islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Расулуллоҳга муҳаббат қўйиш – дунё ва охират саодати

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатни имоннинг бир бўлаги қилган ва У зотнинг суннатларини энг тўғри йўл қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг шариат қилиб берган динини тўла-тўкис, Раббимиз амр этгани каби етказиб, омонатини мукаммал сизу биз умматларига топширганлар. Бу ишларни биз умматларини жуда ҳам яхши кўрганлари ва меҳр-шафқатларини гўзал бўлганларидан адо этганлар. Бас, шундай экан Аллоҳ таоло У зоти шарифни чиройли мукофотлар билан сийласин. Ўз Расулини севиш ва муборак изларидан эргашишни бизга, фарзандларимизга ва барча инсонларга насиб этсин. Пайғамбарга севги-муҳаббат деганда нимани тушинмоқ керак? Яъни, ҳар бир мусулмон киши қалбини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга моил қилиб, бошқа барча нарсаларнинг муҳаббатидан У зотга бўлган муҳаббатни устун кўйиш демакдир.  Аслида, муҳаббат деганда – муҳаббат қўйилган нарсага мувофиқ бўлган холатни тушунилади. Мойиллик эса – у билан лаззат олиш ва маъқул кўриш демакдир. Худди бир нарсани суратини, овозини  ёки бўлмаса таомни суйганга ўхшаш. Инсон ўз ақли билан лаззат олиши ботиний маъно ҳисобланиб, бу солиҳ, олим ва фазл аҳлларини муҳаббатларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатда буларнинг ҳаммаси мужассам бўлмоғи даркор. Бу муҳаббат инсонни зоҳирий ва ботиний гўзаллик, жами улуғлик хислатларини камоли, фазилатларнинг барча тури, энг тўғри йўлда мустақим бўлиши, неъматларнинг давомийлиги ва абадий азобдан халос бўлиш каби маъноларга эга қилади. Шундай экан, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар тарафлама ришталарни боғлаб, қалбимизни ҳиссий ва маънавий, ақлий томондан маърифат ва илм билан, сийратлари ва ҳадисларини ёд олиш ҳамда суннатларига эргашиш орқали муҳаббатларимизни исботи бўлса, суннатларига амал қилиш аъзоларнинг муҳаббати тасдиғи бўлади. Аммо суннатларига эргашса бўлди шуни ўзи муҳаббатга кифоя қилади дейилгани эмас, албатта. Балки муҳаббат қалб ва нафс билан уйғунлашгандагина мукамал ўз ифодасини топади. Шундагина мусулмон одам виждонан қалб амалларини энг яхшисини бажарган бўлади. Шу сабаб инсонларнинг муҳаббат даражалари бир-биридан фарқланади.  Муҳаббатур-расул вожиб амал эканига қуйидаги оят далолат қилади:  قُلْ إِنْ كَانَ آَبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ “Айтинг (эй, Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан (Мадинага ҳижрат қилишдан), Унинг (тоати) йўлидаги жидду-жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азобини) келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай” (Тавба сураси, 24-оят). Мазур ояти каримада Аллоҳ ва пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳамма нарсаларнинг муҳаббатидан олдин туришликка даъват қилади. Бошқа ояти каримада:  النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ … “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир…” (Аҳзоб сураси, 6-оят). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари бошқа барча нарсаларга қўйган муҳаббатдан кўра устунроқ бўлмагунча имонлари комил бўлмагай, деганидир. Ҳадиси шарифда эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди”, дедилар (Бухорий ривояти). Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мўмин бўла олмайди” деганларидан мурод, комил имонли мўмин бўла олмайди, деганларидир. Шу билан биргаликда...

“Ҳидоя” китобидаги ўзига хос ибора ва истилоҳлар

Ватандошимиз, фақиҳлар султони Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ қаламларига мансуб “Ҳидоя” асари бир неча юз йиллардан буён бутун ислом оламида фиқҳ илмидаги энг мўътабар манбалардан бўлиб келмоқда. Ушбу асарни Араб ва Ҳинд диёрларидаги дорилфунунларда ҳанафий мазҳаби фиқҳини ўрганишда энг кўп мурожаат этиладиган манба десак, муболаға қилмаган бўламиз. Хусусан, ушбу китоб диёримиздаги олий диний таълим муассасаларида фиқҳ фанидан асосий дарслик бўлса, ўрта-махсус диний таълим даргоҳларида “Ҳидоя” асосида ёзилган “Виқоя” китобининг мухтасар (қисқартма) шакли дарслик сифатида фойдаланилади. Бурҳониддин Марғилоний ҳазратлари ушбу китобда бир қанча ўзига хос ибора ва истилоҳлардан фойдаланганларки, уларни яхши билиб олиш китобни янада теранроқ англашга ёрдам беради. Шуни эътиборга олган ҳолда, Абдулҳай Лакнавийнинг “Ҳидоя” асарига ёзган шарҳлари муқаддимасида келган маълумотларни таржима қилиб, толиби илмлар эътиборига ҳавола этишни лозим топдик. Муаллиф (قال رضي الله عنه) десалар, ўзларини назарда тутаётган бўладилар. (Абдулҳақ Деҳлавий “Мидрожун нубувва” да шундай деганлар). Абу Сауд эса шундай дейдилар: “Ҳидоя”нинг соҳиби агар ўзларининг тасарруфларини зикр қилсалар, (قال العبد الضعيف عفي عنه)деб айтганлар, лекин баъзи шогирдлари у киши вафотларидан кейин бу иборани (قال رضي الله عنه)га ўзгартирганлар. Ўзларини биринчи шахсда келтирмаганларининг сабаби манманлик бўлиб қолишидан эҳтиёт бўлиш учун бўлиб, бу барча улуғ фақиҳларимиз ва муҳаддисларимиз одати ҳисобланади”. 2. Ўзлари мухтор деб билган мазҳабнинг далилини охирги бўлиб келтирадилар. (Иноя, Ниҳоя) Мусаннифнинг одатлари шуки, у киши бир масала бўйича уламоларнинг турли қавлларини нақл қилишда аксар ҳолатларда кучлисини биринчи келтирсаларда, уларнинг далилларини зикр қилишда кучли қавлнинг далилини бошқа қавлларнинг ҳам далилларига жавоб бўлиши учун энг охирида келтирадилар. 3. Муаллиф (مشايخنا) десалар, Бухоро ва Самарқандлик Мовароуннаҳр олимларини назарда тутаётган бўладилар.(Иноя) “Вақфун наҳр”да Аллома Қосимдан ривоят қилинишича, китобдаги бу иборадан Имом Абу Ҳанифани кўрмаган уламолар назарда тутилган. 5. Муаллиф китобда “бизнинг диёрда” деб ишлатган ибораларидан Мовароуннаҳр шаҳарларини назарда тутганлар. 6. Юқорида зикр қилиб ўтган оятни эслатганларида (ما تلونا)иборасини қўллаган бўлсалар, юқорида келтирилган ақлий далилга (ما ذكرنا) ва (ما بينا)иборалари билан ишора қилганлар. Юқорида келтириб  ўтган  ҳадисларига ишора қилиш учун (ما روينا)ни ишлатганлар (Натоижул  афкор). Нодир ҳолатлардагина, ҳадисга ҳам (لما ذكرنا)иборасини ишлатганлар. (Фатҳул қодийр) Баъзи ҳолатларда эса (لما بينا) ибораси билан Қуръонга ҳам, ҳадисга ҳам, ақлий далилга ҳам ишора қилишлари мумкин (Кифоя). “Мифтаҳус  саодат” китобида айтилишича: (لما ذكرنا) иборасини барча далилларга нисбатан умумий қилиб ишлатганлар. Саҳобийнинг гапини (الأثر)деб ифодалаган бўлсалар, гоҳо хабар билан асар ўртасини фарқламай, (ما روينا) ни ҳар иккисига ҳам ишлатганлар. (Мифтаҳус саодат) 6. Кўп ҳолларда, икки фойдани ифодалаш учун наснинг иллатини масаланинг аслига алоҳида мустақил ақлий далил сифатида келтирадилар. (Натоижул афкор) 7. Ақлий далилни (الفقه)деб ифодалайдилар. Айтадиларки, (الفقه فيه كذا). (Мифтаҳус саодат) 8. Мусанниф баъзан ақлий далил кетидан яна бир ақлий далил келтирадиларки, бу билан лиммий далилга ишора қилган бўладилар. “Натоижул афкор”да: “Мусаннифнинг одатлари шуки, у киши айтилган масалага далил келтиргандан кейин (وهذا لأن…) деб ифодалайдилар, бундан мақсадлари инний далилдан кейин лиммий далилни ҳам келтиришдир. (“Лиммий далил” ва “инний далил”, булар мантиқ истилоҳлари бўлиб, иллат орқали маълулга далил келтирилса, лиммий далил, маълул орқали иллатга далил келтирилса, инний далил дейилади. Таржимон). 9. Муаллиф (الأصل)деганда, Имом Муҳаммаднинг “Мабсут” китобларини назарда тутган бўладилар. 10. (المختصر) деганда, Имом Қудурийнинг “Мухтасар”ларини кўзда тутган бўладилар, шунингдек (الكتاب)дан ҳам шуни ирода қилган бўладилар, лекин баъзан, (الكتاب) дан“Жомеъ ус-сағир”ни ҳам назарда тутганлар. 11. Муаллиф (قال)калимасини масалани “Қудурий”дан ёки “Жомеъ ус сағир”дан, баъзан “Бидоятул мубтадий” дан нақл қилганларида келтирадилар. (Ғоятул баён). Лекин, баъзан бунга хилоф ҳам қилганлар, масалан, иқрор китобининг аввалида (قال) дан кейин келтирган масалалари “Жомеъ ус сағир”дан эмас, балки “Мабсут”дан нақл қилинган. 12. (هذا الحديث محمول على المعنى الفلاني) деган сўзларидан мақсад, ҳадисни бу маънога ҳамл қилганлар ҳадис олимлари эканлигини ифодалашдир. Агар(نحمله)иборасини ишлатсалар, демак ҳадисни бу маънога йўйган муаллифнинг ўзлари, муҳаддис олимлар эмас. (Мифтаҳус саодат) 13. Иборадаги маъно очиқ-ойдин бўлгани учун (أما)нинг жавобида (فا)ни  келтирмайдилар. (Мифтаҳус саодат). Мен (Абдулҳай Лакнавий) “Ҳидоя”нинг кўплаб қўлёзма ва босма нусҳаларини ўрганганимда, ҳар доим ҳам бу ҳолатни топмадим. Баъзан жавобда (فا)ни зикр қилганлар, баъзан эса йўқ. 14. Муаллиф (عند...

Муфтий ҳазрат Қозон университетига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристондаги хизмат сафарлари давомида Қозон университети билан яқиндан танишдилар ва университет ректори Ильшат Гафуров жаноблари, профессор ўқитувчилар билан самимий мулоқотлар ўтказдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ректор Ильшат Гафуров Қозон университети тарихи, фаолияти, таълим-тарбия жараёнларини олиб бориш йўналишлари, ўқув хоналари, кутубхона фонди ва аудиторияларда дарс ўтиш услублари тўғрисида ўзбекистонлик меҳмонларга сўзлаб берди. Маълумот ўрнида, Қозон университети – Россиянинг энг кекса университетларидан бири. 1804 йилда Александр I Қозон императорлик университети тасдиқ ёрлиғи ва унинг Уставини имзолаган. Олий ўқув юрти 200 йилдан ортиқ тарихи давомида саксондан ортиқ мамлакат Фанлар Академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзоларини етиштириб берган. Томонлар учрашувлар давомида бир-бирларига эсдалик совғалари тақдим этдилар ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича ҳужжатлар имзоладилар. 386

“Юсуф” сурасида акс этган тарихий ҳақиқат

Тарихий манбаларда қайд этилишича, милоддан аввалги 1730 йилдан 1580 йилга қадар қадимги Мисрда ёхуд унинг аксар қисмида ҳиксўслар (инг: The hyksos) ҳукмронлик қилишган. Юсуф алайҳиссалом мазкур сулоланинг ҳукмронлик даврида яшаганлар. Уларнинг қайси миллатга мансублиги ҳақида турлича қарашлар бор. Жумладан, манбаларда ҳиксўсларни сомий қавмлар қони аралашган бир миллат ҳам дейишади, амолиқалар деган сўзлар ҳам бор. Илдизлари араб бўлган деган қарашлар ҳам йўқ эмас. Қисқаси, ҳиксўслар олд-осиёлик бадавий қавмлардан бўлиб, ўн тўртинчи хонадон ҳукмронлигининг сўнги палласида, Мисрда заифлик кузатилган бир вақтда бу давлатга Шарқ томондан кириб келганлар. Тарих билимдонлари ҳиксўсларнинг асл миллати ҳақида бир тўхтамга кела олмаганлар. Лекин, уларнинг келиб чиқиши осиёдан эканлиги ва илдизлари сомий қавмларга бориб тақалиши ҳақидаги қарашлар кучлироқ ҳисобланади. Баъзи тадқиқотчиларга кура, ҳиксўслар яҳудийларнинг бобокалонлари ҳисобланади. Мисрда Ҳиксўслар мустамлакаси қарийб икки юз йил давом этади. Мисршунослар сўзларига қараганда, ҳиксўс сўзи қадимги миср тилида “чўпон подшоҳлар” деган маънони англатган. Баъзи манбаларда бу сўз “чўпон қуллар” деб ҳам талқин қилинади. Шунингдек, “ҳиксўс” калимаси “келгинди подшоҳлар” маъносини ҳам ифода этади. Мазкур халқ асли мисрлик бўлмаган. Балки, Мисрни маълум вақт мустамлака қилган. Шунинг учун ҳам мисрликлар уларни фиръавн эмас балки, ҳиксўслар деб атаганлар. Кейинчалик, милоддан олдинги 1580 йилда Аҳмас I ҳиксўсларни тахтдан ағдариб ташлайди ва яна Миср бошқаруви асли мисрлик бўлган фиръавнлар қўлига ўтади. Демак, ҳиксўслар асли мисрлик бўлмаганликлари учун ҳам халқ уларни фиръавнлар деб атамаган. Балки, оддий қилиб, “чўпон подшолар” деб атаганлар. Қуръони карим ушбу ҳақиқатга нозик ишора қилади. Юсуф сурасини диққат билан мутолаа қилсак, Юсуф (алайҳиссалом) давридаги Миср ҳукмдори “фиръавн” эмас, балки, мудом “малик” яъни подшоҳ деган сўз билан тилга олинишини кўрамиз. Юсуф сурасида шундай марҳамат қилинади: وَقَالَ الْمَلِكُ ائْتُونِي بِهِ أَسْتَخْلِصْهُ لِنَفْسِي яъни: “подшоҳ деди: уни ҳузуримга келтирингки, ўзимниннг хос кишиларимдан қилиб олай”. Бошқа сураларда эса, Миср ҳукмдори фақат “фиръавн” сўзи билангина тилга олинади. Бунинг сабаби, юқорида айтилганидек, “Юсуф” (алайҳиссалом) давридаги ҳукмдорларнинг Мисрнинг туб аҳолисидан бўлмаганликларидир. Аммо, Мусо алайҳиссалом даврига келиб, асл мисрликлар давлатни ўзларига қайтариб олган бўладилар ва улар халқ томонидан ҳам ўзлари томонидан ҳам фиръавнлар деб аталар эдилар. Қуръони Карим мазкур нарсаларни ўз вақтида аталган номлари билан тилга олди. Замонавий фан ривожланиб, бизларга энди маълум бўлган ҳақиқатнинг Қуръони Каримда 14 аср муқаддам айтиб қўйилганлиги, унинг қиёматга қадар давом этувчи беадад мўъжизаларидан биридир. “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Алишер Султонхўжаев Манба 416

Тажвид дарслари диски сотувга чиқарилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муслим медиа гуруҳи томонидан 2018 йилда тасвирга олинган ҳамда тайёрланган “Тажвид дарслари” видеодарс шаклида сотувга чиқарилди. Тажвид устози, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири, Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти Имом Шотибий йўли орқали Пайғамбар алайҳиссаломга боғланган санад (ижоза) соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг видео дарслари (DVD форматда) сотувда махсус дўконларда сотиш учун қўйилди. Ушбу видеодарс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3647-сонли хулосасига асосан “Синема Маркет” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилди. Видеодарслар икки дискка жойланган бўлиб, амалий ҳамда назарий дарслар иборат. мурожаат учун: Чорсудаги “Ихлос” диний-маърифий дисклар ва китоблар дўкони Телефон: (98) 809 99 70 436
1 515 516 517 518 519 688