islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Тошкент ислом институтида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2018-2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, жорий йилнинг 5 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 4-курс талабалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.Унда Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Б.Аъзамов, куратор А.Олимов ва мураббийлар Я.Раззоқов, М.Ходжаев иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 502

Ислом: Моҳият ва талқин. Барлавийлик-сиёсий оқим

Жорий йилнинг 5 куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: Моҳият ва Талқин. Барлавийлик-сиёсий оқим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али ва Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабалари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, қадимдан то ҳозирги кунга қадар давом этиб келаётган турли оқимлар, уларнинг зарарлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Шулардан бири барлавийлик оқими бўлиб, уларнинг бугунги кундаги хатарлари, ўзларини дин ҳимоячиси қилиб кўрсатиб, аслида ўз манфаатлари учун динни ниқоб қилаётганини далиллар асосида талабаларга тушунтириб берди. “Биз бугунги кундаги турли ихтилофларга барҳам бериб, бидъатларга қаттиқ туришимиз лозим. Бу борада китоблар таълиф қилиб, халқимизга тақдим қилишимиз зарур”, деди устоз. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат сўнгида имом домлалар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоб олдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 469

Араб ва ажамларнинг буюк мутафаккир устози шайҳ Маҳмуд ибн Умар Аз-Замаҳшарий

Алломанинг тўлиқ исми Абул қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий бўлиб, у ҳижрий 467 йил ражаб ойининг 27 куни (1075 йил 19 март) Хоразмнинг катта қасабаларидан бири — Замахшар қишлоғида таваллуд топди. Аз-Замахшарий ҳақидаги маълумотлар асосан Ўрта аср араб манбаларида келтирилади. Отаси унчалик бадавлат бўлмаса-да, саводли, тақводор, диёнатли киши бўлган ва аксар вактини Қуръон тиловати-ю намоз ўқиш билан ўтказиб, Замахшардаги бир масжидда имомлик ҳам қилган. Аз-Замахшарийнинг онаси ҳам тақводор, диндор аёллардан ҳисобланган. Аз-Замахшарий илм-фаннинг турли соҳалари билан қизиқиб, толиби илмлар орасида зўр истеъдодини намоён қила бошлайди. У мадрасада ўқитиладиган илмларни, айниқса, араб тили ва адабиёти, диний илмларни пухта эгаллашга киришади, ўша даврда илм аҳли орасида қадрланган хаттотлик санъатини ҳам мукаммал эгаллаб, ўз тирикчилигини бирқадар тузатади. Сўнг, араб тарихчиси ва биографи ибн Халликоннинг ёзишича, талабалик ёшига етгач, билимини янада ошириш, ҳар томонлама камол топтириш мақсадида Бухорога йўл олади. Бухоро, машҳур олим Абу Мансур ас-Саолибийнинг (961-1138) ибораси билан айтганда: “Сомонийлар давридан бошлаб шон-шуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг илғор кишилари жамланган: ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ва ўз даврининг фозил кишилари йиғилган (жой) эди”. Аз-Замахшарий Бухорода ўқишни тугатгач, бир неча йил Хоразмшоҳлар хизматида бўлиб, котиблик билан шуғулланади, ҳукмдорлар билан яқинлашишга уринади. Бироқ қобилияти, илми, фазилатига яраша бирор мансаб ва муносиб эътибор кўрмагач, ўзга юртларга сафар қилади, матлабу-мақсадларининг ушалишига умид боғлайди. 1118 йили аз-Замахшарий оғир дардга чалинади, бу касалликдан тузалгач эса ҳукмдорлар хизматию мансаб ва мол-дунё таъмасидан мутлақо воз кечади, қолган умрини фақат илм-фанга бағишлашга, асарлар таълиф этишга астойдил қарор қилади. Аз-Замахшарий Бағдодда шайх ул-ислом Абу Мансур Наср ал-Хорисий, Абу Саад аш-Шаққоний, Абул Хаттаб ибн Абул Батар каби машҳур олимлардан ҳадис илмидан таҳсил олди. Маккада бўлганида эса наҳв ва фиқҳ бўйича илмни Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Талхат ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ябирий ал-Андалусий, аш-шайх ас-Садийд ал-Хайятий, луғат илмини эса Абу Мансур Мавҳуб ибн ал-Хадар ал-Жаволиқий каби машҳур олимлардан ўрганди. Аз-Замахшарий ҳаёти давомида Марв, Нишопур, Исфаҳон, Шом, Бағдод ва Шижозда, икки марта Маккада бўлди. Олим бу ерда илмий ишларини давом эттирди, араб тили грамматикаси ва луғатини ҳамда маҳаллий қабилаларнинг лаҳжалари, мақоллари, урф-одатларини чуқур ўрганди, бу минтақа жуғрофиясига оид хилма-хил маълумотларни тўплади. Адиб кўп асарларини Маккалигида ёзди. Ўз ҳаётида чуқур из қолдирган Маккада аз-Замахшарий беш йилча яшайди. Шу боисдан у Жоруллоҳ (“Оллоҳнинг қўшниси”) деган шарафли лақабга муяссар бўлади. Аз-Замахшарий охирги марта Маккадан қайтиб, Хоразмда бир неча йил яшайди ва ҳижрий 538 йилда, арафа кечаси (1144 йил 14 апрел) вафот этади. 1333 йили Хоразмда саёҳатда бўлган машҳур араб сайёҳи ибн Баттута (1304-1377) “Ар-Риҳла” (“Саёҳатнома”) асарида аз-Замахшарийнинг устида қуббаси бўлган мақбарасини кўрганини ёзади. Буюк мутафаккир аз-Замахшарий араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, жуғрофия, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид элликдан ортиқ асарлар яратган, уларнинг аксарияти бизгача етиб келган. Араб тилшунослиги ва грамматикасининг турли томонларига оид асарлар аз-Замахшарий ижодида салмоқли ўрин эгаллайди. Жумладан, араб тили грамматикасига оид “Ал-Муфассал” (1121 йил) номли асарини у Маккада яшаган пайтида, бир ярим йил давомида ёзган. “Ал-Муфассал” араб тили наҳву сарфини ўрганишда йирик қўлланма сифатида азалдан Шарқда ҳам, ғарбда ҳам шуҳрат топган асарлардан ҳисобланади. Кўпчилик олимлар ўз илмий қиммати жиҳатидан аз-Замахшарийнинг бу асари таниқли араб тилшуноси Сибавайҳнинг (796 йили вафот этган) араб грамматикасига оид китобидан кейин иккинчи ўринда туради, деб таъкидлаганлар. Ўша даврнинг ўзидаёқ араблар орасида ҳам бу асар катта эътибор қозонган ва араб тилини ўрганишда асосий қўлланмалардан бири сифатида кенг тарқалган. Ҳатто Шом (Сурия) ҳокими Музаффариддин Мусо кимда-ким Аз-Замахшарийнинг ушбу асарини ёд олса, унга беш минг кумуш танга пул ва сарупо совға қилишни ваъда берган. Аз-Замахшарий адабиёт, тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари бўйича ҳам мукаммал асарлар яратган. Олимнинг “Асос ал-балоға” (“Нотиқлик асослари”) асари асосан луғатшуносликка бағишланган. Унда араб тилининг фасоҳати, мукаммаллиги ҳақида сўз боради. Фикрни чиройли ибора ва сўзлар билан ифодалаш, сўз бойлигидан усталик билан фойдаланиш учун киши...

Самарқанд сайқали рўйи заминаст!

Маълумки, Ўзбекистон республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори имзоланди. Унга кўра, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари билан диёримиздан етишиб чиққан буюк муҳаддисларнинг улкан илмий асарларини ўрганиш, тадқиқ қилиш ҳамда нашр этиш, буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш мақсадида Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби ташкил этилди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам юртимиз ҳамда ислом оламидан етишиб чиққан алломаларнинг илмий асарларини ўргатиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2018-2019 ўқув йили феврал ойи “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фан ойлиги” деб эълон қилингани муносабати билан очиқ дарс ҳамда талабалар ўртасида қуйидаги танловлар ўтказилди: “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” илмига муносиб ҳисса қўшган юртимиз ҳамда дунё муҳаддислари ҳаёти ва ижоди тўғрисида мақола танлови; “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фанига оид савол-жавоблар танлови; “Имом Термизийга муносиб авлод бўлайлик” шиори остида ҳадис ва мусталаҳул ҳадис мусобақаси. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш мақсадида, институт раҳбарияти томонидан профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимлар ва танловда ғолиб бўлган ва иштирок этган талабалар ҳамда ташкилотчилар, жами қирқ кишини Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан таништириш ва улар билан илмий ҳамкорлик қилиш мақсадида Самарқанд шаҳрига зиёрат ташкил қилинди.Ушбу зиёрат Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muslim Tour” саёҳат фирмаси лойиҳаси орқали, Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлиги ва ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошчилигида амалга оширилди. Зиёрат саёҳати даврида жамоа аъзолари билан Самарқанднинг қадамжолари ҳисобланган “Имом ал Бухорий” зиёратгоҳи, “Шохи Зинда” ансамбли мажмуаси, “Бибихоним ансамбли” мажмуаси, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига саёҳатлар уюштирилди. Саёҳат давомида жамоа аъзоларига ЎМИ Самарқанд вакиллиги ҳамроҳлигида зиёрат жойларнинг тарихи ва бугуни ҳақида қимматли маълумотлар берилди. Айниқса, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида амалга оширилган юксак бинокорлик ишлари, яратилган шарт-шароит ва қулайликлар зиёратчиларни ҳайратга солди. Жамоа аъзолари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига уюштирилган тарихий ташрифдан катта таассурот билан қайтдилар. “Хадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 501

Суралардаги “муқаттаот” ҳарфлар

Араб алифбосидаги ҳар бир ҳарфнинг номи бор ва у ҳарфларнинг номи икки ёки уч ҳарфлик бўлади. Масалан: ا ҳарфининг номи “الأَلِفْ” (алиф) ва ب нинг номи “الْبَا” (ба) ва ҳоказо. Қуръон каримдаги баъзи суралар (ص),(حم),(الم),(المص),(كهيعص) каби “муқаттаот” ҳарфлари билан бошланади. Бу сўзларни алифбодаги ҳарфларнинг номи билан тиловат қилинади. “Муқаттаот” ҳарфлар – “узилган” ҳарфлар демакдир. Умумийроқ баён қилинса, ушбу ҳарфлар бирикиб, сўзга айланган бўлса-да, инсонлар сўзлашувида ишлатадиган сўзлар каби маъноларни ифода қилмайди. Яъни, бу ҳарфлар бирикиб сўз шаклида бўлса-да, сўз сифатида тушунарли маънони ифода қилмагани учун гўё бирикмасдан, бир-биридан узилгандек. Уни талаффузида ҳам битта-битта, алоҳида номи билан талаффуз қилинади. Грамматик таҳлили: Бу ҳарфларнинг грамматик жиҳатидан баён қилиб Абул Баракот Насафий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Бу ҳарфлар мўъроб (яъни, турланиш ёки тусланишида тугалланмаси ўзгарадиган сўз)дир. Сукун қилиб ўқилишлигига сабаб эса, уларга эъроб берадиган омилни йўқлигидир. Масалан, زَيْدْ деганимизда, унинг омили йўқлиги сабабли сукунли бўлгани каби. Баъзилар бу ҳарфларни “асмоул асвот” каби мабнийдир”, дейдилар[1]. Тафсири: Бу ҳарфларнинг маъноси борасида муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилади: “Муфассирлар сураларнинг аввалидаги “муқаттаот” ҳарфларнинг тафсирида ихтилоф қилишди. Бир гуруҳ муфассирлар: “Бу ҳарфларнинг маъноси Аллоҳнинг илмига аёндир” деб, тафсир қилишмаган. Яъни, таъвилини фақатгина Аллоҳ биладиган муташобиҳ оятлардандир, дейишган. Айнан шу фикрни аксар уламолар қўллаган. Бир қанча муфассирлар эса тафсир қилишган ва уларнинг тафсирлари турлича бўлган. Баъзилар: “Бу сураларнинг исмларидир” дейишган. Замахшарий бу фикрга кўпчилик қўшилишини айтади. Бошқа баъзи муфассирлар эса: “Муқаттаот” ҳарфларнинг ҳар бири Аллоҳнинг исмлари ва сифатларидан бирига далолат қилади. Масалан “алиф” Аллоҳ таолонинг исми бўлмиш “Аллоҳ”га, “лам” эса “Латиф”, “мим” эса “Мажид”га далолат қилади ва ҳоказо” дейдилар[2]. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Бу Аллоҳнинг исми аъзамидир” деган[3]. Баъзи муфассир уламолар қуйидагича тафсир қилишади: “Сураларнинг бошидаги бу ҳафрлар башарни ожиз қолдириш мақсадида келтирилган. Ушбу “муқаттаот” ҳарфлар инсонлар сўзлашадиган ҳарфлардан ташкил топган бўлса-да, башарият уни зиддига унга ўхшаш бирор-бир нарса келтиришга ожиздир”. Бу фикрни Имом Розий Мубаррад ва бир қанча муҳаққиқ уламолардан келтиради. “Муқаттаот” ҳарфларига тегишли баъзи қизиқарли маълумотлар: Замахшарий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу “муқаттаот” ҳарфларининг барчаси Қуръонда бир жойда жамлаб келтирилмаган. Балки бошқаларни унга ўхшашини келтиришда баҳсга чақириб, бир қанча сураларда такрор ва такрор келтирилган. Масалан, баъзи сураларда битта ҳарф қилиб келтирилганлари (ص), (ق), (ن), яна бошқа сураларда иккита ҳарф қилиб: (حم), (يس), (طس), (طه), учта ҳарф қилиб: (الم), (الر), (طسم), тўртта ҳарф қилиб: (المص) (المر), ҳамда бешта ҳарф қилиб келтирилган: (كهيعص)(حم عسق), Одатда инсонларнинг сўзлашувидаги арабий сўзлар битта, иккита, учта, тўртта ва энг кўпи бешта ҳарфдан ташкил топгани сабабли ҳам “муқаттаот” ҳарфларидан ташкил топган сўзлар ҳам шу ададдаги ҳарфлардан ташкил топди”[4]. “Муқаттаот” ҳарфларини сураларнинг бошида такрорланишига кўра қуйидагича келади: 1 та сурада келганлари: (ص), (ن), (ق), (حم عسق), (يس), (طس), (طه), (كهيعص) (المص) (المر). 2 та сурада келганлари: (طسم). 5 та сурада келганлари: (الر) 6 та сурада келганлари: (الم), (حم). Бу маълумот қуйидаги жадвалда батафсил берилади. “Муқаттаот” ҳарфлардан ташкил топган сўзларнинг барчаси алоҳида оят эмас. Балки баъзилари алоҳида оят, баъзилари эса биринчи оятнинг бошидаги сўз сифатида келган. Имом Замахшарий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Муқаттаот” ҳарфлари Қуръони каримда 29 та ҳарфдан иборат араб алифбосининг ададича 29 та сурада келган. Агар такрорланганларини чиқариб юборсак, 14 та сурада келиши маълум бўлади. Бу эса араб алифбосидаги ҳамза ва алифни битта ҳарф деб оладиган бўлсак. Шунда такрорланмаган “муқаттаот” ҳарфлар алифбонинг ярмини ададига тенг бўлади. “Агар ушбу 14 та “муқаттаот” ҳарфларига назар солсак, араб алифбосидаги ҳарфларнинг сифати жиҳатидан тенг ярмиси шу ҳарфларда жамланган. Масалан, 10 та жарангсиз (маҳмуса) ҳарфлардан 5 таси “муқаттаот” ҳарфларида мавжуд. Улар: (الصاد والكاف، والهاء، والسين، والحاء), 18 та жарангли (мажҳура) ҳарфларнинг ярмиси (الألف، واللام، والميم، والراء، والعين، والطاء، والقاف، والياء، والنون), 8 та қаттиқ (шадида) ҳарфларнинг ярмиси (الألف، والكاف، والطاء، والقاف), 15 та сирғалувчи (рохова) ҳарфларнинг ярмиси (اللام، والميم، والراء،...
1 519 520 521 522 523 688