islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Муфтий ҳазрат Булғор ислом академияси фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристон Республикасига хизмат сафарлари давомида Булғор Ислом академияси фаолияти билан яқиндан танишдилар, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ташриф чоғида Булғор Ислом академиясида ташкил этилган шарт-шароитлар, таълим бериш шакллари, кутубхона, намозхона фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси билан Булғор Ислом академияси вакиллари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш борасида давра суҳбати ўтказилди. Маълумки, 1080 йилда булғор олими Ёқуб ибн Нўъмон томонидан билимлар уйи, замонавий тил билан айтилганда университет очилган. У ўша пайтда талаб кучли бўлган ҳанафий фикҳи ва ҳуқуқининг марказига айланган. Ушбу маърифат марказини Булғор Исломакадемияси шаклида қайта ташкил этилиши – нафақат Россияда, балки ундан ташқарида ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Булғор Ислом академияси ўз эшикларини илмни яхши кўрадиган, унга интиладиган, мазкур илмларни мусулмонлар фойдасига сарфлашни кўзлаган барча учун очиқ. Ушбу академияда ўзбекистонлик талабалар ҳам таҳсил олишмоқда. 381

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 12 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида: – 2-курс талабалари билан Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор Ҳ.Аманов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, мураббийлар А.Султонхўжаев, Ғ.Баратов иштирокида; Институтнинг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида: – 1-4-курс талабалари билан Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Ташкил этилган очиқ мулоқотлар савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 530

“Қуръони карим ва тажвид” ўргатиш пуллик ўқув курси учинчи давра ўз ниҳоясига етди

Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Диёримиз мусулмонларининг Қуръони каримни ўрганишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид пуллик ўқув курслар ташкил этилган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига мувофиқ Тошкент ислом институтида ташкил этилган муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ўқув курсининг учинчи давра тингловчилари ўқув машғулотларини тўлиқ тамомлади. Бугун, 11 март куни институтда мазкур ўқув курсларининг тингловчиларига “Қуръони Карим ва тажвид курси”ни якунлаганини тасдиқловчи маълумотнома топширилди. Тадбирда Тошкент ислом институти проректори У.Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ёқубжон Бухарбаев ва мазкур курсда ўқув машғулотини олиб борган ўқитувчилар иштирок этди. Институт проректори битирувчи тингловчиларни табриклаб, маълумотномаларни ўз эгаларига топширди. Эслатиб ўтамиз, ЎМИнинг 2018 йил 30 августдаги 01А/088-сонли буйруғи асосида институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Ўқув-услубий бўлими услубчиси Усмонхон Баҳодирхонов 475

Глобал иқтисодиётда мусулмон мамлакатлар

2019 йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида биринчи курс талабалари учун  “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси ва Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди Зокир Содиқов “Глобал иқтисодиётда мусулмон мамлакатлар” мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 474

Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти

2019 йилнинг 7 март куни Тошкент ислом институтида биринчи курс талабалари учун “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти” мавзусида маъруза қилиб бердилар. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров 520
1 517 518 519 520 521 688