islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ҳадис илми мактабига нодир китоблар совға қилинди

Жорий йилнинг 4 апрель куни, китоб мутолааси орқали ёшлар таълим-тарбиясини яхшилаш ва илм-маърифатини оширишга оид ташаббусга мос равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, ҳамда Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Самарқанд вилоятидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланган – Ҳадис илми мактабига ўзларининг шахсий кутубхоналаридан энг нодир ва ноёб асарларни совға қилдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тақдим этилган китоблар орасидаги Абу Лайс Самарқандийнинг “Тафсиру Самарқандий”, Имом Моликнинг “Муватто”, Бадруддин Айнийнинг “Ал-Баная Шарҳул Ҳидоя”, Мулла Али Қорийнинг “Фатҳу бабил Иноя” ва Ибн Манзур Мисрийнинг “Лисанул Араб” номли асарлар талабалар учун муҳим қўлланма бўлади, иншо Аллоҳ. Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов илму маърифатли инсон бўлиш учун, аввало, пухта билим олиш зарурлиги, кўп китоб мутолаа қилиш муҳимлигини айтиб, китоб ва унинг мутолаасининг фойдалари ҳақида сўзлади. Забардаст уламолар ва мутафаккирлар китобга шу қадар меҳр қўйган эдиларки, ҳатто тунлари шам ёруғида бўлса ҳам китоб мутолаа қилганлар. Буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий ҳазратлари 12 ёшларида Қуръони каримни ёд олганлар, умрлари давомида олти мингдан зиёд ҳадисни ҳифз қилганлар. Мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари эса 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» асарини ёд билган. Сўзимизни Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги тўртлиги билан якунлаймиз. Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда. У билан қол танҳо ҳеч бермас озор, Жонингга юз роҳат беради такрор. 337

Назрнинг шариатга киритилиши ва унга доир ҳукмлар

Халқимиз орасида “агар фарзанд кўрсам, Аллоҳ учун фақирларга фалон нарсани садақа қиламан”, “агар ўқишга кирсам Аллоҳ учун фалон кун рўза тутиб бераман” деган гаплар билан назр қилиш кенг тарқалган. Назр қилувчилар одатда адо этиладиган ибодатларни келажакда бўлишини истаган бирор муҳим нарсага боғлаб назр қиладилар. Назр қадимий ибодатдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Оли Имрон сурасининг 35-оятида Марямнинг оналаридан, ҳомиласини Аллоҳга назр қилганликларини зикр қилган: إِذْ قَالَتِ امْرَأَةُ عِمْرَانَ رَبِّ إِنِّي نَذَرْتُ لَكَ مَا فِي بَطْنِي مُحَرَّراً فَتَقَبَّلْ مِنِّي إِنَّكَ أَنتَ السَّمِيعُ الْعَلِيم “Имроннинг хотини: “Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта Сенинг Ўзинг эшитгувчи, билгувчи зотсан”, деганини эсла!” Жоҳилият даврида назр. Аллоҳ таоло Қуръони каримда жоҳилият аҳлининг ўзлари илоҳ тутиб олган олиҳаларига, улар мушрикларни Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилишларини сўраб турли назрлар қилганларини зикр қилган. Жумладан, Анъом сурасининг 136-оятида: وَجَعَلُواْ لِلّهِ مِمِّا ذَرَأَ مِنَ الْحَرْثِ وَالأَنْعَامِ نَصِيباً فَقَالُواْ هَـذَا لِلّهِ بِزَعْمِهِمْ وَهَـذَا لِشُرَكَآئِنَا فَمَا كَانَ  لِشُرَكَآئِهِمْ فَلاَ يَصِلُ إِلَى اللّهِ وَمَا كَانَ لِلّهِ فَهُوَ يَصِلُ إِلَى شُرَكَآئِهِمْ سَاء مَا يَحْكُمُون “Аллоҳга Унинг Ўзи яратган экинлар ва чорвалардан насиба ажратдилар ва ўзларича: “Бу Аллоҳга, бу эса, бутларимизга”, – дедилар. Бас, бутларига бўлган нарса Аллоҳга етмас. Аллоҳга бўлган нарса эса, бутларига етадир. Чиқарган ҳукмлари қандай ҳам ёмон-а?!” дейилган. Ислом динида машруъ қилинганлиги. Назр Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлар билан машруъ бўлган. ‏ وَمَا أَنفَقْتُم مِّن نَّفَقَةٍ أَوْ نَذَرْتُم مِّن نَّذْرٍ فَإِنَّ اللّهَ يَعْلَمُهُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَار “Қилган нафақангизни ёки назрингизни Аллоҳ, албатта, биладир. Золимларга ёрдамчилар йўқдир.” Қасам ва назрлар луғавий ва фиқҳий жиҳатдан, ақд (шартнома), шижоат, режа тузиш маъноларини қамраб олади. Чунки қасам, онт ичувчи киши бир ишни қилиш ёки уни тарк этишни қасд қилиб ўз хоҳиши билан ақд боғлашидир. Назр эса, назр қилувчининг  муайян  нарсани амалга оширишга эришишни қасд қилиб, бирор ишни ўз зиммасига вожиб қилишидир. “Назр” сўзи луғатда яхшилик ёки ёмонлик ваъда қилиниши англатади. Унда огоҳлантириш маъноси бордир. Яъни, бир одам бирор ишни қилишини, албатта, лозимлигини ўзига огоҳлантириш учун назр қилади. Шариат истилоҳида эса, аслида шариат бўйича лозим бўлмаган, қурбат ҳосил қиладиган ишни ўша маънони англатувчи лафзила ўзига лозим қилиб олишни “назр” деб аталади. Ҳанафий уламолар наздида, назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийға, яъни сўздир. Масалан, кишининг “Аллоҳ учун зиммамда фалон иш бор”, “Зиммамда фалон иш бор”, “Зиммамда назр бор”, “Бу ҳадийдир”, “Бу садақадир”, “Молим садақадир” ва бошқа шу каби лафзларни айтиши назрдир. Назр қилувчига оид шартлар: Оқиллик ва балоғатга етганлик, мусулмонлик. Мажнун ва ёш боланинг назри боғланмайди. Чунки, уларга шариат аҳкомларидан бирор ҳукм таклиф этилмайди. Бундан ташқари, улар илтизом-яъни, ўз зиммасига бир ишни вожиб қилиш аҳлидан эмаслар. Назр қилинган нарсага оид шартлар. Улар қуйидагилар: -Назр қилинган ишнинг шариатда мавжудлиги тасаввур қилиниши. -Назр қилинган иш қурбат, яъни намоз, рўза, ҳаж қилиш, садақа бериш каби ибодат бўлиши лозим. -Мақсуда ибодат бўлишлиги. Яъни, назр касал кўриш,  жанозаларни кузатиш, таҳорат, майитни кафанлаш, майитни ювиш, масжидга кириш, мусъҳафни ушлаш, азон айтиш, меҳрибонлик ва болалар уйи ҳамда масжидлар қуриш, Аллоҳга қурбат ишлардан бўлгани билан, одатда мақсуда ибодатлардан эмас. -Назр қилинган мол-мулк назр қилиш вақтида, назр қилувчининг мулки бўлиши лозим. –Назр қилинган нарса фарз ёки вожиб амал бўлмаслиги лозим. Назрнинг...

Муқаддас қадамжолар, тарихимизни илмий асосда ўрганиш вазифаси қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 апрель куни Сурхондарё вилоятида бўлди. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Термиз яқинидаги Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди, мажмуада маҳаллий ва хорижий зиёратчилар учун қулай шароит яратиш, уни янада обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Султон Саодат ёдгорлик мажмуасининг мусулмон оламида тутган ўрни хақида ЎзА мухбирига эксклюзив интервью берди: – Бисмиллоҳир роҳмонир роҳийм. Оллоҳга беадад шукроналар бўлсинки. юртимизга жуда ҳам улуғ неъматлар, тинчлик-осойишталикни берди. Бугун Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда катта катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, диний соҳада ҳам. Улуғ алломалар, маърифатпарвар зотлар мангу қўним топган жойларни обод қилишга катта эътибор берилаяпти. Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифлари доирасида Султон Саодат ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Бу мажмуада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима онамизнинг бешинчи авлод набираси Ҳасан ал-Амир мангу қўним топган. Бу улуғ зот Термиз амирларининг султони бўлган. Манбаларда қайд этилишича, Ҳасан ал-Амир ўз яқинлари билан Самарқандга кўчиб келган. Бу ерда ўн йиллар яшаб маърифат тарқатиш, халқни бирдамликка чорлаш билан машғул бўлган. Шундан сўнг Балхга кўчади. У ерда бир муддат яшайди, тахминан 865 йилда Термизга қелиб, умрининг охиригага яшаб қолади.Шу ерда дафн этилади. Асрлар давомида у мўътабар зотнинг авлодлари учун ҳам маҳобатли мақбаралар қурилган. Султон Саодат, Саййидлар султони деган маънони англатади. Шунинг учун ҳам бу жойнинг мақоми улуғ, руҳонияти баланд. Кимки келиб зиёрат қилса, ўзига маърифат, улгу олади. Ўз даврида буюк алломаларимиз, олимларимиз саййидларнинг дуоларини олганлар, уларга эъҳтиром кўрсатганлар. “Темир тузуклари”да қайд этилишича, Соҳибқирон Амир Темур Ҳиндистонга юришлари чоғида ҳамиша Термиз саййидлари хонадонида тўхтаб, меҳмон бўлгани қайд этилган. Саййидлардан бир қанчаси Соҳибқироннинг юришларида қатнашгани айтилган. Саййидлар ўз халқига Ватанига садоқатини изҳор қилган. Амир Темур ўз тузукларида мен саййидларни, илм-аҳлини ҳурмат қилар эдим, деган битикларини қолдирган. Султон Саодат зиёратгоҳи ободонлаштирилган бўлишига қарамай, бошқа зиёратгоҳларга нисбатан кам маълумот берилган. Бизнинг тарихмиз жуда бой. Лекин ўрганилмаган жиҳатлари кўп. Президентимиз бу муқаддас қадамжога ташриф чоғида ёшларимига тарихимизни илмий асосда тушунтириш, бу улуғ зотлар қандай ишларни амалга оширганликларини, Ватанига содиқлигини, илм-маърифатини ўрганиш юзасидан кўрсатма бердилар. Шу жойда қисқа муддатли ўқишларни ташкил қилишни таклиф этдилар. Унда ёшлар ва мутахассисларга тарихимиздан билим берилади. Мана шундай улуғ зотларни йўлидан борсак, улар қолдирган маърифатни ўргансак юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Манба 356

Имомликка ким ҳақли?

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан  ривоят килинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир дўстим билан бордик. У зотнинг ҳузурларидан туриб жўнамоқчи бўлганимизда бизга: «Намоз хозир булса, азон айтинглар, сўнгра иқомат айтинглар, иккингиздан каттангиз имом бўлсин», дедилар (Учовлари ривоят қилишган). Абу Довуднинг ривоятида: «Яхшиларингиз азон айтсин, аҳли Куръонларингиз имом бўлсин», дейилган, Шарҳ: Аввало, ҳадиснинг ровийси Молик ибн Хувайрис  розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик. Молик  ибн Хувайрис Басралик бўлиб, куниялари Абу Сулаймон эди. Бу зот ва қавмларидан бир неча кишилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида у зот уларга намоз ўқишни ўргатганлар, сўнг қавмларига қайтаётганларида уларга ҳам намоз ўқишни ўргатишни буюрганлар. Шунинг учун бўлса керак, бу саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз хусусида кўплаб ҳадислар ривоят қилганлар. Ушбу икки ривоятда бир неча муҳим масалалар баён қилинмокда: Икки киши бўлса ҳам азон, иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш кераклиги. Фазлли икки кишидан каттаси имом бўлиши лозимлиги. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом «иккингиздан каттангиз» деганлари фазли ортиғингиз деганларидир. Қавмнинг ичида яхшиси азон айтмоғи кераклиги. Чунки муаззинга ўз қавмининг ибодат вақтлари ишониб топширилган бўлади. Бундай нозик иш ҳар кимга ҳам ишониб топширилавермайди. Ҳар кавмнинг ичида фақат яхшиларигина бу ишончга сазовор бўлишлари мумкин. Ахли Қуръонлар имом бўлиши лозимлиги. Бунда фақат Қуръонни  ёд олган киши эмас, аҳли Қуръон бўлган, Қуръонни ҳам, шариатни ҳам керагича билган, тақвода, ихлосда юқори мақомга етган зотлар кўзда тутилмокда. Чунки ҳар қавмнинг имоми уларга Аллоҳ таолони йулини танитувчидир. Имом Дора Қутний ва Байҳақийлар ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг яхшиларингизни имом қилинглар. Чунки улар сиз билан Роббингиз орасидаги вакилларингиздир», деганлар. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига моҳирроғи, агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладигани, агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, аввал ҳижрат қилгани, агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши каттароғи имом бўлади. Хеч ким бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила булса майли», дедилар. (Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган). Ушбу ҳадиси шарифда ким имом бўлиши кетма- кет бир нечта сифатлар ила баён қилиб берилмоқда. Шу билан бирга, уламоларимиз таъкидлаганларидек, мазкур сифатлар ўша вақт воқелиги эътиборга олинмокда. Энди ўша сифатларни бирин–кетин кўриб чиқайлик. Аввало, ҳар бир қавмга уларнинг ичидан: «Аллоҳнинг китобига моҳирроқлари имом бўлади». Бу имом танлаш вақтида аввало Қуръонни билиши, қироат қилиш сифатига қаралади деганидир. Ислом жамиятида бу нарсага катта эътибор қаратилади. Чунки имом танлаш бу мусулмонлар орасидан энг яхшисини саралаб олиш демакдир. Мусулмон кишининг яхшилиги эса, энг аввало, унинг Қуръонни қай даражада билиши, уни тиловат қилиши, унга амал қилишига қараб белгиланади. «Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладигани» Намоз ўқиш учун ҳозир бўлган кишилар ичида имомликка лойиқ бир неча киши Қуръон қироати бўйича савиялари тенг бўлиб қолса, суннатни яхши билган, диний аҳкомларни тўлиқ тушунадиган киши имомликка ўтади. Баъзи уламолар имомликка даъвогарлар ичидан муносибини танлаш учун ҳудди шу тартибга риоя этиб, унда аввал қори кейин олим эътиборга олинади деганлар. Улар ушбу ҳадисни зоҳирига қараб шундай хулоса қилганлар. Аммо жумҳур уламолар, жумладан, ҳанафий мазҳаби уламолари суннатни яхши биладиган олим қоридан муқаддам бўлади, деганлар. Чунки олим одам намозга керакли даражада Қуръон қироатини яхши билиши турган гап,...

ТИИ ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди

Тошкент ислом институтида “Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа қизғин курашлар остида ўтиб, “Ижтимоий фанлар”, “Ақоид ва фиқҳий фанлар”, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедралари ҳамда “Ходимлар” жамоалари ярим финалга чиқдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 307
1 506 507 508 509 510 688