Бугун интернет ҳизматлари такомиллашган, технологиялар асрида яшамоқдамиз. Ҳаётимизнинг ҳар қандай жабҳасига кириб келаётган интернет таъсири албатта, иқтисодий жараёнларда ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бунинг биргина мисоли электрон савдо, яъни биржаларда амалга оширилаётган савдо десак бўлади. Хўш, бундай фаолият тури ислом шариати нуқтаи назаридан тўғрими ёки йўқми, деган савол албатта, ҳар қандай мусулмон кишини қизиқтиради. Ислом мукаммал ва нуқонсиз Аллоҳ таоло томонидан бандаларига раҳмат ўлароқ тушурган динидир. Шунга кўра мазкур ҳолат борасида ҳам исломда ечим мавжуд. Дарҳақиқат замонамиз уламолари мазкур масалага ҳам ечим топиб ўз хулосаларини айтган. Сўзимиз исботи ўрнида “ислом фиқҳи академияси томонидан чиқарилган фатво”ни тақдим қилиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. «Ислом Фиқҳи Академияси” биржа ва ундаги бўладиган акция, қарз қоғозлари, савдо моллари, пуллар ва бошқа савдолар билан яқиндан танишиб чиққанидан ва муноқаша қилганидан кейин шариат аҳкомлари асосида қуйидаги қарорларни қабул қилди: Биржанинг ғояси доимий бозор мавжуд қилиш ва унда иштирок этувчилар учун олди-сотдига, молларини савдога қўйиш ва талаб қилишга шароит яратишдир. Бу жуда ҳам фойдали ва яхши иш бўлиб, билмайдиган ва ҳушёр бўлмаган кишилар, олди-сотдига мухтож, аммо ҳақиқий баҳони билмайдиганларнинг баъзи ғаразгўйлар томонидан алданиб қолишларини ман қилади. Шунингдек, сотувчи ва олувчиларга катта ёрдам беради. Лекин шу билан бирга, биржа савдосида шариат рухсат бермаган қиморга ўхшаш, бировнинг ҳисобидан фойда кўриш ва одамларнинг молини ботил йўл билан ейиш каби муомалалар ҳам бор. Шунинг учун биржа ҳақида умумий ҳукм чиқариб бўлмайди. Балки, унда бўладиган ҳар бир муомалага алоҳида тўхтаб ўтишга тўғри келади: Қарз қоғозларининг устига фойда қўйиб сотишнинг барча турлари рибо бўлгани учун шаръан жоиз эмас. Насия савдонинг барча турлари акция ёки савдо моллариники бўлса ҳам, модомики сотувчининг мулкида эмас экан, биржадаги услубда сотиш шаръан жоиз эмас. Чунки, бунда шахс ўзининг қўлида бўлмаган нарсани кейинроқ бошқа тарафдан сотиб олиб бериш шарти билан сотади. Бу эса Расул алайҳиссаломдан ривоят қилинган «Ўзингда бўлмаган нарсани сотма», деган ҳадисга биноан шариатда ман қилингандир. Шунингдек, имом Аҳмад ва Абу Довудлар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом «Савдо моллари сотилган жойида токи тожирлар ўз молига қўшиб олмагунча қайтадан сотилмас», деганлар. Биржадаги қўлма-қўл бўлмаган савдолар шариатдаги салам савдосига ўхшамайди. Уларнинг орасида иккита фарқ бор. Биринчиси: Биржадаги қўлма-қўл бўлмаган савдода нархни кейин берилади. Салам савдосида эса нарх савдо мажлисида берилади. Иккинчиси: Биржа савдосида савдо моли биринчи сотувчи қўлида турган ҳолида бир неча марта савдо қилиниб, олиб-сотилади. Бунда сотувчи ва ҳаридор орасида фақат фойда олинади. Худди қимордаги каби фойда ёки зарар кўриш эҳтимоли бўлиб туради. Саламда эса, қўлида йўқ нарса сотилмайди». Мазкур берилган фатво хулосасига кўра, агар биржа ёки электрон савдо жараёнлари ислом шариатига мослаштирилса шаръан дуруст бўлган савдога айланади, дейиш мумкин. 4-курс талабаси Тўхтаев Алибек 381
Ҳар қандай мавзуга киришишдан олдин мазкур баҳс атрофидаги истилоҳларнинг маъноларини тўла англаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунинг учун ушбу мақолада электрон савдо муносабатлари доирасидаги истилоҳларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратишини лозим топдик. Атамаларнинг қайси тилдан кириб келгани ёҳуд қайсидир тилда бўлиши аҳамиятли эмас. Зеро шаръий ҳукмларда маъно эътиборга олинади, лафз ва иборалар эмас. – التجارة Commerce or business هى تقليب ودوران المال بعوض لغرض تحقيق الربح , وأحيانا يطلق عليها البيع كما فى قوله عز وجل : ((وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا ))(البقرة : 275 )[1]. Тижорат – бу фойдани юзага чиқариш мақсадида молни бошқа бир товар ёки пул эвазига алмаштириш. Гоҳида Қуръони Каримда тижорат сўзи ўрнига “бай” сўзи ишлатилган. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ байни ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди”. (Бақара сураси 275-оят) – التجارة الالكترونية Commerce electronic. هى مباشرة عمليات التجارة باستخدام أساليب الكترونية مثل الحاسوب وشبكات الإتصال المحلية والعالمية وأجهزة المحمول المتقدمة أو أى وسيلة من وسائل تكنولوجيا المعلومات والاتصالات[2]. Электрон савдо – электрон воситалар ёрдамида савдо амалиётини амалга ошириш. Масалан: Компютер Ҳудудий ва халқаро интернет тизими Ахборот технология воситалари орқали амалга ошириш – الانترنت هى وسيلة من وسائل الاتصال بين شبكات الاتصالات المحلية والعالمية بهدف توصيل البيانات والمعلومات والمعارف و إبرام العقود و الإتفاقيات ونحو ذلك[3]. Интернет – Компютер ва замонавий телефон жиҳозларини дунёнинг қайси четида бўлишидан қатъий назар боғлашга ва ўзаро ахборот алмашишга хизмат қиладиган тизим. – التكنولوجيا هى استخدام وسائل التقنية الحديثة لتسهيل الأعمال والمعاملات ونحوها[4] Технология – савдо амалиётларини осонлаштирадиган замонавий техника воситаларидан фойдаланиш хизмати. – الموقع الالكترونى cite هو حيز ( مساحة ) ما مخزن عليه بيانات ومعلومات معينة عن فرد أو منشأة أو هيئة . أو نحو ذلك متصل بالانترنت ، مصمم بطريقة فنية من أهل الإختصاص والخبرة ، تسهل لمن يريد الدخول إليه الحصول على البيانات والمعلومات المطلوبة[5]. Сайт – якка шахслар ёки фирма ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилган электрон майдон бўлиб, бевосита интернет тармоғи билан ишлайди. Унга кирган киши ўзи излаган маълумотни осонлик билан қўлга киритиши учун шу соҳа мутахасислари томонидан ишлаб чиқилган. – كلمة المرور إلى الموقع Password هى اشارات أو رموز سرية تسمح للذى وقعها الدخول على الانترنت[6] Кириш коди – интернет тармоғига киришга рухсат берадиган рақамлар, турли белгилар ва ҳарфлар мажмуи. – الوسيط فى التجارة الالكترونية هو الشخص (أو الجهة الذي يقوم بالوساطة بين المتعاملين من خلال التجارة الإلكترونية لحساب موكليه مقابل أجرة يطلق عليها السمسرة أو الرسوم أو مكافأة[7] . Воситачи – муайян шахс ёки томон бўлиши ҳам мумкин. Унинг вазифаси савдо амалиётида иштирок этаётган тарфлар орасида воситачилик қилиш. Ва бунинг эвазига ҳақ олади. Замонавий бизнес тили билан айтганда – брокер. Мазкур истилоҳлар ва уларнинг маънолари биржа ва электрон савдо борасидаги шаръий ҳукмларни ўрганишда фойда беради. Мақола Жамал Убуд Муҳаммаднинг “Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти (Ислом шариатида электрон савдо ҳукми)” номли изланишлари асосида таёрланди. 4-курс талабаси Тўхтаев Алибек [1] Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.13. [2] Мазкур манба: – Б.14. [3] Мазкур манба: – Б.14. [4] Мазкур манба: – Б.14. [5] Мазкур манба: – Б.15. [6] Мазкур манба: – Б.15. [7] Мазкур манба: – Б.15. 368
عن أبي موسى رضي الله عنهُ قال: “أتيْنا النبيَّ صلى الله عليه و سلم نَفَرٌ من الأشعريين فاستهملناه فأبَى أنْ يَحمِلنا فاستحملناهُ فَحَلَفَ أن لا يَحمِلنا ثمَّ لم يَلبثِ النبيُّ صلى الله عليه و سلم أن أتي بنهبِ إِبلٍ فأمرَ لنا بخمس ذوْدٍ فلما قبضناها قلنا: تغفَّلنا النبيّ صلى الله عليه و سلم يمينه لا نفلح بعدها أبدا فأتيتهُ فقلتُ يا رسول الله إنَّكَ حَلفتَ أن لا تحمِلنا و قد حَملتنا، قال: أجل و لمن لا أحلفُ على يمينٍ فأرى غيرٍها خيرًا منها إلا أتيت الذي هو خيرٌ منها. و في رواية: و تحللتُها“. Абу Мусо розиоллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Ашъарийлардан бир гуруҳ кишилар билан келдик, ўзимиз минишимиз ва юкларимизни юклашимиз учун у зотдан туя сўрадик, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бош тортдилар, биз яна сўрадик, сўнгра бизга туя бермасликларини қасам ичиб айтдилар, кўп ўтмай Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга туялар устида ўлжалари билан келтирилди ва бизга бешта туяни олишни буюрдилар. Биз уларни қабул қилиб олгач, «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қасамларига бепарво бўлиб қолдик, биз бундан нажот топмаймиз», деб ўзаро бир-бирларимизга айтдик. Сўнгта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бордим: «Сиз бизга туя бермасликка қасам ичгандингиз, ваҳоланки, сиз бизга туя бердингиз», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тўғри, мен бирон нарсага ундан хайрлироғини кўрмасам қасам ичмайман, лекин бу қилгам қасамимдан кўра хайрлироқ эди», дедилар”. (Бир ривоятда «ундан ҳалолландим», дедилар). Ҳадис шарҳи Ушбу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллмнинг нақадар саҳий эканликларини ҳамда ўз асъҳобларига доимо енгилликни исташларини баён қилиб бермоқда. Ушбу ҳадисда келишича Ашъарий элчилари Расулуллоҳнинг ҳузурига келиб, уларнинг юкларини кўтарадиган улов сўрадилар, ваҳоланки, Расулуллоҳнинг ҳузурида улов йўқ эди, шунинг учун уларга рад жавобини бердилар, лекин элчилар қайта-қайта сўраганларидан кейин уларга улов бермасликларини қасам ичиб айтдилар, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Расулуллоҳнинг ҳузурларига туялардан иборат ўлжалар келтирилди, шундан Расулуллоҳ уларга юкларини ортишлари учун бешта туя бердилар. Ашъарийлар туяларни олиб ўз йўлларига равона бўлишди, шунда йўлда баъзилари-баъзиларига Расулуллоҳ қасам чганларини унутиб қўйдилар деб айтдилар ва Пайғамбаримиз ҳузурларига қайтдилар ва Абу Мусо Ашъарий: «Ё Расулуллоҳ, сиз бизга улов бермасликни қасам ичиб айтган эдингиз, ваҳоланки, сиз бизга уни бердингиз, қасамингизни унутдингизми? », деди. Расулуллоҳ унга жавобай айтдилар: «Бу менинг эсимда, мен қасамимда бардавом бўлишда яхсгилик кўрсам қасам ичаман, агар унданда яхшироқ нарсани сезсам, қасамимдан каффорат ила чиқаман», дедилар. Ҳадисдан олинадиган фойдалар Бирон нарса беришни рад этганда қасам ичиш жоизлиги; Ёрдам бериш узрли бўлган пайтда қасам ичиб рад қилиш жоизлиги; Хабарни таъкидлаш учун қасам сўралмаса ҳам, қасам ичиш жоизлиги, гарчи бу хабар келаси замонда бўлса ҳам; Ҳаёлга келган ёмон фикрни тўғирлаб қўйиш кераклиги; Бирон нарсага қасам ичган пайтда қасамда бардавом бўлишдан уни бузиш яхшироқ бўлган пайтда, қасамни бузушнинг жоизлиги. Бунинг учун қасамига каффорат бериши лозим бўлади, бунга уламолар иттифоқ қилишган ТИИ талабаси Тўхтаев Алибек 360
Ислом дини келгандан сўнг турли минтақа ва элатларга кенг тарқала бошлади. Ислом динига инсонлар тўп-тўп бўлиб кира бошлашди. Уларнинг орасида араб бўлмаган халқлар ҳам кўпчиликни ташкил қилар эди. Муқаддас манбалар бўлмиш Қуръон карим ва ҳадиси шарифларни ўргана бошлашди. Шу тариқа ҳадисларга қўшимчалар киритиш, тўқиш ҳолатлари ҳам учради. Муҳаддис уламолар мана шуларнинг олдини олиш учун ҳаракат қилишди. Хусусан имом Бухорий, Муслим в.ҳ.з муҳаддислар саҳиҳ ҳадисларни жамлаб саҳиҳ эмасларидан ажратишга уриндилар. Аллоҳ таоло тарафидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали ислом дини мукаммал қилиб тушди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз навбатида Жаброил алайҳиссалом олиб тушган ояти каримани эсдан чиқармаслик учун тез-тез такрорлар эдилар ва қандай эшитган бўлсалар шундайлигича саҳобаларга етказдилар. Саҳобалар ҳам шундайлигича кейингиларга етказиб келдилар. Шу жумладан, ҳадиси шарифларни ҳам саҳобалар ёдлаб олганлар, кейингиларга қандай айтилган бўлса, айтилганидек етказар эдилар, худди оманатни эгасига топширгандек. Ислом дини ҳозирги кунимизгача шундай қилиб оғиздан-оғизга силсилама –силсила етиб келди. Дастлабки вақтларданоқ шариатни, динни бузиш учун мавзуъ (тўқима) ҳадислар тўқиб уларни инсонлар оммасига кенг ёйиш ишларини амалга оширила бошлади. Шу тариқа мавзуъ (тўқима) ҳадислар орасига кира бошлади. Ўзи мавзуъ (тўқима) нима, унинг ҳукми қандай, у нима учун ўрганилади, деган саволлар ўз–ўзидан юзага келади. Ҳадислар бизга етиб келиш йўлига кўра икки қисмга бўлинади: 1. Мақбул (қабул қилинган). 2. Мардуд (рад қилинган)га бўлинади. Мардуд хабар деб: хабар келтирувчининг сидқи рожиҳ, деб топилмаган хабарига айтилади. Мардуд хабар: Заиф, мавзуъ, матрук, мункар ва шунга ўхшаш қирқдан зиёд навларга бўлиниб кетган. Бу ҳадисларнинг ҳаммасини таърифини батафсил келтира олмаймиз. Аммо уларнинг энг ёмони, энг шиддатлиси ҳисобланган ҳадис «Мавзуъ» ҳисобланади. “Мавзуъ” сўзи ўзбек тилида “тўқима” деб номланади. Шу ўринда бир савол туғилади. — Мавзуъ ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзи эмас экан, унда нима учун у «ҳадис» деб номланди? Уламолар ўзлари таълиф қилган «ҳадис» китобларида мавзуъ ҳадисларни келтирди ва китобларини эса “Мавзуъ ҳадислар китоби” деб номлади…? | Эҳтимол уламолар бу саволга «мавзуъ» нинг луғавий маъносига қайтариб жавоб берар. Яъни, «мавзуъ» сўзи – қўйилган – деган маънода бўлиб, бу ерда ҳадис тўқувчилар ўзлари тўқиган ҳадисларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ичига жойлаштирганлари учундир. Ёки «ҳадис» деб аташларига сабаб, суннатга биноандир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида “ёлғон” сўзнинг “ҳадис” деб номланганлиги келган. Бунга уларнинг далиллари: عن سمرة بن جندب و المغيرة بن شعبة رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم من حدث يعلم أنه كذب ، فهو أحد الكاذبين – عني بحديث يري – أي Самрата ибн Жундуб ва Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Кимки ёлғонлигини билиб туриб, менинг номимдан (ёлғон) ҳадис айтса, у ҳам ёлғончиларнинг биридир», – дедилар. Мавзуъ хабар – тўқилган ёлғон бўлиб, сунъий равишда келтирилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган хабардир. Шундай экан бундай ҳадисларни ривоят қилиш ҳалол эмас. Ёлғон ҳадис тўқишнинг икки хил йўли бор: 1. Ёлғончиниг ўзи бир калом тўқийди. Кейин тўқилган ёлғонига санад келтиради-да, «ҳадис» деб ривоят қилади. 2. Ёлғончи баъзи бир ҳакимларнинг сўзини олиб, унга санад тўқиб чиқади. Кейин «ҳадис» деб ривоят қилади. Бу тўқима ҳадисни тўқишга нима сабаб бўлган? Бундай ҳадисларни тўқишнинг бир қанча кўринишлари бор бўлиб, хусусан: 1. Исломга...
Маълумки, жумҳур уламолар наздида ҳадислар ровийларининг адади жиҳатидан мутавотир ва оҳодга тақсимланади. «Оҳод» ҳадисларни қувватли ёки заифлигига қараб, иккита катта қисмга бўлинади. Шунинг биринчи қисми «Мақбул» хабарлар. Иккинчиси «Мардуд» хабарлар ҳисобланади. Мардуд хабар деб: хабар келтирувчининг сидқи рожиҳ деб топилмаган хабарига айтилади. Мардуд хабар: заиф, мавзуъ, матрук, мункар ва шунга ўхшаш қирқдан зиёд навларга бўлиниб кетган. Бу ҳадисларнинг ҳаммасининг таърифини батафсил келтира олмаймиз. Аммо уларнинг энг ёмони, энг шиддатлиси ҳисобланган, «Мавзуъ» ҳадис ҳақида тўлароқ маълумот олишга ҳаракат қиламиз. Мавзуъ ҳадис деб: исми мафъул вазнида бўлиб, унинг луғавий маъноси «Бир нарсани қўйиш», «Пасайиш” деган маънолардадир. Мана шу ном билан номланди, чунки унинг мартабаси паст. Уламолар истилоҳида эса, “мавзуъ” ҳадис деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқилган, ясалган ҳадисга айтилади. Мавзуъ ҳадиснинг мартабаси жуда паст бўлиб, заиф ҳадисларнинг энг қабиҳи ва энг ёмонидир. Мавзуъ ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш ва кўтариш ҳақли бўлмайдиган ҳадисдир. Уни эътиборга олиб, уни ҳужжат қилиш ҳалол бўлмайди. Тўқима ҳадислар ҳақида ёзилган китоблар: Уламолар мавзуъ ҳадисларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, иш-ҳаракат ва иқрор жиҳатидан содир бўлмаган ва У кишига хато ёки қасддан, илмсизлик билан нисбат берилган, деб таърифладилар. Улардан баъзилари қасддан қилган, хато қилиб эмас, дейдилар. Айтадиларки: «Тўқиган нарсалари борасидаги ниятларига хосланган», – дейдилар. Энди ниятларига хосланмаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хато қилиб нисбат берганларга келсак, уни «ботил» деб номладилар. Дарҳақиқат, яхши биладиган олимлар ва сараланган муҳаддислар аввало заиф ва таъна қилинганларнинг таржимаи ҳоллари борасида хос китоблар ёза бошлашди. Унда ҳадис тўқувчилар ва ёлғончиларга таъна етказдилар, уларнинг ҳолатларини зикр қилишди, уларнинг юзини очиб ташлашди ва улардан нақл қилинган ана шу мавзуъ ҳадисларга танбеҳ беришди. Худди шунингдек, инсонларнинг тилида машҳур бўлган ҳадислардан кўпининг заифлигини очиб берадиган китобларни ҳам тасниф қилишди. Бу китобларнинг ҳаммасида мавзуъ ҳадислар жамланган. Баъзи китобларни кўриб, изланиш орқали билдикки, мавзуъотларга тегишли 70 тадан ортиқ китоблар бўлиб, булардан энг муҳим деб билган баъзи китобларни келтириб ўтамиз. Бунинг ҳаммаси инсонлар билиши ва ундан огоҳ бўлиши учундир. Бу ерда ана шу китоблардан муҳимларини ва машҳурларини ёзилган вақти тартибига кўра келтириб ўтамиз: 1. الأباطيل والمناكير والصحاح والمشاهير Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Иброҳим ибн Ҳасан ибн Жаъфар Жувзақоний ал-Ҳамзаний. Ҳижрий 543 йили вафот этган. Бу мавзуда ёзилган китобларнинг аввалгиси бўлгани учун мавзуъ ва заиф ҳадисларни ўрганишда катта аҳамиятли китоб. Гўёки ўз услубида тенги йўқ. Мавзуъ борасида бу кишидан кейинги ҳар бир киши ундан бир фойда олади. Муаллиф китобга ўзининг усулини ва шарҳини баён қиладиган янги муқаддима келтирди. Айтдики: «Албатта, бу китобда заиф ҳадислар, ботиллардан бўлган мавзуълар ва мункарлар жамланди» – деди. Унинг иллати баён қилинади. Сўнгра унинг муқобилига саҳиҳ ва унинг ботиллигини таъкидлаш учун машҳур ҳадис келтирилади. Сўнгра ҳадисларни ва асарларнинг иллатини келтиради. Кейин иймон китобидан бошлаб, Қуръон фазилатлари китобида тугайди. Заиф-мавзуъ ҳадисларни, аввало, мункарларни зикр қилади. Сўнгра унга раддия қилади ва танқидчиларнинг гапларини келтиришда унинг иллатини баён қилади. Охирида бу ҳадиснинг муқобилига ҳадис ва мана шу ҳадисларнинг ботиллигини таъкидлайдиган асар келтиради. 2. الموضوعات Имом Жамолиддин, Абу Фараж, Абдурроҳман ибн Али ибн Муҳаммад, Ибн Жавзий номи билан машҳур. Ҳижрий 597 йилда вафот этган. Бу мавзуъ ҳадислар мурожаат қилинадиган тўлиқ китоблардан ҳисобланади. Муаллиф унинг тартиби...