўл қўйишади. Ифторлик дастурхонларида исрофга йўл қўйиш ҳам катта хатолардандир. Дастурхонларга кўпгина инсонларга етадиган таомлар қўйилади, уларнинг турли навлари, қимматю арзони, хўлу қуруғи ва ширинию нордони барчаси дастурхонга тортилади. Сўнгра уларнинг озгинаси ейилиб, қолгани пўчоққа ташланади. Бу эса ислом бизга олиб келган йўлга хилофдир. Аллоҳ таоло айтади: “Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”(Аъроф, 31). Рамазонда бозорлар харидорларга тўлиб кетади. Уларнинг ҳар бири таому шароблардан ўнлаб оилаларга етадиган миқдорни сотиб олишади. Орамизда очликдан ўлаётган, бир бўлак нок топа олмаётган ва уйсиз қолган инсонлар бор. Аммо бу ерда баъзи оилалар исроф ва мақтанчоқлик сабабидан овқатни ҳазм қила олмаслик даражасига бормоқда. Оч қолиш орқали ошқозондаги зарарли моддаларни йўқотиш рўзанинг мақсадларидан ҳисобланади. Овқату ичимликларни исроф қилиб истеъмол қилган кишиларда бу мақсад қандай амалга ошади? Кўпчилик рўзадорлар кунларини худди рўза тутмагандек уйқуда ўтказади. Уларнинг орасида куни билан ухлаб фақат намозларга уйғонадиган, сўнгра яна ухлайдиганлари бор. Улар кундузларини ғафлатда, кечаларини эса саҳарлик қилиб ўтказишади. Аллоҳ учун очлик лаззатини ва чанқоқлик таъмини тотиб яшаб кўриш рўзанинг ҳикматларидан бири ҳисобланади. Кунини ухлаб ўтказган киши эса бу ҳикматни ҳис қила олмайди. Рўзадорлар орасида бекорчи ва макруҳ ўйинларни ўйнаб юрадиган инсонлар бор. Масалан, баъзилар қимор карталарини ўйнаб, баъзилар эса тўп ортидан югуриб ва турли хил вақтни зое қиладиган ўйинлар каби нарсаларни ўйнаб ўтказишади. Аллоҳ таоло айтади: “Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!”(Мўминун, 115). Бошқа бир оятда эса шундай дейилади: “Ўз динларини ўйин-кулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб кетганларни тарк эт” (Анъом, 70). Яна рўзадорлар орасида кечани беҳуда, ҳеч қандай ажр-савобсиз ўтказадиганлари бор. Улар тун қоронғусида икки ракъат намоз ўқимай ўйин-кулги билан вақтни ўтказиб юборишади. Кичик бир сабаб туфайли жамоат намозларини тарк этиш рўзадорларнинг энг ёмон хатоларидан бири ҳисобланади. Бу мунофиқлик, қалб касаллиги ва руҳнинг ўлишининг аломати бўлади. Уларнинг орасида бутун Рамазон ичида Қуръон билан алоқаси бўлмаган инсонлар ҳам бор. Улар кўп ўқишади, лекин Қуръонни эмас, кўп мутолаа қилишади, аммо Аллоҳнинг каломини ўқишмайди. Яна рўзадорлар орасида бу улуғ ойда ҳеч қандай саховат қилмайдиган ва бирор марта ифтор учун дастурхон ёймайдиган, эшиклари доим қулф кишилар бор. Аллоҳ таоло айтади: “Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз”(Наҳл, 96). Бошқа бир оятда эса шундай марҳамат қилади: “Ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир” (Бақара, 110). Яна рўзадорларнинг хатоларидан бири бу таровеҳ намозларини тарк этиш ва унга дангасалик қилишдир. Унинг ҳолати худди: “Менга фарзлар кифоя қилади“, деяётгандек. Қизиғи, у мол-дунёнинг озига ҳеч қачон қаноат қилмайди, зарур нарсаларга ҳирс қилгани каби уни тўлиқ эгаллашга интилади. Шоир айтади: Кун қиёмат келсанг гар, амаллар эса оз, Надомат айларсан, тафаккур айла бироз. Яна рўзадорлар орасида аҳли оиласини турли хил таомлар пишириш учун қийин аҳволда қолдирадиган ва шу сабабдан уларни Қуръон тиловати, суннат, зикр ҳамда ибодатлардан тўсиб қўядиган инсонлар бор. Агар у зарурий нарсалар билан кифояланганда унинг аҳли оиласи Аллоҳ таолонинг ибодатидан озуқа олиш учун вақт топган бўлар эди. Доктор Оиз Ал Қорний. “Рўзадор учун ўттиз дарс” китобидан Саидхон Махсумов таржимаси Манба: muslim.uz 330
1 83 84 85 86 87 232