islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 7, 2020

Day

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Фақиҳлик билан машҳур бўлган саҳобалар

Бир қанча саҳобалар фиқҳий масалалар билимдони сифатида машҳур бўлганлар. Шу маънода қуйидаги зотлардан кўплаб фатволар нақл қилинган: – Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу; – Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу; – Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу; – Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу; – Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу; – Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу; – Оиша розияллоҳу анҳо. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 294

Баъзи рўзадорларда юз берадиган хатолар

Кўпчилик рўзадорлар Аллоҳ таолонинг динини ва рўзага алоқадор ҳукмларни билмагани учун хатоларга йўл қўйишади. Ифторлик дастурхонларида исрофга йўл қўйиш ҳам катта хатолардандир. Дастурхонларга кўпгина инсонларга етадиган таомлар қўйилади, уларнинг турли навлари, қимматю арзони, хўлу қуруғи ва ширинию нордони барчаси дастурхонга тортилади. Сўнгра уларнинг озгинаси ейилиб, қолгани пўчоққа ташланади. Бу эса ислом бизга олиб келган йўлга хилофдир. Аллоҳ таоло айтади: “Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”(Аъроф, 31). Рамазонда бозорлар харидорларга тўлиб кетади. Уларнинг ҳар бири таому шароблардан ўнлаб оилаларга етадиган миқдорни сотиб олишади. Орамизда очликдан ўлаётган, бир бўлак нок топа олмаётган ва уйсиз қолган инсонлар бор. Аммо бу ерда баъзи оилалар исроф ва мақтанчоқлик сабабидан овқатни ҳазм қила олмаслик даражасига бормоқда. Оч қолиш орқали ошқозондаги зарарли моддаларни йўқотиш рўзанинг мақсадларидан ҳисобланади. Овқату ичимликларни исроф қилиб истеъмол қилган кишиларда бу мақсад қандай амалга ошади? Кўпчилик рўзадорлар кунларини худди рўза тутмагандек уйқуда ўтказади. Уларнинг орасида куни билан ухлаб фақат намозларга уйғонадиган, сўнгра яна ухлайдиганлари бор. Улар кундузларини ғафлатда, кечаларини эса саҳарлик қилиб ўтказишади. Аллоҳ учун очлик лаззатини ва чанқоқлик таъмини тотиб яшаб кўриш рўзанинг ҳикматларидан бири ҳисобланади. Кунини ухлаб ўтказган киши эса бу ҳикматни ҳис қила олмайди. Рўзадорлар орасида бекорчи ва макруҳ ўйинларни ўйнаб юрадиган инсонлар бор. Масалан, баъзилар қимор карталарини ўйнаб, баъзилар эса тўп ортидан югуриб ва турли хил вақтни зое қиладиган ўйинлар каби нарсаларни ўйнаб ўтказишади. Аллоҳ таоло айтади: “Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!”(Мўминун, 115). Бошқа бир оятда эса шундай дейилади: “Ўз динларини ўйин-кулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб кетганларни тарк эт” (Анъом, 70). Яна рўзадорлар орасида кечани беҳуда, ҳеч қандай ажр-савобсиз ўтказадиганлари бор. Улар тун қоронғусида икки ракъат намоз ўқимай ўйин-кулги билан вақтни ўтказиб юборишади. Кичик бир сабаб туфайли жамоат намозларини тарк этиш рўзадорларнинг энг ёмон хатоларидан бири ҳисобланади. Бу мунофиқлик, қалб касаллиги ва руҳнинг ўлишининг аломати бўлади. Уларнинг орасида бутун Рамазон ичида Қуръон билан алоқаси бўлмаган инсонлар ҳам бор. Улар кўп ўқишади, лекин Қуръонни эмас, кўп мутолаа қилишади, аммо Аллоҳнинг каломини ўқишмайди. Яна рўзадорлар орасида бу улуғ ойда ҳеч қандай саховат қилмайдиган ва бирор марта ифтор учун дастурхон ёймайдиган, эшиклари доим қулф кишилар бор. Аллоҳ таоло айтади: “Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз”(Наҳл, 96). Бошқа бир оятда эса шундай марҳамат қилади: “Ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир” (Бақара, 110). Яна рўзадорларнинг хатоларидан бири бу таровеҳ намозларини тарк этиш ва унга дангасалик қилишдир. Унинг ҳолати худди: “Менга фарзлар кифоя қилади“, деяётгандек. Қизиғи, у мол-дунёнинг озига ҳеч қачон қаноат қилмайди, зарур нарсаларга ҳирс қилгани каби уни тўлиқ эгаллашга интилади. Шоир айтади: Кун қиёмат келсанг гар, амаллар эса оз, Надомат айларсан, тафаккур айла бироз. Яна рўзадорлар орасида аҳли оиласини турли хил таомлар пишириш учун қийин аҳволда қолдирадиган ва шу сабабдан уларни Қуръон тиловати, суннат, зикр ҳамда ибодатлардан тўсиб қўядиган инсонлар бор. Агар у зарурий нарсалар билан кифояланганда унинг аҳли оиласи Аллоҳ таолонинг ибодатидан озуқа олиш учун вақт топган бўлар эди. Доктор Оиз Ал Қорний. “Рўзадор учун ўттиз дарс” китобидан Саидхон Махсумов таржимаси Манба: muslim.uz 297

Тошкент ислом институтнинг 1-ректори ким бўлган?

Шайх Юсуфхон тўра Шокиров 1926 йили Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида диндор, зиёли оилада таваллуд топди. У кишининг йигитлик даври улуғ Ватан уруши йилларига тўғри келди. Урушнинг охирги йиллари ва урушдан кейинги тикланиш йилларида жамоа хўжалигида тракторчи бўлиб ишладилар. Илмли инсонлар фарзанди бўлган Юсуфхоннинг ҳам оилавий муҳит таъсирида диний илмларни ўрганишга рағбати бор эди. Дастлабки билимни оталари диний арбоб Олимхон тўрадан олдилар. Юсуфхон Шокиров оила ўчоғида олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида 1948 йили Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. Мадраса таълимининг учинчи йилида оталари Олимхон тўра муборак ҳаж сафарига бориб келадилар. Муборак зиёрат ҳақида ўз таассуротларини сўзлаб бериш вақтида Саудия Арабистонига Миср Араб Республикаси орқали борганлари ва у ерда  бутун дунёга машҳур Ал-Азҳар университети борлигини сўзлаб берадилар. Шу кундан бошлаб Шайх Юсуфхоннинг фикру зикри мазкур университетда таҳсил олиш бўлиб қолади. Шу мақсадда Москвадаги раҳбар ташкилотларга мактуб йўллайди. Тикланиш даври ва диндорларга бўлган ўзгача муносабат натижасида марказдан жавоб хати келиши 1955 йилга, яъни Мир Араб мадрасасини тугаллаётган пайтларига тўғри келди. Шу йили Юсуфхон Шокиров анчадан бери орзу қилиб келгани Ал-Азҳар университетига ўқишга юборилади. Мазкур университетнинг араб тили ва адабиёти факультетини аъло баҳоларга тугаллаган Юсуфхон тўра 1961 йили олган билимлари асосида динга хизмат қилиш учун ўз ватанига қайтади ва меҳнат фаолиятини Диний идора халқаро бўлими мудири вазифасидан бошлайди. Илмга чанқоқ Юсуфхон тўра диний билим билан бирга дунёвий илмни ҳам уйғунлаштириш мақсадида 1962 йилда Тошкент Давлат университетининг Шарқ филологияси факультетининг кечки бўлимига ўқишга кириб, 1967 йили уни муваффақиятли тугатади. Кейин Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Беруний номидаги шарқшунослик илмий текшириш институтида тадқиқотчи бўлиб, Ал-Азҳар университети – минг йиллик тарихга эга бўлган араб филологияси маркази» мавзуидаги илмий тадқиқот ишларини бошлаб юборадилар. Юсуфхон Шокировнинг араб, инглиз, форс, турк тилларини пухта билиши илмий изланишида жуда қўл келади ва 1975 йилда Москва шаҳрида номзодлик ишини ҳимоя қилишга муваффақ бўлади. 1971 йил 1 ноябрда муфтий Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ташаббуси билан Имом Бухорий номидаги Тошкент Олий маъҳади ташкил қилингач, бу таълим даргоҳини бошқариб, фаолиятини тўғри ташкил этиш учун муносиб номзод зарур эди. Бу масуълиятли лавозимга Юсуфхон Шокиров муносиб кўрилди ва 1971-1972 йиллари Тошкент ислом институтида ректорлик қилди. Юсуфхон тўра 1975-1997 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диния назорати раислари Зиёвиддинхон ибн Эшон Бобохон, Шамсиддинхон Бобохонов каби  муфтийларнинг ўринбосари вазифасида, 1997 йилдан то умрининг охиригача Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Бош маслаҳатчи сифатида фаолият юритди. Шу давр мобайнида Юсуфхон тўра Осиё ва Африка мамлакатлари ҳамкорлиги ташкилоти ва Тинчлик комитети аъзоси сифатида кўплаб хорижий мамлакатларда хизмат сафарларида бўлди. Йирик диний арбоб сифатида диний ва дунёвий ташкилотлар билан халқаро дўстлик алоқаларини тиклашда ўз ҳиссасини қўшди. Диний идорадаги маъмурий ишлар билан бир қаторда Шайх Юсуфхон тўра Бухородаги Мир Араб мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида араб адабиёти, тафсир, ҳадис ва балоғат фанларидан дарс берди.               Шайх Юсуфхон тўра Шокиров 2000 йилнинг 28 сентябрида 74 ёшда Тошкент шаҳрида вафот этди. Жаноза намозларини муфтий Абдурашид қори Баҳромов ҳазратлари ўқиди. Қабрлари «Минор» мозоридадир.   Маълумотлар Мир Араб Олий мадрасаси ректори Ҳайдархон домла Юлдашходжаевнинг “Ўзбекистон уламолари” китобидан олинди   479
1 2